Йирик давлатлар халқаро ташкилотлар қарорларини сариқ чақага олмайди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Йирик давлатлар халқаро ташкилотлар қарорларини сариқ чақага олмайди, аксинча бу ташкилотлар ўшаларнинг мустамлакачилик доирасида иш юритади
Ҳижрий 1439 йил 30 зул-ҳижжа, милодий 2018 йил 10 сентябр душанба куни «Би-Би-Си Арабий» сайтида нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«АҚШ Халқаро Жиноят судига, агар у америкалик фуқароларни суд қилиш ҳаракатларини тўхтатмайдиган бўлса, унга санкция жорий қилиш билан таҳдид қилди.
Маълумки, Халқаро Жиноят суди бир неча америкалик ҳарбийларга қарши кўтарилган «Афғонистонда маҳбуслар ҳуқуқини поймол этганлик» айбловларини ўрганаётган эди.
АҚШ президентининг Миллий Хавфсизлик хизмати бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтонда қилган нутқида «Биз ватандошларимиз ҳимояси йўлида ҳар нарса қилишга тайёрмиз», деди. Сўнг «Агар Халқаро суд қарорлар чиқаришда қаттиқ турадиган бўлса, биз бунга қўл қовуштириб турмаймиз», дея қўшимча қилди.
Болтон Халқаро Жиноят судида ишловчи судьяларга таҳдид сифатида, уларни Қўшма Штатларга киритмаслик ва АҚШдаги шахсий Банк ҳисобларини музлатиш ҳақида гапирди.
«Биз уларга бундан ҳам ёмонроғини қиламиз, яъни, уларнинг ўзини АҚШ адлия тизими олдида суд қиламиз, худди шунингдек, америкалик фуқароларни суд қилишда айни Халқаро суд билан ҳамкорлик қилган ҳар қандай давлатни, ҳайъат ва ташкилотни ҳам суд қиламиз», деди Болтон.
У – Халқаро суднинг америкалик фуқароларни суд қилиши Американинг дахлсизлигини бузиш ва миллий хавфсизлигига таҳдид солиш ҳисобланади, дея АҚШнинг айни қарорини оқлади».
Роя газетаси шарҳи:
Халқаро муассаса ва ташкилотлар йўлакларида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг аксари йирик давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг ифодасидан бошқа нарса эмас. Шу боис, бу ташкилотлардан нажот умид қилган ёки улардан адолат кутган киши хато қилади.
АҚШнинг Халқаро Жиноят судига таҳдид қилгани шуни англатадики, қачон уларнинг қарорлари АҚШ манфаатига тўғри келмай қолса, Америка ҳам, бошқа мустамлакачи давлатлар ҳам уларни сариқ чақага олмайди. Аслида, Американинг Афғонистон ва Ироқда қилган жиноятлари ва яҳудийларнинг Фаластинда қилаётган жиноятлари ҳужжат талаб қиладиган нарса эмас, балки кундек равшандир. Ҳатто бу жиноятларни фазовий телеканаллар экранларида ҳам кўриб турибмиз.
Шунга кўра, мусулмон юртларини мустамлака қилган ва босиб олган бу давлатлар жиноятларига қарши жавоб – қоралаш ёки айни ташкилотлар орқали қарор чиқариш билан эмас, балки мусулмон армияларни сафарбар этиш билан бўлади. Ана шунда мустамлакачилар ва босқинчилар илдизи билан қўпориб ташланади ва уларнинг мусулмон юртларидаги жойлашувига якун ясалади.
Роя газетасининг 2018 йил 19 сентябр чоршанба кунги 200-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ