Сурияликларнинг амали қилиши лозим бўлган, аниқ белгилаб қўйилган рояси (байроғи) борми
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
“Сурияликларнинг амали қилиши лозим бўлган, аниқ белгилаб қўйилган рояси (байроғи) борми” саволни жавоби
Савол:
Бизга йигитлардан бири томонидан қуйидаги савол келиб тушди. Мен сизларга унинг матнини келтираман:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ,.. бу ерда, Сурияда Расулуллоҳ САВнинг роялари тўғрисида кўп тортишувлар ва келишмовчиликлар бўлди. Ўша саволллардан бири “Исломий Шом ҳайъати”нинг интернетдаги сайтига юборилган: “Сурияликларнинг амали қилиши лозим бўлган, аниқ белгилаб қўйилган рояси (байроғи) борми?” сарлавҳали савол бўлди.
Жавобига эса: (Расулуллоҳ САВдан уруш роялари тўғрисида ягона ранг ёки ягона шакл ворид бўлмаган. Чунки Набий САВнинг роялари қора, гоҳида оқ, яна бир қавлда сариқ бўлганлиги собит бўлган… Расул САВ – айрим мутааххирийнлар ўйлаганидек – ўша рояларга бирор нарса ёзиб қўйганликлари собит бўлган эмас. Ибн Аббосдан Набий САВнинг рояларига: “Ло илоҳа иллалоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ёзиб қўйилган деб ворид бўлган ривоят эса – олимларнинг айтишича – ботил ҳадисдир) дейилди.
Илтимос, шу мавзу тўғрисида марҳамат қилиб жавоб берсалар, Аллоҳ сизларга ажру азиймлар ато этсин.
Жавоб:
Биринчи: ливо ва роянинг ранги ҳақида. Ворид бўлган саҳиҳ ва ҳасан шаръий далиллар ливонинг (ранги) оқ, роянинг (ранги) эса қора бўлганидан далолат бермоқда:
1-Насоий ҳам ўзининг “Сунан ал-Кубро”сида, Термизий ҳам Жобирдан Набий САВ “Маккага кирганларида ливолари оқ эди” деганини чиқарганлар. Ибн Аби Шайба ўз асарида Амрадан: “Расулуллоҳ САВнинг ливолари оқ бўлган” деганини чиқарган.
2-Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ўз “Сунан”ида Муҳаммад ибн Қосимнинг мавлоси (қули) Юнус ибн Убайддан чиқаришича, у: Муҳаммад ибн Қосим мени Бароъ ибн Озибнинг ҳузурига Расулуллоҳ САВнинг роялари қандай бўлганини сўраб келиш учун юборганди, шунда у: “Қора, тўрт бўрчакли, йўл-йўл (мато)дан эди” деди, деб ривоят қилган.
3-Термизий ва Ибн Можа Ибн Аббосдан: “Расулуллоҳ САВнинг роялари қора, ливолари эса оқ эди” деганини чиқаришган. Бағавий “Шарҳус сунна”да Амрадан: “Расулуллоҳ САВнинг ливолари оқ бўлган, роялари қора бўлган…” деганини чиқарган.
Иккинчи: Абу Довуд билан Байҳақий ҳадисидаги каби, у (яъни роя) сариқ бўлган, деб ворид бўлган ҳадисга келсак унинг санади ҳақида озроқ гап-сўз бор. Чунки ҳадис қуйидагича: Бизга Уқба ибн Мукрим, у эса бизга Салм ибн Қутайба аш-Шаирий Саммокдан, у эса ўз қавмининг бир одамидан, у эса ўша қавмнинг бошқа бир кишисидан: “Расулуллоҳ САВнинг роялари сариқ” эканини кўрдим, деганини сўзлаб берди. Кўриб турганингиздек, ҳадиснинг санадида икки нотаниш киши бор, бу эса заифдир.
Учинчи: Энди (Алий розияллоҳу анҳуни рояси Сиффийн (жанги) кунида қизил бўлиб, унинг устига: Муҳаммадур Росулуллоҳ, деб ёзилган эди ва у кишининг қора роялари ҳам бор эди) деган ривоятга келсак, очиқ кўриниб турибдики, у Росулуллоҳ САВдан ривоят қилинган ҳадис эмас, балки у – бир саҳобийнинг феълидир. Бундан ташқари айнан шу ривоятда: (у кишининг қора роялари ҳам бор эди) дейилмоқда. Шунингдек, ишончли манба бу – Расулуллоҳ САВнинг ҳадислари эканлиги барчага маълум.
Тўртинчи: Бу – Росулуллоҳ САВнинг роялари билан ливоларининг ранги ҳақида, яъни давлатнинг расмий ишончли рояси, шунингдек, ливоси ҳақида…
Энди айрим қабилалар урушларда ўзгалардан фарқли бўлиб туриш учун махсус рангли роя қилиб олишига келсак, бу нарса жоиздир. Шу боис, Шом қўшини урушда қора роя билан бирга бошқа бир рангдаги роя қилиб олиши, Миср қўшини ҳам қора роя билан бирга бошқа бир рангли роя қилиб олишлари мумкин… бу – мубоҳ ишлардандир. Табаронийнинг “ал-Кабийр” номли асарида келтирилишича, Мазийдата ал-Абдийдан: “Набий САВ ансорларга рояларни боғлаб бериб, уларни сариқ қилдилар” дегани ривоят қилинади. Шунингдек, Ибн Абий Осимнинг “ал-Оҳод вал Масоний”сида келтирилишича, Курз ибн Сомадан: “… Набий САВ Бани Салим роясини қизил қилиб боғладилар. Бу эса мубоҳ ишлардандир. Бугунги кундаги қўшинларни бўлинмалари давлатнинг расмий байроғидан ташқари ўзларини ажратиб турадиган белгилар қилиб олишмоқда. Худди шунингдек, қўшинларни ўз номлари билан ажратиш ҳам мубоҳ ишлардандир. Масалан, мана шу қўшинларни ҳар бирига рақам қўйилиб: биринчи қўшин, учинчи қўшин дейилиши, ёки вилоятлардан бири ёхуд туманлардан бирини номи билан номланиб, масалан, Шом қўшини, Ҳалаб қўшини, деб, аталиши каби.
Бешинчи: энди уларнинг устига ёзилишига келсак, Табароний “Авсат”да чиқариб, айтадики: (Бизга Аҳмад ибн Ришдийн сўзлаб бериб айтди, у эса бизга Абдулғоффар ибн Довуд Абу Солиҳ ал-Ҳарроний сўзлаб берди, у эса: бизга Ҳайён ибн Убайдуллоҳ сўзлаб берди, у эса бизга Абу Мижлаз Лоҳиқ ибнҲумайд Ибн Аббосдан: “Расулуллоҳ САВнинг роялари қора, ливолари оқ бўлиб, устига: Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ , ёзилган эди” деганини айтиб берди. Бу ҳадис Ибн Аббосдан фақат мана шу иснод билан ривоят қилиниб, уни ёлғиз: Ҳайён ибн Убайдуллоҳ келтирмоқда).
Ҳайён ибн Убайдуллоҳнинг ишончлилиги борасида ихтилоф бор:
а) уни Ибн Ҳиббон ишончли кишилардан, деб, ўзининг “ас-Сиқот” китобининг (6 қисми/230) бетида зикр қилган:
(7491-Ҳайён ибн Убайдуллоҳ Абу Зуҳайр, яъни Бани Адийнинг мавлоси Аби Мижлаздан ва унинг отасидан ривоят қиладики, ундан эса Муслим ибн Иброҳим ва Мусо ибн Исмоил ривоят қилган).
б) уни Заҳабий ўзининг “Мезонул Эътидол” китобининг (1/623)да шундай зикр қилган:
(2388-Ҳайён ибн Убайдуллоҳ Абу Зуҳайр эса басралик шайх бўлиб, Аби Мижлаздан ривоят қилган. Бухорий: Салт ундан Ихтилот (сўзларни бир бирига аралаштириб юбориш) борлигини зикр қилган, дейди.
Салт эса ибн Муҳаммад Абу Ҳумом бўлиб, уни Абу Ҳажжож ўзининг (Таҳзибул камол фи асмо ир-рижол 2/79) номли китобида зикр қилиб:
Абу Ҳумом Салт ибн Муҳаммад Хорикий бу – Араб кўрфазидаги, Аммонга яқин бўлган “Хорк” ярим оролига мансуб кишидир. Уни Бухорий “Саҳиҳ”да ривоят қилган, дейди.
Кексалигидаги мана шу ихтилот сабабли уни Уқайлий ўзининг “Аз-Зуафо ул-Кабир – 1/319” номли китобида заиф кишилардан санаб:
“Ҳайён ибн Убайдуллоҳ Абу Зуҳайр Басра шаҳридандир… менга Одам ибн Мусо сўзлаб бериб: Бухорийдан: Ҳайён ибн Убайдуллоҳ Абу Зуҳайр – Салт ундан ихтилотни… зикр қилган, деганини эшитдим, дейди.
У ҳақда Заҳабий ўзининг (Ал-Муғний физ-Зуафо 1/198) номли китобида “Ҳайён ибн Убайдуллоҳ Абу Зуҳайр ал-Басрийнинг Аби Мижлаздан қилган ривояти ҳужжат эмас” дейди.
Шундай қилиб, у ҳақда ихтилофли сўзлар бор. Масалан, уни ишончли кишилар сафига қўшадиганлар ҳам, заифлари сирасига киритадиганлар ҳам бор. Чунки у кексалиги туфайли ихтилот қилган, яъни сўзларни аралаштириб юборган. Уни ёши кексайганда унда ихтилот пайдо бўлган, кўринади. Шундай бўлса-да, мавзу бу “Ло илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росууллоҳ”нинг роя билан ливога ёзилиши борасида кетмоқда. Ихтилотнинг эса бу ёзилишга зарар қилмайди, хусусан, у билан Расул САВни ўртасида иккита ишончли ровий: Абу Мижлаз Лоҳиқ ибн Ҳумайд билан Ибн Аббос бўлса. Шунинг учун биз роя билан ливога икки шаҳодат калимаси ёзилишини табанний қилдик.
Ато ибн Халил Абур Рaшта
15 шаввол 1433ҳ
1/9/2012м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми