Шикоятимиз Сенгадир Аллоҳим!

Шикоятимиз Сенгадир Аллоҳим!
بسم الله الرحمن الرحيم
Байтинг топталди ва топталмоқда. Каломингни ёқдилар ва ёқмоқдалар, Росулинг ﷺни ҳақоратлаб ҳеч тўхтамадилар. Сен бизларга омонат қилган аёлларимизга чанг солмоқдалар. Яхшиларимизни қатл қилиб мухлисларни қувғин қилдилар. Ҳақни етказувчилар зиндонларда ва ўзга юртларда сарсонадирлар. Мўминларга ерда тинч жой қолмади. Устиларимиздаги қўрқоқ, хоинларни Сендан қўрқитдик, қўрқмадилар. Ғарбу шарқдаги хожаларидан қўрқдилар.
Эй Аллоҳим, Сенга Шомдан сўзлайми, уйғурларданми, Фаластиндан нидо қилайми?! Олам зиндонлариданми, зўравон ҳокимлар зулмидан қочиб денгизларда ғарқ бўлган гўдаклардан нолисамми Сенга эй Роббимиз! Йўқ! Сен булардан-да махфий изтироблардан хабардорсан. Сен огоҳсан ва барча сирлар Сендан махфий эмасдир. Умматга раҳм қил Роббимиз! Арзу шикоятимиз Сенгадир! Мусулмон ўлкаларида талаби нусрага лаббай топилмас, ўзга юртларда ёрдамчи бир ансор топилмас. Иймон аҳлига ўз юртини тор айладилар, ўзга диёрлардан қўним топса, юртфуруш тамғасини босдилар. Шу ўринда Росулуллоҳ ﷺнинг Тоифдан қувилгач, отилган тошлардан ковушлари қонга тўлган ҳолларида Сенга қилган дуоларини эслаймиз.
اللهم إليك أشكو ضعف قوتي ، وقلة حيلتي ، وهواني على الناس ، يا أرحم الراحمين ، أنت رب المستضعفين ، وأنت ربي ، إلى من تكلني ، إلى بعيد يتجهمني ، أم إلى عدو ملكته أمري ، إن لم يكن بك علي غضب فلا أبالي ، ولكن عافيتك هي أوسع لي ، أعوذ بنور وجهك الذي أشرقت له الظلمات ، وصلح عليه أمر الدنيا والآخرة ، من أن تنزل بي غضبك ، أو يحل علي سخطك ، لك العتبى حتى ترضى ، ولا حول ولا قوة إلا بك
«Аллоҳим, Сенга қувватим заифлигидан, чорам озлигидан ва одамларга хорланишимдан шикоят қиламан! Эй Арҳамар роҳимин Зот, Сен чорасиз бечоралар Роббисисан, Сен менинг Роббимсан, мени кимга ташлаб қўйяпсан, менга хўмраядиган бегонагами ёки душманни ишимга молик қилиб қўйдингми, агар менга ғазабинг бўлмаса парво қилмайман, лекин офиятинг мен учун кенгдир, зулматларни ёритган, дунёю охират иши ўнгланишига асос бўлган Юзинг Нурига сиғиниб, менга ғазабинг ёғилишидан ёки қаҳринг тушишидан паноҳ сўрайман, то рози бўлгунингча розилик Сенингдир, вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ».
Эй Роббимиз, Сенинг йўлингда қилаётган ишларимиздан сўзлашдан уяламиз, чунки даъват юкини кўтариб чиқиб золимлар қўлида шаҳид кетганлар сўзласа ҳақлидир. Оиламиз ва шахсимизга етган золимлар зулмидан шикоят қилолмаймиз, зеро яҳудийлар қамчиларидан зор қақшаган фаластиндаги мазлум оилалар, Шарқий Туркистондаги уйғурлар бунга ҳақлироқдир. Аммо вайрона диллар, дарё кўз ёшлар, қирқилган баданлар, топталган номуслар, Умматнинг ҳар сония дуч келаётган зор қақшаётганлари ҳақида Сендан бошқа эшитувчи борми?! Бир чўри аёлнинг ноласига Умматни оёққа турғизган Мўътасими бўлмаган бугунги Уммат, юртларидаги хоинлардан ёрдам сўрасинми?! Ахир уларнинг хиёнатлари қайта-қайта ошкор бўлиб, хоинлигидан уялмас даражага етдилар-ку!
Эй Роббимиз! Бизларга шундай даврда яшамоқ қисматдир. Бу шундай даврки, саҳобалар ҳавас қилган даврдир. Сенинг йўлингда бугун топилган савоб аввалу кейингилар савобларидан афзалроқдир. Ва биламизки, бу даврнинг синови ҳам иймон аҳлига ўзгачадир. Сарвари Коинот ﷺ барпо қилган Буюк Ислом Давлати соясида ўн уч аср омонлик ва хотиржамликда яшаган яҳудийлар бугун тажовузкорликда ҳаддини йўқотди. Боболари Ислом Давлати ҳимоясида яшаган даврларда Рамазон ойида кўчада овқат еган ўғлини мусулмонларга беҳурматлик қилдинг, деб савалаган яҳудийнинг бугунгилари ушбу муборак Рамазон ойида Муқаддас масжидимизни оёқ ости қилиб, мусулмонларни Ақсодан қувмоқда. Бирор мусулмонлар диёри қолмадики кофирлар, золимлар зулмидан омонда бўлсин! Олам тўлғоқдаги она каби тўлғанмоқда. Дунё кишилари ирқидан, динидан қатъий назар қарама-қарши, тафовутли, хилма хил қонунлар исканжасида чарчадилар.
Эй Оламлар Роббиси! Ушбу муборак ойда Сенга илтижо қиламиз, хатоларимизга тавбалар қиламиз. Ва ўзимиздаги ночорликлардан Сенга шикоят қиламиз. Ёрдамингни бу Умматдан узоқ қилма. Ёрдамчисиз ташлаб қўйилдик, Ўзинг ёрдамчимиз бўл. Нусратингга бизларни лойиқ Уммат қил. Албатта, Сен Буюк фазлу марҳамат эгасисан. Сен барча пайғамбарларга нусрат ато этган Носирсан. Мусо а.с. қавмига осмондан ризқлар ёғдирган Раззоқсан. Ҳатто улар Мусодан қирқ кун узоқлашиб, бузоққа сиғинганларида ҳам, жиҳод қилиб олинглар шаҳарни, деган буйруғингга “Сен Роббинг билан бирга жиҳод қилиб шаҳарни олавер” деганларида ҳам уларни мағфират қилиб нусрат билан сийлаган Ғаффорсан. Эй Роббимиз, ахир бизлар Мусо а.с. қавмидек бузоққа сиғинувчи бўлмадик, бизларга шаҳарларни Ўзинг жиҳод қилиб олиб бер, дегувчи бўлмадик-ку, деб беихтиёр ҳижолатдан лол қоламан. Ва ҳаддимдан ошмадимми, дея тавба қиламан. Эй Меҳрибон ва Раҳмли Роббимиз, бизларни устиларимиздаги хоин, малай, золимлар ва Шариатингни ўша хожаларибоб қилиб таъвил қилувчилар устидан ғолиб қил. Оламда изтироб чекаётган мазлумларга барчанинг ҳаққини ўшалардан олиб берувчи Ҳалифангни юбор. Бу муборак Рамазон кунлари қилинаётган дуоларимизни ижобат қилиб, нусратинг ила Ислом Умматини хурсанд қил! Амийн я Роббал аъламийн!
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَآءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
17.04.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ