| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат туркумидан Исломда қариндошчилик алоқаларини боғлаш ҳақида

Қуръон боғларига саёҳат туркумидан Исломда қариндошчилик алоқаларини боғлаш ҳақида

By htadmin
28.11.2016
1975
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Қуръон боғларига саёҳат туркумидан Исломда қариндошчилик алоқаларини боғлаш ҳақида

الَّذِينَ يُوفُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَلَا يَنْقُضُونَ الْمِيثَاقَ * وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الْحِسَابِ

 “(Бу оятлардан) фақат Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва мийсоқ – ваъдаларини бузмайдиган ақл эгаларигина эслатма олурлар. Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни, қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигоридан қўрқадилар, ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар)”.                                                                (Раъд. 21)

Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Кириш

Бугунги кунда Ислом олами, мусулмонлар уйғониб боргани сари, куфр оламининг бу ҳолатни кўриб туриб, мусулмонларни уйғонишдан қайтаришга бўлган харисликлари тобора ортиб бораётгани очиқ ойдин бўлиб қолди.

Мусулмонларни бир ақидага бирлашишдан қайтариш, уларнинг ўртасига парокандалик, ўзаро нафрат ва турли тафриқалар уруғини солиш учун, куфр олами мусулмонлар орасида тарқатаётган кўплаб фитналаридан бири, “Минтақалар халқларини Ислом бирлаштира оладими” каби саволларни пайдо қилишди.

Ўтган тарихга эътибор берадиган бўлсак, турли миллат ва элатлардан ташкил топган кўплаб минтақалар халқларини Ислом етиб бориши билан, Исломий ақидага бирлашиш, шу ақида бошқаруви остида яшаш, шариат аҳкомларини ҳаёт қонунлари деб қабул қилиш билан, ушбу миллат ва элатлар мусулмонлик деган ном остида бирлашдилар. Мусулмонларнинг ўзларини давлати, ақидаси билан ҳаётларини бошқариб турувчи Халифалиги йўқ бўлгунча ва кўп жойларда ушбу давлат йўқ бўлиб кетганидан кейин ҳам, мазкур Ислом робитаси билан мусулмонлар бир-бирларига душманлик қилмай, ўзаро дўстона ҳаёт кечирдилар. Лекин мустамлакачи кофирлар мусулмонлар юртларини бўлишиб олиб, бойликларини талон – тарож қилганларидан кейин, мусулмонлар ўртасидаги бу биродарликни, бир ақида билан яшаб, ушбу ақида берган ечимларни қонун деб билишни, ўзаро Исломий биродарлик туйғуларини йўқ қилиб ташлашни мақсад қилди ва бу мақсади учун тинимсиз курашиб келмоқда.

Мусулмонларни яна ўз давлатларини қайта тиклаб олмасликлари учун уларга Ислом халқларни бирлаштирмайди, халқлар куфр олами тузиб берган қонунлар (яъни капиталистик демократия қонунлари) билан яшашларининг ўзи уларни бахтли қилади каби тушунчаларни мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташладилар ва ҳозирда ҳам бу иш давом этмоқда.

Лекин ҳозирги мақоламизда биз сиз азизларга “Ислом ҳар қандай миллатлардаги халқларни бир ақидага бирлаштира олади” деган маънони исботлаш учун ҳаракат қилмоқчи эмасмиз, зеро, Ислом фақатгина адолат дини экани, у халқларни бирлаштиришини, Аллоҳнинг розилиги учун яшовчи буюк Умматга айлантиришини исботлаш учун ҳожат ҳам йўқ, чунки бу ҳолатни бутун олам мана 1400 йилдирки гувоҳи бўлиб келмоқда.

Биз ушбу мақолада бир-бирлари билан бегонадан кўра ёмонроқ алоқада бўлган, яъни қариндошлик алоқаларини ҳам манфаат келсагина қиладиган (бугунги кундаги куфр олами, капиталистлик демократия инсониятни мана шундай яшашга тарғиб қилмоқда) тубан ҳолатга тушиб кетган жоҳилият жамиятидаги инсонлар ўрталарини бирлаштириш, бир ақидага жамлаб, мана шу ақида билан яшашга чақиришида Ислом шариати тутгун йўллардан бири – қариндошлик алоқаларини боғлашга Ислом шариати қандай тарғиб қилгани, қай йўсинда қариндошлик алоқаларини буюк ибодатлардан бирига айлантиргани ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Қариндошлар ҳақида

Жоҳилиятдаги араблар она томонидан бўладиган қариндошни, айниқса, у асаба ёки ўша замонда эътироф этилган меросхўрлардан бўлмаса, сариқ чақага ҳам олмасдилар. Чунки улар уруш пайтида йиғиладиган, яъни қон ва молга алоқадор ишларда асқотадиган кишиларгагина аҳамият берардилар. Она томонидан бўлган қариндошларга эса эътибор бермасдилар. Умуман олганда аёллар у пайтда жуда қадрсиз эдилар.

Ислом келиб, ҳамма одамларни Ислом риштаси билан боғлади.

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

 “Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир”.                                                                   (Ҳужурот. 13)

У (яъни Ислом) кишини ўзининг барча қариндошлари билан ҳам боғлади. Ҳар бир ҳақдорга ўз ҳаққини берди. Асабалар кимлар, хун оладиганлар кимлар, меросхўрлар кимлар, уларнинг оладиган улушлари қанча, ҳамма-ҳаммасини баён қилди. Шунингдек, асаба бўлмаган қариндошларни ҳам, мерос олмайдиган қариндошларни ҳам айтиб ўтиб, уларни улил-арҳам яъни қариндошлар, деб номлади. Айтиб ўтганимиздек, бундай қариндошларга жоҳилиятда эътибор берилмасди.

وَأُوْلُواْ الأَرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَى بِبَعْضٍ فِي كِتَابِ اللّهِ إِنَّ اللّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

 “Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга) ҳақдорроқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир”.      (Анфол. 75)

وَاتَّقُواْ اللّهَ الَّذِي تَسَاءلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ

 “Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндошлик (алоқаларидан) қўрқинг”.                             (Нисо. 1)

مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ، وَيُنَسَأَ لَهُ فِى أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимники ризқи мўл бўлишлиги ва номи узоқ яшашлиги хурсанд қилса, қариндошлари билан борди-келди қилсин”.Муттафақун алайҳ.

اَلرَّحِمُ مُعَلَّقَةٌ بِالْعَرْشِ تَقُولُ: مَنْ وَصَلَنِى وَصَلَهُ اللهُ وَمَنْ قَطَعَنِى قَطَعَهُ اللهُ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қариндошчилик Аршга осилган бўлади ва шундай дейди: Ким мен билан уланса, Аллоҳ у билан уланади, ким мен билан узилса, Аллоҳ у билан узилади”. Муслим, Термизий, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

عن أبي أيوب الأنصاري- رضي الله عنه – أن رجلاً قال للنبي صلى الله عليه وسلم : أخبرني بعمل يدخلني الجنة . فقال النبي صلى الله عليه وسلم : تعبد الله،ولا تشرك به شيئاً،وتقيم الصلاة،وتؤتي الزكاة،وتصل الرحم

Абу Айюб ал – Ансорий розияллоҳу анҳу дедилар: “Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Эй Росулаллоҳ, мени жаннатга олиб кирадиган амалнинг хабарини беринг” – деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:“Аллоҳга Унга шерик келтирмасдан ибодат қилишинг, намозни адо қилишинг, закотни беришинг ва қариндошчилик алоқаларини боғлашинг”. Бухорий ривояти.

Ислом борди-келди қилишга ундайди. Қариндошчилик ришталарини узишни ҳаром қилади. Бу ишда у жуда қаттиқ туради.

فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ * أُولَٰئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَىٰ أَبْصَارَهُمْ

 “Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз) ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир”.  (Муҳаммад. 22 – 23)

Яъни қариндошликни узганни Аллоҳ лаънатлайди.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: « لا يدخل الجنة قاطع رحم

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қариндошчиликни узган жаннатга кирмайди”. Термизий ривояти.

Улул-арҳамлар юқорида айтиб ўтганимиздек, кишининг асаба ва меросхўр бўлмаган қариндошларидир. Улар тоға, хола, амма, амакининг қизи, қизнинг ўғли, аканинг қизлари, опа-сингилнинг ўғли, аканинг она бир ўғли, она бир амаки, онанинг бобоси ва шулар орқали боғланувчи қариндошлардир.

Юқоридаги далилларга кўра, маҳрам қариндош билан боғланиш (унинг ҳолидан хабар олиб туриш) фарздир.

Маҳрам бўлмаган қариндош билан борди-келди қилиш эса мандубдир. Негаки, номаҳрам билан ҳоли қолиш мумкин эмаслиги, аёл ўзининг шахсий ҳаётида фақат ўз маҳрамлари билангина жам бўла олиши номаҳрам қариндошлардаги боғланиш фарз эмаслигини, яъни шу ҳақдаги буйруқ қатъий эмаслигини кўрсатади. Яъни бундай қариндошлар билан қариндошлик алоқаларини боғлаш савобли иш бўлиб, бу ишни мусулмон шахс савоб умидида қилса, ин ша Аллоҳ ажр – савоб олади. Зеро банда яхшилик нияти билан қилган ҳар қандай амалини Аллоҳ зое кетказмасликнинг ваъдасини берган.

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا

 “Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар эса, шак-шубҳасиз – Биз (улар каби) чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз”.(Каҳф. 30)

Хулоса

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом инсон яшайдиган жамиятда учраши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатга, муаммога аниқ ва тиниқ ечимларни берди. Ва ушбу ечимлар орасида инсонларни ўзаро боғлаб турувчи Ислом ақидасининг шаръий кўрсатмаларидан бири бўлган, қариндошлик алоқаси мавзусидаги ечимларни ҳам мукаммал қилиб бериб, бу билан мусулмонларни қариндошлик уруғчилик қилиш ҳолатларини ҳам, агар Роббиси кўрсатган шариат бўйича яхши ният билан қилсалар, бу ишлари билан ҳам Аллоҳнинг розилигига эришишлари имкониятини берди.

عن درة، قالت: قلت: يا رسول الله، أي الناس أفضل؟ قال: أتقاهم لله، وأوصلهم للرحم، وآمرهم بالمعروف، وأنهاهم عن المنكر

Дурра бинти Аби Лаҳаб айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим: “Ё Росулаллоҳ, инсонларнинг афзали қандай бўлади?”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: “Аллоҳдан қўрқувчироғи, қариндошликни боғлашга эътиборлироғи ва маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчироғи”. Аҳмад ва Ибн Аби Шайбалар ривояти.

Бизлар ҳам модомики, ўзимизни Аллоҳга ишонувчи мўъмин банда деб ҳисоблар эканмиз, Унинг розилиги учун яшовчи тақводор бандалардан бўлишни хоҳлар эканмиз, муқаддас динимиз буюрган ушбу буюк амални ҳаётимизда тирилтиришимиз лозимдир. Ана шундагина, қариндошларимиздан кейин бошқа мусулмон биродарларимиз билан ҳам мусулмон биродарлик алоқаларини боғлашимиз осон бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

13.10.2015й.

Tagsқариндошчилик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон давлати жинс ўзгартиришни юридик ҳуқуқ сифатида тан олди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ушбу коронавирус замонидан кейин дунёга стратегик жиҳатдан назар солиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «QUAD» альянси Хитой учун душманлик ва қамалдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/