| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россия Ўзбекистон устидан ўз таъсирини узоқ муддатга мустаҳкамлашга интилмоқда

Россия Ўзбекистон устидан ўз таъсирини узоқ муддатга мустаҳкамлашга интилмоқда

By htadmin
01.07.2025
778
0
Share:

Россия Ўзбекистон устидан ўз таъсирини узоқ муддатга мустаҳкамлашга интилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия президентининг етакчи халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашуви Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати 18 июнь куни. Ушбу тадбирда АҚШ, Британия, Германия, Франция, Хитой ва Туркия каби давлатларнинг ахборот хизматларини ўз ичига олган 14 та хорижий агентлик вакиллари иштирок этди. Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтди ва Россиянинг ички ҳамда ташқи сиёсати, шунингдек, халқаро воқеалар масалаларига бағишланди. Қатнашчилар орасида бўлган ЎзА – Ўзбекистон ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимовнинг берган саволига жавобан Путин, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ва барқарор ривожланаётганини, Қозоғистон иштирокида кенг кўламли уч томонлама ташаббуслар учун истиқболлар очилаётганини таъкидлади. У атом энергетикаси, миграция ва ёшлар сиёсатини алоҳида таъкидлади. Путиннинг жавобидан Россия Ўзбекистондаги таъсирини қандай усуллар билан сақлаб қолишга интилаётганини кўриш мумкин.

1. Атом энергетикаси

20 июнь куни Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида "Росатом" ва "Ўзатом" Ўзбекистонда йирик атом электр станцияси қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича келишув имзолади. Имзолаш маросимида "Росатом" бош директори Алексей Лихачёв ва “Ўзатом” директори Азим Аҳмедхўжаев иштирок этди.

Ҳужжатда иккита ВВЭР-1000 энергия блокини қуриш бўйича дастлабки шартлар кўзда тутилган бўлиб, уларнинг сонини тўрттагача кенгайтириш имконияти мавжуд. Лойиҳа Россия технологияларига асосланган.

АЭС қурилиши Россия учун Ўзбекистон устидан ўз таъсирини узоқ муддатга мустаҳкамлаш воситаси бўлгани учун ушбу лойиҳага фақатгина энергетик инфратузилма эмас, балки стратегик сиёсий таъсир воситаси сифатида ҳам қаралиши керак.

Россия президенти:

"Ўзбекистонда АЭС қурилиши нафақат иқтисодий, балки стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.” (Манба: Кремль расмий сайти)

Алексей Лихачев, "Росатом" раҳбари:

"Лойиҳа доирасида АЭС қуриш, уни ишга тушириш, техник хизмат ва ёқилғи билан таъминлашни фақат 'Росатом' амалга оширади. Биз бу лойиҳага 60 йиллик стратегия сифатида қараймиз." (Манба: РИА Новости)

АЭС лойиҳаси, шунингдек, Россия учун Марказий Осиёда Ғарб билан рақобатдаги сиёсий ҳимоя механизмидир. Бинобарин, атом инфратузилмаси Кремлнинг салоҳиятли геосиёсий рақибларини минтақадан узоқроқ ушлаб туришга хизмат қилади.

Дмитрий Медведев:

"Биз Марказий Осиёдаги дўстларимизни Ғарбнинг хавфли геосиёсий лойиҳаларидан асрашимиз керак. Россия технологияси – ишончли таянч." (Манба: ТАСС)

Демак, Россия АЭС қурилиши орқали, нафақат энергетика, балки сиёсий, ҳарбий-техникавий ва кадрлар сиёсатида ҳам Ўзбекистондаги таъсирини мустаҳкамламоқчи. Бу таъсир геосиёсий жиҳатдан шундай мослаштирилганки, ҳеч бир давлат ёки минтақавий институт уни осонлик билан мувозанатлаш имконига эга бўлолмайди. Шунинг учун ҳам Путин Ўзбекистонда Россия иштирокида қуриладиган илк атом электр станциясини "қўлидаги козир” сифатида тилга олмоқда.

2. Миграция. “Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражада юқорига кўтарилди. Албатта, баъзи бир камчиликлар, хусусан, миграция соҳасида айрим нотекисликлар мавжуд, аммо уларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилаётганини ҳис қилмоқдамиз,” – деди ЎзА бош директори Абдусаид Қўчимов Путиннинг етакчи халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувида.

“Мана, қаранг, Ўзбекистонда аҳоли тахминан 30 йил олдин, эҳтимол 15, эҳтимол 18 миллион бўлган. Ҳозир Ўзбекистонда 38 миллион киши бор ва ҳар йили бир миллионга ошмоқда – ҳар йили бир миллионга! Қаранг, ҳаммаси қанчалик тез ўзгармоқда? Албатта, биз ижтимоий тусдаги кўплаб масалалар борлигини ва меҳнат бозорида ҳаммасини тушунамиз. Ва биз Шавкат Миромонович билан бу миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Нима учун? Чунки бизнинг меҳнат бозоримиз бугунги кунда қандай ҳолатда экани маълум. Сизда маълум бир босим бор. Лекин биз нима қилиш кераклигини биргаликда келишиб олдик: Россияда ишлашни хоҳловчиларни олдиндан тайёрлаш. Бу рус тилини ўрганиш, рус маданиятини ўрганиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади – у ерда яхшигина режа бор. Умид қиламанки, буларнинг барчасини ташкил қиламиз,” – деди Путин жавобан.

Маълумки, 9 июнь куни Baza телеграм-канали пост жойлаштирган, видеолавҳаларда мигрантлар куч тузилмаларининг буйруқлари билан хоналардан ва йўлаклардан қўлларини бошлари орқасига қўйиб югуриб чиққани, баъзилари тўрт оёқлаб юргани, шу билан бирга куч тузилмалари уларни тепки ва тарсакилар билан ҳақоратлаб, "маймунлар" ва "ифлос махлуқлар" деб атаётгани акс этган эди.

"Москвадаги вазият муносабати билан элчихонамиз Россия ТИВга мазкур вазиятга изоҳ беришни ва куч тузилмаси вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб нота юборди, бу инсон ҳуқуқларининг очиқдан-очиқ бузилиши эканлиги ва бунга йўл қўйиб бўлмаслиги қайд этилди", – деди Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби.

"Иттифоқчилар ўртасида одатдагидек, суҳбат очиқ-ойдин олиб борилади ва ҳар қандай сигнал синчковлик билан кўриб чиқилади. Ўзбекистон томонининг юқорида қайд этилган мурожаати ваколатли органларга етказилади. Олинган холисона маълумотлар белгиланган тартибда ҳамкорларга юборилади", – деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари оқими шунчаки иқтисодий масала эмас, балки геосиёсий таъсир воситасига айланиб улгурди. Россия ҳукумати бу механизм орқали нафақат ўз иқтисодиётини арзон ишчи кучи билан таъминламоқда, балки ташқи сиёсатда ҳам таъсир соҳасини кенгайтирмоқда. Айниқса, Путин бошчилигидаги Кремль миграция сиёсатини Ўзбекистон каби давлатлар устидан сиёсий босим ўтказишнинг самарали механизмига айлантирган.

Россия ИИВнинг 2024 йилги маълумотига кўра, 2023 йил якунига келиб, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 2,5 миллиондан ошган, 2024 йилда Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари ҳажми эса, тахминан 14.8 миллиард долларни ташкил этган. Бу ҳолат, албатта, Россияга икки муҳим нарсани: иқтисодий ва сиёсий босим қилиш имкониятини беради.

2024 йил декабр ойида Федерал Йиғилишга йўллаган мурожаатида Владимир Путин шундай деган эди:

«Мигрантлар – нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ва ташқи сиёсатда ҳам муҳим омиллардир. Биз дўст мамлакатлар билан меҳнат миграциясини мувофиқлаштиришни давом эттирамиз. Бу, хусусан, Марказий Осиёдаги барқарорлик учун муҳим.» (Kremlin.ru, 14.12.2024)

Миграция орқали Россия нафақат иқтисодий, сиёсий, балки рус тили ва маданиятини ўргатиш орқали маданий таъсир ҳам ўтказмоқда. Шунга кўра, Россиянинг миграция сиёсатини шантажга асосланган таъсир стратегияси дейиш ҳам мумкин. Путиннинг ЎзА бош директори Абдусаид Қўчимовга берган жавобидан эса, “айрим нотекисликлар”ни тўғрилаган ҳолда ушбу стратегияни давом эттиришини тушуниш мумкин.

3.Саида Мирзиёева ва ёшлар сиёсати

“Саида Шавкатовна яқинда Москвада бўлиб, ҳукуматдаги кўплаб ҳамкасбларим билан Президент Администрациясида учрашган. У Президент топшириғига кўра ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга жуда кўп эътибор қаратмоқда. Бу ерда аниқ таклифлар бор, биз булар устида, шубҳасиз, ҳаммамиз биргаликда ишлаймиз,” – деди Путин Абдусаид Қўчимовга.

Россия Марказий Осиёда «Россотрудничество» ва «Русский мир» орқали рус тилини сақлаш, русча таълим ҳамда маданият ва дунёқарашини илгари суриш учун миллионлаб доллар маблағ ажратади.

2023 йилда фақатгина “Россотрудничество” агентлиги 200 миллион рубльдан ортиқ маблағни Марказий Осиёдаги ёшлар лойиҳаларига йўналтирган. (Манба:«Коммерсантъ», 2023)

Бу ерда, Россияга содиқ давлат хизматчиларига айланадиган элита тарбияси масаласи турибди. Россия ҳар йили минглаб ўзбекистонлик талабаларни ўз университетларига квота орқали қабул қилади. Шунингдек, 2024 ва 2025 йилларда Тошкент ва Москвада ўтказилган Россия-Ўзбекистон ёшлар форумларида Кремль ёшлар ташкилотлари, дипломатик лойиҳалар, ҳамкорлик программалари орқали “дўстона” таъсирни мустаҳкамламоқда.

Путин Мирзиёевдан кейинги иккинчи фигурага айланган Саида Мирзиёева шахсида эса, сиёсий элита ичида ҳам, халқ билан алоқада ҳам ўзига манфаатли шахс сифатида кўраётганини очиқ билдирмоқда. Шунинг учун Мирзиёевани ғарбга мойил бўлишига қарамасдан, ўзининг геостратегик сиёсатида фойдаланишга уринаётганини кўриш мумкин.

Хулоса шуки, Путин халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувида Украина урушининг чўзилиши, ғарб санцияларининг кучайиши фонида Марказий Осиё ва Ўзбекистонни ўз геосиёсий таъсир доирасида сақлаб қолиш учун қўллаётган чораларини баён қилган бўлса, шунга қарамасдан, Мирзиёевнинг Россиянинг манфаатларига очиқ қарши чиқмаган ҳолда кадрлар сиёсатида ўзгаришлар амалга ошираётганлиги ва Ғарб билан муносабатларни фаоллаштираётганлиги Россия таъсирининг чекланиши ва Кремлнинг узоқ йиллик таъсир ҳудудида содир бўлаётган ўзгаришдан далолатдир.

Аниқки, Мирзиёев бошчилигидаги ҳукумат Ўзбекистондаги мусулмон халқнинг манфаатлари ва келажак тақдирини ўйлаб эмас, балки ўз манфаати ва келажак тақдирини ўйлаб иш юритмоқда ва бунинг кафолатини кимда кўрса, у Россия ёки Хитойми, хоҳ Америка бошчилигидаги ғарбми, фарқи йўқ, ўша мустамлакачи давлатнинг “қайиғи”га осилмоқда. Айни дамда, ҳар қандай улкан тўлқинлардан соғ-омон олиб ўтадиган “нажот кемаси” – Ислом ва уни тузум сифатида татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатининг тикланишига эса, ғов бўлмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ҳаёт уммонида бугунги каттаю кичик “ботил қайиқлар” ғарқ бўлиб, ёлғиз “Ислом кемаси” қолишини айтган:

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “Айтинг: “Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Дарҳақиқат, ботил йўқ бўлишга маҳкумдир”.  (Исро:81)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

01.07.2025й

TagsРоссияЎзбекистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    ИСЛОМДАГИ БОШҚАРУВ НИЗОМИНИНГ АЖРАЛИБ ТУРАДИГАН ХУСУСИЯТЛАРИ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудлар оиласи ҳукмдорлари билан яҳудийлар ўртасидаги келишмовчилик севишганлар келишмовчилик бўлиб, бу уларнинг севгисини бузмайди!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/