Тожикистон парламентининг қуйи палатаси чегараларни миналардан тозалаш лойиҳасини маъқуллади

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси чегараларни миналардан тозалаш лойиҳасини маъқуллади
2013 йил 3 январ куни Тожикистон парламентининг қуйи палатаси тожик-афғон чегарасидаги пиёдаларга қарши қўлланиладиган миналарни йўқ қилишлик тўғрисидаги НАТО билан келишувни тасдиқлади, бу ҳақида CA-News.org ахборот агентлиги Тожикистон президенти Имомали Рахмоннинг парламентнинг икки палатасидаги ваколатга эга бўлган ноиби Жумаоҳун Давлатов сўзларига таянган холда хабар қилди.
Лойиҳа қонун кучига кириш учун сенат томонидан тасдиқланишлиги зарур. Имомали Рахмон қонун лойиҳасини ўтган йили Брюсселда Тожикистон ва НАТО вакиллари келишувга қўл қўйишгандан сўнг, парламентга тасдиқлашлик учун жўнатган эди.
Қонун лойиҳаси 1992-1997 йиллардаги фуқаролар урушида кўмилинган миналарни йўқ қилишлиги учун 575 минг евро (3,6 млн сомони)лик молиялаштиришликни ўз ичига олиб, шундан 373 минг евро (2,4 млн сомони) Канада томонидан Тожикистонга ёрдам тариқасида ажратилинади. Бошқа донорлар таркибида Ирландия, Япония, Буюк Британия ва Туркия давлатлари бор, деди Давлатов.
Ўтган йили НАТОнинг расмий сайтида, "Шимолий Атлантика Иттифоқи лойиҳа ноқонуний трансчегаравий қурол-яроқ савдосига чек қўйишлигига умид билдиради… Етарлича молиявий кўмак олиниши билан, қурол ва ўқ-дориларни қайта ишлашлик (утилизация) учун тожик ҳарбий муҳандис ва аскарлар танлаб олиниб ўқитилинади", деб хабар берилган эди.
Изоҳ: 1991 йили собиқ Шўролар давлати парчаланиб, унинг мустамлакаси бўлган республикалар ўз "мустақиллик"ларини эълон қилишиб, миллий "тараққиёт"га қадам қўйишган эди. Ана шу даврларда Тожикистонда Ислом шариатини ҳаётга татбиқ қилишни талаб қилиб чиққан Тожикистон "Ислом уйғониш партия"си ва Тожикистон бирлашган мухолифатини қўллаб қувватлаган оддий ҳалқ ва ҳукумат ўртасида қарама қаршилик пайдо бўлиб, бу иш Тожикистонда фуқаролар урушига айланиб кетган эди.
1992-1997 йиллар мобайнида бўлиб ўтган фуқаролар урушида, биргина 1992-1993 йилларда 60 мингга яқин одам қурбон бўлиб ва кўплари бедарак йўқолган. Тожикистон ҳукумати фуқаролар уруши давом этаётган вақтда, Афғонистондан мужоҳидлар кириб келишлигини олдини олиш мақсадида тожик-афғон чегарасини тўлалигича миналаштириб ташлади.
Тожикистонда фуқаролар уруши барҳам топганига анча йиллар бўлган бўлсада, бу урушда қўмилган миналарни қурбонлари бугунги кунга қадар тўхтагани йўқ. Тожикистонда кейинги 15 йил орасида 560 дан ортиқ одам пиёдаларга қарши қўйилган миналардан жабрланган. Улардан 273 нафари халок бўлган.
Ўзбекистон ҳукумути ҳам Тожикистондаги фуқаролар уруши ўз ҳудудига ёйилмаслиги учун Тожикистон билан бўлган чегараларни миналаштирди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўмилган миналардан маҳаллий аҳоли хозиргача жабир тортиб келмоқда. Шу кунга қадар ўзбек-тожик чегарасида 100 дан зиёд одам минага дуч келиб ҳаётдан кўз юмган бўлса, 130 га яқин одам турли хил тан жароҳатлари олишган.
Ўзбекистон билан Тожикистон ҳукумати қўшни давлатлар бўлишига қарамай виза тартибини жорий этишганлиги сабабли, минг йиллардан буён қўни-қўшни, қуда-анда бўлиб яшаб келган икки қардош ҳалқни оддий фуқаролари бир бирлари билан борди келди қилишлари учун айланма йўллардан фойдаланишликка мажбур бўлмоқдалар ва бунинг оқибатида кўмилган миналарга дуч келиш холатлари ҳам содир бўлмоқда.
Токи икки давлат ўртасидаги чегаралар тўлиқ миналардан тозаланиб, улар ўртасидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланмас экан, бундай қурбонликлар давом этаверади.
Бунинг учун эса, қўшни давлатларни аксар аҳолиси қабул қилган Ислом ақидаси асосида бирлашиб, шу ақидадан келиб чиқадиган тузумни татбиқ этишлик учун, Халифалик давлатини барпо этишлик ва бу йўлда бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишликлари лозим бўлади.
Салохиддинов Али



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ