| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Тижорат моллари закоти ҳақидаги саволга жавоб

Тижорат моллари закоти ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
20.11.2016
1650
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Раштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Муҳаммад Абу Юсуфнинг (Mohamed Abou Youssef) тижорат моллари закоти ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, улуғ шайхимиз, менда тижорат моллари закотига тааллуқли баъзи долзарб саволлар бор. Закот бериш вожиб бўладиган қолдиқ тижорат молларини ҳисоблаб чиқилганидан кейин закот бериладиган мавжуд моллар қийматини белгилаб чиқиш керак бўлади. Савол сотиш учун кейинроқ сотиб олинган, лекин йил тўлиқ айлангунча сотилмаган товар ҳақидадир. Бунда ана шу товар қайси нарх билан баҳоланади? Сарф-харажат нархи биланми ёки унинг бозор нархи биланми? Яъни сотиш нархи биланми ёки сотиб олиш нархи биланми? Агар сотиб олиш нархи билан десак бу иш аниқ. Агар сотиш нархи билан дейдиган бўлса товар чакана нарх билан баҳоланадими ёки улгуржи нарх биланми? Товар бошқанинг, яъни вакилнинг қўлида омонат сақланаётган бўлиши ҳам мумкин. Бунда уни закот берилаётган юртдаги нарх билан баҳоланадими ёки товар турган юртдаги нарх биланми? Кўп йиллар айланса-да касодга учраб сотилмай қолаётган товарларда – гарчи улар ўзининг бозор ёки алмашиниш қийматини йўқотган бўлса ҳам – бир алоҳида, махсус закот бериладими? Савол чўзилиб кетгани учун узр сўрайман. Аллоҳ сизга баракот берсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Пулдан бошқа фойда кўриш мақсадида олди-сотди қилинадиган барча нарса тижорат молларидир. Масалан озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар, мебеллар, саноат маҳсулотлари, ҳайвонлар, маъданлар, ер, бинолар ва бошқа олди-сотди қиладиган нарсалар.

Тижорат учун сотиб олинадиган молларда закот бериш вожиб бўлади. Самура ибн Жундубдан шундай деганлиги ривоят қилинган: «Аммо баъд, Росулуллоҳ САВ бизни сотиш учун тайёрлаб қўйган нарсаларимиздан садақа чиқаришимизга буюрар эдилар». Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилди. Абу Зардан ривоят қилинган ҳадисда эса НабийСАВ:

«وَفِي البَزِّ صَدَقَتُهُ»

«Кийимнинг ўз садақаси бор» дедилар. Бу ҳадисни Доруқутний ва Байҳақий ривоят қилди. Бу ҳадисда тижорат қилинадиган кийимлар ва кийимлик материаллар айтилмоқда. Абу Убайд Абу Амра ибн Ҳамасдан у отасидан шундай деганини ривоят қилди: «Умар ибн Хаттоб олдимдан ўтаётиб: Эй Ҳамас, молингнинг закотини бер – деди. Мен: тери ва ўқдондан бошқа молим йўқ – дедим. Шунда Умар: уларнинг қийматини баҳолаб закотини бер – деди». Абдурраҳмон ибн Абдулқорийдан эса шундай деганлиги ривоят қилинган: «Умар ибн Хаттоб замонида Байтул молга масъул бўлган эдим. У, қачон Ато чиқса тожирларнинг молларини жамлаб ҳозиринию ғойибини ҳисоблаб чиқар, сўнгра ҳозиридан ҳозирининг ҳам, ғойибининг ҳам закотини олар эди». Буни Абу Убайд ривоят қилди.

–    Аҳмад ўзининг муснадида Молик ибн Авс ибн Ҳадасон Насрийдан, у Абу Зардан шундай деганини чиқарди: мен Росулуллоҳ САВнинг:

«فِي الْإِبِلِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْغَنَمِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْبَقَرِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْبَزِّ  صَدَقَتُهُ»

«Туянинг ўз садақаси бор. Қўйнинг ўз садақаси бор. Қорамолнинг ўз садақаси бор. Кийимнинг ўз садақаси бор» деганини эшитдим.

–    Нававий Муҳаззаб шарҳи Мажмуъда қуйидагиларни айтди:

«Тижорат молларида закот бериш вожиб бўлади. Бунга далил Абу Зар  ривоят қилган Набий САВнинг ушбу сўзларидир:

«فِي الْإِبِلِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْبَقَرِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْبَزِّ  صَدَقَتُهُ»

«Туянинг ўз садақаси бор. Қорамолнинг ўз садақаси бор. Кийимнинг ўз садақаси бор». Чунки тижорат билан молни ўстириш исталади. Шунинг учун яйловда ўтлайдиган чорва каби закот тижоратга ҳам тааллуқли бўлди. Шофеий келтирган эски ва янги нусуслар тижорат закотини бериш вожиблигини қувватлайди. Асҳобнинг Шофеий мазҳаби тижорат закотини вожиб деб билишига иттифоқ қилишгани машҳурдир…».

–    Ибн Қудома Муғнийда қуйидагиларни айтди:

«Кўпчилик аҳли илмнинг айтишича тижорат моллари қийматида закот бериш вожиб бўлади. Ибн Мунзир бундай деди: Илм аҳли тижорат қилинадиган молларда – агар уларга йил айланса – закот берилишига ижмо қилганлар… Биз учун эса Абу Довуд ўзининг исноди билан Самура ибн Жундубдан қилган ушбу ривоят далилдир:

«كَانَ رَسُولُ اللهِ  يَأْمُرُنَا أَنْ نُخْرِجَ الزَّكَاةَ مِمَّا نُعِدُّهُ لِلْبَيْعِ»

«Росулуллоҳ САВ бизга савдо учун тайёрлаб қўйилган нарсалардан закот чиқаришимизни буюрар эдилар». Доруқутний эса Абу Заррдан шундай деганини ривоят қилди: мен Росулуллоҳ САВнинг:

«فِي الْإِبِلِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْغَنَمِ صَدَقَتُهَا، وَفِي الْبَزِّ صَدَقَتُهُ»

«Туянинг ўз садақаси бор. Қўйнинг ўз садақаси бор. Кийимнинг ўз садақаси бор», деганларини эшитдим. Закотнинг нарсанинг ўзида эмас, қийматида вожиб бўлишида ихтилоф йўқ. Амр ибн Ҳамасдан у эса отасидан шундай деганини ривоят қилди: менга Умар: молингни закотини бер – деб буюрди. Мен: ўқдон ва теридан бошқа молим йўқ-ку – дедим. Шунда Умар: уларнинг қийматини баҳолаб, закотларини бер – деди. Буни имом Аҳмад ва Абу Убайд ривоят қилди».

–    Байҳақий эса Сунан куброда қуйидагиларни чиқарди:

«Бизга Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорис фақиҳ хабар қилди, бизга Али ибн Умар ҳофиз етказди, бизга Абу Бакр Нисобурий ҳадис ривоят қилди, бизга Аҳмад ибн Мансур ҳадис ривоят қилди, бизга Абу Осим Мусо ибн Убайдадан ҳадис ривоят қилди, менга Имрон ибн Абу Анас Молик ибн Авс ибн Ҳадасондан шундай деганини ривоят қилди: биз Усмон ҳузурида ўтирган эдик. Шунда Абу Зар келиб қолди. Унга: эй Абу Зар, бизга Росулуллоҳ дан бир ҳадис айтиб бер – дейишди. Абу Зар: мен РосулуллоҳСАВнинг:

«فِي الْإِبِلِ صَدَقَتُهَا وَفِي الْغَنَمِ صَدَقَتُهَا وَفِي الْبَقَرِ صَدَقَتُهَا وَفِي الْبَزِّ صَدَقَتُهُ»

«Туянинг ўз садақаси бор. Қўйнинг ўз садақаси бор. Қорамолнинг ўз садақаси бор. Кийимнинг ўз садақаси бор» деганларини эшитдим – деди».

Шунинг учун тижорат молларида – агар уларнинг қиймати олтин нисоби қийматига ёки кумуш нисоби қийматига етса ва йил айланса – закот вожиб бўлади.

Масалан тожир ўз тижоратини нисобга етмаган мол билан бошласа ва йил охирида мол нисобга етиб қолса бу молда закот берилмайди. Чунки нисобга тўлиқ бир йил айлангани йўқ. Тўлиқ бир йил ўтганидан кейин тожир бу молда мана шу нисоб бўйича закот бериши вожиб бўлади.

Агар тожир ўз тижоратини нисобдан ошиб кетган мол билан бошласа, масалан минг динор билан бошласа ва йилнинг охирида тижорати ўсиб уч минг динор қийматида фойда келтирса тожирнинг ўша савдосини бошлаган минг динорнинг эмас, уч минг динор закотини чиқариши вожиб бўлади. Чунки уч минг бўлиб ўсиш шу мингга тобедир. Ундан келиб чиққан фойданинг йил айланиши асл маблағ йил айланишининг айнан ўзидир. Масалан улоқчалар ва қўзилардаги каби. Чунки уларни оналари билан қўшиб ҳисоб қилинади ва закот берилади. Чунки уларнинг оналарига йил айланиши уларга ҳам айланишидир. Молнинг фойдасида ҳам шундай. Чунки унга йил айланиши шу фойдани келтирган асл молга йил айланиши билан ўлчанади. Шунинг учун йил тугаган пайтда тожир ўзининг тижорат моллари қийматини аниқлайди. Ўзини закот қилиб бериш вожиб бўладиган туя, қорамол, қўй каби молларининг ёки кийим, саноат маҳсулотлари ёки ер ва бино каби ўзини закот қилиб бериш вожиб бўлмайдиган молларининг ҳаммасини олтин ёки кумуш билан битта баҳолаб чиқади ва олтин нисоби қийматига ёки кумуш нисоби қийматига етса улардан ўндан тўртини, «2,5%»ини закот қилиб чиқаради. Улардан вожиб бўлган закотни муомалада юрган пул билан чиқаради. Уларнинг закотини уларнинг ўзидан чиқариши ҳам жоиз. Шу осон бўлса шундай қилади. Масалан қўй, қорамол, кийим билан тижорат қиладиган киши шундай қилиши мумкин. Закот вожиб бўладиган қиймат қўй ёки қорамол ёки кийим қиймати закотидан бўлади. Тожир улардан закот қилиб пулларни чиқариши ҳам ёки қўй, қорамол ва кийимнинг ўзини чиқариши ҳам мумкин. Қайсини хоҳласа шуни қилади.

Туя, қорамол, қўй каби нарсанинг ўзида закот вожиб бўладиган тижорат молларида чорва закоти эмас, тижорат моллари закоти берилади. Чунки бу молларга эга бўлишдан мақсад уларни мулк қилиш эмас, балки тижоратдир.

Бу шаръий воқелик тушуниб олинган бўлса саволингизга жавоб қуйидагича бўлади:

а)    Тижорат моллари бозор нархи билан баҳоланади. Яъни закот берилиш вақти келган пайтдаги сотилиш қиймати билан баҳоланади. Чунки бу мана шу молларнинг ҳақиқий қийматидир. Улар сотиб олингандаги нарх билан баҳоланмайди. Чунки бу нарх товарнинг ҳақиқий нархини билдирадиган бозор нархидан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Шунинг учун бозор нархи асос бўлади.

б)    Сотувчи улгуржи савдо қиладиган бўлса унинг товарлари улгуржи товарлар нархи билан баҳоланади. Чакана савдо қилса чакана нарх билан баҳоланди… Энди агар улгуржи савдо билан чакана савдо бир-бирига аралашиб кетса иккала савдо ўртасидаги нисбат олинади ва шу нисбатга асосланилади. Агар товарнинг яримини улгуржи савдо билан, яримини чакана савдо билан сотса товарнинг ярми улгуржи баҳо билан, ярими чакана баҳо билан баҳоланади ва ҳоказо. Чунки бу товарлар қиймати ҳақидаги ҳақиқатга яқинроқ таъбирдир.

в)    Товар ўзи турган юртдаги бозор нархи билан баҳоланади, тожир юртидаги нарх билан эмас. Чунки товар турган юртдаги бозор нархи унинг ҳақиқий қийматига яқинроқдир.

г)    Ҳамма товарлар закот чиқариладиган пайтда баҳоланади. Касод бўлгани ҳам, касод бўлмагани ҳам. Чунки товарлар аслида бир молдир. Шунинг учун касод бўлган товарлар закот чиқариладиган пайтда ўзининг бозор қиймати билан баҳоланади. Бу ҳолатда уларнинг қиймати касод бўлишидан олдинги қийматидан кам бўлиши табиийдир. Бу ҳар йили бўлади. Чунки улар товарлар кўринишидаги пулдир. Шунинг учун пулда ҳар йили закот вожиб бўлганидек товарларда ҳам закот вожиб бўлади.

д)    Тижорат молларидан пул закот қилиб чиқарилади. Закот товарнинг ўзидан бўлиши ҳам жоиз. Масалан 2000 закот чиқариш вожиб бўлса ва битта товарнинг нархи 500 бўлса закот чиқарувчи 4 товарни закот қилиб чиқариши мумкин. Бу эса касод бўлган товарни бир муносиб чиқариш бўлиши мумкин. Зеро бунда закот қилиб чиқарилаётган мол пул эмас, товар бўлади. Натижада закот чиқарувчининг манфаати ҳисобга олинган бўлади.

Бу масалада мен рожиҳ кўрадиган раъй мана шу. Валлоҳу Аълам ва Аҳкам.

25 жумодус-соний 1437ҳ

3 апрел 2016м

0
0

Related posts:

Тижорат молларига закот беришнинг батафсил далиллари тўғрисидаги саволга жавоб Жазоир Сурия ва Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар Американинг Ливияга ҳужумлари
TagsзакотнисобТижорат моллари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақидаси ҳаётимизнинг асосига айланиши шарт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳижрат тарихдаги энг буюк давлатга асос солди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Америка ўзининг заҳри қотил режаси пишиб етилгунига қадар, қайта-қайта сулҳ тузиш сиёсатини қўллаб, кураш муддатининг чўзилишига ишора қиляпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/