| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Бирлашган Араб Амирликлари Ямандан ҳақиқатдан ҳам чиқиб кетадими?!

Бирлашган Араб Амирликлари Ямандан ҳақиқатдан ҳам чиқиб кетадими?!

By htadmin
31.07.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бирлашган Араб Амирликлари Ямандан ҳақиқатдан ҳам чиқиб кетадими?!

Муҳандис Али Билсуд – Яман

Рейтер халқаро ахборот агентлиги бундай дейди:

«Тўрт нафар ғарблик дипломатнинг хабар қилишича, Яманда Саудия етакчилигида олиб борилаётган ҳарбий коалициянинг асосий аъзоларидан бири ҳисобланган Амирликлар АҚШ-Эрон ўртасида келиб чиққан хавфсизлик вазиятининг таранглашгани сабабли ўзининг Ямандаги ҳарбий гуруҳлари ҳажмини камайтирган».

Шу ўринда биз Ямандан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги хабарларнинг асл моҳиятини тиниқлаштириб олиш учун қуйидагиларни келтирамиз:

Биринчи: Амирликларнинг Яманда ҳарбий гуруҳлар тузиш бўйича олиб бораётган ишлари:

1 – Коалиция Адан вилоятини Амирликлар мудофаа қилади, дея эълон қилгандан бошлаб, Амирликлар Жануб қаршилик кучлари, деган ўзларининг ҳарбий гуруҳини тузишга киришди. Амирликлар маҳаллий гуруҳлар етакчилигидаги бу кучларни ўзи саралаб, обдан ҳарбий машқдан ўтказди. Сўнг бу кучлар учун Аданда амирликлар зобитларига бўйсунадиган ва уларнинг бош қўмондонлиги томонидан бошқариладиган ҳарбий қисмлар тузди. Шаҳар маъмурияти ва хавфсизлигини амалда шу ҳарбий қисмлар бошқариб келмоқда.

2 – Амирликлар ёшлар ҳарбий сафарбарлиги лагерлари очиб, улардан «хавфсизлик камари» кучларини тузди. Ўз навбатида, Ҳоний ибн Барик қўмондонлиги остидаги бу кучларнинг вазифаси Адан хавфсизлигини сақлаш ҳамда шаҳарнинг кириш ва чиқиш қисмларини мудофаа қилишдан иборат бўлди.

3 – Амирликлар Юсрон Муқтирий қўмондонлиги остидаги «терроризм»га қарши кураш кучларини тузди ва бу кучлар тинч аҳолини қўрқитиш, мухолафатчилар уйларига бостириб кириш билан шуғулланди.

4 – Аданда «хавфсизлик камари» кучларини тузиши ортидан Абин, Лаҳаж, Золиъда ҳам шундай кучларни тузди.

5 – Ҳазрамавт элитаси кучларини тузди ва улар ёрдамида Ҳазрамавт вилоятини Ансори Шариат жамоасидан озод қилди, бинобарин, улар билан Мукалла шаҳрини ва қўшни соҳилбўйи минтақаларни ўз назорати остига олди.

6 – Яқинда Шабва элита кучларини тузиб, улар ёрдамида Шабва вилоятининг баъзи қисмларини ва бойликларга тўла Балҳафдаги нефть районларини эгаллади.

7 – 2017 йил охирларида ўзига содиқ кучлар тузиб, унга Ториқ Муҳаммад Абдуллоҳ Солиҳни қўмондон қилиб тайинлади. Бу бригадаларнинг барчаси Яман Ғарбидаги соҳилбўйи ҳудудларига жойлашган.

Иккинчи: Бирлашган Араб Амирликларининг давлат муассасаларини назорат қилиш учун қилаётган ишлари:

1 – Амирликлар ушбу қуролли гуруҳлар орқали Яман давлатидаги нозик мансабларни, ҳукумат аппаратларини, лагерларни, шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларини ҳамда жанубий вилоятларни эгаллаб олган. Унга тобе бўлган айни кучларнинг розилигисиз ҳеч ким бу шаҳарларга киролмайди, бу кучлар ҳар бир мусофирни синчиклаб тинтув қилмасдан киритишмайди.

2 – Вақф вазирлигини бошқариб, масжидларни назорат қилмоқда. Ўзига мухолиф бўлган имом-хатибларни Ҳоний ибн Барик қўли билан ишдан бўшатиб, ўзига содиқ хизмат қилувчи салафийлар оқимига ёрдам бермоқда.

3 – Амирликлар ўзига мухолиф бўлган шайхлар, нуфузли кишилар, зобитлар, жамият арбоблари, партиялар етакчилари, имом-хатиблар жонига суиқасд қилиш билан шуғулланиб келди ва буни даҳшатли равишда, телбаларча амалга оширди.

4 – Ўзига хизмат қилувчи хавфсизлик кучлари ва бригада қўмондонлари оилаларини Амирликда уй қамоғида яшашга мажбур қилди, масалан, «хавфсизлик камари» кучлари қўмондони Ҳоний ибн Барик, ўтиш даври Кенгаши раиси Айдарус Зубайдий, Адан ва Ғарбий соҳилдаги муҳим ҳарбий қўмондонлардан бири Бассом Муҳозир, «терроризм»га қарши кураш кучлари қўмондони Юсрон Муқтирий кабиларнинг оилаларини шундай қилди. Бинобарин, Амирликлар бу раҳбарларнинг ўзига бўлган холис садоқатини кафолатлаб олиб, уларнинг оилаларини ўзида мисоли гаров қилиб турибди.

5 – Адан халқаро аэропорти, Райён халқаро аэропорти, Адан Хавфсизлик хизмати, Адан порти, Адан нефть филтрлаш марказларини назорати остига олди.

6 – Энг муҳими, Амирликлар қўлида ўтиш даври Кенгаши бор. Бу Кенгаш Яман жануби масаласини бошқараётган сиёсий вужуддир. Кенгашнинг етакчиси собиқ Адан ҳокими Айдарус Қосим Зубайдий бўлиб, бу кенгашга президент Абдуроббиҳ Мансурнинг собиқ вазири Ҳоний ибн Барик, Ҳазрамавт вилоятининг собиқ ҳокими Аҳмадсаид ибн Бариклар кирган.

Хулоса:

– Амирликлар ўзининг мана шу ишлари билан ва айни муассасалар ва малайлар орқали амалдаги ҳокимга, инглизларнинг нопок қуролига айланди.

– Амирликлар ўтиш даври Кенгаши тузилмасини қўллаб-қувватлаб, уни ўзи билан муомала қиладиган асосий тузилмага айлантиришга ҳаракат қиляпти. Чунки жануб масаласи мана шу Кенгаш қўлида. Шунинг учун кенгашнинг Шабва, Сақтарий, Ҳазрамавт ва бошқа вилоятларда ғиммиллаб қолгани ўзига топширилган Яман жанубидаги ваколатли вазифани бажараётганидан дарак бермоқда.

– Амирликлар жанубдаги ўтиш даври кенгаши амалга ошираётган ҳужумларни ҳарбий техника ва «Апачи» самолётлари билан қўллаб-қувватламоқда. Бинобарин, жанубни Фодий Боум ва Саудия орқали қўллаб-қувватлаётган АҚШ йўлини кесмоқда. Бу кенгаш хорижий сафарларга чиқиб, АҚШ, Россия, Франция, Британия каби йирик давлатларга сафарлар уюштиряпти… Ичкарида ҳам бир қанча ишларни амалга оширяпти. Жумладан: Яман жанубидаги ҳукумат аппаратлари, фуқаровий ташкилотлар, бадиий йиғинлар, ёшлар учрашувлари, спорт клублари, сиёсий партиялар ва қабила оқсоқолларини зиёрат қилиб, шу орқали Конгресс ва Ислоҳот партиясининг йўқлигидан фойдаланиб, ички сиёсий ваколатни мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпти. Бу билан ҳам юрт президентининг, ҳам вазирлар кенгашининг ишини қиляпти.

– Инглизлар малайларининг жанг олиб боришаётганига ҳамда Сақтарийда Али Муҳсин Аҳмар кучларига ва Ислоҳ партияси етакчиларига қарши намойишлар бўлаётганига келсак, булардан мақсад Америка малайлари ҳаракатига тўсиқ қўйиш ва ўтиш даври кенгашининг халқчиллигини ошириб, унга жанубий ҳудудларни топширишдир. Кенгашга жанубий ҳудудларни топшириш қачон Британия Амирликлар кучларини олиб чиқиб кетишга қарор қилганда амалга ошади.

– Қачон Амирликлар Адан порти ва ғарбий соҳилларга жойлаштирилган танк ва зирҳли техникасини олиб чиқиб кетса, демак, у бунинг ўрнини эгаллайдиган ва инглизларга катта хизмат қилиб берадиган кучларга асос солган бўлади. Адан порти ҳамон Амирликлар назорати остида, Маххо портида ҳам шу давлат аскарлари жойлашган бўлиб, портни ҳарбий базага айлантириб олишган. Шунингдек, унинг аскарлари Адан ғарбидаги Бурайқа лагерини, ғарбий Балҳаф портидаги газ ширкати қароргоҳини, Мукалла шаҳридаги Райён портини ҳамда Ҳазрамавт вилоятидаги Зобба портини эгаллаб олишган. Би-Би-Си радиосига кўра, Яман ҳукуматидаги бир ҳарбий манба Амирликлар катта аҳамиятга молик бўлмаган районлардан ўз кучларини олиб чиқиб кетганини маълум қилган, масалан, Маъраб ғарбидаги Саравоҳ районидан «патриот» ҳаво мудофааси тизимини олиб чиқиб кетгани каби.

Яқин келажакда, Амирликлар олиб борадиган амалиётлар маълум кучларини жойини ўзгартириш ёки машқдан ўтказиб тайёрланган янги кучларини бошқа ерга жойлаштириш ва уларга маълум вазифалар топширишдан нарига ўтмайди.

Яқинда Амирликлар Кўрфазда кечаётган таранглик сабабли регионал босимларга учради, Ҳусийлар учувчисиз самолётлари билан Саудия аэропортларини нишонга олишди ва Саудия билан Амирликларда 300та нишонга олган объектлари борлиги тўғрисида баёнотлар беришди… Мана шу босимлар Амирликларни Ямандан ҳарбийларини олиб чиқиб кетмоқчилигини эълон қилишга мажбур қилди. Бироқ бу сохта чиқиб кетишдир. Бу Амирликларга (яъни Британияга) қарашли маҳаллий кучларнинг ўтиш даври кенгаши етакчилигида пишиб етилганини англатади.

Шубҳасиз, Яман устида кечаётган бу курашларга ҳам, ундаги қурбонлар мусулмон фарзандлари бўлаётганига ҳам ва бошқа барча нарсаларга хоин ҳукмдорлар сабабчидир. Биз қудрат ва ёрдам аҳлидан бунга нисбатан астойдил тўғри позиция танлашларига ҳамда уларнинг – худди ансорлар Росулуллоҳ ﷺга нусрат берганлари каби – Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришларига мунтазирмиз. Ана шунда, биз ўз аҳлини асло алдамайдиган Ҳизб аъзолари – Аллоҳнинг изни ила – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни эълон қиламиз.

Роя газетасидан олинди

TagsБирлашган Араб АмирликлариЯман
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўзбекистон порох бочкаси устида турибди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бу мағлублик ва тобеликда ўтказаётганимиз Рамазонларнинг охиргиси бўлсин

  • МАҚОЛАЛАР

    Аллоҳнинг розилигига эришиш нақадар буюк бахт!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/