| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Туркиянинг Сурия шимолидаги «Зайтун новдаси» амалиётидан кўзланган мақсад нима?

Туркиянинг Сурия шимолидаги «Зайтун новдаси» амалиётидан кўзланган мақсад нима?

By htadmin
29.01.2018
1685
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Туркиянинг Сурия шимолидаги «Зайтун новдаси» амалиётидан кўзланган мақсад нима?

Савол:

Эрдўғаннинг Суриядаги ҳаракатлари Фурот қалқони амалиётидан сўнг, яъни Ҳалабдан воз кечиб, уни режим назоратига топширганидан кейин бир мунча тинчиб қолган эди. Бироқ 2018 йил 20 январдан бошлаб, Эрдўған ўзининг Суриядаги ҳаракатларини Афринда Зайтун новдаси амалиёти номи остида қайта фаоллаштирди. Унда артиллерия ва ҳаво зарбалари амалга оширилди. Бу ҳақда турк армияси Бош штаб раҳбарияти чиқарган баёнотда бундай дейилади: «Кеча шанба куни бошланган Зайтун новдаси амалиёти режа бўйича давом этмоқда. Қуруқлик амалиётлари якшанба эрталабдан бошланди». Хўш, ушбу Зайтун новдаси амалиёти ортида қандай мақсад бор? Аллоҳ ажрингизни берсин.

Жавоб:

1 –Буни таҳлил қилишдан олдин, Туркиянинг бугунги сиёсатига асос бўлаётган жуда муҳим ишга эътиборни қаратмоқчимиз. Ана шунда Эрдўғаннинг айни ҳаракатлари, ишлари ва баёнотлари ҳам ойдинлашади. Гап шундаки, Эрдўған Туркияси очиқдан-очиқ Америкага хизмат қилмоқда. Эрдўғанни ҳокимиятга Америка олиб келгани ва айни пайтда ҳокимиятда қолишини ҳам қўллаб-қувватлаётгани учун шундай бўляпти. Турк ҳукуматини қўллаб-қувватловчи «Сабаҳ» газетаси 2017 йил 18 апрел кунги сонида нашр қилган қуйидаги сўзлар ҳам буни кўрсатмоқда: «АҚШ президенти ўтган кеча Туркия президенти Эрдўған билан телефон орқали боғланиб, уни конституцион ислоҳотлар ва президентлик бошқаруви билан боғлиқ 16 апрелда ўтказилган референдум натижалари билан қутлади. У Эрдўғанга «бунинг учун жуда яхши кампания олиб боргани»ни, ўзи ҳам «бу кампанияни яқиндан кузатиб тургани»ни билдирди. Сўнг «дўстлигимизга алоҳида эътибор беряпман, олдинда биргаликда қиладиган ғоят муҳим ишларимиз бор», деди». Шундай қилиб, Эрдўғаннинг Суриядаги сиёсати Америка режаларига амалий тарзда ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган. У буни Суриядаги режим таянчларини мустаҳкамлаш ҳамда режим учун муҳим бўлган минтақалардан чиқиб кетишлари учун жангчи гуруҳларга босим ўтказиш орқали амалга ошириб келди. Ҳалабдан воз кечиб, уни режим қўлига топширганини ҳеч ким унутгани йўқ. Ўшанда Эрдўған сохта муаммо пайдо қилиб, гуруҳларни – режимнинг кириб келишига йўл қўймаслик учун ўз ҳудудларида жанг қилишлари ўрнига – минтақаларини ташлаб чиқиб кетишларига ундаган эди. Яъни режим Ҳалабга юзланиб, асосий эътиборини ўша ердаги ҳужумга қаратаётган бир пайтда, Туркия Фурот қалқони жангини баҳона қилиб, гуруҳлар эътиборини бошқа ёққа бурди. Маълумки, «Фурот қалқони» амалиёти аслида, Американинг «фатво»си билан бошланган бўлиб, Туркия Жараблусга 2016 йили Америка кўрсатмаси билан, яъни Америка вице-президенти Жозеф Байден Анқарага келганда кирган эди. Байден 2016 йил 24 августда Анқарадан туриб, турк армиясини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилган ва Халқ мудофааси отрядларидан «Фурот қалқони» ниқоби остида кирган турк кучларига қаршилик кўрсатмасдан, чиқиб кетишларини талаб қилган эди. Биз бу ҳақда 2016 йил 25 сентябрдаги саволга жавоб нашрамизда қуйидагиларни айтгандик: «Американинг Ҳалабга қаратилган режаларини муваффақиятли амалга ошириш учун қамални такрорлаш керак бўлиб қолди. Америка Ҳалабни қайта қамал қилиш учун қуйидаги икки йўналиш бўйича ҳаракат қилди: Биринчиси: Турк армиясини Сурия шимолига киритиш. Бу иш Жараблус минтақасидан бошланди. Туркия «Фурот қалқони» амалиётлари бошланганини эълон қилиб, Давлат ташкилотига қарши жанг қилиш учун «Туркияга хайрихоҳ» бўлган қўзғолончиларни Ҳалаб жанубидан чақириб олди. Яъни Ҳалабдаги ҳақиқий жанг фронтлари заифлаштирилиб, ички ўзаро урушнинг янги фронтлари очилди. Натижада, қўзғолончилар Ҳалабдаги жанг фронтидан имкон қадар узоқроққа четлатилди». Шундай қилиб, Эрдўған ўзига мойил бўлган гуруҳларни Боб минтақасида жанг қилиш учун чақириб олиб, Ҳалабни қаршилик ҳаракатидан деярли бўшатиб қўйган эди. У ерда фақат оз сондаги мўминларгина собит қолган. Йирик сондаги гуруҳлар эса, Эрдўғаннинг Фурот қалқони учун қилган чақириғига жавобан, Ҳалабдан чиқиб кетган эди. Эрдўған бу сафар ҳам ўша хиёнатни такрорлаяпти.

2 –Унинг ўша ҳаракатлари ҳамон давом этмоқда. Уларнинг навбатдагиси – Сурия режимининг Идлибдаги муҳим минтақаларни ўз назорати остига олишига имкон беришдан, кейин эса, Туркия буйруқларига итоат қилувчи жангчи гуруҳлар диққатини Афринга буриб, Идлибдаги жанг майдонларидан чалғитишдан иборат. Режим эса, айни пайтда, Америка билан маслаҳатлашган ҳолда, Идлиб томон бостириб келяпти. Шунингдек, бу ерда гўё Америка билан Туркия ўртасида АҚШга тобе янги кучларни тайёрлашга йўл қўймаслик борасида таранглик мавжуд, деган нарса ҳам атайин кўрсатиляпти! Ҳолбуки, Американинг Сурияга Туркия орқали кириши ва у ердаги ўзига малай ташкилотларни, жумладан Курд Халқ мудофааси отрядларини қурол билан таъминлаши, бу кучларнинг аксари Америкага қарашли Сурия демократик кучлари ичида хизмат қилиши ҳамда Эрдўғаннинг АҚШга Инжирлик ҳарбий базасини очиб бергани… барчага маълум. Шундай қилиб, Эрдўған – режимнинг Ҳалабга киришини осонлаштириб бериш учун олиб борилган «Фурот қалқони» сюжетини яна такрорлаяпти. Режим Идлиб томон ҳаракатланиб, «Абу Зуҳур» аэродромини қуршаб олган бир пайтда, Эрдўған Афринда жанг бошлади! «Файлақи Шом»даги ҳарбий етакчи Ёсир Абдураҳимнинг таъкидлашича, ушбу жангда 25 минг нафар мухолафат кучлари иштирок этмоқда. Ёсир Абдураҳим жумладан бундай деди: «Сурия озод армиясидан бўлган 25 минг аскар Туркиянинг Африндаги ҳарбий амалиётларида иштирок этмоқда». (Русиял Явм, 2018 йил 23 январ). Албатта буларнинг барчаси Американинг розилиги билан бўляпти. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли «2018 йил 15 январ душанба куни Канадада АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан Сурия бўҳрони ва чегара хавфсизлиги отрядлари масаласини муҳокама қилганини, шунингдек, эртасига сешанба куни Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган «Корея ярим ороли хавфсизлиги ва барқарорлигига оид давлатлараро вазирлар учрашуви» чоғида, АҚШ ташқи ишлар вазири Тиллерсон билан ҳам учрашганини айтди. Човушўғли яна бундай деди – АҚШ мудофаа вазири Мэттис «Биздан (Сурия шимолида янги армия тузилаётгани) тўғрисидаги хабарларга ишонмаслигимизни талаб қилди», бу ишни «Шахсан ўзи кузатиб боришини ва биз билан алоқада бўлишини таъкидлади». (Онадўли ахборот агентилиги, 2018 йил 17 январ).

3 –Ўтган икки кун мобайнида Америка томонидан берилган баёнотлар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Улардан шуни тушуниш мумкинки, Зайтун новдаси амалиёти, Африн мавзуси, Туркия армияси ва Озод армиянинг ҳаракатлари, ҳаммаси батамом Американинг розилиги билан бўляпти. Шунингдек, Америка билан келишган ҳолда Сурияга кирган Россия ҳам бунга рози бўлган. Қуйида мана шу баёнотлардан айримларини келтириб ўтамиз:

  • «Африндаги турк ҳарбий амалиёти кеча жума куни бошланган кўринади ва афтидан, у ўзининг дастлабки босқичида. Россиянинг ҳарбий полиция кучлари Африн ва унинг атрофидан чиқиб кетганидан сўнг, Туркия пайшанбадан жумага ўтар кечасидан бошлаб, Африндаги муайян минтақаларни кенг кўламда тўхтовсиз бомбардимон қилишни бошлади. Буни Туркия мудофаа вазири Нуриддин Жаникли – Ал-Жазира каналига кўра – «Ҳужумнинг ростдан бошлангани» билан ифодалади. «Арабий Жадид»нинг турк манбасига таяниб хабар қилишича, «Афринни идора қилиш борасида Анқара билан Москва ўртасидаги келишувга муқобил бўлган, шаҳарни назорат қилиш тўғрисида яна бир таклиф ўртага ташланди. Туркия ҳукумати «Фурот қалқони» минтақалари бўйлаб реконструкция қилиш ишларининг асосий қисмини кафолатлайдиган бўлди ҳамда Сочи конференцияси муваффақиятини ўз бўйнига олиб, бу йўлда Сурия мухолафатини конференцияга келишга кўндирадиган бўлди. Бироқ Россия шаҳарни назорат остига олингандан кейин уни Сурия режимига топшириш, у ерда мухолафатчи кучлар қолмаслиги ҳамда Идлиб вилоятида режимнинг кўпроқ муваффақиятларга эришишига ёрдам бериш масаласида қаттиқ турибди. Шу нуқтаи назардан, кеча турк мудофаа вазири Нуриддин Жаникли ўзининг телевизион интервьюсида «Россия режимни қаттиқ қўллаб-қувватлаётганини биламиз», деди. Туркия амалиётининг қанча вақт давом этиши ҳақида эса, турк манбаи «Арабий жадид»га «Бу амалиёт кўпи билан беш-олти ой давом этиши кутилмоқда», деди. Айни манба яна «Вашингтон билан дипломатик каналлар бузилмагани»ни таъкидлади». (Арабий жадид, 2018 йил 20 январ).
  • «Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида «йигирманчи январда Туркия Суриянинг шимоли ғарбий қисмидаги Африн шаҳри яқинида жойлашган ўз кучларига мурожаат қилди. Москва бу маълумотдан хавотирда», деди, сўнг «Вазият ривожини диққат билан кузатиб бораётгани»ни билдирди. Баёнотда қўшимча қилинишича, Россия Сурия можаросини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлар билан боғлиқ ўзининг позициясини ўзгартирмайди ҳамда ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва суверенитетини ҳурмат қилишга таянади». (Рудав, 2018 йил 1 январ).
  • «Қўшма Штатлар айни турк ҳарбий амалиётининг муддат ва минтақа жиҳатидан чекланган бўлишини истайди ҳамда фуқаролар ҳаёти муҳофазаси йўлида босиқ бўлишга чақирди… АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизаси Хизер Нойерт «Биз фуқаролар ҳаёти муҳофазаси йўлида Туркияни босиқ бўлишга, ҳарбий амалиётларини муддат ва доира жиҳатидан чекланган бўлишини таъминлашга, оддий фуқаролар орасида талофатлар бўлишидан сақланишга тарғиб этамиз», деди. Якшанба куни АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис – Туркия ўз ҳаракатларини бошлашдан олдин Қўшма Штатларни хабардор қилганини таъкидлаб, Вашингтон Анқара билан биргаликда воқеалар ривожини кузатиб бораётганига эътиборни қаратди… Нойертга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг америкалик ҳамкасби Рекс Тиллерсон билан бирга «Сурия шимолида барқарорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар»ни муҳокама қилган… Турк ташқи ишлар вазири ҳам ўзининг америкалик ҳамкасби билан айни ҳарбий амалиётни муҳокама қилди, аммо ҳалигача томонлар ўртасидаги суҳбатни очиқлагани йўқ». (Би-Би-Си арабий, 2018 йил 22 январ).
  • «АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон – Сурия шимоли ғарбида Анқаранинг хавфсизлик эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган хавфсиз зона ташкил қилиш масаласида Туркия билан биргаликда ҳаракат қилишга Американинг умидвор эканини билдирди. АҚШ марказий қўмондонлиги раиси генерал Жозеф Вотел – Туркия Африндаги ўзининг ҳарбий амалиётлари ҳақида Американи хабардор этганини маълум қилди. Вотелнинг таъкидлашича, Африн АҚШнинг ҳарбий амалиётлари доирасига кирмайди… АҚШ мадофаа вазирлиги «вазиятни кескинлаштирмаслик»ка чақириб, Туркиянинг минтақа хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирларини тушунишини таъкидлади». (Русиял Явм, 2018 йил 23 январ).
  • «АҚШ армияси марказий қўмондонлиги – Туркия Суриянинг Африн шаҳридаги ўзининг ҳарбий амалиётлари ҳақида уларни хабардор қилганини айтди. Бир вақтнинг ўзида, Африн АҚШнинг ҳарбий амалиётлари доирасига кирмаслигини ҳам таъкидлади. АҚШ армияси марказий қўмондонлиги раиси генерал Жозеф Вотел якшанба куни берган пресс-конференцияда Туркия амалиёт олиб бораётган минтақага Американинг алоҳида эътибор қаратмаётганини қўшимча қилди». (Қудс Пресс, 2018 йил 21 январ).
  • «АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон – Сурия шимоли ғарбида Туркиянинг хавфсизлик эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган хавфсиз зона ташкил қилиш масаласида Туркия билан биргаликда ҳаракат қилишга Американинг умидвор эканини билдирди. Унинг бу баёноти Туркия қуролли кучлари Сурия озод армияси билан биргаликда Суриянинг Африн минтақасида «Зайтун новдаси» амалиётларини бошлаганидан уч кун ўтиб янгради. АҚШ ташқи ишлар вазири: «Биз турк масъуллари ва Сурияда фаолият олиб бораётган айрим кучлар билан қандай қилиб вазиятни барқарорлаштириш ҳамда Анқаранинг хавфсизлик билан боғлиқ қонуний хавотирларига қандай жавоб бериш кераклигини муҳокама қиламиз» деди». (Турк Пресс, 2018 йил 23 январ).
  • «Анқаранинг жаҳлини чиқарган Америка эълони, яъни «чегараларни қўриқлаш» вазифаси юклатиладиган 30 минг аскарни ташкил қилиш нияти тўғрисидаги эълони АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсонни бу ҳақда баёнот бериб, уни изоҳлашга мажбур қилди. Тиллерсон ҳукумат самолёти бортида журналистларга берган интервьюсида «Ўзининг мамлакати Сурия ҳудудида ҳеч қандай куч ташкил қилмоқчи эмаслиги»ни билдирди. Шунингдек, «Онадўли» ахборот агентлигига кўра, Тиллерсон – Сурия ҳудудида хавфсизлик кучларини ташкил қилиш кўзланаётгани тўғрисидаги хабарларни Қўшма Штатлар Туркияга изоҳлаб беришга мажбур эканини қўшимча қилди. Нойерт ҳам «Биз маҳаллий гуруҳлар билан ҳамкорлик мақсадлари ҳақида турклар билан фикр алмашдик. Зеро, бу гуруҳлар ИШИДдан тортиб олинган минтақалар хавфсизлигини таъминлайди», деди. (Ориент нет, 19 январ 2018 йил».
  • «Ўтган сешанба Пентагон матбуот воизи Эрик Пехон – Сурияда ташкил қилиниши режалаштирилаётган чегара хавфсизлик кучлари билан боғлиқ Туркия хавотирларини Америка тушуниб турганини, бу масала турк масъуллари билан муҳокама қилинаётганини билдирди. Саволларга жавоб берар экан, Пехон – Америка ўзининг НАТОдаги иттифоқчиси бўлган Туркиядек бир ҳамкори билан мунтазам ва яқин алоқада эканини таъкидлади. «Онадўли» ахборот агентлиги мухбирига кўра, Пехон жавоб бериш асносида «кутилаётган чегара хавфсизлик кучлари», деган иборани қўллади… Пайшанба куни эса, АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон чиқиш қилиб, Қўшма Штатларнинг Сурияда ҳеч қандай чегара хавфсизлик кучларини ташкил қилиш нияти йўқлигини билдирди. У буни шу хусусдаги хабарларга изоҳ сифатида айтди. Тиллерсон пресс-конференцияларнинг бирида «Масалани тасвирлаш ва талқин қилишда хатолик содир бўлган. Баъзи шахслар нотўғри гапириб қўйган. Ҳеч қандай чегара кучларини ташкил қилаётганимиз йўқ», дея қўшимча қилди». (Ени Шафақ, 2018 йил 17 январ).

Юқоридаги баёнотлардан кўриниб турибдики, Зайтун новдаси Туркиянинг АҚШ ва Россия билан мувофиқлашган ҳолда кўтариб чиққан «новда»сидир. 30 минг аскардан иборат чегара кучларини ташкил қилиш тўғрисидаги Американинг дастлабки берган баёнотлари эса, Африн амалиётини оқлаш учун айтилган баёнотлардир. Амалиёт бошлангандан кейин эса, ўз баёнотларини инкор қилишга ўтиб олди. Чунки мақсад амалга ошган эди!

4 –Демак, Туркиянинг Суриядаги ҳаракатлари – у ердаги илмоний режимни мустаҳкамлашдек Америка лойиҳасига хизмат қилиш учун олиб бориляпти. Эрдўғаннинг оташин баёнотлари эса, содда одамларни алдаш учун айтилган ва тилда бору амалда йўқ алдовлардан ўзга нарса эмас. Илгари «Биз иккинчи Ҳамага ҳаргиз йўл қўймаймиз», дегандан кейин ҳам, режим Суриянинг ҳар бир шаҳар ва районларида Ҳамада содир этган қирғинларини такрорлади… Шунингдек, Эрдўғаннинг сунъий ҳаракатлари ҳам бирор бир самимий амалиётларни келтириб чиқармайди. У ўзининг адаштирувчи, ёлғон гаплари билан доим содда инсонларни лақиллатиб келади. Мисол учун, Қуддусни яҳуд вужуди пойтахти сифатида тан олиш тўғрисидаги Трамп қарорига нисбатан айтган гапларини олайлик. Эрдўған – агар Америка Қуддусни яҳуд вужуди пойтахти, дея тан олса, яҳуд вужуди билан алоқаларни узиш билан таҳдид қилди. Бироқ на яҳуд вужуди билан, на уни куч-қудрат ва тирик қолиш сабаблари билан таъминлаётган АҚШ билан алоқасини узди. Аксинча, Фаластиннинг 80 % еридан яҳудийлар учун воз кечишга қаратилган икки давлат ечимига чақириб, Шарқий Қуддус Фаластин пойтахти бўлишига, Ғарбий Қуддусдан эса яҳудийлар учун воз кечишга тарғиб қилди. Унинг Сурияда қилган ва ҳамон қилаётган ишлари ҳамда содир этаётган қатор хиёнатлари Россия, Америка ва қонхўр режимдан иборат душманларимизнинг Шомдаги ҳозирлигини янада кучайтирмоқда. Унинг бу хиёнатларига Ҳалабни топшириш, Американинг Сурияга аралашиши учун унга ўзининг базаларини очиб бериш, Россия самолётлари учун Туркия ҳаво бўшлиқларини очиб бериш ёки Остона учрашувлари каби бир қанча ишларини мисол қилса бўлади. Зеро, бу Остона учрашувлари айрим қуролли гуруҳлар етакчиларини ундаги қарорларни қабул қилишга мажбурлаш учун ўтказилди. Мана шу учрашувлар сабабли «вазиятни юмшатиш», деган баҳона билан режимга қарши фронтлар олови ўчирилди ҳамда баъзи бир минтақалардан кучларни олиб чиқиб кетилиб, ўша минтақалар режимга топширилди. Натижада, ўша гуруҳларнинг ўзлари Идлиб ва бошқа ерларда қамал қилинди… Мана энди, Зайтун новдаси мавзусида навбатдаги хиёнат саҳнаси бошланиб, режимнинг Идлибга кириб олишига имконият яратиб берилмоқда!

Хуллас калом, биз барча гуруҳларга юзланиб, уларни Эрдўғаннинг бу каби ҳаракатларига алданиб қолмасликка, Идлибни режимга бўшатиб бермасликка… Ҳалабдаги мусибатларини унутмасликка, имом Бухорийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Абу Ҳурайра Набий САВдан ривоят қилган қуйидаги ҳадислари барчаларига эслатма бўлишига чақирамиз. Пайғамбар САВ айтдилар:

«لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди». Модомики, мўмин икки марта алданмаслиги керак экан, бу етакчиларнинг қайта-қайта алданаётганини нима дейиш мумкин?!!

﴿إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир» [Қоф 37]

 

                                                                                                6 жумодул-аввал 1439ҳ

                                                                                                24 январ 2018м

+1
0

Related posts:

Жазоир Сурия майдонидаги охирги воқеалар Париж ҳужумларининг уларга алоқаси борми? Сурия ва Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар Покистон-Хитой иқтисодий коридори ва Эрон-Ҳиндистон-Афғонистон учлик лойиҳаси
TagsЗайтун новдаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия Ўрта Осиёда Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш учун Қирғизистонни қуроллантирмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳижрий 1441 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Судандаги халқаро аралашув мустамлакачилик аралашуви бўлиб, уни Халифалик давлатидан бошқаси тўхтата олмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/