Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мабдаларни жамиятга таъриф бериш жиҳатидан текшириш
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мабдаларни жамиятга таъриф бериш жиҳатидан текшириш
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Жамиятга таъриф бериш жиҳатидан қаралса, социализм мабдасида жамиятга умумий тўплам, деб қаралади. Ер, ишлаб чиқариш воситалари, табиат ва инсон – буларнинг барчаси битта нарса, яъни моддадан иборатлиги эътибори билан – ўша тўплам жумласидандир. Табиат ва ундаги барча нарсалар ривожланиб борар экан, улар билан биргаликда инсон ҳам ривожланиб боради, демакки, жамият ҳам бутунича ривожланиб боради. Шунинг учун ҳам жамият моддий ривожланишга тобедир. Инсон эса бу ривожланишни тезлатиш учун зиддият ва қарама-қаршиликларни вужудга келтириши зарур. Жамият ривожланиб боргани сари, у билан бирга шахс ҳам худди шестерня (чарх) даги тишлар беихтиёр айланиб боргани каби ривожланиб бораверади.
Капитализм мабдасига кўра эса жамият шахслардан таркиб топади. Агар шахснинг ишлари тартибга солинса, жамиятнинг ишлари ҳам тартибга тушади. Шунинг учун ҳам эътиборни фақат шахсга қаратиш лозим. Давлат эса шахсга хизмат қилади. Шунинг учун бу мабда шахс манфаатларини жамият манфаатларидан устун кўрувчи мабдадир.
Исломда эса жамиятнинг асос-пойдевори ақида, унда мужассам бўлган фикрлар ва туйғулар ҳамда ақидадан келиб чиқадиган тузум (қонун) дан иборатдир. Қачонки инсонларда Ислом фикрлари, Ислом туйғулари ҳукмрон бўлса ва уларга Ислом тузуми татбиқ қилинса, Ислом жамияти вужудга келади. Бундан келиб чиқадики, жамият – инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан иборатдир. Инсон бошқа бир инсон билан бирлашса, фақат жамоани ташкил этади. Инсон ўзидаги фикрлар, туйғулар ва унинг ҳаётига татбиқ қилинаётган қонунлар билангина жамиятни вужудга келтиради. Чунки бир инсон билан бошқа бир инсон ўртасида алоқани вужудга келтирадиган нарса маслаҳат (яъни, манфаат) дир.
Бу ерда манфаатга боғлаб айтилаётган фикрлар капиталистлар тушунадиган фақат манфаатга асосланган фикрларни англатмайди. Балки инсон ўзидаги табиий талабларни қондириш йўлини излар экан, ана шу талабни қондирувчи восита у учун манфаатли ҳисобланади. Мисол учун қорни оч мусулмонга чўчқа гўшти таклиф қилинса қорни оч бўлишига қарамай нафратланади, лекин қўй гўшти ёки мол гўштини хурсанд бўлиб ейди. Бу ерда тушуниш мумкинки, мусулмон одам учун чўчқа гўшти манфаатли бўла олмайди, у учун манфаатли бўлаётгани қўй гўшти ёки мол гўшти ва бошқа ҳалол луқмалардир.
Мана шу манфаатлар ҳақидаги фикрлар бир хил бўлса, уларга нисбатан туйғулар бирлашиб, рози бўлиш ва норозиликлар ҳам бир хил тус олса ҳамда муаммоларни ечиб берадиган тузум ҳам бир хил бўлса, ана шундагина инсон билан инсон ўртасида алоқа вужудга келади. Агар манфаатлар ҳақидаги фикрлар ҳар хил бўлса ёки уларга нисбатан туйғулар ҳар хил бўлса, розилик ва норозилик бир хил тус олмаса ёки инсон билан инсон ўртасидаги ўзаро муаммоларни ечиб берадиган тузумлар ҳар хил бўлса, у ҳолда алоқа вужудга келмайди, демакки, жамият ҳам вужудга келмайди. Шунинг учун ҳам жамият – инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан иборат бўлади. Чунки айнан улар алоқани вужудга келтиради ва жамоани муайян жамиятга айлантиради.
Шунга кўра, барча инсонлар мусулмон бўлиб, улардаги фикрлар капитализм, демократия фикрларидан иборат бўлса; улардаги туйғулар руҳоний-коҳинлик (художўйлик) ёки ватанпарварлик туйғуларидан иборат бўлса; уларга татбиқ қилинаётган тузум капитализм ва демократия тузумидан иборат бўлса – бундай жамиятнинг аксарият аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлса ҳам – у ғайриисломий жамият бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
23.08.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми