| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

  • Уйғониш ва ҳалокат бўсағасидаги башарият

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Украинага нисбатан халқаро воқелик қандай

Украинага нисбатан халқаро воқелик қандай

By htadmin
12.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Савол: Маълумки, Янукович Россиянинг Украинадаги одамидир. У ҳозир Украина президенти. Шунинг учун унинг Россия сари юз тутиши оддий нарсадир. Лекин унинг Европа ва Америкага нисбатан юмшоқ позиция тутаётгани кузатилмоқда. Бу нарса унинг Россиядан узоқлашиб Ғарб томонига ўта бошлаганини англатадими ёки бу Янукович учраётган босимлар ва аралашувлар қаршисида ўз бошқарувини сақлаб қолиш учун Россия билан келишиб қилинаётган ишми?

Жавоб: Жавоб топиш учун Украинага нисбатан халқаро воқелик қандай эканини билиш зарур… Украина қадимдан Россия билан Европа ўртасидаги кураш маркази бўлиб келган. Ҳозирги асрда эса Америка ҳам бу кураш майдонига кирди. Бу талашув, айниқса Россия билан Европа ўртасидаги талашув Украина халқида ва уларнинг Ғарб билан Россияга нисбатан қарашларида чуқур таъсир қолдирди. Масалан, мамлакат шарқида яшайдиган одамлар Россияга хайрихоҳ бўлса, мамлакат ғарбида яшайдиган одамлар Европа ва Америка билан таъсирланган. Бинобарин мамлакат икки қисмга бўлиниб қолган. Бундан ташқари Украинадаги сиёсий элита йиллар давомида Европа ва Россия кучлари ўртасидаги алоқаларни мувозанатга келтиришга ёки хоҳ Европа, хоҳ Россияники бўлсин устун куч томонга ўтишга ҳаракат қилиб келди.

Шундай қилиб демак Украина бу давлатлар учун муҳимдир:

1)   Россия ҳақида айтадиган бўлсак, Украина унинг учун энг кўп аҳамиятга эга мамлакатдир. Чунки Россия Украинани йўқотадиган бўлса, Ғарб Россия чегараларига тўғридан-тўғри келиб қолади. Демак Украина Россияни Европа томонидан бўладиган хавфдан сақловчи бир қалқон кабидир. Унинг Россия учун иқтисодий аҳамияти ҳам бор. Чунки Ғарбга етказиб бериладиган рус гази қувурлари у орқали ўтади. Маълумки Россия ўзининг собиқ Совет Иттифоқи минтақасидаги, жумладан Украинадаги ҳукмронлигини қайта тиклашга зўр бериб уринмоқда. Лекин «зарғалдоқ инқилоби» рўй бериб, Ющенко 2005 йилги сайловларда ғолиб чиқиб ҳокимиятга келишга муваффақ бўлгач, Россиянинг Украинадаги нуфузи заифлашди. Чунки Ющенко Америка малайидир. Америка унинг президентлик давридан Украина билан Ғарб ўртасидаги интеграцияни тезлатиш учун фойдаланди. Ўзининг мансабда турган даври давомида Ющенко рус Қора Денгиз флотини Севастополдан рус ҳарбий денгиз кучларининг у ерда туриш ҳақидаги битим 2017 йилда тугаган пайтда ҳайдаб чиқариш билан таҳдид қилиб келган эди. Ющенко Украинанинг Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантика Иттифоқи каби Ғарб муассасаларига тўла қўшилишини исташини яширмас эди. Шунинг учун Киев Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик келишуви борасида музокараларга киришди ва НАТОга аъзо бўлишга ҳаракат қилиш режасини талаб қилди… Шундай қилиб Россиянинг нуфузи қийин аҳволга кириб қолди. Лекин Россия 2010 йил февралда ўзининг Украинадаги одами Виктор Януковични ҳокимиятга олиб келишга муваффақ бўлди. У мамлакатнинг тўртинчи президенти бўлиб, Россияни кучли қўллаб-қувватлаб келади. Ўшандан бошлаб Америка нуфузи пасая бошлади ва Украина Россия билан алоқаларни яхшилаш йўлини тутди.

Президент Янукович 2010 йил 21 апрелда мансабини эгаллаганига икки ой ҳам ўтмасданоқ Харьковда рус президенти Медведев билан учрашди. У бу учрашувда рус Қора Денгиз флотининг ижара битими муддатини яна 25 йилга чўзишга розилик берди. Шунда бу муддат 2042 йилда тугайдиган бўлади. Бунинг эвазига рус «Газпром» компанияси табиий газ нархини 2009 йилда имзоланган газ етказиб бериш битимининг қолган даври учун ҳар 1000 м3 учун 100 долларга камайтиришга розилик берди. Украина собиқ бош вазираси Юлия Тимошенко бу келишувларга қарши чиқиб, уларнинг конституцияга зид эканлигини айтди. Унинг қаттиқ қаршилик кўрсатиши қамоққа тиқилишига сабаб бўлди.

Украина Янукович даврида Шимолий Атлантика Иттифоқи билан ҳамкорлик алоқаларини сақлаб қолиш истагини билдирган бўлса-да, лекин Янукович ҳукумати НАТОга аъзо бўлишни ёки аъзо бўлишга эришиш учун ҳаракат режасини талаб қилмади. Бу сиёсатлар билан эса Киев билан Москва ўртасидаги икки томонлама ишлар жадвали Россия фойдасига бўлиб қолди.

Ички жабҳада эса Янукович мустабидлик сиёсатларини тобора кучайтириб борди. Масалан 2010 йил 30 сентябрда Украинадаги конституцион суд Украина парламенти томонидан 2004 йил декабрда тасдиқланган конституцияга киритилган ўзгартиришларни бекор қилди. Бундан олдин шу қарорга қарши чиққан судьялар мансабларидан озод қилиниб, уларнинг ўрнига бу қарорни қўллаб-қувватловчи 4 янги судья тайинланган эди. Бу эса Януковичга яна зарғалдоқ инқилобидан олдинги кунларга қайтиш имконини беради ҳамда бу президентнинг нуфузини кучайтириб, парламент ҳокимиятини заифлаштиради.

2) Европа ҳақида айтадиган бўлсак, Европа Россиянинг Ғарбга Украина орқали газ етказиб бериш картасидан фойдаланаётганини яхши тушунади. Россия бу картадан Украина рус нуфузи остида қолиши учун ёки лоақал Россия зиёнига Ғарбга малай бўлиб кетмаслиги учун босим ўтказиш ва қизиқтириш мақсадида фойдаланмоқда. Европа буни яхши тушунади. Шунинг учун Европа Украинани пул билан ва рус газига тўлиқ суяниш ўрнига бошқасига суяниш ечимлари билан қизиқтиришга уринмоқда. Масалан Европа Иттифоқи Украинага газ инфраструктуралари ва технология даражасини кўтариш учун пул ҳамда сланец газидан ҳамкорликда фойдаланишни таклиф қилди ва газни асосий энергия манбаига айлантириш ҳақида сўзлашувлар бўлди. Мана шу асосда Украина ва Европа Иттифоқи 2010 йил сентябрда энергетика бўйича шартномаларга қўшилиш ҳақидаги протоколни имзолади ва бу протокол 2011 йил февралда кучга кирди. Ана шу йилдан олдинроқ Украина ўзидаги сланец гази захираларидан фойдаланиш учун Шелл компанияси билан 10 миллиард долларлик битимни ҳам имзолаган эди. Бу билан ушбу битим Европадаги энг катта шерикликлардан бири бўлиб қолади. Унинг Европада келгуси 50 йил давомида сланец табиий газини қазиб олиш учун энг катта битимлардан бири бўлиши ҳам айтилмоқда.

Украина ҳозир Европа Иттифоқи билан тўлиқ интеграцияга киришишга оид нарсалар ҳақида музокара юритмоқда. Лекин регионлар партияси (Янукович партияси) бу ҳаракатларга тўсқинлик қилмоқда. Шунинг учун Европа Иттифоқининг Украинадаги миссияси бошлиғи Жон Тамбански регионлар партияси аъзоларини парламент комиссиясининг Европа билан интеграцияга ҳаракат қилишига тўсиқ қўйишни тўхтатишга чақирди. Бундай ривожлар Россияни ташвишга солмоқда. Европа Иттифоқининг интеграцияга оид сўзлашувларнинг биринчи қисми сифатида иқтисодий қизиқтиришларга қарши Россия Украинага божхона иттифоқи (таможенный союз)га аъзо бўлишни таклиф қилди. Рус босимлари натижасида ва Януковичнинг Россияга малайлиги сабабли Украина парламенти 2012 йил 30 июлда эркин савдо зонаси (рус) келишувини тасдиқлади. Украина Россия ва Беларусдан кейин 2011 йил 18 октябрда асос солинган ана шу келишувни тасдиқлаган давлатларнинг учинчиси бўлди. Бу келишувни МДҲ давлатларидан 8 давлат Россия бошчилигида имзолади. Бу 8 давлат Россия, Украина, Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистондир. Уни Россия, Беларусь, сўнг Украина, улардан кейин қолган давлатлар тасдиқлади.

Шу билан бирга Янукович рус босимига учраётганидек Европа Иттифоқи босимларига ҳам учрамоқда. Европа Иттифоқи Украинанинг Россия билан божхона иттифоқига қўшилишига ва Россия билан янада кўпроқ интеграцияга киришишига қаршилик қилмоқда. Шунинг учун ҳам Европа Иттифоқи Украина билан 2013 йил 25 мартда Брюсселда ўтказилган саммитда Украинага бир вақтнинг ўзида ҳам Европа Иттифоқига, ҳам божхона иттифоқига аъзо бўлиш мумкин эмаслигини маълум қилди. Европа Иттифоқи Украинага Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш йўлини осонлаштирган эди. Европа Иттифоқи савдо комиссари Питер Мандельсон 2013 йил 14 январда бундай деди: «Европа Иттифоқи Украинанинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини кучли қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу Украинанинг дунё ва Европа иқтисоди билан янада кўпроқ интеграцияга кириши сари биринчи қадам бўлади».

Шундай қилиб, очиқ кўриниб турибдики Янукович Россияга малайлик қилаётган бир вақтда Европа Иттифоқи билан яқинлашишга ҳам уринмоқда, яъни у Украинадаги рус ва Европа манфаатлари ўртасида мувозанатни пайдо қилиш торини чертмоқда.

3) Америка ҳақида айтадиган бўлсак, 1991 йилда Совет Иттифоқининг қулаши эски Европа кучлари учун ҳамда оламдаги энг катта куч сифатидаги Америка учун янги имкониятни пайдо қилди. Украинада сиёсий соҳада янада каттароқ нуфузга эга бўлиш, Европани Германияни қайта бирлаштириш, Европа валютасини бирлаштириш ва уни унинг давлатлари ўртасидаги келишмовчиликлар билан банд қилиб қўйиш учун Америкага янги имконият вужудга келди. Американинг бу вазиятдан тўла фойдаланиб қолиши учун имконият вужудга келди. Россия Американи тўхтатишга ҳечам қодир бўлмай қолди. Чунки Россия Совет Иттифоқи қулаши ва капитализмга ўтиши билан тамоман қулаган эди. Шунинг учун Америка Россиянинг заифлашишидан фойдаланиб қолди. Собиқ президент катта Жорж Буш 1992 йил 24 октябрда Россияга оид эркинлик, ёш Евросиё давлатлари демократиялари ва очиқ бозорларни қўллаб-қувватлаш қонунини имзолади. Уни эркинликни қўллаб-қувватлаш қонуни деб ҳам аталади. Американинг бундан мақсади Совет Иттифоқи қулаганидан кейин Евросиё мамлакатларига ёрдамлар беришда фақат Америка программасига қарам қилиб қўйишга эришиш эди. Америка Европага ва Евросиё мамлакатларига Америка ёрдамларини етказиб бериш бўйича ташқи ишлар вазирлигидаги координацион бюрога эркинликни қўллаб-қувватлаш қонуни рухсат берадиган ташқи ёрдамлар программасини координациялаш ва идора қилиш вазифасини топширди.

Эркинликни қўллаб-қувватлаш қонуни доирасида ҳокимиятга кетма-кет келган Америка ҳукуматлари Украинада ўз нуфузини кучайтиришга ҳаракат қилди. Масалан, Украина 1991 йилда Совет Иттифоқидан мустақил бўлганидан кейин Америка Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчукни Украина ерларидаги ядровий қуролларни йўқ қилиш учун 1994 йилдаги учлик амалиётини пайдо қилишда ишга сола олди. Америка 1994 йилда иккинчи президент Леонид Кучмани ҳам ишга солиб Украина билан стратегик ҳамкорликни ўрнатишга эришди. Кучма Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро ҳамкорлик келишувини тузди ва НАТО билан ҳам алоҳида ҳамкорлик қилишга розилик берди. Америка ҳатто 1997 йил майда Россия билан Украина ўртасидаги рус Қора Денгиз флотининг Қрим Ярим Оролида туриш ҳуқуқи масаласи борасидаги икки томонлама шартномаларга ҳам ўз таъсирини ўтказа олди. Америка Виктор Ющенко 2005 йилда зарғалдоқ қўзғолонидан кейинги сайловларда ҳокимият тепасига келишга муваффақ бўлганидан кейин Украинада катта муваффақиятга эришди. Чунки Ющенко Америка малайидир. Америка унинг президентлик давридан Украина билан Ғарб ўртасидаги интеграцияни тезлатиш учун фойдаланди. Ўзининг мансабда турган даври давомида Ющенко рус Қора Денгиз флотини Севастополдан рус ҳарбий денгиз кучларининг у ерда туриш ҳақидаги битим 2017 йилда тугаган пайтда ҳайдаб чиқариш билан таҳдид қилиб келган эди. Ющенко Украинанинг Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантика Иттифоқи каби Ғарб муассасаларига тўла қўшилишини исташини яширмас эди. Шунинг учун Киев Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик келишуви борасида музокараларга киришди ва НАТОга аъзо бўлишга ҳаракат қилиш режасини талаб қилди. Лекин бу ҳаракатлар ҳокимиятга Россиянинг одами Янукович келган пайтда барбод бўлди.

Шунга қарамай Америка Украинанинг рус божхона иттифоқига қўшилишига йўл қўймаслик учун босим ўтказишни ва Украинани Европа Иттифоқига қўшилишга чақиришни давом эттирди. Чунки бу нарса Украинани Ғарб доирасига олиб киради ва келажакда Украинани НАТОга киргизиш учун замин тайёрлайди. Бинобарин Американинг Украина устидан ҳукмрон бўлиб олишига йўл ҳозирлайди ва Украинадаги рус нуфузини чеклаб қўяди. Чеклабгина қолмай, балки Россияга қарши Шарқий Европа томонидан бир сиртмоқни пайдо қилади.

Америка Украинада ҳарбий соҳада уни ҳарбий манёврларда шерик қилиш билан ютуққа эришишга ҳам бутун эътиборини қаратмоқда. Американинг бундан кўзлаган энг сўнгги мақсади Украинани НАТОга олиб киришдир. Шу мақсадда Америка 2010 йил 14 июлдан 26 июлга қадар Қора Денгизда НАТО манёврларини ўтказди. Америка бу манёврларга Украинани ҳам шерик қилди. Бу Янукович сайланганидан атиги бир неча ой кейингина ва унинг Россия билан яхши алоқалари чўққисига чиққан бир пайтда юз берди. Россия бунга қарши ўз ташқи ишлар вазирлиги орқали бу вазирлик чиқарган баёнотда ўз норозилигини бундай деб билдирди: «Бу манёврлар характери, уларни Россияга қарши қилиб кўрсатишга уриниш ва уларда минтақадан бўлмаган давлатларнинг иштирок этганлиги қатор саволларни ва баъзи ташвишларни келтириб чиқаради. Украинанинг НАТОга қўшилишни тезлатишни мақсад қилган сиёсати ҳам яхши қўшничилик алоқаларини кучайтиришга ҳисса қўшмайди». (Эрон радиоси сайти, 2010 йил 19  июл). 2011 йил 13 июнда ҳам Америка билан Украина Украина денгиз кучларининг Қора Денгизда қўшма денгиз манёврларини ўтказди. Бунда ҳам Россия ўзининг ташқи ишлар вазирлиги орқали баёнот чиқариб ўз норозилигини билдирди ва бу қадамни ўзининг миллий хавфсизлигига бевосита таҳдид деб ҳисоблади. (Ал-Арабийя, 2011 йил 12 июн).

4) Буларнинг барчасидан тушунамизки, Янукович Россиядан алоқасини узгани йўқ ва унга малайлик қилишни бас қилгани йўқ. Лекин у бўлаётган ички ва ташқи босимлар сабабли ҳамда 2015 йилдаги сайловларда ғолиб чиқишни зўр бериб истаётгани сабабли Россиянинг барча талабларини қондиролмаяпти. Россия буни тушуниб турибди. Шу боис Россия учун ҳокимият тепасига Россиядан узоқлашиб, Ғарбга яқинлашишга ҳаракат қиладиган Ғарб малайлари келишидан кўра Януковичнинг ҳокимиятда қолиши яхшироқдир. Чунки ҳокимиятга Ғарб малайлари келадиган бўлса, бу нарса рус манфаатларини хатарга дучор қилади. Лекин Янукович Ғарб билан бўлган алоқаларида ўзининг Россияга малайлигини бутунлай бас қиладиган даражада узоққа бормаса керак. Айниқса Януковични қўлловчи халқ базаси Россияга хайрихоҳ бўлган қўллаб-қувватловчилардан иборат бўлгани учун Янукович бундай қилолмайди. Янукович буни эътиборга олишга мажбур. Лекин у Ғарбни рози қилишга, унга йўл очишга, унинг манфаатларини рўёбга чиқариб беришга ҳаракат қилаверади. Россия буни тушунади. Шунинг учун Россия Януковични янада қаттиқ сиқувга ҳам олмаяпти ва сиқувни унинг ўзини қўлдан чиқариб юборадиган даражада бўшаштирмаяпти ҳам.

Ато ибн Халил Абу Рашта                                                                                     

13 ражаб 1434ҳ

23 май 2013м

TagsРоссияУкраинаЯнукович
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализм онани хорлайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия ва Европа қочқинлар масаласида нима қилмоқчи!?

  • МАҚОЛАЛАР

    Россия Ўзбекистон устидан ўз таъсирини узоқ муддатга мустаҳкамлашга интилмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/