Уйғониш тўғрисида туркумидан: Капитализм мафкураси инсон фитратига мос келмайди
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Капитализм мафкураси инсон фитратига мос келмайди
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Мабдаий мафкуралардан Ислом ва социализм мафкуралари инсон фитратига мос ёки мос эмаслигини текшириб чиқдик. Исломий мафкура инсон фитратига мувофиқ бўлиб, инсоннинг барча жиҳатдан ожизлигини ҳисобга олган ҳолда Яратувчига ибодат ва ҳаётдаги барча амалларида итоат қилиб яшашини кўзда тутади. Социализм эса инсоннинг фитратидаги мавжуд бўлган муқаддаслаш, ибодат қилиш амалларини ўз ичига олувчи тадайюн (диндорлик) ғаризасини буткул инкор қилади, яъни бу билан инсоннинг фитратига тўғри келмаслигини исбот этади. Албатта бу фикрларни аввалги мавзуларимизда ҳам айтиб ўтдик. Энди навбат капиталистик мафкурага етиб келди.
Капитализмнинг мафкураси ҳам инсон фитратига, яъни диндорлик-тадайюн ғаризасига мос келмайди. Чунки тадайюн ғаризаси инсоннинг сиғиниши (ибодат қилиши)да намоён бўлгани каби, ҳаётдаги ишларини тартиб-интизомга солаётганида ҳам кўзга яққол ташланади. У бундай тартиб ва тадбир ҳақида бош қотирар экан, бу соҳада турли ихтилоф ва зиддиятларга рўбарў бўлади. Бу ҳам ожизлик белгисидир.
Капиталистлар динни ҳаётдан ажратиш фикри асосида яшаш тарзларини шакллантирдилар. Улар ҳаётларини тартиблаштирувчи қонунларни айнан мана шу фикрни пойдевор қилган ҳолда ишлаб чиқадилар. Яъни ҳаётга, шу жумладан давлатга динни аралаштирмаслик. Лекин инсоннинг ожиз эканлиги, ҳар бир соҳада – шу жумладан ақлий салоҳиятда ҳам – чекланган бўлиб ўта олмайдиган чегарага бориб тақалиши ҳамда ташриийлик (қонунчилик) да инсон ихтилоф, тафовут, зиддият ва ўз муҳитидан таъсирланишга маҳкум эканлиги капиталистлар учун эътиборли ҳисобланмайди. Шунча иллат билан чиқарилган қонунлар инсонларни бахтсизликка олиб боради холос.
Шунинг учун инсоннинг ҳаётдаги ишларини дин тартибга солиши лозим. Демак, диннинг ҳаётдан четлатилиши инсон фитратига зиддир. Аммо диннинг ҳаётда мавжуд бўлиши бу дунё ҳаётидаги ишларни ибодатга айлантириш керак, деган гап эмас. Яъни инсонларни фақат ибодат билан машғул бўладиган, на сиёсат, на иқтисод ва на жамият ҳаётининг муҳим омиллари бўлган бошқа амаллар билан шуғулланадиган, узлатга чекиниб, жамият ҳаётидан, одамлар билан алоқа қилишдан узилиб яшаши айтилаётгани йўқ.
Аксинча, диннинг ҳаёт майдонида мавжуд бўлиши – Аллоҳ буюрган ва белгилаб берган тузумни инсоннинг ҳаётдаги муаммоларини ҳал қилиб берадиган қилиб қўйиш, демакдир. Бу тузум инсон фитратида мавжуд бўлган барча талаб ва эҳтиёжларни эътироф этадиган ақидадан келиб чиқади. Бундай тузумни четлатиб, унинг ўрнига тадайюн ғаризасига мос келмайдиган ақидадан келиб чиқадиган тузумни олиш инсон фитратига зиддир. Шунинг учун капитализмнинг мафкураси фитрий жиҳатдан муваффақиятсизликка учради. Чунки у динни ҳаётдан ажратгани, диндорлик (тадайюн)ни ҳаётдан узоқлаштириб, уни шахсий масала қилиб қўйгани ва Аллоҳ Таъоло буюрган тузумни инсон муаммоларини муолажа қилишдан узоқлаштиргани туфайли салбий мафкурадир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
22.09.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми