Озарбайжон мактабларида химор тақиқланишига қарши тадбирлар ўтказилди!

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти: Озарбайжон мактабларида химор тақиқланишига қарши тадбирлар ўтказилди!
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилоятининг даъвати билан мусулмонлар Озарбайжоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги консулхонаси олдида тўпланиб, Алиев режими томонидан химорга нисбатан жорий этилган тақиққа қарши норозилик билдирдилар.
Матбуот баёнотида яҳудий вужудининг дўсти бўлган Алиев режимига қарата шундай дейилди:
«Сизлар асрлар давомида иймон билан йўғрилган, Расулуллоҳ ﷺ саҳобалари томонидан фатҳ этилган бу юртнинг бой тарихини эътиборсиз қолдиришга уриндингиз. Шунингдек, бу Умматнинг содиқ ўғил-қизлари эъзозлайдиган муқаддас қадриятларни инкор этишга ҳаракат қилдингиз. Биз сизларнинг Исломга нисбатан душманлигингизни Ғазодаги биродар ва опа-сингилларимизни шафқатсизларча ўлдираётган босқинчи яҳудий вужуди билан дўстлигингиз орқали ҳам яхши биламиз. Бугун эса дунёвийлик ниқоби остида бу юртдаги мўминларга кечаги даҳрий совет тузуми қўллаган қатағон ва таъқибларнинг айнан ўзини қўлламоқдасиз. Ғарблик бир тўда хожаларингизнинг розилигини олиш учун жорий этаётган тақиқларингиз билан Аллоҳ аёлларимиз бошига қўйган иззат тожини тортиб ололмайсиз! Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз».
Сўнгра баёнотда тақиқ юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмаган ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясига мурожаат қилиниб, шундай дейилди:
«Агар химор сизлар учун қадрият бўлса, нима учун Озарбайжонда ҳижобли аёллар дуч келаётган таъқиблар ҳақида бир оғиз ҳам гапирмадингиз? Нега бу сукут? Ахир, зулмга жим қараб турган киши гапирмайдиган шайтон эмасми? Ёки химор энди сизлар очиқчасига ҳимоя қилишга арзийдиган қадрият бўлмай қолдими? Биродарлигингиз ва қариндошлик ришталарингизга нима бўлди? Шарқий Туркистонда содир этилаётган ваҳшийликларни эътиборсиз қолдирдингиз, Ғазо мусулмонларини озод қилиш учун эса ҳеч нарса қилмадингиз. Энди кеча Боралтан кўпригида ўз тақдирига ташлаб қўйилган мусулмонлардан ҳам юз ўгирасизми? Одатингизга кўра, арзимас дунёвий манфаатлар йўлида мусулмонларнинг қадриятларини яна бир бор қурбон қиласизми?..»
Баёнот якунида Алиев режимига қарата қуйидаги мурожаат қилинди:
«Муслима опа-сингилларимизнинг химорига қўл узатишни бас қилинг ва бу тақиқни дарҳол бекор қилинг! Тахтларингизга, хожаларингизга ва малайларингизга суянманг! Аллоҳнинг ғазабидан ва мазлум Умматнинг қўзғалишидан қўрқинг! Бугун сизларнинг кибрингиз ва зулмингизга чек қўядиган раҳбар бўлмаслиги мумкин. Аммо эртага Рошид Халифалик барпо бўлганида, Ислом ва мусулмонларга нисбатан қилган ҳар бир зулмингиз учун жавоб берасиз!»
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ