| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Сарой уламолари ва Исломга қарши кураш

Сарой уламолари ва Исломга қарши кураш

By htadmin
06.02.2022
728
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сарой уламолари ва Исломга қарши кураш

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти

матбуот бўлими аъзоси

Ҳукмдорларимиз ҳам, уларнинг юртларимизни бошқараётган тузумлари, қонун ва дастурлари ҳам Ислом Умматига бегонадир ва унга уйғун келмайди. Аксинча, улар Уммат бошига битган балодир. Чунки бу ҳукмдорлар Ғарбнинг малайларидир, уларнинг тузум ва қонунлари ҳам Ғарбнинг кўз қарашларидан келиб чиққан. Уммат буни ўзининг туғма табиати билан тушунади. Шунинг учун Умматнинг бу тузум ва қонунлар билан уйғун келишига асло ўрин йўқ. Шу боис, Ғарбга Ислом номидан гапирадиган ва Ислом тўнини кийиб, одамларни лақиллатадиган, мавжуд режимларга шаръий тус берадиган, уларнинг қонунларини исломий қонун қилиб кўрсатадиган кимсалар жуда керак. Бундай кишилар фатво чиқариш ваколатига эга бўлган Азҳар шайхлари бўлгани учун уларнинг фатволари далил ёки шибҳ далилга боғланмаса ҳам ва ҳатто далиллар бошқа томонга буриб юборилган бўлса ҳам улар томонидан чиқарилган фатволар Исломни тўғри тушуниш дея даъво қилинади! Улар бу борада ҳаддан ошиб, одамларга ваъз қилишар экан, шаръий нусусларни мутлақо бошқа маънода ифодалашяпти. Ҳатто собит ўзгармас шаръий нусусларга – улар қатъий ёки зонний бўлишидан қатъий назар – қарши чиқадиган бўлиб қолишди. Бунга мисоллар талайгина. Мана, Азҳар шайхи насронийларни байрамлари билан қутлаш ҳаром, деган кишиларни «Исломни тушунмайдиганлар», деяпти. Унга кўра, байрам ва тантаналар билан табриклаш яхши амаллардан эмиш. У «Ватандошлар ҳуқуқ ва вазифаларда тенг, насронийларни зиммийлар, деб бўлмайди ва бунинг ўрни ҳам эмас», деди. У шунингдек, «озчилик, деган атама Ислом руҳини ҳам, фалсафасини ҳам ифодаламайди, бу ерда ватандошлик, деган атама жамият барқарорлиги учун энг муносиб, энг тинч атама», деган даъвони қилди. Унга кўра, ватандошлик барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тенглигини билдиради. (RT 2021 йил 30 декабр). Шунча даъволарни қилган Азҳар шайхи бу байрамларнинг асл ҳақиқатини баён қилмади, уларнинг Ислом ақидасига зид томонлари борми-йўқми, бу ҳақда миқ этмади. У худди яхши нарсани паст нарсага алмаштирган кимсалар каби, бизга Росулуллоҳ ﷺ қўллаган зиммий сўзини келтиряпти. Унинг даъвосича, насронийларга нисбатан зиммийлик истилоҳини қўллашга ўрин йўқ. Чунки уларда солиҳлик, адолат ва инсоф бўлиб, Аллоҳ ва Росулининг ҳимояси остида эмишлар. Масалан, Росулуллоҳ ﷺ «Огоҳ бўлинглар, ким Аллоҳнинг ҳимояси ва Росулининг ҳимоясида бўлган аҳдлашилган зиммийни ўлдирса, Аллоҳнинг ҳимоя қилиш ваъдасига хилоф қилган бўлиб, жаннатнинг ҳидини ҳам топмайди. Албатта жаннатнинг ҳиди етмиш йиллик узоқликдан келиб туради», деганлари каби. Кейин у бизни ушбу зиммийлик сўзини ватандошлик сўзига алмаштиришга чақиряпти. Ҳолбуки, унинг ватандошлик деган сўзидан мурод Сайкс-Пиконинг қўрғони ва қафаси ичкарисидаги алоқа-муносабат бўлиб, уни мустамлакачи кофир бизни Уммати Муҳаммад ﷺдан иборат биродарларимиздан айриш учун тузган. Бу билан Азҳар шайхи Мисрдаги насроний биз учун Ҳиндистон ва Хитойдаги мусулмондан, ҳатто Фаластин, Сурия ва Ироқдаги мусулмондан яхши, демоқчи. Шу орқали бизни кофир Ғарб ва унинг малай ҳукмдорлари истаган ватандошлик ва ватанпарварлик муносабатини, Умматни жамловчи ақида муносабатига алмаштиришдек ифлос нарсага чақиряпти.

Сарой уламолари ҳақидаги саноқсиз мисоллардан яна бири, Миср муфтийси маслаҳатчиси анави Муждий Ошур. У Масиҳнинг туғилган кунини нишонлаш шаръан жоизлигига фатво бериб, «буни қилган одам савоб олади», деди. Кейин қуйидагиларни таъкидлади: «Ислом бошқа динларга душман эмас, уларнинг хурсандчиликларини бирга баҳам кўради… Масиҳнинг туғилган кунини нишонлаш жоиз. Чунки у ҳам Аллоҳнинг росули ва набиййидир. Ким Аллоҳга яқин бўлиш ниятида нишонласа, албатта савоб олади». (https://www.trtarabi.com, 2021 йил 23 декабр).

Азҳар шайхи ва муфтий маслаҳатчиси Муждий Ошурнинг озидан чиққан бу сўзлар насронийларнинг байрамларини нишонлаш ва уларни табриклаш шаръан ҳаромдир, бу Ислом ақидасига тескари, деб келган ўтмишдаги ва ҳозирдаги жумҳур уламолар фикрига мутлақо тескари. Зеро, Масиҳ \ ўлмаган ва хочга михланмаган, балки Аллоҳ уни Ўз даргоҳига олиб чиқиб кетган. Аммо бу байрам эса, насронийлар эътиқоди бўйича худонинг ўғлини таваллуд байрамидир. Бас, Аллоҳ ҳаққи айтингчи, биз Аллоҳ Таолонинг

﴿قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ * اللَّهُ الصَّمَدُ * لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ﴾

«Айтинг У Аллоҳ Аҳаддир-бирдир. Аллоҳ Сомаддир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмаган»                                                                                [Ихлос 1-3]

деган каломини ўқиб туриб, «Аллоҳнинг ўғли бор», дея шу ўғилнинг туғилган кунини байрам қилаётганларни қандай қилиб табриклаймиз, ахир?! Ибн Қоййим зиммийлар аҳкомлари ҳақида бундай деган: «Уларнинг куфрга хос маросимлари, байрам ва рўзалари билан табрикламоқ, «байрамингиз қутлуғ бўлсин» каби сўзлар билан қутламоқ бил-иттифоқ ҳаромдир. Чунки бундай деган кимса кофир бўлишдан сақланиб қолса-да, аммо албатта ҳаром содир этган бўлади. Бу худди уни хоч билан чўқинаётгани билан қутлагандек гап. Ҳатто бу Аллоҳ наздида гуноҳи кабира бўлиб, маст қилувчи ичимлик ичганлик билан табриклашдан ҳам, бировни ўлдиришдан ҳам, зино ва бошқа муҳаррамотларга қўл ургандан ҳам ёмондир. Исломни заррача ҳурмат қилмайдиган кўпчилик шундай қилмишларга қўл уришади, бу қилмишларининг нақадар қабиҳлигини тушунишмайди. Бас, кимда-ким бировни бир маъсияти билан ёки бидъати билан ёхуд куфри билан табрикласа, Аллоҳ Таолонинг қаттиқ ғазабига учрабди».

Муждий Ошур бундай фатвоси билан кифояланмади, балки бузуқлик ва хатарликда ундан кам бўлмаган яна бир фатво чиқарди. Ал-Жазира телеканалида Ошурдан «қиз бола билан ўғил бола ўртасидаги дўстлик» хусусида динимиз нима дейди? – деб сўрашганда у эркак-аёл ўртасида дўстлик бўлишига рухсат берди ва бунга эркак ўзининг аёл дўстига ёки биродарига худди ўз синглиси каби қараши ва унинг ҳис-туйғуларига озор етказмаслигини айтди. «Дўстлик механизми нима? Аёлдан дўст тутинишингиз мумкин, аммо уни ўз синглингиз каби қўриқлашингиз ва туйғуларига озор етказмаслигингиз ёки у билан бирор ҳаром иш қилмаслигингиз керак. Шаръий доирадан чиқилмаса, бу ишда ҳаромлик йўқ… Қиз бола билан ўғил бола биргаликда кўчага чиқиб, омма ўртасида бирга ўтириши жоиздир. Шу шарт биланки, у қизга ўз синглиси каби муомала қилсин», деди. (Ал-Жазира, 2021 йил 25 декабр).

Билмадик, бундай фатвони қаердан чиқарди, бизга на унинг бирор далилини келтирди ва на санадини, балки собит шаръий нусусга тескари гапирди. Наҳотки, эркак билан аёл ўртасида алоқа ҳам, дўстлик ҳам ҳаром эканини билмаса?! Унда Аллоҳ Таолонинг

﴿وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ﴾

«Ва яширин ўйнаш тутмаслик»                                                     [Моида 5]

ҳақидаги каломини нима қиламиз?! Кимсан муфтий маслаҳатчиси бўлган бир олим билмайдими эркак билан аёл ўртасида шаръан рухсат берилган алоқа никоҳ эканини?! Аллоҳнинг эркак-аёлларнинг аралаш бўлиши ва хилватда бўлишидан қайтариғи, кўзларни тийишга буйруғи қайда қолди?! Гўё буларни билмайдигандек!

Золим ҳукмдорлар халқларни бунёд этишмайди, ҳазоратларни барпо қилишмайди. Аксинча, улар эгаллаб турган салтанатнинг сақланиб қолиши аввало жамиятда қолоқликни ёйишга ва одамларни тирикчилик билан овора қилиб қўйишга боғлиқ. Уларга сарой имомлари ҳам ёрдам бериб, ўз минбар ва илмларини халқларни тиз чўктиришда ишлатишмоқда… улар ҳам, булар ҳам шу ишда кофирга эшакдек хизмат қилишмоқда. Умматнинг қолоқ бўлишига, дини ва ҳуқуқлари зое кетишига сабабчи бўлишяпти ҳамда кофир Ғарбнинг малайлари бўлган ҳукмдорларга «йўл» топиб беришяпти. Шу зайл бу кофир мана шу «уламо»лар орқали юртларимизни ўз буйруғи билан юрадиган, қонунини татбиқ қиладиган тобе юртларга айлантириб олишган. Чунки зулм йўлини тутиб, дўзахга кирувчи ҳукмдорларга энг биринчи мана шулар суянишяпти. Ибн Адий Абу Ҳурайрадан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«إِنَّ فِي جَهنَّمَ وَاديًا تَستَعِيذُ مِنْهُ كُلّ يَوم سَبْعِينَ مَرَّةً، أَعَدَّهُ اللهُ لِلقُرَّاءِ المُرَائِينَ بِأعْمَالِهِمْ، وإِنَّ أبغَضَ الْخَلقَ إِلى اللهِ عَالِمُ السُّلْطَانِ»

«Жаҳаннамда шундай бир водий борки, ундан ҳар куни етмиш марта паноҳ сўралади, Аллоҳ уни амалларини риё учун қилган қориларга тайёрлаб қўйган. Чунки Аллоҳга халқларнинг энг ёмон кўрингани сарой олимидир».

Эй уламолар ва шайхлар!

Сиз Аллоҳ Азза ва Жалла олдида жавобгарсиз ва зиммангизга Росулуллоҳнинг омонати ва даъвати юкланган. Бас, Умматга зулм қилган, у билан бирга сизга ҳам зулм қилганларга суянманг. Анави ҳукмдорлардан ҳамда уларнинг сиз билган Китобу суннатга зид тузум ва қонунларидан покланган ҳолда омонатни ҳақ-рост етказинг, Умматнинг яхшилик даъватчисига айланинг ва шу орқали уни тўғри йўлга етаклаб, Ислом давлати соясида исломий ҳаётларини қайта бошланг. Зеро, ушбу давлат Исломни ичкарида татбиқ қилиш билан одамлар ҳаётини қайта бахтли ҳаётга айлантиради, Исломни ташқарига даъват ва жиҳод орқали етказиш билан уни мусулмон ва ғайримусулмон дохил бутун олам учун раҳмат, нур ва ҳидоятга айлантиради. Фақат шу йўл билангина сиз Росулуллоҳ ﷺнинг меросхўрлари бўлишга лойиқ бўласиз ва то қиёмат кунига қадар орангиздан яхшилик аримайди. Бас, Аллоҳ учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини эълон қилинг, шояд, шу билан Аллоҳ ушбу амалингизни қабул қилиб, ўтган гуноҳларингизни кечириб, сизнинг қўлларингиз билан яхшилик дарвозаларини очиб барса.

Роя газетасининг 2021 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан

0
0

Related posts:

Саудия ҳокимлари уламоларни таъқиб қилмоқда Фаластин режими устоз Ало Абу Солиҳни ўғирлаб кетди Покистон режими Исломга қарши курашда Қурайш йўлидан бормоқда Сарой уламолари: яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш диний мубоҳ амаллардандир!
TagsИсломга қарши курашСарой уламолари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кашмир ўртача ечим ва халқаро ташкилотлар остонасига бош уриш билан эмас, балки Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан озод этилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дунё иқлим ўзгариши туфайли ёнмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Афғонистон ва Кашмирга қарши Америка ҳамда Ҳиндистон билан тил бириктирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/