Шом Траблуси кузатув остида: Қулайъот аэропортининг очилиши ортида нима бор?

Шом Траблуси кузатув остида: Қулайъот аэропортининг очилиши ортида нима бор?
Шом Траблуси (Триполи) шаҳри сўнгги йилларда ўзига тегишли бўлган медиа нутқи ҳамда сиёсий ва иқтисодий қарорлар даражасида сезиларли бурилишларга гувоҳ бўлди. Кўп йиллар давомида атайлаб четга суриб қўйилганидан ва шаҳарга ноҳақ равишда «Ливан Қандаҳори» ҳамда экстремизм ва терроризм уяси деган тамға босилганидан сўнг, тўсатдан манзара ўзгариб, у «инқилоб келини» ва ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда тинчлик шаҳрига айланди.
Иш фақат бу чегарада тўхтаб қолмади, балки келгуси сентябрь ойидан бошлаб қўшни Аккордаги Қулайъот аэропортини ишга тушириш ҳақидаги эълон билан бошланиб, Траблус портини ривожлантириш лойиҳаларидан ўтиб, унинг халқаро темир йўлини қайта тиклаш лойиҳаси эълонигача бўлган улкан ташаббуслар ва лойиҳалар кетма-кет келди. Ушбу диққатга сазовор манзара қаршисида асосий савол ўртага чиқади: биз Ливандаги бошқарувчи режимнинг кечиккан инсоний уйғониши қаршисида турибмизми ёки ҳақиқат Траблусни унинг географик чегараларидан каттароқ бўлган геосиёсий ва инвестициявий харитага киритишдами?
Иқтисодий жонлантириш: ички уйғониш эмас, хорижий кун тартиби
Ушбу ривожланишларни Ливан шимолидан, хусусан Траблус ва унинг географик ҳамда демографик кенглигидан тарихий зулмни кўтаришни мақсад қилган мустақил Ливан иродасининг маҳсули деб ҳисоблаш соф сиёсий соддаликдир. Зеро, Ливан вайронкорликка учраётган ва бир миллионга яқин инсон ўз уйларидан сургун қилинаётган бир вақтда, бундай даражадаги улкан инфратузилма лойиҳаларини бошлаш таажжубли кўринади.
Ҳақиқатда эса, содир бўлаётган воқеалар Траблусни бутун Шом ўлкасини қамраб олувчи инвестиция ва иқтисод харитасининг марказига қўядиган Американинг сиёсий қарори мевасидир. Бу лойиҳа илгари бир неча йил олдин «Янги Шом» лойиҳаси деб номланган, Мисрдан бошланиб, Шом ўлкаси орқали Ироққача чўзиладиган, шунингдек, минтақавий ва халқаро инвестициялар ҳамда Кўрфаз давлатларидан Европага энергия етказиб бериш лойиҳалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган режалар доирасига киради.
Америка элчисининг Қулайъот аэропортини ишга тушириш маросимида эрта ва алоҳида иштирок этгани диққатни тортади. Элчи ўз баёнотида бу қадамлар Ливанни юксалиш йўлига олиб чиқишини таъкидлади. Албатта, ушбу лойиҳалар минтақадаги тўқнашув ҳолатига чек қўйиш ҳамда «Абраҳам» нормаллашув келишувлари орқали яҳудий вужудини ушбу янги иқтисодий харитага интеграция қилиш қадамларини тезлаштириш билан бир пайтга тўғри келмоқда.
Инфратузилма лойиҳалари: Нигоҳ Сурияни қайта тиклашга қаратилган
Ушбу лойиҳалар маркази бўлиши учун айнан Траблуснинг танланиши асло тасодифий эмас. Чунки Траблус порти сувларининг чуқурлиги билан ажралиб туради, бу эса уни Шарқий Ўрта Ер денгизидаги энг муҳим портлардан бирига айлантиради — у бошқа бирор портга яқинлаша олмайдиган йирик тижорат контейнер кемаларини қабул қилишга қодирдир. Ушбу порт, унга яқин бўлган Қулайъот аэропорти, уларнинг ўртасидаги Ироқнинг Киркук шаҳридан келадиган нефть таъминоти қувурларига боғланган нефть заводи ҳамда шаҳардаги улкан халқаро кўргазма майдони — буларнинг барчаси Сурияга яқинлиги боис, Сурияни кутилаётган қайта тиклаш цехи учун, хусусан соҳил бўйлари, Ҳомс ва Саҳл ал-Ғаб минтақалари учун идеал майдонни шакллантиради.
Шунингдек, Ливан шимолидаги денгиз сувлари улкан газ захираларига бой эканини ва у нефть компанияларининг сўлагини оқизаётганини ҳам унутмаслигимиз лозим. Мана шу ердан Марказий Европадаги Берлиндан бошланиб, Туркия ва Сурия заминларини кесиб ўтиб, Траблусгача етиб бориши режалаштирилаётган улкан темир йўл ҳақидаги гаплар ҳам тобора ортиб бормоқда. Ушбу мукаммал инфратузилма хорижий инвестициялар ва компанияларнинг, хусусан Америка компанияларининг оқиб келишини осонлаштиришни ҳамда Кўрфазнинг нефть пуллари ва маҳаллий маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши кутилаётган қайта қуриш жараёни тақдим этадиган улкан хазинани қўлга киритишни мақсад қилган.
Зеро, анъанавий мустамлакачилик услубларидан бири «Вайрон қил ва қайта қур» сиёсатидир; бунда юрт ва унинг иншоотлари вайрон қилинади, сўнгра молиявий акулалар (капиталистлар) компаниялари қайта қуриш орқали улкан фойдалар йиғиш учун кириб келадилар.
Траблус (Қулайъот) аэропортини ишга тушириш қарорини тезлаштирган омиллардан бири — Эрон ҳизби (Ҳизбуллоҳ) гегемонлик қилаётган ва Ливанда ҳозиргача ишлаб турган ягона аэропорт жойлашган ҳудудларни изоляция қилиш режаси бўлиши мумкин, то ушбу ҳизб Американинг Ливан учун тузган формуласига бўйин эггунига қадар.
Юмшоқ уруш: Исломий ўзликни йўқ қилиш
Ушбу Ғарб инвестициялари ҳамда Ғарбдан Траблус ва унинг демографик кенглигига келувчи тадбиркорлар учун муносиб муҳитни ҳозирлаш мақсадида, азалдан ўз тақводорлиги ва Уммат масалалари билан чуқур яшаши билан танилган ушбу шаҳарнинг маданий ва диний хусусиятини ўзгартириш вожиб эди. Шу сабабли, биз сўнгги йилларда шаҳарнинг ижтимоий тўқимасига суқилиб кириш йўлидаги изчил қадамларни кузатдик.
Ушбу қадамларнинг энг кўзга кўрингани — 2019 йилда Амирликларда Азҳар шайхи ва Ватикан папаси томонидан имзоланган «Инсоний биродарлик декларацияси»нинг бир нусхаси 2023 йилда Траблусда эълон қилиниши бўлди. Унга «Траблус шаҳри учун инсоний биродарлик баёноти» деб ном берилди ва уни шубҳали хорижий (Европа) жамиятлар ҳамда улар билан ҳамкорликда маҳаллий шубҳали уюшмалар ўз оталиғига олди. Бу — шаҳарни ўз Исломий ўзлигидан маҳрум қилишни ҳамда унинг ўрнига ғарблашган, дунёвий (секуляр) «инсонийлик» кимлигини олиб киришни мақсад қилган декларациядир. Ушбу декларация маросимида азонни христианлар маросим куйлари билан қориштирган оркестр намойиш этилди. Бунданда хавфлироғи — унда Носир Салоҳиддин Айюбий ўрнига янги бир «қаҳрамон» эълон қилинди, у ҳам бўлса Салоҳиддин озод қилганидан кейин Қуддусни салибчиларга қайта топширган Миср подшоҳи Ал-Комил Айюбийдир!
Бунга қўшимча ўлароқ, Траблус шаҳри жамиятига халқаро ташкилотлар, масалан, феминизм ва гендер ғояларини ёйиш учун Траблус муниципалитети билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган «БМТ Аёллар» (UN Women) ташкилоти орқали суқилиб кириш уринишлари фаоллашди, лекин Траблус аҳлидан бўлган онгли кузатувчилар Аллоҳ таолонинг фазли билан ушбу шартномани барбод қилдилар.
Эндиликда очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Америка маъмурияти бугун Шарқий Ўрта Ер денгизидаги мусулмонлар билан муомала қилишда янги стратегияни қўлламоқда. Тўғридан-тўғри урушлар сиёсати қаршилик кўрсатиш учқунларини алангалатиш имконини беришини англаб етгач, у энди минтақа аҳлини иқтисодий жонланиш, инвестициялар ва молиявий фаровонлик билан чалғитишга уринмоқда. Режа — мусулмон ёшларни иш ўринлари билан банд қилиш орқали моддий тўқлик уларни жиҳод амалидан, Исломий сиёсий фаолиятдан ва фидокорликка шайликдан узоқлаштирадиган бир муҳитни яратишдир.
Албатта, ёшларнинг ўз ҳаёт даражаларини кўтарадиган ва ҳаёт юкларига кўмаклашадиган иш ўринларига эга бўлишлари бизни маҳзун қилмайди, лекин хавф — ушбу лойиҳаларни нажот арқони деб билишдаги мастлик ва хомхаёллик ҳолатидадир. Ваҳоланки, улар Ғарбнинг капиталистик машинаси минтақани фақат ва фақат ўз манфаатларига хизмат қилиш учунгина нисбий ва босқичма-босқич жонлантираётганини, юртни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳимоя қиладиган бардавом суверен иқтисодиётни барпо этиш учун эмаслигини унутмоқдалар.
Хотима: Онг — биринчи мудофаа чизиғидир
Умуман минтақа учун тўқилаётган ушбу мураккаб режалар гирдобида мусулмонлар тарихий масъулият қаршисида турибдилар. Геосиёсий ўзгаришлар ва парчалаш саъй-ҳаракатлари, ҳамда иқтисодий тараққиётдан сиёсий жиловлаш қуроли сифатида фойдаланиш — юқори даражадаги онгни талаб қилади.
Бугунги кундаги бурч — маҳаллалар, кўчалар, мактаблар ва муассасаларга суқилиб кираётган ўзликни йўқ қилиш фитналарини фош этиш, сақофий суқилиб кириш ва фитратни бузишга бўлган барча уринишларга қарши туриш, ҳамда Умматни иқтисодий, сиёсий ҳазорий жиҳатдан ҳимоя қилувчи Ислом иқтисодий тузумининг табиати ва суверен иқтисодий сиёсати ҳақида онг ёйишдир. Зеро, инқирозларимизнинг туб ечими шартли хорижий инвестицияларнинг ушоқларини кутиб ўтиришда эмас, балки Умматнинг ўз мустақил қарорини қайта қўлга киритишида, мустамлакачи нуфузини ҳайдаб чиқаришида ҳамда биз учун қадр-қиммат ва ҳақиқий мустақил иқтисодиётни кафолатлайдиган Исломий ҳаётни қайта бошлашидадир.
Устоз Аҳмад Ал-Қасос
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ