| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат

By htadmin
10.07.2017
1408
0
Share:

Қуръон боғларига саёҳат

بسم الله الرحمن الرحيم

ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.

 Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва хамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

 Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 87 – 91 оятларини ўрганган эдик. Қуйида мазкур суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.

وَلَقَدْ جَاءكُم مُّوسَى بِالْبَيِّنَاتِ ثُمَّ اتَّخَذْتُمُ الْعِجْلَ مِن بَعْدِهِ وَأَنتُمْ ظَالِمُونَ * وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ الطُّورَ خُذُواْ مَا آتَيْنَاكُم بِقُوَّةٍ وَاسْمَعُواْ قَالُواْ سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَأُشْرِبُواْ فِي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ بِكُفْرِهِمْ قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ إِن كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ * قُلْ إِن كَانَتْ لَكُمُ الدَّارُ الآَخِرَةُ عِندَ اللّهِ خَالِصَةً مِّن دُونِ النَّاسِ فَتَمَنَّوُاْ الْمَوْتَ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ * وَلَن يَتَمَنَّوْهُ أَبَداً بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ وَاللّهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمينَ * وَلَتَجِدَنَّهُمْ أَحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُواْ يَوَدُّ أَحَدُهُمْ لَوْ يُعَمَّرُ أَلْفَ سَنَةٍ وَمَا هُوَ بِمُزَحْزِحِهِ مِنَ الْعَذَابِ أَن يُعَمَّرَ وَاللّهُ بَصِيرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ

 “Мусо сизларга очиқ ҳужжатлар келтирганидан кейин ўзларингизга зулм қилган ҳолингизда унинг кетидан бузоққа сиғиндингиз? Эсланг (эй Бану Исроил), Биз аҳду паймонингизни олгач, устингизда Тур тоғини кўтариб туриб: «Келтирган нарсамизни (динимизни) маҳкам ушланг ва қулоқ солинг», деганимизда, «Эшитдик ва бўйсунмадик», дедилар. Кофирликлари сабаб кўнгиллари фақат бузоққа ибодат қилиш билан тўлади. Айтинг: «Агар сиз мўъмин бўлсангиз, имонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?!» Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри (жаннат) бошқа одамларсиз фақат сизларники бўлса, у ҳолда ростгўй бўлсангизлар, ўлишни орзу қилинглар!» Қилган кирдикорлари сабабли ҳаргиз уни (ўлимни) орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларни билгувчидир. Уларнинг ҳатто мушриклардан ҳам ҳаётга (яшашга) очкўз кишилар эканини кўрасиз, уларнинг айримлари минг йил умр кўришни истайдилар. Ҳолбуки, узун умр уни азобдан узоқлаштирмайди. Ахир Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб тургувчидир”. (Бақара. 92 – 96)

 Тафсир

Аллоҳ Таъоло мазкур оятларда яҳудийларнинг жирканч сифатларини, ўзларининг ҳавою нафслари йўлида ҳаққа қанчалик қарши туришларини баён қилишда давом этади.

 1 – Аллоҳ Таъоло Мусо алайҳиссаломни Бану Исроилга қатъий далиллар ва у кишининг пайғамбарлигини қўллаб-қувватловчи мўъжизалар билан юборди. У мўъжизалар бошқа бир ўринда зикр қилинган тўққизта оят-аломатлардир.

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى تِسْعَ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ

“Аниқки, Биз Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят-мўъжиза ато этдик”. (Исро. 101)

 Илонга айланган асо, кўриб турганлар учун оппоқ бўлиб кўринган қўл, денгиз бўлиниб, ўртасидан қуруқ йўлнинг очилиши, чигирткалар, битлар, бақалар, қон ва бошқа мўъжизалар Мусо алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини қатъий исботлаб берганди. Лекин улар Мусо алайҳиссалом ўз Парвардигорига муножот қилиш учун Тур тоғига кетганида ўзларига бузоқни худо қилиб олдилар. Шу билан золимларга айландилар. Чунки улар нарсани ўз ўрнидан бошқа жойга қўйдилар. Бузоқни худо қилиб олдилар. Ҳолбуки, бузоқ худо эмас. Аллоҳ Таъоло айтади: “Кейин бузоққа сиғиндингиз?” Бу ердаги (ثُمَّ ) сўзи бироз вақт ўтганликни ифодалайди. Яъни, улар оятлар устида бироз тадаббур қилганларидан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Ҳа, олдинига уларга оятлар келди, улар бу оятлар ҳақида тадаббур қилдилар. У оятлар Мусо алайҳиссаломнинг ҳақлигига далолат қилишига амин бўлдилар. Яна шундан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Бу ерда жуда қаттиқ койиш, батамом мағлуб қилиш маънолари бор. “Мусо сизларга очиқ ҳужжатлар келтирганидан кейин ўзларингизга зулм қилган ҳолингизда унинг кетидан бузоққа сиғиндингиз”.

2 – Кейин Аллоҳ Таъоло яна қайта улардан аҳд олганлигини, уларнинг устига Тур тоғини кўтариб қўйганини эслатяпти. Олдинги оятда айтиб ўтганимиздек, улар Аллоҳ берган нарсаларни жидду жаҳд билан олишлари керак эди.

وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ الطُّورَ خُذُواْ مَا آتَيْنَاكُم بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُواْ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Эсланг (эй Бану Исроил), Биз аҳду паймонингизни олгандик ва устингизда Тур тоғини кўтариб туриб, «Келтирган нарсамизни (Тавротни) маҳкам ушланг ва ундаги бор нарсани ёдингизда тутинг — шояд тақво эгаларидан бўлсангиз», дегандик”. (Бақара. 63)

 Оятнинг такрорланиб келиши маънони бўрттиради. Аллоҳ Таъоло томонидан келаётган фармонни қабул қилиш ва итоат этиш қулоғи билан тингланмаса, унинг ҳеч қандай қиймати қолмайди. Бу муборак оятда Аллоҳ Таъоло “وَاسْمَعُوا – (қабул қилиш билан) эшитинглар” деяпти. Улар бу фармонга “سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا – эшитдик ва бўйин тортдик” деб жавоб қайтаряптилар. Бу жавоб шунга далолат қиляптики, “اسْمَعُوا” сўзида қулоқ соладиган, итоат этадиган, қабул қиладиган эшитиш билан эшитинглар, деган маъно бор. Кўпинча эшитишдан қабул қилиш ҳам ирода қилинади.

وَأُشْرِبُواْ فِي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ بِكُفْرِهِمْ

 “Кофирликлари сабаб қалблари фақат бузоққа ибодат қилиш билан тўлдирилди”.

 Бу ердаги вов ҳолиядир. (Ҳолни ифодаловчи вовдир). Яъни, улар бўйсунмаётган пайтларида кўнгиллари бузоқ билан тўлиб турган эди, дилларига бузоқ муҳаббати кириб борганди. (بِكُفْرِهِمْ  кофирликлари сабаб) яъни, кофирликлари туфайли (سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا  – эшитдик ва бўйсунмадик) дейишди.

Кейин Аллоҳ оятнинг якунида уларнинг мўъминлармиз, деб қилаётган даъволари ёлғонлигини баён қиляпти. Чунки иймон куфрнинг зиддидир. Иймон бузоқни худо қилиб олишга, бузоққа муҳаббат қўйишга ва шу сабабли Яратувчи, Маъбуд Аллоҳга қулоқ солиб, итоат этишдан бош тортишга буюрмайди.

 Улар “мўъминмиз” деган ҳолларида бузоқни Худо қилиб, унга сииғинаётганлари учун, уларнинг ушбу иймонларини (яъни мўъминмиз дегандаги иймон даъвосини) ёлғон эканини, бу иймонлари фақатгина ёмонликка буюраётганини таъкидлаяпти.

قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ 

  “Айтинг: «иймонингиз сизларни қанчалик ярамас нарсаларга буюради-я?!”

 Яъни, сизлар бузоқни худо қилиб олиш билан, унинг муҳаббатини дилларингизга жойлаш билан мўъмин бўладиган бўлсангиз, бу иймонингиз ёмон иймондир. Яъни, оламлар Парвардигори сизлардан талаб қилган иймон эмасдир. Балки, у куфрнинг айнан ўзидир.

 3 – Кейин Аллоҳ Таъоло уларнинг жаннат фақат бизгагина хосдир, деган даъволарининг ёлғонлигини баён қиляпти.

وَقَالُواْ لَن يَدْخُلَ الْجَنَّةَ إِلاَّ مَن كَانَ هُوداً أَوْ نَصَارَى

 ““Жаннатга фақат яҳудий ёки насроний бўлганлар киради”, дейишди”. (Бақара. 111)

 Аллоҳ уларга қарши ҳужжат келтириб, агар ростгўй бўлсангизлар, у ҳолда ўлимни яъни, Аллоҳ билан учрашишни умид қилинглар, деяпти. Агар ҳақиқатда ўзлари ўйлаётгандек Аллоҳнинг суюкли бандалари бўлсалар, шундай қилсинлар.

وَقَالَتِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى نَحْنُ أَبْنَاء اللّهِ وَأَحِبَّاؤُهُ

 “Яҳудий ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз”, дедилар”. (Моида. 18)

Улар ўзларининг ростгўйликларини исботлаш учун ўлимни умид қилишга шошилишлари керак эди. Шундай қилмасалар, ёлғончиликлари фош бўларди. Шундай ҳам бўлди. Улар ўлимни умид қилмадилар. Чунки улар ўзларининг ёмон ишларни қилганларини, куфр келтирганларини яхши билардилар. Шунинг учун Аллоҳ билан учрашишдан қўрқардилар.

وَلَن يَتَمَنَّوْهُ أَبَداً بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ وَاللّهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمينَ

 “Қилган кирдикорлари сабабли ҳаргиз уни (ўлимни) орзу қила олмайдилар. Аллоҳ золимларни билгувчидир”.

 Мана шулар Аллоҳ Таъоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги яҳудлар ва насороларга қарши келтирган қатъий ҳиссий ҳужжатлардир. Чунки агар ҳақиқатда жаннат уларгагина хос бўлганида улар ўлимни умид қилишлари керак эди. Бу яҳудлар ҳақидаги гап. Насоролар эса ўзларини ҳақ, деб биладиган бўлсалар, яъни, Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси эмас, улар ўйлаганидек яна бир илоҳ бўлса, мубоҳалани (Аллоҳдан ноҳақ тарафни лаънатлашини сўраш) қабул қилишлари керак эди.

فَقُلْ تَعَالَوْاْ نَدْعُ أَبْنَاءنَا وَأَبْنَاءكُمْ وَنِسَاءنَا وَنِسَاءكُمْ وَأَنفُسَنَا وأَنفُسَكُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَل لَّعْنَةَ اللّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ

 “Айтинг: «Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб-йиғайлик, сўнгра Аллоҳга тазарру билан илтижо қилайлик-да, ёлғончиларни Аллоҳ лаънат қилишини сўрайлик”. (Оли Имрон. 61)

 Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги ҳар икки гуруҳ ҳам бу ишларни қилмадилар. Яҳудлар ўлимни орзу қилмадилар, Нажрон насоролари эса мубоҳалани қабул қилмадилар. Агар улар ақлларини ишлатадиган бўлсалар, мана шуларнинг ўзи уларга қарши қатъий ҳужжатлардир. “Агар яҳудлар ўлимни орзу қилганларида ўлиб, ўзларини дўзахда кўрар эдилар. Насоролар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мубоҳала қилганларида эса қайтиб келиб, аҳлини ҳам, молини топа олмай қолган бўлар эдилар”. Аҳмад ривояти.

4 – Яҳудлар ўзларининг бузилганлари ва бузғунчиликлари туфайли оқибатлари қоронғу бўлгани учун, мумкин қадар кўпроқ яшашни истайдилар. Бошқа одамлардан, ҳатто фақат шу дунёгагина ишонадиган мушриклардан кўра ҳам кўпроқ яшашга ҳарис бўладилар. Мушрикларнинг яшашга ҳарислиги табиий. Негаки, улар охиратга ишонмайдилар. Шундай бўлса-да, яҳудлар улардан кўра ҳам кўпроқ яшашга ҳарисдирлар.

وَلَتَجِدَنَّهُمْ أَحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ

 “Уларнинг ҳаётга(яшашга) очкўз кишилар эканини кўрасиз”.

 Яъни қандай бўлишидан қатъий назар умуман яшашга. Лекин бу сўз оятнинг кейинги қисмидаги мазмун билан боғланяпти.

يَوَدُّ أَحَدُهُمْ لَوْ يُعَمَّرُ أَلْفَ سَنَةٍ

“Уларнинг айримлари минг йил умр кўришни истайдилар”. Яъни, узоқ умрни, узоқ яшашни.

(يَوَدُّ أَحَدُهُمْ уларнинг айримлари истайдилар) (أَحَدُهُمْ уларнинг айримлари). Бу сўздан мурод мушриклар бўлиши ҳам мумкин. Яъни, яҳудлар фақат шу дунёнигина билгани, танигани туфайли минг йиллаб, яъни, мумкин қадар узоқ умр кўрмоқчи бўлган мушриклардан кўра ҳам кўпроқ яшашга ҳарисдирлар. Ундан мурод яҳудларнинг ўзларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Яъни, улардан бири узоқ умр кўришни истайди. (أَحَدُهُمْ ) қаринаси билан шу кейинги гап кучлироқ.

وَمَا هُوَ بِمُزَحْزِحِهِ مِنَ الْعَذَابِ أَن يُعَمَّرَ

“Ҳолбуки, узун умр уни азобдан узоқлаштирмайди”.

Чунки мушриклар охиратга, ундаги азобга ишонмайдилар. Яҳудлар эса охиратга ҳам, азобга ҳам ишонадилар. Улар ўзларининг қилмишлари туфайли азобга йўлиқишларини биладилар. Шу азоб мумкин қадар кечга сурилишини ўйлаб, ўлимни истамайдилар. Аллоҳ Таъоло уларнинг умри ҳар қанча узоқ бўлмасин, минг йилми, ундан кўпми, (бу ерда минг йил сўзи кўпликни ифодалайди), барибир оқибатда уларнинг ўлишларини, Парвардигорларига қайтишларини ва азобга гирифтор бўлишларини билади.

Аллоҳ Таъоло оятни Ўзининг уларнинг қилган ишларини кўриб туришини ва уларга ўзлари ҳақли бўлган жазони беришини айтиш билан хотималайди.

وَاللّهُ بَصِيرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ

“Ва ҳоланки Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини кўриб тургувчидир”.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

10.07.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудлар оиласи режими Сурия аҳли жароҳати ва азоб-уқубатларини мутлақо писанд қилмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганини 91 йиллиги олдидан! (махсус 3 – март учун)

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россиянинг Афғонистонда тинчлик сўзлашувлари олиб бориш таклифи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/