| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Санъода конференция ўтказаётган уламоларга

Санъода конференция ўтказаётган уламоларга

By htadmin
19.11.2021
987
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Матбуот баёноти

Санъода конференция ўтказаётган уламоларга

2021 йил 28 октябрда Санъода Яман Уламолар Уюшмаси Вақфлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда «Исломий бирлик… имконият ва муаммолар» номли конференция ўтказди. Конференция онлайн тарзда ўтказилиб, унда Фаластин, Ироқ, Ливан, Жазоир ва Эрондан иштирокчилар қатнашди. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деган:

﴿إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги уламоларгина қўрқурлар»              [Фотир 28]

Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«الْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ»

«Уламолар анбиёлар меросхўрларидир». (Абу Довуд ва Термизий Абу Дардо розияллоҳу анҳу орқали ривоят қилган).

Биз илми нофега эришган ва холис амал қиладиган олимнинг даражоти баёнини мазкур ояти карима ва ҳадиси шариф билан бошламоқни истадик. Аллоҳ Таоло яна бундай деган:

﴿قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ﴾

«Айтинг: Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?! Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар»            [Зумар 9]

Маълумки, Росулуллоҳ ﷺ Қуръони каримни фақат қироат учун эмас, балки ер юзидаги одамларга татбиқ этиш учун ҳам келтирганлар. Шунинг учун Қуръон ҳадларини қоим қиладиган, ҳукмларини амалда татбиқ қиладиган, жиҳодни тўғри амалга оширадиган, адолатга амал қиладиган, бутун дунёга яхшиликни тарғиб қилувчи давлат бўлиши керак. Буни Росулуллоҳ ﷺнинг сийратларида аниқ кўриш мумкин. Дарҳақиқат, ул зот Маккаи Мукаррамада Аллоҳга даъват қилдилар, сўнг куч-қудрат аҳлидан ўн марталаб нусрат талаб қилганлар… Ва ниҳоят Аллоҳ ул зотга Мадинаи Мунаввара ансорлари билан нусрат берди. Ана шунда ҳижрат амалга ошиб, давлат барпо этилди, сўнг фатҳлар бўлди ҳамда даъват ва жиҳод орқали Ислом дунёга ёйилди.

Ушбу конференциянгизнинг номи «Исломий бирлик… имконият ва муаммолар», деб аталгани учун биз сизга мусулмонларнинг бирлигини баён қилмоқни лозим топдик. Мусулмонларнинг бирлиги фақатгина битта халифа ҳукмронлиги остидаги битта давлат соясида амалга ошади. Ушбу давлатни қандай барпо этишнинг шаръий тариқати бор бўлиб, буни саййидимиз Муҳаммад мустафо ﷺ амалда кўрсатиб берганлар.

Мусулмонлар азизлигининг ҳамда куч-қудратининг манбаи бўлган Халифалик давлатини қоим қилиш орқали Ислом умматини бирлаштириш учун фаолият қилиш мусулмонларнинг тақдирий масаласи бўлишдан ташқари, фарз ва фарзларнинг тожи ҳамдир. Зеро, Халифалик давлати Исломни татбиқ қиладиган давлатдир. Аллоҳ Таоло Росули ﷺга хитобан бундай деган:

﴿فَاحْكُم بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللهُ وَلَا تَـتَّـبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ﴾

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»     [Моида 48]

Яна бундай деди:

﴿وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ﴾

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                                                                                    [Моида 49]

Ислом билан илмонийликни, Ислом бошқаруви билан капиталистик демократик республика бошқарувини, Исломдаги иқтисод низоми билан ричаглари Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки бўлган капиталистик иқтисод низомини, ватанпарварлик ришталарига асосланган ва мустамлакачи кофир чизиб берган чегараларга амал қиладиган давлат билан Ислом ақидасига асосланган, ватанпарварлик сарҳадларига амал қилмайдиган ва исломий юртларни бирлаштириш учун ҳаракат қиладиган давлатни, конституцияси илмоний бўлган ва Франциядан олинган давлат билан конституциясининг манбаси Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати бўлган давлатни ўзаро аралаштириб юборган давлат соясида Ислом бошқаруви амалга ошмайди.

Исломни давлатсиз тўлиқ татбиқ этиб бўлмайди. Чунки халифасиз унинг ҳукмларини амалга ошириб бўлмайди. Ҳадлар фақат имом билан, яъни халифа билан амалга оширилади, фатҳлар фақат халифа билан бўлиши мумкин, Ислом дахлсизлиги фақат халифа билан қўриқланади. Росулуллоҳ ﷺ

«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади», дея ҳақ сўзни айтганлар. (Муттафақун алайҳи).

Дарҳақиқат, Ислом давлатининг на қадар муҳимлиги ҳар доим саҳоба розияллоҳу анҳуларнинг кўз ўнгидан кетмаган. Мўминлар амири Умар розияллоҳу анҳу саҳобаларни тўплаб, қайси муҳим воқеа ҳижрий сананинг бошланиши бўлиши кераклигини улар билан муҳокама қиладилар. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺнинг таваллудлари, пайғамбар бўлган кун ҳамда ҳижрат буюк воқеалар эди. Шунда Али розияллоҳу анҳу ҳижратни тарихнинг бошланиши сифатида қабул қилиш керак, чунки ҳижрат билан давлат барпо этилди ва мусулмонлар қадр топди, деб айтди… Саҳобалар бу фикрни қабул қилдилар. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз ﷺнинг таваллуд ва пайғамбар бўлган кунлари ҳам тарихий воқеа эди. Бироқ саҳобалар ҳижрий тақвим бошланиши учун ҳижратни ва Ислом давлатининг барпо этилишини танладилар.

1953 йилда Қуддусда ташкил топган Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик мусулмонларнинг тақдирий масаласи эканини, уни барпо этиш фарзлигини англаб етди. Шунинг учун ҳам у Халифаликни барпо этиш йўлида ярим асрдан бери фаолият қилиб келмоқда. Бу даврда Ҳизб аъзолари ҳибсга олинди, қамалди ва қийноқларга юз тутди. Айрим исломий юртларда қийноқлар туфайли кўплаб Ҳизб аъзолари шаҳид бўлди… Шунга қарамай, улар Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмай, ҳақ устида собит турдилар, Аллоҳ ва Росулига имон келтириб, холис ва ростгўй бўлдилар. Ниҳоят, барча кофир ва уларнинг малайлари турли хил чалғитув ва тузоқлар қўйишига қарамай, Халифаликни халқ талабига айлантиришга муваффақ бўлдилар.

﴿وَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِنْدَ اللهِ مَكْرُهُمْ وَإِنْ كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ﴾

«Дарҳақиқат, улар ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир)»                      [Иброҳим 46]

Бас, ушбу конференцияни ўтмишдаги бошқа конференциялар каби қилманг. Конференцияда «Муқаддас даргоҳлар ҳур мўминларнинг қўли билан озод этилишига жуда яқин қолди», «Конференциямиз Ислом байроғи остида Ислом Умматининг бирлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди» каби жарангдор шиорлар янгради. Бу шиорларда, яъни конференция сарлавҳасида ҳам, Ислом Умматининг бирлигини таъминлаш режасида ҳам Исломнинг шаръий минҳожига ҳатто ишора қилиб қўйилмаган. Конференция сарлавҳасида иштирокчилар қўллашлари мумкин бўлган имкониятлар ҳамда улар четлаб ўтишлари керак бўлган муаммолар ҳақида гапирилади, холос. Хўш, Ислом ва мусулмонларга қарши уруш очган, 2001 йилдан бери «терроризм» номи билан Исломга қарши очиқдан-очиқ кураш олиб бораётган Американинг малайлари ҳамда АҚШ бошчилигида капиталистик тузумни татбиқ қилаётганлар мусулмонларни бирлаштириши ва Исломни татбиқ қилиши мумкинми?

Мусулмонларни бирлаштиришга даъват қилаётганлар барча саъй-ҳаракатларини мусулмон Уммати фарзандлари ўртасидаги жангда ўзаро қон тўкилишини тўхтатиш учун сарфлашлари ҳамда ҳақиқий кофир душманларига қарши курашиши учун Умматга барча имкониятларни қилиб беришлари лозим. Шунингдек, ла илаҳа иллаллоҳ байроғини бошлари узра баланд кўтариб, республика бошқарувига ҳам, унинг шиорларига ҳам эргашмасликлари, кофирлар ва уларнинг ташкилотлари қўлига болта уриб, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкини мамлакатдан қувиб чиқаришлари, улар томондан берилган судхўрлик кредитларини рад этишлари ҳамда Яман масаласида БМТ, Халқаро тизим ва АҚШ консуллигини эмас, балки Исломни ҳакам қилишлари шартдир.

Росулуллоҳ ﷺнинг Ислом давлатини барпо этиш ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишдаги тариқати аниқ-равшан бўлиб, замон ва макон ўзгариши билан ўзгармайди. Ушбу тариқат Исломга даъват қилиш билан бошланиб, Мадинада давлат барпо этиш билан тугаган. У уч босқичдан иборат бўлиб, биринчиси, Ислом ақидасини фикрий қоида ва етакчилик сифатида қабул қилган, Ислом ва унинг аҳкомларини онгли равишда тушунадиган, Ислом давлатини барпо қилишда Исломдан бошқа тариқатни қўлламайдиган бир уюшмани таъсис этишдан иборат. Росулуллоҳ ﷺ асҳобларини Маккада Арқам ибн Абу Арқам розияллоҳу анҳунинг ҳовлисида худди шу шаклда тарбия қилиб, улардан исломий шахсияларни етиштириб чиқарган. Иккинчиси эса, бугунги кунда бизга киритилган барча капиталистик фикрларга қарши чиқиш, уларнинг ботиллигини фош қилиш, ифлосликларини тушунтириш ва уларнинг ўрнига Ислом фикрларини киритиш ҳамда бугун ҳам худди кечагидек, Ислом ва мусулмонларга қарши тил бириктираётган кофир Ғарбнинг фитналарини очиб бериш учун сиёсий тўқнашувга киришиш ва куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилиш босқичидир. Учинчиси, Ислом давлатини барпо этиш ва Ислом билан ҳукм юритиш учун бошқарувни қўлга олиш, кейин эса, барча мусулмон юртларини Муҳаммад ﷺнинг байроқлари бўлмиш Уқоб байроғи остига киритиш босқичидир.

Эй уламолар, шуни яхши билингки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мўътадиллик номи билан Ғарб тариқати бўйича Исломни татбиқ илишга чақираётганларнинг ҳамда ҳақ ва тўғриликдан четга чиққан ҳолда Исломни ҳакам қилиш ва мусулмон юртларини бирлаштиришни даъво қилаётган кимсаларнинг асл юзини очиб ташлайди.

То Аллоҳ Таоло ҳақнинг ғалаба қозонишини таъминлаб, ростгўй мусулмонларга Ўз нусрати ва қўлловини нозил қилгунга қадар капиталистик Ғарб, айниқса, жиноятчи АҚШ ва маккор Британия ҳақиқатнинг ошкор бўлишига йўл қўймаслик учун турли ўйинларни ўйнашда давом этади.

Ўз аҳлини асло алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир сизларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилади. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». (Имом Аҳмад Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                          [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ямандаги матбуот бўлими

+1
0

Related posts:

Жаҳон Банки Туниснинг қолган ресурсларини ҳам еб тугатиш учун  улкан ислоҳотлар ўтказишга буюряпти Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик золимона солиқлар солиш билан камбағаллар тинкасини қуритмайди, балки давлатни улкан даромадлар билан таъминлайди Ҳукумат одамлар ҳаётини сақлашни ҳужжат қилиб, карантин вақтини узайтирмоқда ва илгари қўллашга журъат қилолмаган чораларни қўлламоқда Куч-қудрат аҳли ҳукмдорлардан халос бўлмоғи лозим, чунки улар бизга қарши жосуслик қилиши ва Афғонистонга ҳужум уюштириши учун ҳаво ҳудудларимизни АҚШга очиб беришмоқда
TagsЖаҳон БанкиИсломий бирликХалқаро Валюта ФондиЯман Уламолар Уюшмаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй мусулмонлар, Ғазо аҳли сизнинг ёрдамингизга муҳтож!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон ядровий келишув ортидан «махфий» афвларга эга бўлди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ўтиш даври ҳукумати эски режим йўлидан юриб, ноннинг нархини оширди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/