ТАШҚИ ТИЖОРАТ

ТАШҚИ ТИЖОРАТ
Ташқи тижоратнинг воқеси
Савдо баланси
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Ташқи тижоратнинг воқеси
Халқаро тижоратнинг фойдаси жуда каттадир. Ундан катта миқдорда фойда олинади. Буюк давлатларнинг янги бозорлар очиш, эски бозорларини сақлаб қолиш йўлида кескин ва муросасиз талашиб-тортишаётганларига назар ташлаган одам унинг нечоғлик аҳамиятли эканлигини янада аниқроқ ҳис қилади. Улар бозорлари орқали товарларини сотадилар, ҳеч бир тўсқинликсиз хом-ашёларни импорт қилиб оладилар. Халқаро тижоратнинг ўзига хос хусусиятлари, ўзига хос афзалликлари, ўзига хос натижалари бор. Уни бор қилиб турувчи асосий омил турли давлатлар ўртасидаги турли товарларнинг харажатларидаги фарқдир. Харажатлар нисбати ҳар хил бўлган пайтда халқаро тижоратнинг мавжуд бўлиши давлатлар учун фойдалидир.
Савдо баланси
Савдо баланси кўзда тутилган экспортлар билан импортлар қийматларини солиштиришдир. Бир паллага экспортлар қийматини қўйиб, иккинчи паллага импортлар қийматини қўйсак, савдо баланси (тарозиси) келиб чиқади. Агар экспортлар қиймати импортлар қийматидан оғир келса, демак, баланс бизнинг фойдамизга бўлади. Чунки давлатлар экспортларимиз билан импортларимиз қиймати ўртасидаги фарқ миқдорича биздан қарздор бўладилар. Натижада товар сотиб олиш учун чет элнинг бизнинг пулимизга бўлган талаби бизнинг уларнинг пулига бўлган талабимиздан ортиб кетади. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, савдо баланси ички иқтисод хусусида тўғри тасаввурни бермайди. Чунки ички кирим ташқи тижорат фойдалари билан чекланмайди. Унинг ўзига хос бошқа киримлари ҳам борки, улар ички даромад ҳисобланади. Лекин савдо баланси ташқи тижоратимиз тўғрисида тўғри тасаввурни беради. Давлатнинг бошқа мақсадлари бўлмагандагина савдо балансини ушлаб қолишга қаттиқ турилади. Агар давлатнинг мафкурага, даъватга, саноатни юксалтиришга, турмуш даражасини кўтаришга, халқаро майдондаги мавқеини ушлаб қолишга, савдо соҳасида алоқа қилаётган бошқа давлатнинг биз истаган позициясини эгаллашга алоқадор мақсадлари бўлса, савдо баланси шу мақсадлар йўлида қурбон қилинади. Зеро, тижоратдан гарчи фойда кўзда тутилса ҳам, лекин айни пайтда ундан шахс эмас, давлат назарда тутилади. Шундай бўлгач, эътибор фойдадан аввал давлатнинг шаъни ва мақсадига қаратилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
28.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб