| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россия учун энг осон ва арзон жангчи ресурс меҳнат муҳожирларими?

Россия учун энг осон ва арзон жангчи ресурс меҳнат муҳожирларими?

By htadmin
24.11.2025
274
0
Share:

Россия учун энг осон ва арзон жангчи ресурс меҳнат муҳожирларими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 20 ноябр куни Россия ҳукумати Давлат Думасига РФ Қуролли Кучлари ёки “бошқа ҳарбий тузилмалар” таркибида жанг қилган ёки жанг қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бошқа давлатларга чиқариб юбориш, депортация қилиш ёки экстрадиция (топшириш) қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаларини киритди. Пакет тарзда ишлаб чиқилган ушбу тузатишлар Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган бўлиб, тегишли федерал қонунларга, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритади. Қонун лойиҳаларида тилга олинган тоифадаги шахсларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш ёки уларнинг вақтинча яшаш рухсатномаларини бекор қилиш ҳам мумкин бўлмайди.

Адвокат Анна Минушкина қонун лойиҳаларининг вазифаси – чет элликларни ўз ватанидаги жиноий таъқибдан ҳимоя қилиш деб ҳисоблайди: “Одатда бошқа давлатларда бошқа мамлакатда ҳарбий хизмат ўташ ёки жанговар ҳаракатларда иштирок этишни тақиқловчи қонунлар мавжуд. Улардаги жазолар эса то жиноий жавобгарликкача бориб етади”, – дейди Анна Минушкина.

Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаларига илова қилинган изоҳларда таклиф этилган ўзгартишларнинг мақсадлари ҳақида маълумот берилмаган. Адлия вазирлигидан шарҳ сўралган, аммо жавоб олинмаган.

Қонуннинг умуман очиқланмаган ҳақиқий мақсадлари Россиянинг ички ва ташқи сиёсатдаги бир неча ўзаро боғлиқ манфаатларига жавоб беради. Бу ташаббус, биринчи навбатда, Россиянинг ички муаммолари – инсон ресурслари, жамоатчилик норозилиги ва фронтдаги қурбонлар сони ортиб бораётгани билан боғлиқ.

Кремл Украина урушидаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларнинг ҳақиқатини яширишга уринмасин, Россия жамияти урушнинг чўзилиши ва инсонлар қурбонининг ортишига нисбатан чарчаш, фронтга юборишга қарши пассив қаршилик намоён қилмоқда. Кремл учун бу ўта хавфли тенденция: уруш давом этмоқда, фронт эса жуда кўп сондаги янги жангчиларни талаб қилмоқда. Ушбу шароитда, мигрантлар Россиянинг энг осон жалб қилиниши мумкин бўлган демографик захираси сифатида кўрилаётгани сир эмас.

Қонун лойиҳасининг моҳияти шундаки, у Марказий Осиё давлатлари фуқароларини Россия армиясига жалб қилишдаги тўсиқларни йўқотишни кўзлайди. Бу, Кремл нуқтаи назаридан, икки мақсадгa хизмат қилади: биринчидан, Россия фуқаролари ўртасидаги сафарбарлик юкламаcини камайтириш; иккинчидан, фронтни мигрантлар ҳисобига тўлдириш. Шу орқали Путин жамоатчиликдаги “қачонгача ўлишимиз керак?”, деган саволни юмшатиш имконига умид қилиши мумкин.

Бу жараён Марказий Осиё ҳукуматларини ҳам қийин вазиятда қолдиради. Чунки Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон қонунчилиги фуқароларнинг хорижий ҳарбий можароларда иштирокини ман этади. Шунга қарамасдан, ҳукуматлар бунга қарши қатъий кескин чора кўришдан ожизлиги яққол кўриниб турибди. Минглаб фуқаролари шантаж йўли билан сафарбарликка мажбурланаётган, босим остида фронтга юборилаётган бўлса-да, амалда Тошкент ҳам, Душанбе ҳам, Бишкек ҳам Москвага қарши очиқ позиция қўлламаяпти ва айни пайтда, ўз фуқароларини жиноий жавобгарлик билан огоҳлантиришда давом этяпти. Бу билан улар фуқароларини урушдан ҳимоя қилаётгани йўқ, аксинча Россия талаб қилиши мумкин бўлган шартларга мос сиёсат юритяпти. Ҳақиқат шуки, Россиядаги миллионлаб фуқароларнинг тақдири, иш фаолияти ва хавфсизлиги амалда уларнинг эмас, Кремлнинг хоҳишига боғлиқ бўлмоқда.

Бундай шароитда Россиянинг қонун лойиҳаси Марказий Осиё ҳукуматларини маълум маънода “қутқариши” мумкин. Чунки минтақа ҳукуматлари ўз фуқароларининг урушда қатнашмаслик сиёсатига амал қилолмагани фош бўлиб бораётган бир пайтда, Москва томонидан қабул қилинаётган қонун уларга алтернатив тушунтириш имконини яратади: “Биз фуқароларимизни урушдан сақлашга ҳаракат қиляпмиз, лекин улар Россия қонунларига бўйсунишига тўғри келяпти”. Бу эса, фуқароларни ҳимоя қилиш эмас, балки вазиятни Россия манфаатига қараб изоҳлаб, ички босимдан қочиш демакдир. 

Бироқ масаланинг яна бир жиҳати бор, яъни Ғарбнинг, айниқса, Американинг Марказий Осиёдаги қадамлари мустаҳкамланиб бораётган бир пайтда, Кремлга босим ўтказиш учун минтақа  ҳукуматларини  фуқароларининг Украина урушида Россия томонида иштирок этишига нисбатан Москвага қарши кескин позиция олишга мажбур қилиши мумкин. Агар минтақа ҳукуматлари бунга жавобан ўз позициясини кескинлаштирса, бу ҳолат Кремл билан муносабатлари хатарли даражада ёмонлашишига олиб боради. Москва буни яхши англайди ва янги қонун орқали минтақа ҳукуматларини “ҳеч нарса демасликка” рағбатлантирадиган муҳит яратмоқда. Натижада, Россиянинг қонун лойиҳаси Кремлнинг ўзи учун ҳам, Марказий Осиё ҳукуматлари учун ҳам стратегик “форс-мажордан ҳимоя” вазифасини бажаради. Шунингдек, Путин режими фронтдаги инсон йўқотишларини мигрантлар ҳисобига тўлдиришни осонлаштиради. Минтақа ҳукуматлари эса, Ғарб мажбурлови билан Россия босими орасида “нейтрал” позицияни сақлашга уринган ҳолда, амалда фуқароларининг тақдирини ўз қўлига олиш имконини буткул йўқотади.

Шунингдек, бу қонун Россия армиясида Марказий Осиёлик мигрантлар сони кескин кўпайиши ва минтақа мамлакатларида ички норозиликнинг тобора кучайишига олиб бориши мумкин. Чунки аҳоли ўртасида “ҳукумат нега ҳимоя қила олмаяпти?” деган савол тез орада ечим излашга доир сиёсий тафаккурга айланади.

Қисқаси, Россиянинг қонун лойиҳаси минтақа ҳукуматлари учун бир вақтнинг ўзида ҳам сиёсий қопқон, ҳам қисман вазиятдан чиқиш чорасидир. Кремл учун эса, уруш оқибатларини енгиллатиш орқали ички вазиятни барқарорлаштириш ва тобора сўниб бораётган Марказий Осиёдаги устунлигини тиклашга уринишдир. Бироқ унда асосий жабрланувчи миграциянинг зулму ситамида қийналаётган, қамоқ ва фронт ўртасида қолаётган оддий фуқаролардир. Бу реалликни минтақа ҳукуматлари қанча муддат яшириши мумкинлиги урушнинг давомийлигига эмас, балки минтақа халқларининг реакциясига боғлиқдир. Зеро, ушбу режимлар ва улар рози қилишга интилаётган мустамлакачи кучларнинг режаларига қарши сукутдан рад этишга ўтсалар, режимларнинг асл башараси очилиб, барча зулму зўравонликларга сабаб бўлаётган мавжуд тузумларнинг емирилишига қадам қўйган бўладилар. Бу эса, ўз навбатида, Аллоҳнинг Шариати билан бошқариб, адолат ва фаровонликни таъминлайдиган ҳамда халқ манфаатларини амалда қабул қиладиган Рошид Халифалик давлатига олиб боради.

 

Иззатуллоҳ

24.11.2025й

Tagsмеҳнат муҳожирлариРоссия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Айб Исломда эмас, айб ўзимизда

  • МАҚОЛАЛАР

    Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонундан мақсад нима?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Асад билан муносабатларни нормаллаштириш Аллоҳга, Росулига ва мусулмонларга қилинган хиёнатдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/