Шомда Россия билан тузилган сулҳни рад этиш

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шомда Россия билан тузилган сулҳни рад этиш ҳамда фронтлар очишни ва мужоҳидларга ёрдам кўрсатишни талаб қилиш учун намойишлар уюштирилди
Жума куни Идлиб ва Ҳалабда жинояткор руслар билан тузилган ҳар қандай ярашув битимини рад этиш учун қатор намойишлар бўлиб ўтди. Масалан, Кардуш шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари уюштирган намойишда фронтларни очиш ва мужоҳидларга ёрдам кўрсатишга даъват қилинди. Намойишчилар қўтариб чиққан плакатларда «Эй мард мужоҳидларимиз, сулҳда хорлик ва шармандалик бўлса, фронтларни очишда Жабборнинг ризоси бор», «Кабина тепалиги бутун дунёга мужоҳидлар саботини намоён этди ва бу ҳужум мудофааси учун афзал услубдир» каби сўзлар ёзилган.
Идлиб шимолидаги Сармада шаҳрида ўтказилган намойишда иштирокчилар Россия ва режим билан тузилган сулҳни қоралаб, бу уларга нафасларини ростлаб олишларига, самолётларини тиндириб, сўнг қайта ҳужум бошлашларига қулай фурсат эканини таъкидладилар. «Конференциялар ҳам, ундаги тил бириктирувлар ҳам мард мужоҳидлар оёқлари остида эзилиб кетмоқда», дейилади намойишда кўтариб чиқилган плакатларнинг бирида. Яна бир плакатда «Туркия роли ҳаммага кундек маълум бўлди-қолди ва бу роль қўзғолончиларнинг қирғин қилинишини, қонхўр режимга топширилишини таъминлашдир, бас, нимани кутиб ўтирибмиз?!», дейилган.
Идлиб шимолидаги Карома қочқинлар лагерида ҳам намойиш ўтказилди. Унда мужоҳидларга мақтовлар билдирилиб, душман Россия билан ярашиш томон қадам босишдан огоҳлантирилди. Намойишчилар қўлидаги плакатларнинг бирида шаҳид Сорутнинг – бизни шу аҳволга солган ва қалбларимизни ўлдирган нарса сулҳ бўлади, душманлар Ҳимсда ярашиб, Ғутани бомбардимон қилишяпти, ниҳоят шу ерга етиб келдик, деган сўзлари ёзилди. Яна бир плакатда мужоҳидларга «Режимнинг ожизлиги, русларнинг эса қўрқоқлиги яққол намоён бўлди, бас, йўлда давом этиб, режимни ағдаринг», дея марожаат қилинди.
Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ