Покистон режими қароқчилари Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари уйларига бостириб кириб аҳлини қўрқитмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Покистон режими қароқчилари Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари уйларига бостириб кириб аҳлини қўрқитмоқда
Ҳижрий 1438 йил 10 Рамазон, милодий 2017 йил 5 июн кечаси Покистон режими қароқчилари Лаҳор шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири биродаримиз Донёл Азизнинг уйига бостириб киришди. Улар бу ишлари билан хонадон аҳлини қўрқитишди, биродаримизни топишолмагач, укасини ҳибсга олишди.
Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти матбуот бўлими Ҳижрий 1438 йил 12 Рамазон, милодий 2017 йил 7 июн чоршанба куни «Покистон ҳукмдорлари муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлишди» номли матбуот баёноти чоп этди. Унда қуйидаги сўзлар келади:
Мусулмонлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг раҳмату мағфиратига шошаётган, фақат Ундан қўрқиб, кундузлари рўза тутиб, тунлари тоат-ибодатда қоим бўлаётган шундай буюк ойда, бу режим Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётган холис инсонларни таъқиб қилиб, мусулмонлар ҳурматини поймол қилмоқда, аёлларни қўрқитмоқда… Ваҳоланки, Росулуллоҳ САВ
«مَنْ رَوَّعَ مُؤْمِنًا لَمْ يُؤَمِّنِ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ رَوْعَتَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳ Азза ва Жалла уни қиёмат кундаги қўрқувидан омонлик бермайди», деганлар. (Канзул Уммол китоби). Бу режим Росулуллоҳ САВ мана шундай огоҳлантирганларига қарамай, Исломни ҳаётда барпо этиш учун фаолият қилаётган зотларга озор беряпти:
«وَمَنْ عَادَى أَوْلِيَاءَ اللَّهِ فَقَدْ بَارَزَ اللَّهَ بِالْمُحَارَبَةِ»
«Ким Аллоҳнинг дўстларига адоват қилса, бас, у Аллоҳга қарши уруш эълон қилибди». (Ҳоким Муоз ибн Жабалдан ривоят қилган).
Ҳа, Покистон режими бу юртда қонун деган нарса йўқлигини, фақат Америка ташқи ишлар вазирлиги қонуни ишлашини ўз қилмишлари билан исбот қилиб қўйди. Чунки мустамлакачилар ундан Ислом номи билан ташкил топган бир юртда Исломни куч билан бостиришга буюришмоқда! Шунингдек, бу режим ушбу пок юртда фақатгина Ислом ҳукмронлиги бўлиши учун ҳаракат қилаётган мусулмонларни бостириш мақсадида босқинчи Британиянинг Покистондаги адлия ва полиция, каби ўлик қотма ташкилотларини жонлантирмоқчи бўлаётганини ҳам исбот этди. Бу режим Вашингтондаги хўжайинларини рози қилиш учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг огоҳлантирувидан қўрқмай, холис мусулмонларга қарши нафс-аммораси фитнасига учди». Баёнотда яна бундай дейилади:
«Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Бажу-Навоз режимига ва унинг Вашингтондаги хўжайинларига шуни таъкидлайдики, Ҳизбни қувғин қилиш ҳаргиз унинг ҳаракатини секинлаштиролмайди, йўлидан оздиролмайди. Трамп маъмурияти ва унинг мусулмон юртларидаги қуллари билиб қўйсинки, бу ростгўй, холис мусулмонлар улар каби эмас. Улар ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдилар, ҳақ устида эканликларини тушунадилар ҳамда Аллоҳнинг ушбу каломи мағзини чуқур ҳис этган ҳолларида, рошид Халифаликни барпо этиш йўлида хону монларини қурбон этадилар:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّـهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
«Ундай зотларга айрим кимсалар – одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқинг, деганларида бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди ва – бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя, У энг яхши ишончли вакилдир, дедилар» [Оли Имрон 173]».
Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ