ТАШҚИ ТИЖОРАТ
ТАШҚИ ТИЖОРАТ
Исломий давлат билан аҳднома тузмаган аҳли ҳарб савдогарлари билан бўладиган савдо муомалалари
Хулоса
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос:77)
Хулоса шуки, аҳли ҳарбнинг тижорати диёримизга эгасининг омонлигисиз кириши мумкин эмас. Мол эгасининг омонлиги молининг ҳам омонлигидир. Агар аҳли ҳарб ўзи кирмасдан тижоратини келтирмоқчи бўлса, унинг тижоратига омонлик берилиши ҳам, берилмаслиги ҳам мумкин. Негаки гоҳида молнинг омонлиги жоннинг омонлигидан алоҳида бўлади. Агар аҳли ҳарб диёримизга кириб, ўзига омонлик олса, бу омонлик унинг олиб кирган молига ҳам тегишлидир. Олиб кирилмаган молига эса, тегишли эмас. Ислом диёридан чиқаётиб, молини қолдирса, молининг омонлиги ўз кучида қолади, ўзининг омонлиги бекор қилинади. Шунга кўра, халифанинг аҳли ҳарбнинг ўзига эмас, молига омонлик бериши ҳам жоиз. Молига омонлик берилган аҳли ҳарб вакили ёки ижарачиси орқали тижоратини юбориши мумкин. Шулардан кўриниб турибдики, юртимизга кириш учун аҳли ҳарбга омонлик қандай зарур бўлса, унинг молига ҳам шундай зарур. Демак, ташқи тижоратнинг Ислом диёрига кириши учун омонлик, яъни давлатдан рухсат бўлиши шарт. Агар унга давлат рухсат берса, уни бошқа фуқароларнинг моллари каби ҳимоя қилиши лозим бўлади. Агар мол омонликсиз, яъни рухсатсиз кирса, давлатнинг уни эгаллаб олишга ҳаққи бор. Тижорат аҳли ҳарб савдогарларнинг мулки бўлганда шундай қилинади. Агар уни Исломий давлат фуқароларидан бири бўлган мусулмон ёки зиммий сотиб олиб, юртимизга олиб кирмоқчи бўлса, ҳеч қандай рухсатноманинг ҳожати бўлмайди. Фақат савдо битимининг ҳамма жиҳатлари поёнига етган бўлиши шарт. Ҳозирги кунги тижоратда юз бераётганидек, поёнига етмаган бўлса, савдогар то юкланган товарнинг ҳужжатларини олмагунига қадар харид қилган бўлсаю, лекин қўлга тўлиқ олмаган бўлса, масъул ҳисобланмайди. Шундай бўлгач, у аҳли ҳарбнинг тижорати ҳисобланиб, уни юртга олиб кириш учун омонлик, яъни рухсат олиш лозим бўлади. Агар товар корхонадан чиқиши ёки юкланишининг ўзи билан харидорнинг қўлига ўтган ҳисобланса, у мусулмон ёки зиммийнинг тижорати, деб ҳисобланади. Агар юртимизга кираётганидагина харидорнинг қўлига ўтган ҳисобланса, у аҳли ҳарб тижорати ҳисобланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
29.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми