Тоифачилар етакчилари президентлик сайловида Ливан аҳлини алдаб, ҳийла-найранг ишлатишмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Тоифачилар етакчилари президентлик сайловида Ливан аҳлини алдаб, ҳийла-найранг ишлатишмоқда
Улар АҚШ буйруқларини ижро этишдан ўзга нарсага эга эмас!
Сиёсий раҳбарият ажнабий режани, хусусан, Америка режасини бажаришда ҳеч иккиланишмайди. Ўтган сентябр ойи бошида АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий ишлар бўйича вакили Томас Шеннон Ливанга ташриф буюргандан буён юртда мулоқот столига тарғиб қилишдан тортиб, армия қўмондони вазифаси муддатини узайтиришга қадар воқеа-ҳодисалар уланиб келмоқда. Ўзини аҳолининг кўпчилигини ташкил қилувчи мусулмонлар жонкуяри қилиб кўрсатувчи – аслида у бундай эмас – Саид Ҳаририйнинг Авн номзодлигини қўллаб-қувватлаши бу воқеа-ҳодисаларнинг сўнггиси бўлмаса керак!!!
Номзодлар ўз номзодлигини илгари суришидан ҳамда у ҳақида одамлар нима дейишидан қатъий назар, президент сайлаш иши Америка қўлида. У бу борада ўз манфаатига, асосан, Суриядаги манфаатига қараб ҳукм чиқаради. Керрининг мана бу чалғитувчи баёноти ҳам буни ўзгартиролмайди: «Биз Ливанда ўзгариш бўлишига умид қиламиз, лекин мен Саъд Ҳаририйни қўллаб-қувватлаш бирор натижа беришига ишонмайман…». (Жумҳурият газетаси 2016 йил 21 октябр). Аслида, Керри Ливанда қандай фитна тўқиганини жуда яхши билади… Агар АҚШ депутатларнинг йиғилишига рухсат берса, кворум бўлади (ишлар қонунан ҳал этилади), президент сайланади… Агар рухсат бермаса, депутатларнинг униси келиб, буниси келмайди ва кворум бўлмайди, яна бир-бирларини айблаб, муваффақиятсизликларини яширишни бошлашади, аммо бирортаси ҳам қарор эгаси бўлган АҚШни айблаш у ёқда турсин, бунга ишора қилишга ҳам ҳадди сиғмайди!
Ҳар қандай онгли киши билади, Ливанда президент сайлаш, айримлар иддио қилганидек, ички қарор асосида бўлмайди, балки АҚШ томонидан қарор қилинади. Юрт хавфсизлик хизмати ва бўғинларини чангалида тутиб турган АҚШ, бу қарорни ё Эрон ва Саудия каби регионал вакиллари қўли билан, ёки бевосита ўз қўли билан амалга оширади. Ҳатто бу давлат элчихонаси Ливан ишларига бемалол бурнини суқадиган, АҚШ дипломатияси раиси Ливан ҳақида худди ўзларининг штатларидан биридек баёнот берадиган бўлиб қолди!! АҚШнинг Британия, Франция ва уларнинг тобелари дохил халқаро рақиблари бора-бора фаолиятдан қолиб, эскириб-чириб қолди…
Бу Ливаннинг регионал вазиятга боғлиқ бўлган ҳолати жиҳатидан. Аммо сиз эй мусулмонлар, сизнинг вакилингиз эканини иддио қилаётган Ҳаририй ва унинг оқими қилган ишлар куч-қудратингизни беҳуда кетказиш эмасми ҳамда Авнга, бирор европаликка ва улардан бошқаларга ўхшаган номзодлар олдида сизни заиф тобе одамлар қилиб кўрсатиш ҳисобланмайдими?!
Эй Ливандаги мусулмонлар!
Ўзини сиз билан қудратли эканини даъво қилаётган киши, агар ўз иродасига эга бўлиб, сизни Умматнинг бир қисми эканингизни тушуниб етганда эди, бу тарзда ҳокимиятни бўлишишни гавдалантирувчи сиёсатни улоқтириб ташлаган бўларди. Бундан ташқари у сиздан бўлмаганларни номзодини кўрсатмаган ва фақат мустамлакачи кофир Ғарб манфаатларига хизмат қиладиган келишув ва битимларга итоат қилмаган бўларди. Йўқ, у бунинг ўрнига, қалбида Ислом ва мусулмонларга душманлик туювчи кимсанинг номзодини илгари сурмоқда! Бу кимса Авн бўлиб, у исломий юртларда озчилик ва кўпчилик тушунчасининг алангаланишига ҳисса қўшган. Ўшанда бу кимса диний озчилик тушунчасини намоён қилиш ҳамда барпо бўлиши яқинлашиб келаётган Ислом давлати соясидаги кўпчилик бошқарувидан қўрқув пайдо қилиш учун шарқий черковлар руҳонийларини Ливанга анжуманга чақирган эди. У ушбу озчиликларни Ғарб ҳукмронлигини ҳимоя қилишда найза учи бўлишини хоҳлайди…
2014 йили «Жумҳурият» журнали вазир Чарльз Ризк билан элчи Жеффри Фельтман ўртасидаги суҳбатни нашр қилди. Бу суҳбатда Чарлз Ризк Жеффри Фельтманга Мишел Авн мусулмонларни «ҳайвонлар» ва «экстремистлар» деб сифатлаганини айтган. Ўзини раҳбар дея даъво қилаётган Саъд Ҳаририй шахсан уни ҳамда мусулмонларни ҳақоратли ва ғайриахлоқий сўзлар билан ҳақоратлаган кишининг номзодлигини қўллаб-қувватласа қандай бўлади?!
Эй Ливандаги мусулмонлар!
Ливан кичик бир заиф давлат. Бу давлат муаммоси сиёсий тузилмасида ва бу тузилманинг ўз мустақиллигидан узилганида, ҳукмдорларининг мустамлакачи кофирларга тобелигидадир. Шундай экан, «эркинлик», «мустақиллик», «Ливан манфаати» каби шиорларга алданманг. Чунки модомики, бу сиёсий раҳбарлар тобе эканлар, тобелик уларни одамлар фикрини оёқлари билан тепкилаб ўтишга мажбур қилади, чунки одамлар фикри уларнинг хориждаги хўжайинлари позициясига зид келган бўлади. Уларнинг ҳамма ғам-ташвишлари шу хўжайинлари манфаатини ўйлаш, ўз ҳолатларини ва юрт ҳолатини шундай ушлаб туришдан иборат… Агар улар сизга ғам-ташвиш қилаётган бўлиб кўринса, билингки, ўзлари ҳақида ғам-ташвиш қилишаётган бўлади. Чунки Ливан, ҳеч истисносиз бугунги сиёсий раҳбарларнинг ҳаммаси учун бир томорқага айланган, улар бу томорқада ҳамма ёвуз воситалар орқали фойда олиш билан банд, бу коррупция ва бузғунчилик уларни бу дунё шармандалиги ва охиратнинг қаттиқ азобидан бошқа нарса келтирмаслигини ё унутишган ёки ўзларини унутганга солишади.
لَا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي الْبِلَادِ* مَتَاعٌ قَلِيلٌ ثُمَّ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ ۚ وَبِئْسَ الْمِهَادُ
«Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин! (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир, сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай, у нақадар ёмон жой-а!» [Оли Имрон 196- 197]
Ҳизб ут-Таҳрир 23 муҳаррам 1438ҳ
Ливан вилояти 24 октябр 2016м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми