| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғарбнинг “диний бағрикенглик” шиори ортидаги мафкуравий стратегияси Исломни сиёсий ҳаётдан четлатишга қаратилган лойиҳа

Ғарбнинг “диний бағрикенглик” шиори ортидаги мафкуравий стратегияси Исломни сиёсий ҳаётдан четлатишга қаратилган лойиҳа

By htadmin
10.03.2026
193
0
Share:

Ғарбнинг “диний бағрикенглик” шиори ортидаги мафкуравий стратегияси Исломни сиёсий ҳаётдан четлатишга қаратилган лойиҳа

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

XXI асрга келиб халқаро сиёсий ва мафкуравий майдонда “диний бағрикенглик”, “динлараро мулоқот”, “цивилизациялар мулоқоти” каби шиорлар кенг тарғиб этилмоқда. Халқаро ташкилотлар, Ғарб университетлари, сиёсий институтлар ва оммавий ахборот воситалари ушбу концепцияларни глобал тинчлик ва ўзаро тушунишни таъминловчи универсал қадриятлар сифатида тақдим қилмоқда. Бироқ мазкур тушунчалар капитализм мафкураси доирасида ишлаб чиқилган ва унинг манфаатларига хизмат қиладиган дискурс бўлиб, аслида турли динлар ўртасидаги мулоқотни эмас, балки Исломнинг жамият ҳаётини тартибга солувчи хусусиятини инкор этиш ва Исломни сиёсий ҳаётдан четлатишни мақсад қилган стратегия хисобланади.

Ғарб интеллектуал доиралари Исломни яҳудийлик ва насронийлик каби динлар қаторида фақат руҳий дин сифатида тақдим қилишга интилади. Бу эса Исломнинг табиатига зиддир. Чунки Ислом фақат ибодатлардан иборат эмас, балки инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган мукаммал ҳаёт тузумидир.

Бу масалани тушуниш учун аввало “дунёқараш” тушунчасининг моҳиятини англаш зарур. Дунёқараш ҳаёт ҳақидаги барча тушунчалар мажмуаси бўлиб, у инсоннинг борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги асосий тушунчаларига кўра белгиланади. Дунёқараш илоҳий таълимот асосида шаклланади ёки инсон томонидан ўйлаб топилган тўқима бўлади.

Ислом дунёқараши ваҳийга асосланган илоҳий дунёқарашдир. Бугунги кунда дунёга ҳукмронлик қилаётган капитализм дунёқараши эса, инсон ўйлаб топган тўқима дунёқарашдир. Бу иккиси ҳам ҳаёт ҳақидаги барча тушунчаларга эга бўлгани учун муайян дунёқараш ҳисобланади. Яҳудийлик ёки насронийлик эса, дунёқараш эмас, чунки уларда ҳаёт ҳақидаги барча тушунчалар эмас, балки ибодат, емоқ-ичмоқ, кийим-кечак каби баъзи нарсалар ҳақида тушунчалари бор, холос. Шу сабабли Европа халқлари насронийликка эътиқод қилса-да, ҳаёт тарзини шакллантириш учун секуляр дунёқарашни қабул қилган. Худди шунингдек, яҳудийликка эътиқод қилувчиларнинг дунёқараши ҳам динни сиёсат ва давлатдан ажратадиган капиталистик дунёқараш эканини кўрамиз.

Демак, дунёқараш инсон яшаш тарзини шакллантирувчи ҳаёт ҳақидаги барча тушунчалар йиғиндисидир. Шунга кўра, баъзи тушунчаларга эга бўлган яҳудийлик ёки насронийлик динлари дунёқараш эмас. Ўз навбатида, ҳаёт ҳақидаги барча тушунчаларга эга Ислом ёки капитализм эса, муайян дунёқарашдир. Бироқ бу икки дунёқарашнинг асослари мутлақо зиддиятли бўлгани учун тамоман бир-бирига зид ҳисобланади. Капитализм дунёқараши ўрта асрлардаги черков ҳукмронлигига қарши реакция сифатида пайдо бўлиб, динни ҳаётдан, сиёсатдан ажратиш керак, деган ўртача ечим асосига қурилди. Натижада дин шахсий ҳаёт доирасига чеклаб қўйилди. Ислом дунёқараши эса, бунга тамоман зид бўлиб, Аллоҳ розилигига эришиш учун ҳаётнинг барча соҳалари – бошқарув, ташқи сиёсат, иқтисод, таълим, ижтимо кабилар Шариат қонунларига мувофиқ тартибга солиниши шарт. Бошқача айтганда, Аллоҳнинг ҳукмлари ҳокимият даражасида татбиқ қилиниши лозим. Айнан Ислом дунёқараши жамият ва халқаро майдонда татбиқ этилиши натижасида Уммат инсоният етакчисига айланди ҳамда бутун оламни ҳидоят ва бахтли келажак сари етаклади. Капитализм дунёқараши эгалари бўлган Ғарб эса, ўз етакчилигини бой бермаслик учун бугунга қадар Исломга қарши тинимсиз ҳужумлар қилмоқда. Мана шу ҳужумларининг энг хатарлиси мафкуравий ҳужумдир. Капиталистик Ғарб Исломни тузум сифатида ҳаётга қайта келмаслиги ва Ислом уммати яна янгидан инсоният етакчисига айланмаслиги учун Исломни яҳудийлик ва насронийлик динлари каби ҳаёт ҳақидаги баъзи чекланган тушунчаларга эга дин сифатида талқин қилмоқда. Бу ҳужумлар таъсирига тушган мусулмонлар эса, ўзлари эътиқод қилган Исломни дунёқараш сифатида эмас, балки ибодат ва аҳлоқ дини сифатида тушуниб, бошқа дин эгалари каби капитализм дунёқарашини қабул қилган ҳолда ўз яшаш тарзини шакллантирмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ нозил қилган Ислом ҳаёт ҳақидаги барча нарсаларга тааллуқли тушунчаларга эга бўлган дунёқарашдир.

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ

وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَىٰ لِلْمُسْلِمِينَ

– “Сизга Китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи сифатида мусулмонлар учун ҳидоят, раҳмат ва хушхабар этиб нозил қилдик”.  (Наҳл:89)

Капиталистик Ғарб Ислом дунёқарашига қарши курашда фақат мафкуравий ҳужумлар билан чекланиб қолгани йўқ. У бу курашни сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий услублар орқали ҳам изчил равишда олиб бормоқда. Чунки Ислом олами жойлашган ҳудуд геосиёсий жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга. Бу минтақада дунёдаги энг йирик нефт ва газ захиралари, ноёб табиий ресурслар ҳамда халқаро савдо ва транспорт йўлларининг стратегик тугунлари жойлашган. Шу сабабли капиталистик дунёқарашнинг ажралмас хусусияти бўлган мустамлакачилик сиёсати Ғарб давлатлари ташқи сиёсатининг узвий қисмига айланган. Улар Ислом юртлари бойликларини назорат қилиш, сиёсий таъсирини сақлаб қолиш ва глобал ҳукмронликни таъминлаш мақсадида турли жирканч восита ва услублардан фойдаланмоқда. Бу жараён тарихан мустамлакачилик давридан бошланган бўлиб, мустамлака давлатлар номигагина мустақил деб эълон қилинганидан кейин ҳам ўз моҳиятини йўқотмади. Фақат унинг шакли ўзгарди. Энди тўғридан-тўғри колония бошқаруви ўрнига сиёсий босим, иқтисодий қарамлик, халқаро институтлар орқали таъсир ўтказиш, маҳаллий режимлар орқали назорат қилиш каби янги услублар қўлланилмоқда. Шу билан бирга, Ғарб давлатлари зарур деб билган пайтларда ҳарбий интервенция, минтақавий можароларни қўзғатиш ва хавфсизлик баҳонасида ҳарбий базалар жойлаштириш орқали ҳам ўз манфаатларини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бу воқелик, айниқса, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази минтақасида яққол намоён бўлмоқда. Бугунги кунда Америка ушбу ҳудуддаги фаоллиги нафақат сиёсий ва ҳарбий таъсирини сақлаб қолиш, балки стратегик ресурслар ва халқаро йўллар устидан назоратни таъминлашга қаратилгани кундек равшан бўлиб бормоқда. Нефт захиралари, глобал энергетика бозори ва халқаро транспорт йўллари устидан назоратни қўлга киритиш АҚШ геосиёсий стратегиясининг марказий масалаларидан бирига айланган. Бу ҳолат Ислом ва капиталистик дунёқараш ўртасидаги зиддият фақат фикрий баҳслар билан чекланмаслигини кўрсатади. Аксинча, бу зиддият мафкуравий, сиёсий ва иқтисодий манфаатлар ўзаро тўқнашган кенг кўламли глобал кураш сифатида намоён бўлмоқда. Шу боис, Ислом оламига нисбатан олиб борилаётган босим ва аралашувларни фақат минтақавий сиёсий воқеалар сифатида эмас, балки мафкуравий дунёқараш даражасидаги курашнинг манзараси сифатида баҳолаш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Ғарб томонидан илгари сурилаётган “диний бағрикенглик” ва “цивилизациялар мулоқоти” каби шиорлар ортида муайян мафкуравий стратегия ётади. Бу стратегиянинг асосий мақсади Исломни сиёсий ҳаётдан четлатиш, мусулмон юртлардаги жамиятларни секуляр дунёқарашга мослаштириш ва Ғарб цивилизациясининг глобал етакчилигини сақлаб қолишдан иборатдир. Шу сабабли мусулмонлар Исломни фақат ибодат ва аҳлоқ дини сифатида эмас, балки Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш орқали инсон ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солувчи дунёқараш сифатида англашлари зарур. Чунки Ислом – инсониятни адолат, фаровонлик ва ҳақиқий тараққиётга етаклайдиган ягона мукаммал ҳаёт низомидир.

 

Иззатуллоҳ

10.03.2026й

TagsҒарбнинг “диний бағрикенглик” шиори ортидаги мафкуравий стратегия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «ИСРОИЛ»НИНГ СУРИЯ ҚЎЗҒОЛОНИДАН ХАВФСИРАШИ

  • МАҚОЛАЛАР

    Риё ва миннат барча яхшиликларингизни ўчиргувчидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Тубан ҳаёт сабабига қисқа изоҳ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/