| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш ва унинг аҳамияти

Уйғониш ва унинг аҳамияти

By htadmin
05.03.2026
210
0
Share:

Уйғониш ва унинг аҳамияти

(3-қисм)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Олдинги мулоҳазаларимизда инсон, ҳаёт ва оламнинг ожизлигини ақл тарозисида тортиб, уларни йўқдан бор қилган Буюк Яратувчи борлигини англаб етган эдик. Бироқ Яратувчининг борлигини шунчаки тан олиш — бу ҳали йўлнинг фақат бошланиши. Энди инсон онгини янада жиддий ва чуқур саволлар қийнай бошлайди: Хўш, Яратувчи бизни яратган бўлса, биздан нимани истайди? У билан бизнинг алоқамиз борми? У бизга ҳаётда қандай яшаш кераклигини ўргатганми ёки шунчаки ўз ҳолимизга ташлаб қўйганми? Агар биз Яратувчини фақат «яратиб қўювчи» деб билсагу, лекин Уни бизнинг кундалик ҳаётимизга дахли йўқ деб ҳисобласак, “Нима учун яшаяпман?” деган савол барибир жавобсиз қолаверади. Бу ҳолатда инсон Яратувчига иймон келтирган бўлса-да, амалда мақсадсизликдан чиқа олмайди.

Буни тушуниш учун оддий бир мисолни кўз олдингизга келтиринг: тасаввур қилинг, бир тадбиркор чет элдан энг замонавий, ўта мураккаб ва қимматбаҳо бир дастгоҳ сотиб олди. Лекин дастгоҳ билан бирга уни ишлатиш учун ҳеч қандай қўлланма келмади ва уни бошқаришни ҳеч ким билмайди. Бундай ҳолатда ишчилар дастгоҳни қанчалик эҳтиёт қилишмасин, унинг нотўғри тугмасини босиб ишдан чиқаришлари ёки ундан беҳудага фойдаланиб, бузиб қўйишлари мумкин. Ақл билан фикр юритсак, инсонни шундай мураккаб хилқат қилиб яратган Зот уни қўлланмасиз, яъни ҳаёт қоидаларисиз ташлаб қўйиши мумкин бўлмаган ишдир. Инсон нафақат овқат ва сувга, балки адолат, поклик ва тартибга ҳам муҳтож. Агар ҳар ким ўз нафси ва хоҳишига қараб «бу яхши, бу ёмон» деб ҳукм чиқарса, дунёда зулм ва адолатсизлик авж олади. Масалан, бир одам учун бировнинг мулкини тортиб олиш «уддабуронлик» бўлиб туюлса, бошқаси учун бу «оғир жиноят». Демак, бизга ҳамма учун бирдек адолатли бўлган, инсон табиатини энг яхши билган Зот — Яратувчи томонидан юборилган аниқ бир «Низом» (тартиб) керак. Аллоҳ айтади:

«Яратган Зот (Ўзи яратган нарсаларини) билмасми?! У (ҳар бир нарсанинг ичидаги) дақиқ нарсалардан ҳам хабардор ва ўта билимдондир» («Мулк» сураси, 14-оят).

Бугунги кунда инсоният томонидан ўйлаб топилган тузумларга назар ташласак, юқоридаги ҳақиқатни янада яққолроқ англаймиз. Масалан, капиталистик тузум инсон эркинлигини олий қадрият деб билди, аммо натижада кучлилар кучсизларни эзадиган, бойлик фақат бир гуруҳ кимсалар қўлида тўпланадиган адолатсизлик юзага келди. Социалистик тузум эса тенглик ваъда қилди, лекин инсон табиатига зид равишда унинг шахсий иродасини ва мулкини тортиб олиб, жамиятни турғунликка бошлади. Бу тузумларнинг ҳар иккиси ҳам инсон томонидан — яъни ўзи ҳам ожиз ва илми чекланган мавжудот томонидан яратилгани учун бирини тузатаман деб, иккинчи томондан ҳаёт мувозанатини бузди. Инсон ўзи яратган қонунлар билан гоҳ иқтисодий инқирозларга, гоҳ ахлоқий тубанликка юз тутмоқда. Бу худди дастгоҳни ясаган устани четга суриб, уни мутлақо тушунмайдиган одамларнинг ўзларича қоида тузишига ўхшайди. Шу сабабли, инсонни нафс ва манфаатлар тўқнашувидан қутқарадиган ягона ечим — инсонни ҳам, оламни ҳам яратган ва унинг барча эҳтиёжларини биладиган Зотнинг илоҳий Низомидир.

Мана шу ерда Яратувчи ва инсон ўртасидаги боғланиш — Пайғамбарлик зарурати келиб чиқади. Яратувчи Ўз кўрсатмаларини инсонларга етказиш учун ораларидан энг ишончли, энг пок ва энг ақлли элчиларни танлаб, улар орқали Ўз кўрсатмаларини юборган. Пайғамбарлар бизга ҳаёт кемасининг харитасини тақдим этадилар. Улар бизга ҳаётнинг асл мақсади шунчаки кун ўтказиш эмас, балки Яратувчининг розилигига эришиш ва ер юзида Унинг адолатини ўрнатиш эканини тушунтирадилар. Бу англаш бизни «Катта тугун»нинг энг охирги ва энг муҳим қисмига — Ўлимдан кейинги ҳаёт мавзусига олиб келади.

Агар Яратувчи бўлса ва У бизга маълум қоидаларни юборган бўлса, демак, бу қоидаларга амал қилиш-қилмасликнинг албатта натижаси бўлиши шарт. Бу дунёдаги адолат доим ҳам тўлиқ қарор топмайди. Кўп ҳолларда бировнинг ҳақини еган золимлар бой-бадавлат яшаб, жазосиз ўтиб кетади, умрини ҳалоллик билан ўтказган мазлумлар эса қийинчиликда қолади. Агар ҳаммаси шу ўлим билан тугаса, унда адолат қаерда қолади? Масалан, бир мактабда ўқувчилар йил бўйи ўқиса-ю, лекин йил якунида ҳеч қандай имтиҳон бўлмаса ва ҳеч кимга баҳо қўйилмаса, ўқиган билан ўқимаганнинг, интилувчан билан дангасанинг фарқи қолмайди. Демак, албатта, бир кун келиб ҳар бир зарра мисқоличалик яхшилик ва ёмонлик ўз баҳосини оладиган жой — Охират бўлиши шартдир. Аллоҳ айтади:

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ . وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ

«Бас, кимки (дунёда) зарра мисқоличалик яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра мисқоличалик ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар» («Залзала» сураси, 7-8 оятлар).

Мана шундагина «Катта тугун» тўлиқ ечилади: инсон қаердан келганини, нима учун келганини ва қаерга боришини аниқ билиб олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Дунё охиратнинг экинзоридир» (الدُّنْيَا مَزْرَعَةُ الآخِرَةِ), деган сўзлари мана шу занжирнинг нақадар мантиқий эканини кўрсатади. Яъни бугунги ҳаётимиз — экин экиш (Низомга амал қилиш) бўлса, охират — ўша ҳосилни йиғиб олиш (ҳисоб-китоб) мавсумидир. Мана шу яхлит дунёқарашга эга бўлган инсон энди нафснинг қулига ёки вақтинчалик манфаатларнинг қурбонига айланмайди. Унда ички бир «компас» пайдо бўлади. У қандай ишда бўлмасин — хоҳ у катта раҳбар бўлсин, хоҳ оддий деҳқон — ўзини доим кузатиб турган ва келажакда ҳисоб сўрайдиган Зот борлигини ҳис қилиб яшайди. Ҳақиқий шахсият, мустаҳкам ирода ва юксак ахлоқ мана шу ички масъулиятдан туғилади. Шу тариқа, «Катта тугун»нинг ечилиши инсонни маънавий тубанликдан олиб чиқиб, ҳақиқий юксалиш сари етаклайди.

Давоми бор…

 

Салоҳиддин

05.03.2026й

TagsУйғониш ва унинг аҳамияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Кошки эди ўша пайтда ҳақни сўзлаб ўлиб кетганимда эди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими Исломга уруш очди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Байден урушни тўхтатиш режасини эълон қилиб, уни Ғазо гўдакларининг қони билан ёзмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/