Умматнинг Суриядаги қўзғолони мустамлакачи кофир Ғарб бўғзига тиқилган суяк бўлиб қолаверади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Умматнинг Суриядаги қўзғолони мустамлакачи кофир Ғарб бўғзига тиқилган суяк бўлиб қолаверади
АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Жеймс Жеффри Жо Байден маъмуриятини Сурия қўзғолонини ортга суриш хавфли эканидан огоҳлантирди. Жеффри ўзининг «Форрин Афферс» журналида нашр қилинган мақоласида «Асад режимининг ғалабаси бутун дунёдаги мустабид ҳукмдорларга оммавий қирғин ҳокимиятни сақлаб қолиш учун энг фойдали тактика, деган мужда йўлламоқда», деди. У бу гапи билан Россия ва Эроннинг минтақага янада чуқурроқ кириб бориши мумкинлигига ишора қилди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб бундай дейди:
«Шом аҳли бугун қўзғолонларини йўқ қилиш учун тўқилаётган фитналарни жуда яхши тушуниб қолганлар. Улар ўтган ўн йил давомида шу фитналарнинг мудҳиш натижаларини бошдан кечирдилар. Бу йиллар уларнинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий каби турли соҳаларда амалда кўп сабоқлар чиқаришлари учун кифоя қилди».
Устоз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси учун ёзган изоҳида қуйидагиларни қўшимча қилди:
«Қўзғолоннинг ўтган ўн йили шуни исботладики, ер юзидаги бирорта куч қўзғолон таъсирини, айниқса, Шом аҳлининг қўзғолонларда берган беҳисоб қурбонликларини осонликча ўчира олмайди. Умматнинг Суриядаги ушбу қўзғолони кофир Ғарб учун катта хавф туғдирмоқда ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, Шом албатта қайта Ислом диёрининг марказига айланади. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас».
Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!