| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Суғориш иншоотлари ва бошқа нарсалар бор ерни ижарага бериш ва музораа ҳукми ҳақидаги саволга жавоб

Суғориш иншоотлари ва бошқа нарсалар бор ерни ижарага бериш ва музораа ҳукми ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
14.11.2016
1680
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Суғориш иншоотлари ва бошқа нарсалар бор ерни ижарага бериш ва музораа ҳукми ҳақидаги саволга жавоб

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ерни ундаги суғориш иншоотлари ва бошқа нарсалар билан бирга ижарага бериш хусусида савол

Мен Тунислик биродарингиз Висом Андалусийман…

Исломда иқтисод низоми китобининг 139 саҳифасида қуйидагилар келган: «Ер эгаси ерини ижарага беришга мутлақо ҳаққи йўқ. Ернинг фақат манфаатига эгалик қиладими ёки ҳам манфаати ва ҳам аслига эгалик қиладими фарқи йўқ…». 140 саҳифада эса қуйидагилар келган: «Аммо Росулуллоҳ САВнинг Хайбар ерларини ҳосилнинг ярми эвазига ижарага беришлари юқорида айтилган нарсалар жумласига кирмайди, чунки Хайбар ерлари дарахтлардан иборат бўлиб, текис ер эмасди…». Ерни экин экиш учун ижарага бериш масаласининг ҳукми аниқдир. Чунки ҳукм маноти «экин экиш учун ажратилган ер»дир. Хайбар ерига тааллуқли нарса борасидаги ҳукм маноти эса ўзгарган (бошқа)дир. Чунки у ер дарахтзор бўлган. Дарахт эса эгасининг мулкига киради. Дарахт ердан бошқадир. Агар у ерда бирон ер бўлса у унга (дарахтга) тобедир…

Аммо бизда қудуқ ёки сув тўпланадиган ҳовуз каби суғориш иншоотлари ёки давлат деҳқонларга бирон тўлов эвазига ўтказиб берадиган суғориш каналлари ва сувни экинларга етказиб бериш ўтказилган каналлар (масалан томчилатиб суғориш каналлари) бор ерда уй-жой, отхона, салқинлатилган уйлар, даволаниш жиҳозлари, деҳқон учун зарур бўлган ва ерга қўшиб бериладиган экин экиш қуроллари бўлиши мумкин.

Савол:

1 – Ҳукм маноти (ер) – агар у теп-текис ер бўлмай, жиҳозлар ва иншоотлар мавжуд ер бўлса – ўзгаради деб айтиш мумкинми?

2 – Агар ер зийнатли ўсимликларни етиштириш ёки ҳайвонлар боқиш каби деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш учун ажратилмаган бўлса бунда ҳам ҳукм маноти ўзгарадими?

3 – Мана шу ҳолатларда ерни ижарага бериш жоиз бўладими?

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

1 – Теп-текис деганнинг маъноси экин экиладиган ердир, яъни экин учун ажратилган, лекин экин экилмаган ердир. Бу ерни экин экиш учун ижарага бериш ҳаромдир. Бунга далиллардан баъзиси қуйидагидир:

Рофеъ ибн Худайж ривоят қилиб деди: «биз Росулуллоҳ САВ даврида мухобара қилар (ерни экин экиш учун ижарага берар) эдик, амакимлардан бири келиб: Росулуллоҳ САВ биз учун фойдали бўлган бир ишдан наҳий қилдилар, Росулуллоҳ САВга итоат этиш биз учун янада фойдалироқ, янада фойдалироқ, деди. Биз: у нима экан? – дедик. У айтдики: Росулуллоҳ САВ:

«مَنْ كَانَتْ لَهُ أَرْضٌ فَلْيَزْرَعْهَا أَوْ لِيُزْرِعْهَا أَخَاهُ، وَلا يُكَارِيهَا بِثُلُثٍ وَلا بِرُبُعٍ وَلا بِطَعَامٍ مُسَمًّى»

«Кимнинг ери бўлса унга экин эксин ёки экин экиш учун биродарига берсин, уни учдан бирига ҳам, тўртдан бирига ҳам ва бир муайян таом эвазига ҳам ижарага бермасин», дедилар. Бу ҳадисни Абу Довуд чиқарди. Мухораба музораадир.

2 – Аммо агар ер теп-текис бўлмаса, яъни парвариш қилинадиган дарахт экилган бўлса, бу ҳолатда уни ижарага беришни мусоқот деб аталади ва у жоиздир. Ҳатто дарахт орасида экин экиладиган текис майдонлар бўлса ҳам. Чунки у бу ҳолатда дарахтга тобе бўлади. Демак дарахтни парваришлаш асосий ишдир. Мусоқотнинг жоизлигига далиллардан баъзиси қуйидагидир:

Бухорий Нофеъдан чиқаришича, Абдуллоҳ ибн Умар РА унга ушбуни хабар қилган:

«أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَامَلَ خَيْبَرَ بِشَطْرِ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا مِنْ ثَمَرٍ أَوْ زَرْعٍ، فَكَانَ يُعْطِي أَزْوَاجَهُ مِائَةَ وَسْقٍ ثَمَانُونَ وَسْقَ تَمْرٍ وَعِشْرُونَ وَسْقَ شَعِيرٍ…»

«Набий САВ Хайбар билан ундан чиқадиган мева ёки экиннинг ярми эвазига муомала қилдилар, Пайғамбаримиз завжаларига юз васақ: саксон васақ хурмо ва йигирма васақ арпа берар эдилар…».

Чунки Хайбар ери дарахтзор бўлган, дарахтлар орасида экин майдонлари бўлган. Бу ҳадисдан аниқ кўриниб турибди

«ثَمَانُونَ وَسْقَ تَمْرٍ وَعِشْرُونَ وَسْقَ شَعِيرٍ…»

«Саксон васақ хурмо ва йигирма васақ арпа…». Демак кўпроғи дарахт бўлган. Шунинг учун Росулуллоҳ САВ унга нисбатан бир муайян тўлов эвазига муомала юритдилар. Яъни Пайғамбаримиз у ерга дарахт экилганлиги учун уни ижарага беришга ижозат бердилар. Буни мусоқот, яъни дарахтни парваришлаш, деб аталади…

3 – Аммо агар экин учун ажратилган ерни – яъни сизларда Сания деб аталадиган ерни, у ерда ўзингиз айтган қудуқ ёки суғориш каналлари каби иншоотлар, уй-жой, отхона каби баъзи бинолар бор бўлса, ернинг қолгани эса экин экилмаган бўлса – экин экиш учун ижарага бериш жоиз бўлмайди. Бунда у ердаги мавжуд суғориш каналлари ёки бинолар таъсир қилмайди. Чунки у модомики экин экилмаган экан теп-текис деб ҳисобланади.

Кўриниб турибдики сизга теп-текис деган сўзнинг маъноси тушунарсиз бўлган. Шунинг учун сиз теп-текис ер – иншоотлар ва жиҳозлар мавжуд бўлмаган ердир, деб ўйлагансиз. Ҳолбуки бу ўринда теп-текис ер дейилганда экин экилмаган ер тушунилади. Шундай қилиб демак экин экилмаган ер теп-текис ҳисобланади, ҳатто унда бирон уй бор бўлса ҳам, модомики ижарага бериш унга экин экиш учун экан шундай бўлади.

4 – Аммо ерни деҳқончилик маҳсулотларидан бошқа нарса учун, яъни экин экишдан бошқа нарса учун ижарага беришга келсак у жоиздир, бунда ҳеч қандай зарар йўқ. Чунки ҳаром қилинган нарса музораадир. Масалан бирон саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш мақсадида бирон фабрика қуриш учун ёки ерни автомашиналар турадиган жой қилиб олиш учун ёки сотиладиган товарлар кўргазмаси учун ёки чорва ҳайвонлари боқиш учун ижарага бериш буларнинг барчаси ҳаром эмас, жоиздир, чунки у музораа учун берилмаяпти. Бунга ерни зийнатли (манзарали) ўсимликларни етиштириш учун – агар бу ўсимликлар ижарага берилаётган ерга экилмаган бўлса, балки махсус идишларга ва ҳовузларга экиладиган бўлса – ижарага бериш ҳам мумкин. Бу масалан атиргуллар каби зийнатли ўсимликлар етиштириладиган гулхоналардан маълумдир, чунки бунда ер фақат экиладиган ҳовузлар қўйиладиган бир жой қилиб олинади, ўсимликлар ерга эмас ана шу ҳовузларга экилади. Шунинг учун бу ҳолатда ерни ижарага бериш ҳаром бўлмайди, чунки бу музораа эмас, шунинг учун унга музораа ҳаромлиги далиллари тўғри келмайди, балки ижара жоизлиги далиллари остига киради.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                                      

4 зул-ҳижжа 1435ҳ

28 сентябр 2014м

0
0

Related posts:

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми? Қуръоннинг жамланиши, етти қироат тўғрисидаги саволларига жавоб Тақияга оид саволга жавоб Аёл кишининг тўпиғидан пастки қисми аврат тўғрисидаги саволга жавоб
Tagsерни ижарага беришСуғориш иншоотлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммат ўз душманларини таниш вақти ҳали ҳам келмадими?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    БМТ бир томондан 5 миллион сомалиликка очарчилик хавф солаётганини эълон қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудлар оиласи Исломга қарши кураши доирасида ҳадиси шарифларга ҳужум бошлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/