| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
10.08.2025
1631
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Жорий йил 6 август куни 28 нафар собиқ сиёсий маҳбуслар устидан ўтказилган апелляция судида аввал ўқилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Изоҳ: Хавотирларимиз тасдиғини топиб, мазкур пок ва ҳалол йигитларга ўқилган ўлим ҳукмлари ўзгаришсиз қолдирилди. Ҳукмни ўқиб эшиттириш олдидан барча йигитларга сўнгги сўз айтиш имкони берилди. Таъкидлаш жоизки, бутун суд жараёнлари давомида ўзбек режими йигитлардан “айбимизга иқрормиз ва кечирим сўраймиз” қабилидаги иқрорларни кутганди. Чунки аввалда 20 йиллаб қамоқ азобини тортганлар нима қилиб бўлса ҳам у ерга қайтиб кирмасликка уринишади, деб ўйлаган кўринади. Бироқ йигитлар бу хомхаёлни чиппакка чиқаришди. Бутун суд жараёнлари давомида ҳам ва сўнгги сўзларида ҳам, улар энг тўғри, юксак шаръий позицияда бўлишди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, агар замонамиз қаҳрамонларини кўрсатиш керак бўлса, мана шу йигитларни ҳеч иккиланмай намуна қилиб келтириш мумкин. Чунки улар эгаллаган мустаҳкам иймоний позиция Ислом даъватининг илк пайтларида саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бошларига тушган мусибатларга сабот ва иймон билан сабр қилган ҳолатларини эслаб солиб юборади. Жумладан, йигитларнинг барчаси сўнгги сўзларида Ҳизб ут-Таҳрир ғоялари тўғри эканлигини, Халифалик давлати Аллоҳнинг нусрати ила, албатта, тикланишига заррача шубҳа қилмасликларини айтишган. Ўзбек режими ўзларига қарши адолатсизлик қилганини, бу тергов ва судларнинг ҳаммаси спектакл эканлигини, уларни қамоққа тиқиш ҳақидаги буйруқ “энг юқоридан” келганлигини таъкидлашган. Улардан бирортаси ҳам суддан енгиллик сўрамаган, балки енгиллик ва ёрдамни фақат Аллоҳдан сўрашларини билдиришган. Судьядан сўраган ягона нарсалари – қўлга олиш вақтида улардан тортиб олинган телефон ва пулларни оилаларига қайтариб бериш бўлган холос. Бироқ бу пасткаш ўзбек режими шуни ҳам кўп кўрди, ҳукм ўқилганда уларнинг барчаси давлат фойдасига мусодара қилингани айтилди… Йигитларнинг мана шу ва бошқа сўзлари ҳар қандай инсонга таъсир қилмай қолмайди. Аммо на уяти, на ғурури қолмаган, инсофсиз ва кофир мустамлакачи давлатларни рози қилиш пайида бўладиган ўзбек режимига таъсир қилармиди?! Дарвоқе, судья ҳукмни ўқиб, тезда “жуфтакни ростлаётган” вақтда мазлум йигитларнинг судга келган яқинлари қарғишидан ўз “насиба”сини олди. Шунингдек, судга келган онахонлардан бири йигитларга қарата “асло кайфиятни туширманглар болаларим, кулиб ўтиринглар, биз хафа эмасмиз, сизлар ҳақсизлар, ўзларингни эҳтиёт қилинглар” дея далда берди… Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу режимнинг ёлғон, туҳмат, сохталик ва иккиюзламачиликка тўла айбловлари, шунингдек, “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” деган қуруқ шиорлари йигитларнинг қоядек мустаҳкам саботи, юксак фикрий ва сиёсий онгги олдида чилпарчин бўлди. Йигитлар ғолиб бўлишди, режим эса навбатдаги қақшатқич мағлубиятини қабул қилиб олди. Биз ҳам уларнинг бундай иймони ва саботига ҳавас қиламиз, улар билан фахрланамиз! Бу бизни бир тарафдан беҳад қувонтирса, бошқа томондан, ўзбек режимининг улар устидаги золимона сиёсати ғазабимизни қўзғайди. Шунинг учун мусулмонлар устига ўрнашиб олган бу режимлар устидан Аллоҳга шикоят қиламиз, фақат Унгагина суянамиз ва нусратини, нажотни тезлаштиришини ялиниб-ёлвориб сўраймиз, амин Ё Роббал-оламин!

Хабар (daryo.uz 02.08.2025й): Келаси йили нафақалар ва моддий ёрдамга давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар қисқартирилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Фискал стратегияда қайд этилган.

Изоҳ: Мазкур стратегияга кўра, жорий йилда давлат бюджетидан нафақалар, моддий ёрдам ва аҳолига бошқа имтиёзли тўловлар учун 17,4 триллион сўм ажратилиши кутилмоқда. 2026 йилда бу рақам қарийб 900 миллиард сўмга қисқартирилиб, жами 16,5 триллион сўм тўланади. 2023 йил ноябрда эълон қилинган 2024-2026 йилларга мўлжалланган Бюджетномада юқоридагидан фарқли кутилмалар берилганди. Масалан, 2023 йилда нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун бюджетдан 19,1 триллион сўм, 2024 йилда 18,63 триллион сўм ажратилиши прогноз қилинган. Шу билан бирга, 2025 йилда мазкур тўловларга 22,2 триллион сўм, 2026 йилга бориб эса 24 триллион сўм тўланиши кўзда тутилган. Кўриниб турганидек, ҳукумат аҳолининг энг заиф қатлами – камбағал-йўқсилларга ажратиладиган маблағларни янада қисиш йўлига ўтган. Бунинг сабаби шуки, ўзбек режими камбағалликни турли ҳийла-найранглар билан “қисқартираётганини” даъво қилмоқда. Масалан, “кам таъминланган” деб ҳисобга олиниб, нафақа тайинланиши учун одамлар минг чиғириқдан ўтишлари керак. Ҳатто камбағал эканлиги турмуш тарзидан шундоқ кўриниб турган бўлса ҳам, бу асос бўлолмайди. Аксинча, у ўзини ҳақиқатда камбағал эканлигини бир уюм қоғоз билан исботлаши керак. Демак, камбағаллар сони “камаяётган” экан, энди уларга тўланадиган маблағларни ҳам қисқартирса бўлади. Бундан ташқари, олинган қарзларни қайтариш харажатлари ҳам тезлик билан ўсяпти. Албатта, бу қарз юки ҳам мана шу бечора халқ бўйнига тушяпти ва уларнинг ҳақидан юлиб олиняпти. Бироқ бу юлғичликдан режим ҳеч ҳам уялмай қўйди. Минг афсуски, мусулмон халқимизнинг иқтисодий аҳволи йилдан-йилга ёмонлашаётгани етмаганидек, давлат ҳам уларга ғамхўрлик қилишдан воз кечяпти. Илоҳий қонунлар билан ҳукм юритадиган Халифалик давлатида эса бундай бўлмайди. Ҳозирги ҳукуматларга ўхшаб ҳар бир фуқаросига ғамхўрлик қилишдан қочмайди. Балки бунга ўзининг шаръий вожиби деб қарайди!

Хабар (qalampir.uz 04.08.2025й): Чорвоқда қурилаётган “Sea Breeze Uzbekistan” бўйича ҳукумат қарори чиқди.

Изоҳ: Кутилганидек, одамларнинг, айниқса Тошкент аҳолисининг қаттиқ норозилигига қарамай ҳукумат мазкур лойиҳага “кўк чироқ” ёқиб берди. Чунки у ўзбек ва озар сиёсий элиталари томонидан парда ортида аллақачон келишиб бўлинган режа эди. Шунинг учун ҳам лойиҳани амалга оширишда ҳар қандай қонунга ва энг эътиборлиси – халқ эътирозига тупуриб қўйилди. Бу ўринда экологияга зарар етиши ва иқтисодчи Отабек Бакиров урғулаганидек, иқтисодий хавфлар эътиборга олингани йўқ. Жумладан, лойиҳага сарфланадиган 5 миллиард долларлик сармоя манбаси мутлақо ноаниқ. Инвестор сифатида кўрсатилаётган Агаларов ва унинг оиласида бундай миқдордаги маблағ мавжуд эмаслиги маълум. Шу сабабли, лойиҳа учун кредит жалб қилиниши эҳтимоли катта. Демакки, яна қарз олинади ва халқ бўйнига юкланади. Бундан ташқари, 577 гектар ер учун белгиланган ижара ҳақи жуда паст – бор-йўғи 17 миллиард сўм, у ҳам беш йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади. Бундай қимматбаҳо ва стратегик ҳудудни бунчалик арзон нархда ижарага бериш мутлақо асоссиз ва жуда шубҳали. Яна бир муҳим жиҳат, инфратузилмалар (оқова тизими, кўприк ва бошқалар)ни қуриш сармоядор ҳисобига эмас, балки давлат томонидан олинадиган қарз ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Табиийки, бу яна халқимиз бўйнига қарз бўлиб тушади. Лойиҳа атрофида шубҳали ишлар шунчалик кўпки, буни санаб тугатиб бўлмайди. Қисқача айтганда, харажатлар давлат бўйнига, фойда эса маҳаллий ва хорижий сиёсий элиталар фойдасига бўлади. Ҳукумат мазкур лойиҳани аҳолининг жуда ўринли ва қаттиқ норозилигига қарамай қабул қилди. Бу шуни кўрсатадики, ўзбек режими, айниқса, Мирзиёевнинг “халқни рози қилишимиз керак” деган баландпарвоз гаплари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Бу ҳолат ҳукумат татбиқ қилаётган капиталистик демократия тузумининг ҳақиқий башарасидир. Чунки бу тузумда сиёсий элита ва капиталист бойларнинг тор манфаатлари ҳимоя қилинади. Ислом татбиқ қилинмас экан, мусулмон халқимиз манфаатлари ҳисобга олинмайди ҳамда ер, сув ва бойликларимиз зое бўлади.

Хабар (yuz.uz 05.08.2025й): БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳ: Учрашув чоғида глобал ва минтақавий ривожланишнинг долзарб масалалари, шу жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-йиллик юбилей сессиясини ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва БМТ фаолиятини замонавий воқеликка мослаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти Бош котиб ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бироқ амалдаги ҳолат БМТнинг нафақат фойдасиз, балки кони зарар ташкилот эканини яққол исботламоқда. БМТ ташкил топганидан бери, айниқса, мусулмонларга қарши амалга оширилган геноцид ва қирғинларга йўл қўйиб берди. Серебриницадаги қатлиом, Мьянмадаги рохинжа мусулмонларига қарши қирғин, Афғонистон ва Ироқдаги кўпйиллик ҳарбий интервенциялар, Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларига нисбатан шафқатсиз репрессияси ва энг аламлиси – Ғазода давом этаётган лаънати яҳудлар геноциди… Бу каби ишларда БМТнинг ҳақиқий башараси аниқ кўринди. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида ундан кутилган “адолатли”, қатъий ва таъсирли чоралар, айниқса, мусулмон халқлар манфаатига келганда амалга ошмай қолади. Анави босқинчи яҳудий вужуди эса, БМТ резолюциялари ва бошқаларига аллақачон тупуриб қўйган. Ушбу ташкилот Америка каби мустамлакачи давлатлар қўлидаги халқларни эзиш ва мустамлака қилиш қуроли эканлиги бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шунинг учун ҳам БМТнинг минтақамиздаги фаолияти ва ташаббуслари мусулмон халқлар учун амалий фойдадан кўра, кўпроқ Американинг сиёсий таъсирини мустаҳкамлашга хизмат қилиши эҳтимоли юқори. Исломда БМТ каби кофир мустамлакачи давлатлар ҳукмронлигини таъминловчи ташкилотларни тан олиш ва уларга аъзо бўлиш шаръан жоиз эмас. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)

Энди денгизга чиқиш масаласига келсак, бу Халифалик давлати тикланиши билангина ечиладиган ва жуда осон ҳал бўладиган ишдир. Чунки Халифаликнинг бепоён ерлари орқали юртимиз мусулмонлари нафақат денгиз йўлларига, балки дунё океанларига ҳеч бир қийинчиликсиз чиқиш имкониятига эга бўладилар. 

Хабар (gazeta.uz 05.08.2025й): GSM-102 дастури орқали АҚШ пахтасига кредитли импорт ва “Made from U.S. Cotton” ташаббуси муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ: Хабарга кўра, президент Мирзиёев 2022 йилда пахта экспортини тўхтатиш ва бутун ҳосилни ички бозорда қайта ишлашга йўналтириш сиёсатига ўтганини эълон қилган эди. Ўзбекистон ҳозирда тўқимачилик саноатини ривожлантириш, хусусан, премиум кийим-кечак ва тиббий тўқимачилик соҳасида халқаро талабга мос маҳсулот ишлаб чиқаришга интилмоқда. GSM-102 дастури Ўзбекистондаги тижорат банкларига АҚШ пахтасини импорт қилиш учун кафолатли кредит бериш имконини беради. Маълумки, Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда етакчи давлатлардан бири. Шунинг учун Америкадан пахта импорти борасида музокара ўтказилаётгани жуда ажабланарли. Бу худди ўзимизни газимиз етарли бўла туриб, ўрисдан газ импорт қилишга ўхшайди. Аниқроқ айтганда, газ қазиб олиш сунъий қисқартирилиб, ўриснинг импорт газини тиқиштириш ортидан юртимизни қарам қилиш сиёсатига ўхшаб кетади. Энди эса навбат қишлоқ хўжалигига келган кўринади. Зеро, GSM-102 каби дастурлар Америка ташқи сиёсатининг бир қисми бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакат сифатида геоиқтисодий таъсирини кенгайтириш мақсадини кўзлайди. Бу дастурлар орқали АҚШ ўз маҳсулотлари учун янги бозорлар очади, рақобатсиз, ўзига қулай бўлган шартларда сотади ва тижорат хавфини импортчи давлат елкасига юклайди. Масалан, Покистон 2020-2021 йилларда GSM-102 дастури орқали АҚШдан 150 млн долларлик соя ва буғдой импорт қилди. Бу маҳсулотлар асосан паррандачилик ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Натижада, Покистоннинг агросаноат тизимида АҚШ маҳсулотлари устувор ўринни эгаллади. АҚШ маҳсулоти бўлмаса, бутун тўқимачилик ёки озиқ-овқат занжири ишламай қолиши мумкин. Демак, GSM-102 дастури юртимиз қишлоқ хўжалигини вайрон қилувчи ва қарамга айлантирувчи Американинг мустамлакачилик қуролидан бошқа нарса эмас. Бошқа томондан, пахта импортининг ўрис гази импортига ўхшаш яна бир тарафи шуки, Америка пахтаси бошқа давлатларга, масалан, Россияга реэкспорт қилиниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу ўринда, Ўзбекистон санкциялар билан чеклаб қўйилган Россияга Америка пахтасини ўтказишда воситачи ролини ўйнайди.

Хабар (dunyo.info 06.08.2025й): Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги расмий делегация Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида China National Gold Group –  Хитой Миллий олтин қазиб олиш корпорацияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги янги келишув доирасида China National Gold Group компанияси қимматбаҳо ва стратегик минерал конларини геологик ўрганиш, ер ости бойликларини ўзлаштириш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш, замонавий технологиялар жорий этиш, маҳаллий мутахассислар тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўймоқчи. Ҳар қандай “инвестиция” ортида – айниқса, агар у стратегик ресурсларга оид бўлса – геосиёсий манфаатлар, мустамлакачилик ҳисоб-китоблари ва иқтисодий таъсир воситалари туриши сир эмас. China National Gold Group шунчаки тижорат компанияси эмас. У Хитой давлатининг глобал геоиқтисодий мақсадларини амалга оширувчи механизм. Корпорация нафақат олтин, балки бошқа қимматбаҳо ресурслар устидаги назоратни қўлга киритиш орқали Пекиннинг хориждаги таъсирини кенгайтиришга хизмат қилади. Охирги йилларда Ўзбекистоннинг қимматбаҳо ва стратегик минералларга бой ерлари халқаро трансмиллий компанияларнинг алоҳида диққат марказига айланди. Савол туғилади: нега айнан шундай ресурслар ва нега геологик маълумотлар билан бирга технология ва ишлаб чиқариш устунлиги ҳам хорижий “ҳамкор”га бериляпти? Бироқ бу саволларга жавоб йўқ. Чунки ўзбек режими ўз қўли билан бойликларимизни “инвестиция” ниқобида тақдим этишни тўхтатмаяпти. Бу жараён ресурсларни нафақат экспорт қилиш, балки қайта ишлаш, назорат ва ҳудудий таъсирни ҳам хорижга топшириш хавфини келтириб чиқаради. Капиталистик тузум шароитида бу жараён тўхтамайди. Чунки бу тузумнинг табиати шундай – зўрлар бошқаларнинг бойлигини “инвестиция” деган алдов йўли билан эгаллаб олади, кейин иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий таъсирини мустаҳкамлайди. Яқин келажакда тикланадиган Халифалик ана шу капиталистик демократия ва унинг мустамлакачилик иллатларига барҳам беради ҳамда шариатга мувофиқ табиий бойликларни уммат манфаати учун сарф қилади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Одамлар уч нарсада – сувда, оловда ва яйловда шерикдирлар”.

Хабар (ozodnews 06.08.2025й): 2025 йил 1 июлдан бошлаб алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш давлат белгилаган режа асосида бўлиши лозим.

Изоҳ: Янги тартибга кўра, 2025 йил 1 июлдан алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар давлат қўйган режани бажаришлари керак бўлади. Бу талаб Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 434-сонли қарори ва президентнинг 84-сонли фармони асосида жорий қилинди. Қарорда айтилишича, режа ҳажмининг 60%дан кам бажарилиши жарима солинишига олиб келади. Бундан тушуниш мумкинки, давлат тарафидан алкогол маҳсулотларини кўпроқ ишлаб чиқариш талаби қўйилмоқда. Талабни бажармаганлар жазоланиши ҳақидаги банд ҳам шунга ишора қилмоқда. Буни ўзбек режимининг Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларини менсимай, фойда кетидан қувиш ва мусулмон халқимиз эътиқодига қарши боришдаги яна бир қадами сифатида тушуниш лозим. Бўлмаса, нимага ўзини мусулмон деб биладиган ҳукуматдагилар ҳаромлиги аниқ бўлган алкоголни ишлаб чиқаришни ривожлантириб қолмай, яна кўпайтиришни ҳам талаб қиляпти?! Чунки ўзбек режими ҳамма нарсага фойда-зарарни ўлчов қилиб олган. Шунингдек, воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирадиган кўпчилик фаоллар ҳам – гарчи мусулмон бўлсалар-да – худди шундай қарашади. Бироқ бу капиталистик демократиянинг ўлчовидир, Ислом ўлчови эмас. Исломда ҳамма нарсага ҳалол-ҳаром деган эътиборда қаралади ва бу ўзгармас ўлчовдир. Жумладан, маст қилувчи ичимликларга ҳам ҳалол-ҳаром деган эътиборда қаралиши лозим. Ундан миллиардлаган фойда келса ҳам, яна қандайдир бошқача манфаатлар бўлса ҳам, буларнинг заррача аҳамияти йўқ. Аллоҳ ҳаром қилган экан, маст қилувчи ичимликларнинг барча турини ичиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш, импорт қилиш мутлақо тақиқланиши шарт! Бироқ ўзбек ҳукумати Ислом аҳкомларига қасддан бўйсунмай, ҳатто уларга қарши очиқ курашиб ётибди. Мусулмон халқимиз буни кўра била туриб, сукут сақлаши асло жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир муслимга мункар (ёмон иш)ни қўли билан, кучи етмаса тили билан тўхтатишни буюрган, уларга ҳам ожизлик қилса қалбида ёмон кўрсин. Аммо охиргиси иймоннинг энг заифидир.   

  

Салоҳиддин

10.08.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг жинояткорона сиёсий ечимидан кўзланган айрим мақсадлар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    БМТнинг Ямандаги махсус вакили бир қатор ёлғонлар билан АҚШ сиёсатини ижро қилишини исботлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганининг 91 йиллиги олдидан!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/