| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Скандинавияда рўза тутиш ҳукми

Скандинавияда рўза тутиш ҳукми

By htadmin
28.11.2016
1464
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Скандинавияда рўза тутиш ҳукми

Аллоҳ Таоло мусулмонларга Рамазон ойида рўза тутишни фарз қилди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди»    [Бақара 183]

Яна бундай деди:

فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَفَلْيَصُمْهُ

«Сиздан ким ушбу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин»    [Бақара 185]

Насоий ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: «Бир бадавий Росулуллоҳ САВ олдиларига келиб, ё Росулуллоҳ, менга Аллоҳ фарз қилган рўза тўғрисида гапириб беринг, деди. Росулуллоҳ унга

«صِيَامُ شَهْرِ رَمَضَانَ، إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ شَيْئًا»

«Рамазон ойи рўзасини тутиш, бироқ (нафил рўзалар) сенинг ихтиёрингдадир» дедилар».

Рўза тутиш кун чиққандан то кун ботгунга қадар ейиш, ичиш ва бошқа рўзани бузувчи амаллардан тийилишдир. Бунга ният ҳам қўшилади. Бунга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи далил:

وَكُلُواْ وَاشْرَبُواْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّواْ الصِّيَامَ إِلَى الَّليْلِ

«Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар, сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар»    [Бақара 187]

Аллоҳ Таоло рўза кунининг бошланиши ва тугаши учун (яъни саҳарликнинг тугаши ва ифторликнинг бошланиши учун) сабабларни яратди. Шу боис рўза куни сабабнинг мавжуд бўлиши билан бошланади ва тугаши ҳам сабабнинг мавжудлиги билан тугайди. Бошланишнинг сабаби субҳи содиқ бўлса, тугашнинг сабаби қуёшнинг ботишидир.

Усул уламолари ушбу сабабга бундай таъриф берганлар: «Ҳукм вужудга келганини кўрсатиб турувчи бўлишига самъий далил далолат қилган тартибли зоҳирий сифат». Бинобарин, сабаб мавжуд бўлиши билан ҳукм ҳам мавжуд бўлади, сабаб йўқолиши билан ҳукм ҳам йўқолади. Демак, рўза кунининг тугаши яққол маълум, яъни қуёшнинг ботиши. Умар ибн Хаттоб РАдан ривоят қилинадики, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«إذَا أقْبَلَ اللَّيْلُ مِنْ هَا هُنَا وَأَدْبَرَ النَّهَارُ مِنْ هَا هُنَا وَغَرَبَتْ الشَّمْسُ فَقَدْ أفْطَرَ الصَائِمُ»

«Қачон мана бу ердан тун келса, мана бу ердан кун кетса ва қуёш ботса, рўзадор рўзасини очади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Шу жиҳатдан, рўза кунининг тугаш сабаби қуёшнинг ботиши экан. Бу ҳол ушбу юртда жуда яхши маълум. Чунки қуёш табиий шаклда ботади, гарчи ёз фаслида кун узун бўлса ҳам.

Бу юртларда қуёшнинг ботишини юқорида келган

«إذَا أقْبَلَ اللَّيْلُ مِنْ هَا هُنَا وَأَدْبَرَ النَّهَارُ مِنْ هَا هُنَا وَغَرَبَتْ الشَّمْسُ فَقَدْ أفْطَرَ الصَائِمُ»

икки шайх ҳадиси ўз ичига олган.

Рўза кунининг бошланишини ҳам Аллоҳ Субҳанаҳу сабабга боғлади ва унинг сабаби тонгда оқ ипнинг қора ипдан ажралишидир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَكُلُواْ وَاشْرَبُواْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّواْ الصِّيَامَ إِلَى الَّليْلِ

«Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар, сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар» [Бақара 187]

Демак рўза субҳи содиқ чиқиши билан бошланади.

Ибн Умар РАлар ривоят қиладилар: Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«إنَّ بِلاَلاً يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا واشْرَبُوا حَتَّى يُؤَذِّنَ ابْنُ أُمِّ مَكْثُومٍ»

«Билол тун киргани ҳақида азон айтяпти, бас, то Ибн Умму Мактум азон айтгунга қадар еб ичаверинглар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Дарҳақиқат, Билол РА одамларни уйғонишлари ва саҳарликка ҳозирланишлари учун биринчи азонни айтардилар. Кейин вақт кирганда Ибн Умму Мактум азон айтарди. Оғизни ёпиш шарт бўлган тонг эса тундан ажралиб чиқадиган тонгдир. Бу юртда эса шафақ ғойиб бўлмайди.

Тўғри, қуёшнинг табиий ғойиб бўлиши кузатилади. Бироқ қизариш ва оқариш ғойиб бўлмайди, шафақнинг ғойиб бўлиши эса хуфтон намози вақтининг киришидир. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида бундай ривоят келган: «Кейин унга буюрганди, шафақ ғойиб бўлган пайт хуфтонни барпо қилди». (Яна бир ривоятда «Кейин унга шафақ ғойиб бўлган пайт хуфтонни барпо қилишни буюрди», дейилган).

Шунинг учун қуёш ботгандан сўнг шафақнинг кўриниб туравериши оғизни очишга таъсир қилмайди. Шунингдек, гарчи бизнинг юртда учрагани каби, тун қоронғулиги қисман бўлса ҳам рўзанинг бошланишига бунинг таъсири бўлмайди. Масалан, қачон мана шу қоронғулик ўзгариб, уфқда ёйилган оқликка айланса, ана шунда оғиз беркитиш вақти бошланади. Тонг пайтида тун қоронғулиги билан аралашиб турган бу оқлик ҳамма нарсанинг кўринишини англатмайди, бу кун чиқаётгандаги уфқнинг кузатуви бўлиб, қисман қоронғулик ёриша бошлаганини гувоҳи бўламиз. Яъни кўриш соатларнинг бир-биридан фарқ қилиши билан шу кўриш уфқда ўнгу сўлга ёйиладиган бўлиб қолади.

Гапнинг хулосаси шуки, оғиз ёпиш вақти уфқдаги оқликнинг кўриниши бўлиб, у қисман қоронғулик ҳолатидан кўра кўпроқ бўлади. Бошқача айтганда, ушбу қисман қоронғуликнинг кун чиқиш томондан уфқ оқлиги томон чор атрофдан кўзга яққол кўринадиган даражада ўзгара бошлаган пайти оғиз ёпиш вақти бўлади. Мана шу фажри содиқдир, рўза тутишни бошлаш вақтидир.

Шунга кўра, ҳар бир мусулмонга рўза тутиш тонг киришидан қуёш ботгунга қадар фарздир, бу шаръий далилларда баён этилган. Бунда куннинг узунлиги ҳам, қисқалиги ҳам эътиборга олинмайди, чунки мазкур аломат ва сабаблар очиқ маълум. Аммо шаръий узр, хасталик ёки сафар каби ҳолатда бўлса, у бошқа кунда қазосини тутиб беради. Аллоҳ Таоло бундай деди:

فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ

«Cизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда саноғини бошқа кунларда тутади»    [Бақара 184]

Рўза тутишга қодир бўлмаган киши эса, қарилик ёки сурункали касаллик каби, рўза тутмай, ҳар куни учун каффорат тўлайди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ

«Рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискиннинг бир кунлик таоми миқдорида кафорат тўлайдилар»  [Бақара 184]

Оятдаги қийналиш қодир бўлмаслик, деганни англатади. Яъни ким рўза тутсаю, рўзаси унга машаққат туғдирса ва ўша кунни етказолмаса, дегани. Бу ерда машаққатдан мурод, ҳар бир рўзадорга етадиган машаққат эмас. Чунки бу юртда ҳам, бошқа юртда ҳам ҳар бир киши рўза машаққатига тушиши табиий, чунки машаққатсиз рўза бўлмайди. Бироқ машаққатдан мурод, рўзадорга зарар етишидир. Бундай ҳолатда у рўза тутмайди ва тутмаган кунини Рамазондан сўнг қазосини тутиб беради.

Шаръий узрсиз рўза тутмай юриш зинҳор-базинҳор дуруст эмас. Шунингдек, турли тиббий важлар ва бошқалар билан рўза соатларини муайян бир вақтга озайтириш ҳам жоиз эмас, бундай гапларнинг на шаръий асоси бор, на далил. Биз яшаб турган юртда кўпинча тун билан кун 24 соат ичида бир-бирига қўшилиб кетади, ҳатто кундуз соатлари тун соатларидан узун бўлиб кетса ҳам. Бунга Қуръону Суннатдан шаръий далиллар келган. Бу борада бунга зид фикрларнинг эътибори йўқ. Чунки уларнинг ҳаммасида шаръий далилга ва ҳатто зонн далилга ҳам таянилган эмас.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинг, билингки, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва албатта Унинг олдига йиғилажаксиз»    [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                    27 шаъбон 1436ҳ

Скандинавия                                                                        14 июн 2015м

Tagsрўза тутишСкандинавияҳукми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Ҳиндистоннинг мавқеини кучайтириш ва Хитой нуфузини жиловлаш стратегиясида Бангладешдан пиёда (пешка) сифатида фойдаланмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коронавирус эпидемияси Европа Иттифоқини қулатадими?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/