| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркиянинг Ироқ шимоли Мосулдаги ҳарбий аралашувини ёритиш

Туркиянинг Ироқ шимоли Мосулдаги ҳарбий аралашувини ёритиш

By htadmin
21.11.2016
1800
0
Share:

Туркиянинг Ироқ шимоли Мосулдаги ҳарбий аралашувини ёритиш

Туркия Россиянинг «Сухой» сомолётини уриб тушириши натижасида катта бўҳрон олови юзага келган эди. Ҳозир эса бу оловнинг сўнишини кутиб ўтирмай, бошқа бир бўҳрон оловини – гарчи аввалгисидан кўра пастроқ шаклда кўринаётган бўлсада – ёқиб юборди. Гап шундаки, 2015 йил 3 декабрда ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, турк армиясидан маълум кучлар Исломий Давлат ташкилоти назорати остидаги Мосулга яқин бўлган жойга, аниқроғи, Пешмерга кучлари назоратидаги Башик ноҳиясига жойлаштирилди. Бу эса Бағдод ҳукумати билан айрим сиёсий партияларнинг ғазабини, норозилигини келтириб чиқарди. Улар айни кучларнинг киришини Ироқ мустақиллигини бузиш, дея қоралаб, зудлик билан уларни олиб чиқиб кетилишини талаб қилишди. Масалан, Ироқ ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Ироқдаги элчисини чақириб, унга турк кучларининг Ироқ ерига ҳукуматни хабардор қилмасдан кириб келганига қарши норозилик нотаси топширди. Шунингдек, Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши турк қўшинларининг 48 соат ичида Ироқдан чиқиб кетишларини, акс ҳолда, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилишга мажбур бўлишини билдирди.

Бироқ собиқ Мосул ҳокими Атил Нажифий билан собиқ Ироқ президентининг Анқарада турган акаси Усома Нажифий Ироқ ҳукумати ва бош вазир Ибодий аввалдан бундай қадамдан хабардор бўлишганини фош этди.

Усома – Турк кучларининг Ироқ бош вазири талаби билан кирганини, яъни у Туркия бош вазири Довудўғли билан учрашганда шундай талаб қилганини, Ибодий ҳам Туркиядан Ироққа бирор ҳарбий ёрдам кўрсатишни илтимос қилганини ва шулар ортидан Анқара Бағдод аэродромига ҳарбий юклар юборганини таъкидлади. Шунингдек, турк кучлари Заликан ҳарбий лагерига келиб, саккиз ойдан бери бизнинг кучларга машқ ўтказишмоқда ва бундан спикер Салим Жабавийнинг хабари бор, чунки у лагер масаласида Довудўғли билан маслаҳатлашган, деди.

Туркия ҳукуматига келсак, унинг таъкидлашича, ҳарбий кучларнинг Ироққа юборилишидан мақсад Мосул шаҳри атрофида жанг қилаётган Пешмерга кучларини машқдан ўтказиш мақсадида у ердаги турк кучларини алмаштириш учун бўлган. Курдистон вилояти ҳукумати баёнотида айтилишича, айни кучларнинг Ироққа кириши туркларнинг Миллий сафарбарлик кучларини машқдан ўтказиш ҳаракатлари доирасида бўлмоқда. Маълумки, бу Миллий сафарбарлик кучлари сунний кучлар бўлиб, Мосул шаҳрини озод этишга тайёргарлик кўраётган қабилалар фарзандларидан ташкил топган.

Ироқ ҳукумати позициясидаги зиддиятлар ҳамда унинг ушбу ҳарбий аралашув ҳақиқатини билмаслиги бир масхарабозликдир. Зеро, Ироқ сиёсатчилари Ироқнинг мажақланган миллий мустақиллигини ҳимоя қилиб, мана шундай масхарабозлик қилишга узоқ йиллардан бери одатланиб қолишган.

Умуман олганда, Бағдоднинг бундан жаҳли чиқиши, Туркияга қарши дипломатик чора-тадбирлар кўришдан нарига ўтмайди. Ибодийда альтернатив жавоблар саноқли даражада оз. Чунки Ироқ кучларида ҳам, унинг иттифоқчиси бўлган шиа қуролли тўдаларида ҳам Мосул шаҳрига киришлари учун бевосита йўл йўқ. Чунки Мосулга олиб борувчи Салоҳиддин районининг шимолий қисмларини Исломий Давлат ташкилоти жангарилари назорат қилади, бошқа йўлларни эса Пешмерга назорат қилади.

Мосулдаги миллий федератив ташкилотлар марказининг ахборот масъули Ғиёс Суружий «Сабоҳул жадид» рўзномасига интервью берди. Суружийга кўра, у Пешмерга ва Миллий сафарбарлик кучлари лагерига борганда тайёргарлик кўраётган кучларга машқ ўргатишда иштирок этаётган бирорта турк мураббийларига гувоҳ бўлмаган. Унинг айтишича, янги турдаги оғир қуроллар билан жиҳозланган турк кучлари 300 нафарни ташкил қилиб, улар ўз амалиётлари учун Шайхон районини танлашган. Турк ҳукуматининг бу кучларни Ироққа киритишдан мақсади сунний ҳамкорлари билан келишган ҳолда, «Халқ сафарбарлиги» кучлари томонидан Мосулнинг босиб олинишига йўл қўймасликдир ва буни аксар аҳолиси туркманларни ташкил қилувчи Талл-Афар районидан бошлаши тахмин қилинмоқда.

Суружийнинг таъкидлашича, турк ҳукуматининг даъволарида ҳеч қандай асос йўқ. Унинг бу кучлари оғир қурол-яроқлар ва техника (замбараклар, танклар ва зирхли машиналар) олиб келган ҳамда Шайхон райони яқинига жойлашган. Бундан мақсад минтақадаги Туркия тарафдорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда «Халқ Сафарбарлиги» билан Курдистон Ишчилар партияси кучларининг Мосулни озод этишда бирор ролга эга бўлишларига йўл қўймасликдир.

Турк кучларининг Ироққа кириши Америка ҳукумати буйруғи ва Масъуд Барзоний етакчилигидаги курдлар билан келишган ҳолда амалга оширилганига асло шубҳа йўқ. Буни Вашингтондаги бир масъулнинг айтган гапи ҳам тасдиқлаб турибди. У – юзлаб турк аскарларининг Ироқ шимолига жойлаштирилишидан Қўшма Штатларнинг хабари борлигини, бироқ бундай қадам Қўшма Штатлар етакчилигидаги коалиция фаолиятига алоқаси йўқлигини айтган эди.

«Алсумария Ньюс»да хабар қилинишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган 2015 йил 10 декабр пайшанба куни Туркия-АҚШ-Курдистон вилояти ўртасида уч томонлама учрашув режалаштирилганини билдирди. У матбуот конференциясида «21 декабрда Ироқ Шимолида Туркия-АҚШ-Курдистон вилояти ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилади», деди.

Бу учрашувда АҚШ сенатидаги қуролли кучлар кенгаши раиси республикачи сенатор Жон Маккейн таклиф қилган масала мубоҳаса қилиниши мумкин. Бу Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш учун аксари суннийлардан иборат ва америкаликлар ҳам иштирок этувчи юз минг аскарли ҳарбий кучларни тузиш зарурлиги масаласидир.

Ироқ ҳукумати реакцияси Хавфсизлик Кенгашидан турк кучларининг киришини қоралашни талаб қилишдан нарига ўтмади. Кенгашнинг йиғилиш ўтказиши ва кучларнинг олиб чиқиб кетилиши талаб қилингани йўқ. Айни дамда Хавфсизлик Кенгашига раислик қилаётган Кенгашдаги АҚШ вакиласи ҳам Ироқ ҳукуматининг турк кучлари олиб чиқиб кетилиши лозимлиги тўғрисида ахборот воситалари орқали айтиб қўйишдан бошқа бирор реал позиция эгалламаганини таъкидлади. Бу эса Ироқ ҳукуматининг заифлигига далолат қилади ҳамда бу юрт раҳбарлари бошбошдоқлик аҳволида қолганлигини кўрсатади.

Туркиянинг ҳарбий аралашуви минтақада яна бир таранг аҳволни юзага келтирди. Шундоқ ҳам ушбу Ўрта Шарқ минтақаси қатор сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик билан боғлиқ бўҳронлар, тартибсизликлардан азият чекаётган эди. Келажакда бундай ҳолат, агар Туркия ўз кучларини олиб чиқиб кетмайдиган бўлса, ўзининг салбий таъсирларини кўрсатиши мумкин.

Ироқдан Али Бадрий қаламига мансуб

Роя газетаси сайтидан олинди

0
0

Related posts:

Турк ҳукмдорлари мусулмонлар душманлари билан бир сафда жанг қилишмоқда Туркия ва Европа қочқинлар масаласида нима қилмоқчи!? Туркия-Россия муносабатларидаги сўнгги ўзгаришлар Туркия АҚШдан Суриядаги курд жамоаларига босим ўтказишни талаб қилмоқда
TagsМосулТуркияҳарбий аралашув
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Путиннинг ташрифи нимадан дарак беради?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Муборак заминдаги навбатдаги хатар бонги… бунга қарши турувчи борми?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Покистонга душманона шиорларни айтиш ва ахборот идорасига ҳужум қилишни қоралаймиз

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/