Уйғониш тўғрисида туркумидан: Қуръон Аллоҳ Таъоло ҳузуридан юборилган
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Қуръон Аллоҳ Таъоло ҳузуридан юборилган
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Қуръондаги оятларни ўқиб тушунган одам бошқа китоблардан ажралиб туришини жуда яхши идрок қилади. Агар бутун дунёдаги ёзувчиларнинг китобларини текшириб, солиштириб чиқилганида Қуръонга ўхшаш бирор китоб топилмаслигини билиб олиш мумкин. Қуръоннинг Аллоҳ Таъоло хузуридан эканлиги борасида кўплаб бахс юритилади. Албатта, Қуръон Аллоҳ Таъоло томонидан эканлигига мусулмонлар шубҳа қилмайдилар, лекин мусулмонларнинг бу борадаги хужжатлари етарли бўлиши керак. Чунки Қуръон китобига иймон келтириш Ислом ақидаси талаб қиладиган шартлардан биридир. Шунингдек Қуръон Аллоҳ ҳузуридан дея мусулмонлар эътироф қилар эканлар, бу Китоб борасида бошқа фикрларни билдирадиган кофирлар ва улардан таъсирланган ўзини мусулмон хисобловчи баъзи шахслар билан мусулмонлар ўртасида шу мавзуда бахслар бўлиб туриши табиий. Шунинг учун мусулмон инсон мана шу мавзуда фикр юритиб етарлича хужжатланиб олиши лозим.
Қуръон арабча китоб. Бу Китоб борасида одамлар қуйидагича фикр билдирадилар: Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан олиб келинган, Қуръон араблар ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан ижод қилинган. Ёки Аллоҳ тарафидан нозил қилинган. Қуръоннинг вужудга келиши борасида шу уч фикр билдирилади. Булардан бошқача фикр бўлиши мумкин эмас. Чунки Қуръон араб тилида ва арабча услубда нозил қилинган. Биз Қуръон араблар ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан ижод қилинганми ёки Аллоҳ тарафидан нозил қилганми? булар тўғрисидаги фикрларимизни билдирамиз.
Қуръон араблар томонидан ижод қилинган дейишлик хато. Чунки Қуръоннинг бир неча сураларида арабларни бахсга чақирилганлигини кўриш мумкин. Унда Қуръондаги сураларнинг жумлаларига ёки ибораларига ўхшаш бир неча ёки биргина сура келтира олишлик борасида бахсга чақирилади:
قُلْ فَأْتُوا بِعَشْرِ سُوَرٍ مِثْلِهِ
– „(Эй Муҳаммад!) «У ҳолда, шунга (яъни Қуръонга) ўхшаш ўнтагина сура келтирингиз», деб айтинг“. (Ҳуд. 13)
قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ
– „(Эй Муҳаммад!) «Қани, унинг сураларидек биргина су-рани яратиб кўрингларчи?!» — деб, уларга хитоб қил“. (Юнус. 38)
Кўриб турибмизки бу оятлардаги чақирув жуда аниқ ва тушунарли тарзда бўлган. Араблар уруниб кўрдилар, лекин биламизки улар буни уддалай олмадилар. Араблар Қуръоннинг чақирувига жавоб бериш учун ҳаракат қилишди, лекин Қуръоннинг сураларига ўхшаш бирорта ҳам сура ижод қила олмадилар. Қуръон оятларидаги бу чақирув ва арабларнинг бу чақирувга жавоб бериш учун қилган ҳаракатлари шуни кўрсатадики Қуръон араблар томонидан ижод қилинмаган.
Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан ижод қилинган дейишлик ҳам нотўғри. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсон сифатида араб халқининг бир вакили, демак, араб халқи бирор сура ярата олмаган эканми, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу борада ожиздир. Яъни бир даҳо истеъдод бобида қанчалик юксалмасин у барибир инсонлигича ва ўз жамияти, ўз халқининг вакили, фарзандилигича қолаверади, араб халқи ярата олмаган Қуръон суралари каби мукаммал сурани Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ярата олмас эди. Бундан ташқари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ва мутавотир ҳадислари келган. Шу ҳадисларни ўргансак уларни Қуръон оятларидан услуб жиҳатидан фарқ қилишини биламиз. Демак, булардан биламизки Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан ижод қилинмаган.
Ва араблар “Муҳаммад Қуръонни Жабр исмли насроний бир боладан ўрганиб келади” деб айтар эдилар. Уларнинг бу даъволарини рад қилиб Аллоҳ Таъоло шундай дейди:
وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ
– „Биз аниқ биламизки, улар (араблар) «Муҳаммадга Қуръонни бир инсон фарзанди ўргатади» — деб, туҳмат қиладилар. Улар ишора қилаётган кишининг тили ажамий, ваҳоланки, Қуръон тили соф араб тилидир“. (Наҳл. 103)
Демак, юқоридагилардан билишимиз мумкинки, Қуръон арабларнинг ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам ижоди эмас. Қуръон Аллоҳ Таъоло тарафидан нозил қилинган ва Қуръон Аллоҳ Таъолонинг сўзлари ҳамда шариатидир.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
26.11.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми