| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Тунисда вазирлар алмашуви

Тунисда вазирлар алмашуви

By htadmin
24.11.2017
1836
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Тунисда вазирлар алмашуви

Бунга фақат Ибн Али етишмаяпти холос!

Муҳаммадносир Шувайха қаламига мансуб

2017 йил 6 сентябрда бош вазир Юсуф Шоҳид вазирлар алмашуви қарори ҳақида маълум қилди. 13 нафар вазир ва 7 нафар давлат котиби алмашиши кўзда тутилган айни қарор, «Қартож ҳужжати»га имзо чеккан сиёсий партиялар раислари маслаҳати асосида қабул қилинди. Айни янги ҳукумат таркиби, тасдиқлаш учун вакиллар палатасига тақдим этилади.

Хўш, бу ҳукумат гуруҳи ишонишга ҳақлими ўзи?!

Ушбу мақоламизда, айни янги ҳукуматнинг тунислик аҳлимизга қандай кимсаларни тайёрлаётгани фош бўлиши учун, ҳамма яхши танийдиган Юсуф Шоҳидни ва унинг гуруҳидаги таниқли ҳукумат аъзоларини ҳавола қиламиз. Токи, «ҳали қаранглар, бу ҳукумат иш бошлагани йўқ», «сабр қилиб, ҳукуматга вақт беринг, ўз программасини татбиқ қилсин, кейин уни ёқловчи ё қораловчи ҳукмни чиқарамиз» каби сўзлар гапирилмасин! Бундай демаслик керак. Чунки олдимизда бутун халқ тақдири турибди, зийрак сиёсатчи келажакка эртароқ боқади ва хавфни содир бўлмасдан олдин кўради, бўҳрон ва офатлар юз бермасдан туриб уларга чап беради.

1 –Бош вазир: Қачон халқ сарбони эшак бўлса, манзилга на эшак саломат боради, на халқ.

Бу бош вазир жаноблари илгари Тунисдаги АҚШ элчихонасида мулозим бўлиб ишлаган. Маълумки, оддий мулозим бўлмаган, балки АҚШ элчихонасидаги Хорижий қишлоқ хўжалик хизмати бўлимида муҳим вазифа билан шуғулланган. 2014 йил март ойида БМТнинг «FAO» (озиқ овқат ва қишлоқ хўжалик бўйича) ташкилоти томонидан ўтказилган Африка регионал конференциясининг йигирма саккизинчи сессиясида АҚШ ҳукуматини тамсил этган. Яъни бу кимса, 2014 йилга қадар, юртимизнинг нозик нуқталаридан бири бўлган қишлоқ хўжалик сектори бўйича Америка манфаатларига хизмат қилган. Мустамлакачи давлатнинг дунёга ҳукмронлик қилувчи сиёсий иқтисодий ричагларидан бири-«хориждаги қишлоқ хўжалик сектори» соҳасида фаолият қилган. АҚШ маҳсулотлари салоҳиятини яхшилашга ёрдам беришга қаратилган Тунис ва Марокашдаги таклиф ва талаб йўналиши ҳақида маълумотлар тўплаш билан шуғулланган. Яъни, АҚШ маҳсулотларининг минтақа бозорларига кириш салоҳиятини ошириш ҳамда АҚШнинг дунё бозорларига мўлжалланган маҳсулотлари рақобатбардошлигини муҳофаза қилиш учун янги бозорлар очиш режаларини амалга ошириш билан шуғулланган.

У қишлоқ хўжалик соҳасида инвестицияларни эркинлаштириш бўйича кўчмас мулк ислоҳотларини ҳимоя қилган ва Тунисдаги деҳқонлар ерларини ажнабий инвесторларга мулк қилиб берилиши бўйича энг устаси фаранг бўлган.

Мана шу бош вазир Юсуф Шоҳид: ўзининг меҳнат ҳаётини дунёдаги биринчи рақамли мустамлакачи давлатга хизмат қилиш билан ўтказди. Унинг қарашларига келсак, капиталистик ғарбча фикрлайди. Киритаётган таклифларида кўринган қарашлари бўйича, «деҳқонлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ва «озиқ-овқат суверинитети» каби шиорларни эскилик сарқитлари, деб билади. Бошқача айтганда, тунислик деҳқонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслик керак, юртда озиқ-овқатга оид мустақил сиёсати бўлиши зарур эмас, деб ҳисоблайди. Хўш, шу кимса қандай қилиб Тунис аҳли манфаатига хизмат қилиши мумкин?!

2 –Суверен вазирликлар: Суверенлик, деган нарса борми ўзи бу юртда?!

Ички ишлар ва ташқи ишлар, иккаласи ҳам ўзгартиш киритилган вазирликлардир. Мудофаа бўйича Абдулкарим Зубайдий вазир бўлди, ички ишларни эса, генерал Лутфий Браҳимга топширилди. Бу икки вазирликда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётган киши, иккаласида ҳам биринчи навбатда Британиянинг гапи ўтишини, иккинчи НАТОнинг гапи ўтишини билиб олади.

Ички ишлар вазирлиги Британия қўлига топширилган, шу давлат унинг стратегик хавфсизлигини белгилаб, зобитларини машқдан ўтказиб, хавфсизлик доктринасини тузиб келади. Мудофаа вазирлиги бўлса, буткул НАТОга берилиб, фармонларига муте қилиб қўйилган. НАТО ўз бошқаруви остидаги разведка марказини очган ва АҚШ, Британия, Германия давлатларига Тунис чегаралари мудофаасини тўлиқ назорат қилиш имкониятини берган.

Хўш, бу вазирликдаги ўзгариш билан, юрт суверенитети ва хавфсизлиги юрт аҳлига ўтдими?!

Янги мудофаа вазири Абдулкарим жаноблари бу лавозимга келмасидан аввал ҳам 2011 йил 27 январдан 2013 йил 13 мартга қадар (Божи Қоид Сабсий ҳукумати билан Ҳамадий Жаболий ҳукумати даврида) айни лавозимни эгаллаб келган ва у Сабсийнинг одами ҳисобланади. Маълумки, Сабсий бойликлар кўп минтақаларни ҳарбийлаштиришга уриняпти, собиқ вазир Фарҳот Ҳаршоний эса бу вазифани уддалай олмаган эди. Бу шуни англатадики, эски ва янги иккала вазирнинг айни лавозимга келтирилишлари ортида, улар йирик мустамлакачи компаниялар билан талаб қилинган нарсаларни имзоласин ва бу компанияларни норози халқ ғазабидан мудофаа қилиш учун айни минтақаларни ҳарбийлаштириш ишини амалга оширишсин, деган мақсад ётибди. Янги ички ишлар вазири генерал Лутфий Браҳим айни соҳа фарзанди ҳисобланади, дам у, дам бу вазифаларда ишлаб келган, сўнгги ватқда миллий гвардия қўмондонлиги вазифасида ишлади ва Британия элчихонасининг айни вазирлик учун белгилаб берган сиёсатларини татбиқ қилди. Маълумки, бу янги вазир зиммасига Тунис судларига терроризм уйдирмасига оид фармонни ўтказиш вазифаси юкланган. Демак, бу жаноб, Ғарб сиёсатларини татбиқ қилувчи қўғирчоқлик вазифаси билан шуғулланади. Афтидан, Тунис ҳокимияти, уни тайинлаш орқали юртда тахмин қилинаётган норозилик намойишларини бостириш сиёсатини қай даражада уддалай олишини синамоқчи кўринади.

Ташқи ишлар вазирлигига келсак, унинг тепасида яҳудий давлатининг дўсти Хомис Жаҳиновий қолди. Илгари Туниснинг Лондондаги элчиси бўлиб ишлаган бу кимсанинг бугунги асосий вазифаси, Тунис режими башарасини мустамлакачи давлатларга пардозлаб кўрсатиб, унинг қанчалар европапараст давлатлигини намойиш этишдан иборат. Тунис аҳлини ҳимоя қилиш эса, унинг ўйлаб кўриши мумкин бўлган нарсаларнинг энг охиргисидир.

3 –Энди, юртни иқтисодий кризисидан қутқариши умид қилинаётган вазирликлар. Улар нажот кемасимикин ёхуд денгиз қароқчиларимикин ёки ажнабий компаниялар даллолларимикин?!

  • Зиёд Азорий. У айни ҳукуматда Савдо ва саноат вазири бўлиб келди, ўзининг Тараққиёт, инвестиция ва халқаро ҳамкорлик вазири вазифасини Фозил Абдулкофийга қолдирди, Наҳза ҳаракати аъзоси, Тунис дарвозаларини хорижий инвестицияга ланг очиб беришга жуда ўч кимса. Фозилни Халқаро Валюта Фонди буйруқларини тўғридан-тўғри бажариш учун ҳам айни лавозимга олиб келди. Зиёд Азорийнинг шундайлигига далиллар кўп. Масалан, Саноат вазири бўлиб ишлаган пайтда Тунисдаги энг катта пўлат заводини сариқ чақага сотиб юборишга ҳаракат қилган, агар завод ишчилари қарши чиқиб, уни ишдан ҳайдашмаганда эди, сотиб юбориши ҳеч гап эмас эди.
  • Ризо Шалғум. У Ибн Али даврида Молия вазири бўлиб ишлаган ва у билан Халқаро Валюта Фонди сиёсатларини биргалашиб бажарган. Бугун ҳам қайта Молия вазири вазифасига қайтди, Ибн Али билан бирга бошлашган ва юртга вайронагарчиликдан бошқа нарса олиб келмаган ўша Халқаро Валюта Фондининг «доно» сиёсатларини қайта давом эттирмоқчи. Қандай қилиб бу вазирлик Тунис ва аҳлига хизмат қилиши мумкин?!
  • Имод Ҳаммомий. Саноат ва кичик муассасалар вазири. Ўтган ойлар ичида ҳукумат уни Татовин вилоятидаги ажнабий нефт компанияларига қарши чиққан намойишчилар билан музокара қилишга юборган пайтда, компаниялар фойдасига моҳирона даллоллик кўрсатган ва хўжайинларига шундай ишлар қилишга қодирлигини исботлаган.

Мана сизга ҳукуматнинг вазирлари… Бош вазири АҚШнинг азалий мулозими бўлиб, унга озиқ-овқат тизими бўйича вакиллик қилган бўлса, қолган Суверен вазирлар юрт суверенлигини Британия билан НАТОга қўш-қўллаб топшириб қўйишди. Иқтисод соҳаси вазирларига келсак, улар Халқаро Валюта Фонди нимани фикрласа, улар ҳам ўша фикрдалар. Иқтисодиётимизни кўтариш, деган нарсани фикрлашмайди. Аммо мустамлакачи компанияларга юрт бойликлари устида имконият яратиб бериш ва нозик секторларимизни ўша компанияларга хусусийлаштириш каби вазифаларда, албатта фикр юритадилар.

Ўтмишдаги ишлар, натижаларга далил. Бундай ҳукумат, мустамлакачилар коалициясидир, Тунисни бўғиб ўлдиришга, Шимолий Африка ва кейинчалик бутун Африкага ўтишлари учун юртни йўлак қилиб беришга тайёр.

Шундай ҳукуматдан бирор яхшилик кутишимиз ғалати-ғайритабиий эмасми?!!!

Ўзларини халқ вакили, дея даъво қилаётган депутатлар, шу мустамлакачилар коалицияси ҳукуматига ишонч билдирмоқда. Масалан, президентнинг ўғли «Нидои Тунис» ижроий мудири Ҳофиз Қоид Сабсий, Наҳза ҳаракати раиси Рошид Ғаннуший ҳамда Машруи Тунис партияси раиси Муҳсин Марзуқийлар қилган баёнотларда уларнинг гуруҳи парламентда ҳукуматга ишонч билдиражакларини маълум қилишди (ундайлар сони етарли, етарлидан ҳам ортиқча).

Ҳа, Тунис аҳлининг аллақачон кўзларини катта очиб, демократия уларга балолардан ўзга нарса бермаганини, мана шундай каззоб ва хоин ҳукумат олиб келганини билмоқлари вақти келган. Бугунги малай ва сотқин парламенту партияларга бўлган ишончдан воз кечиш вақти аллақачон келган, чунки уларнинг ваъдалари ёлғон экани очилиб, ўзларининг шахсий ва партиявий манфаатларига қараб ўзгариб туришлари фош бўлган, Тунис аҳлини заррача қадрламасликлари, балки уларга фақат мансабларга етиб олишлари учун рақамлар ва овозлар, деб қарашлари маълум бўлган.

Роя газетасидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сиёсий онг Ғарб ва унинг қўғирчоқлари тил бириктируви ва макрларидан сақлайдиган қалқондир

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммонинг тўғри ечими қаерда?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи(нинг даъвати)ни қабул қилинглар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/