Қуръоннинг жамланиши, етти қироат тўғрисидаги саволларига жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Қуръоннинг жамланиши, етти қироат ва
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
оятининг тафсири тўғрисидаги саволларига жавоб
Саволлар:
Ҳурматли биродарим ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
1 — Шахсия китобининг 3-жузи «Биринчи далил — Китоб» мавзусининг тўртинчи бандида қуйидагилар келган: «Баҳс унинг Қуръон эканлигида эмас, балки унинг олдинга ва кейинга қўйилишидадир…» Бундан мақсад нима?
2 — Қироатларга нисбатан айримлар мутавотир қироатларни еттита деб ҳисоблайди, айримлар эса ўнта деб ҳисоблайди. Бу масаладаги тўғри раъй қандай бўлади?
3 — Усмоний мусҳафга ва араб маъноларига мос ворид бўлиши оҳод бўлган қироатларга қандай муносабатда бўламиз? Бундай қироат билан Қуръонни ўқиш жоизми?
Мусҳафда битилган оятларга мос келмаган ворид бўлиши оҳод бўлган кам учрайдиган қироатларга қандай муносабатда бўламиз?
4 — Етти ҳарф мавзусида сизнинг муайян таржиҳингиз борми?
5 — Менда яна бошқа савол ҳам бор бўлиб, бу савол тафсирга доир бўлгани учун сиз учун жавоб бериш оғир эмас, деб умид қиламан. Савол:
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
«Сизларни ҳам, амалларингизни ҳам Аллоҳ яратган» [Соффат 96]
оятининг тафсири ҳақидадир. Мен ўқиган айрим тафсирларда «ما»нинг масдария бўлиши ҳам мавсула бўлиши ҳам тўғри бўлади деб айтилган. Уларнинг қай бирини кучлироқ деб ҳисоблаймиз? Бунинг қазо ва қадар масаласига нисбатан исломий оқимларга таъсири қандай?
Аллоҳ ишингизга барака бериб фатҳни насиб этсин. Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
1 – Сиз айтган «Шахсия» китобининг 3-жузидаги нарсада чалкашлик бор. У қайта кўриб чиқилиб тузатилди ва қуйидаги ҳолга келтирилди:
Тўртинчи: Қуръонни жамлаш Росулуллоҳ САВдан уни нақл қилишдан бошқачадир. Нақл қилиш Росулуллоҳ САВдан оғзаки нутқ орқали эшитишдир. Баҳснинг мавзуси ҳам шу. Аммо Қуръон оятларини битта Мусҳафга жамлашга келсак, баҳс унинг Қуръон экани ҳақида бўлмаган. Қуръонни жамлаш ҳофизларнинг ёзиб бериши орқали бўлмади, балки Росулуллоҳ САВ ҳузурида битилган саҳифаларни жамлаш ва ҳар бир сурани Росулуллоҳ САВ тасдиқлагандек жойлаштириш, ҳофизлардаги Қуръонга уни солиштириш ва уни бир жойга қўйиш бўлди».
2 – Мутавотир қироатлар:
а) Мутавотир қироатлар еттитадир. Мусулмонлар Росулуллоҳ САВ давридан бошлаб Аллоҳ хоҳлаган вақтгача шу қироатни ўқийдилар. Усмон РА Мусҳафлари лафзан ва шаклан жамлаган қироатлар шулардир. Тобеинлар ва таба тобеинлардан бир қатор қироат олимлари бу қироатларни ва уларнинг санадларини жамлаганлар, ўзларигача етиб келиш санадини батафсил баён қилиб ва барча томонларини текшириб китобларда исботлаганлар.
Қуйидагилар етти қироат алломаларидир:
• Нофе ибн Абдурраҳмон ибн Абу Нуайм Лайсий Абу Рувайм, мадиналик Қуръон ўқитувчиси, ҳижрий 169 йилда Мадинада вафот этган. Ундан тахминан 220 йил Мадинада вафот этган Қолун ва ҳижрий 197 йил Мисрда вафот этган Вараш ривоят қилган.
• Абдуллоҳ ибн Касир Абу Маъбад, Амр ибн Алқама Каноний Дорий Маккийнинг мавлоси, Маккада ҳижрий 45 йил туғилиб, ўша ерда 120 йил вафот этган. Ундан ҳижрий 250 йил Маккада вафот этган Буззий, Ибн Абу Бузза Макка муаззини ва ҳижрий 291 йил Маккада вафот этган Қанбал Маккий Махзумий ривоят қилган.
• Абу Амр ибн Ало Мозаний, Басра аҳлининг Қуръон ўқитувчиси, Маккада ҳижрий 68 ёки 70 йил туғилиб Басрада улғайган, ҳижрий 154 йид Куфада вафот этган. Ундан ҳижрий 246 йил вафот этган Даврий ва 261 йил вафот этган Сусий ривоят қилган.
• Абдуллоҳ ибн Омир Яҳсабий, Шом аҳлининг қироатдаги имоми, у тобеинлардан бўлиб, ҳижрий 118 йил Дамашқда вафот этган. Ундан ҳижрий 245 йил вафот этган Ҳишом ибн Аммор Дамашқий ва ҳижрий 173 йил туғилиб 242 йил Дамашқда вафот этган Ибн Заквон Дамашқий ривоят қилган.
• Осим ибн Абу Нужуд Асадий, ҳижрий 127 йил охирида вафот этган. Ундан 194 йил Куфада вафот этган Шўъба Куфий Асадий ва 190 йил вафот этган Ҳифс Асадий Баззор Куфий ривоят қилган.
• Ҳамза ибн Ҳабиб Зайёт Куфий, ҳижрий 80 йил туғилиб 156 йил Ҳалвонда вафот этган. Ундан ҳижрий 229 йил Бағдодда вафот этган Халаф ибн Ҳишом Баззор ва ҳижрий 220 йил Куфада вафот этган Халлод ибн Холид Куфий ривоят қилган.
• Касоий Куфий, Қуръон қироатчиси ва наҳвчи олим, ҳижрий 120 йил туғилиб 189 йил вафот этган. Ундан 240 йил вафот этган Абу Ҳорис Лайс ибн Хулд Бағдодий ва Ҳафс Даврий (у юқоридаги Абу Амрнинг ҳам ровийси) ривоят қилган.
Ҳозирда босиб чиқарилаётган мусҳафлар Усмон РА нусха кўчирган мусҳафларнинг айни шакли билан Ҳифс ибн Осимнинг қироатига мувофиқ босиб чиқарилади. Бу ерда, хусусан Африканинг айрим минтақаларида Нофедан Вараш ва Қолун ривоят қилган қироатга мувофиқ босиб чиқарилган бошқа мусҳафлар ҳам бор.
Етти қироатни жамлаган уламолардан ҳижрий 324 йилда вафот этган Ибн Мужоҳид номи билан машҳур бўлган имом Аҳмад ибн Мусо ибн Аббос шуҳрат топди. У таниқли етти қироатни жамлаб «Ас-Сабъату фил қироъот» номли китобида қайд этди ва етти қироат уламоларини зикр қилиб келтирди. Қайд этишда бу етти қироатни тартибга келтирди. Унинг бу китоби қироат талабаларининг асосий манбасига айланди. Ибн Мужоҳид қироатларни қайд этишда жуда қаттиқ шартларга риоя қилди. У фақат зобт (аниқлик) ва омонат билан танилган, умри давомида қироат илмини маҳкам ушлаган, унинг ривоятини ва ундан дарс олишга барча иттифоқ қилган кишиларнинггина ривоятини олди. Бунинг оқибатида у биз юқорида зикр қилган етти кишининг қироатини тўплади.
б) 833 ҳижрий йилда вафот этган Шамсиддин Абулхайр ибнул Жазрий қироатларнинг санадлари борасида изланиш олиб бориб бошқа яна учта қироатни топди. У бу қироатларни ҳам худди мутавотир етти қироатга ўхшаш Усмоний мусҳафга зид эмас деб ўз қарашини билдирди, буни ўзининг «ан-Нашр фил қироъотил ашр» номли китобида исботлади ва ўзи қўшган уч алломанинг исмини айтиб ўтди. Улар:
Абу Жаъфар Язид ибн Қаъқоъ Маданий, ҳижрий 130 йил вафот этган.
Яъқуб ибн Исҳоқ Хазрамий Куфий, ҳижрий 205 йил вафот этган.
Халаф ибн Ҳишом Абу Муҳаммад Баззор Асадий Бағдодий ҳижрий 229 йил вафот этган.
Мен етти қироатга диққат билан эътиборимни қаратдим ва «Тайсирул вусул илал усул» номли китобимда уларни санадлари ва ровийлари билан айтиб ўтдим. Ибнул Жазрий айтиб ўтган уч қироатни ўрганмадим. Ибнул Жазрий ва бошқа уламолар бу қироатларни ҳам етти қироат қаторига қўшган. Инша Аллоҳ келажакда бу уч қироат тўғрисида ҳам изланиш олиб бораман деб умид қиламан. Ҳар бир соҳиби илм устида билимдон зот бор.
3 – Аммо мутавотир бўлмаган қироатларга келсак, бу қироатлар Усмоний мусҳаф хатига мос келадими ёки йўқми бундан қатъий назар у билан қироат қилиш жоиз эмас. Чунки у Қуръон эмас. Қуръон фақат Росулуллоҳ САВдан мутавотир йўли билан нақл қилинган қироатлардир.
4 – Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши:
Росулуллоҳ САВ дедилар:
«إِنَّ هَذَا القُرْآنَ أُنْزِلَ عَلَى سَبْعَةِ أَحْرُفٍ، فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ»
«Қуръон етти ҳарфда нозил қилинган. Ундан енгил бўлганини ўқинглар» (муттафақун алайҳ).
Яна айтади:
«أَقْرَأَنِي جِبْرِيلُ عَلَى حَرْفٍ فَرَاجَعْتُهُ، فَلَمْ أَزَلْ أَسْتَزِيدُهُ وَيَزِيدُنِي حَتَّى انْتَهَى إِلَى سَبْعَةِ أَحْرُفٍ»
«Жаброил менга битта ҳарфда ўқитди мен такрорладим. Мен кўпайтиришни сўрашда давом этдим у кўпайтирди. Ҳатто етти ҳарфга етгач тугатди» (Бухорий ривояти).
Дарҳақиқат уламолар етти ҳарфдан мақсад нима эканлигида ихтилоф қилганлар. Уларнинг айримлари мутавотир қироатлардаги луғавий ихтилофлар ва унинг етти мажмуада жамланишини баҳс қилганлар ва уларни етти мажмуада жамлаганлар. Булар: «Эъроб жиҳатлари, зиёда ва нуқсон, олдинга ва кейинга суриш, қалб қилиш (ҳарфларни алмаштириш) ва бадал келтириш, лафзнинг тарқиқ, тафхим, имола, фатҳ каби турлари…». Яна айримлари мутавотир қироатлар ўз ичига олган араб сўзларини баҳс қилганлар…
Бу мавзуни яхшилаб ўрганиб чиққандан кейин мен қуйидагиларни таржиҳ қилдим: Етти ҳарф араб тили олинган ва Қуръони Карим нозил бўлган пайтда фусаҳолар уларда мусобақа қилган араб қабилалари лаҳжаларидир. Бундай таржиҳ қилишимга сабаб мутавотир қироатлар шу қабилалар лаҳжаларидан ташқарига чиқмаган. Бу қабилалар Қуръон нозил бўлган пайтдаги фасоҳатли тилда сўзлашган машҳур етти қабиладир. Улар: Қурайш, Тамим, Қайс, Асад, Ҳузайл, Кинонанинг бир қисми ва Тоийларнинг бир қисми.
Менинг бу масаладаги таржиҳим шу, яъни етти ҳарфнинг маъноси мазкур етти қабила лаҳжаларидир. Бироқ бу Қуръоннинг ҳар бир сўзини шу етти қабиланинг лаҳжалари билан ўқиса бўлаверади дегани эмас. Балки фақат Росулуллоҳ САВдан мутавотир йўл билан нақл қилинган қироатлардагина ўқиш жоиз. Мутавотир бўлмаган қироатда ўқиш жоиз эмас. Чунки мутавотир бўлмаган қироат Қуръон эмас.
5 – Энди
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
«Сизларни ҳам, амалларингизни ҳам Аллоҳ яратган» [Соффат 96]
оятининг тафсирига келсак бу ерда «ما» мавсуладир. Яъни бу Аллоҳ Таоло сизларни яратди ва сизлар ибодат қилаётган бутларни яратди деганидир. Оятнинг насси (матни) шунга далолат қилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
فَرَاغَ إِلَى آلِهَتِهِمْ فَقَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ مَا لَكُمْ لَا تَنطِقُونَ فَرَاغَ عَلَيْهِمْ ضَرْباً بِالْيَمِينِ فَأَقْبَلُوا إِلَيْهِ يَزِفُّونَ قَالَ أَتَعْبُدُونَ مَا تَنْحِتُونَ وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
«Бас (Иброҳим) аста уларнинг бутлари олдига келиб: «(Олдиларингиздаги) таомларни емайсизларми? Нега сўзламаяпсизлар?!» деди. Сўнг уларга яқин келиб, ўнг қўли(даги болта) билан урди. Бас (қавми) унинг олдига шоша-пиша келишгач, деди: «Ўзларингиз йўниб-ясаб олган нарсаларга ибодат қилурмисизлар?! Сизларни ҳам, амалларингизни ҳам Аллоҳ яратган» [Соффат 96]
Кўриниб турибдики
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
ояти
قَالَ أَتَعْبُدُونَ مَا تَنْحِتُونَ
оятидан кейин келяпти. Бу ерда сўз бутлар ҳақида боради.
«ما»ни масдария деб тафсир қилганлар ва бундан «Аллоҳ сизларни ва амалларингизни яратди» деб тушуниб, натижада Аллоҳ инсоннинг ишларини яратади деб хулоса қилганлар, агар улар Аллоҳ уларни ва ишларни яратди деган маъно билан тўхташганида, яъни Аллоҳ уларда ишни бажариш имкониятини, ишни бажариш учун куч-тоқатни яратди деган маъно билан тўхташганида оят маъносидан унчалик узоқлашмаган бўлишар эди. Бироқ улар «Аллоҳ амалларингизни яратди» жумласини «Аллоҳ сизларни шу амалларни қилишга мажбурлади», деб тафсир қилишди. Яъни улар тушунишдики, Аллоҳ бизни ҳар бир ишимизга мажбурлади, бизда бирор ишни бажаришда, яхши ишларни қилишда ҳам, ёмон ишларни қилишда ҳам ихтиёр йўқ. Табиийки, бу хатодир. Чунки инсоннинг ихтиёрий ишлари бор. У бу ишларни ўз ихтиёри билан бажаргани учун унга савоб ёки жазо олади. Аллоҳ бизни ҳар бир ишимизни бажаришга бизнинг ихтиёримизсиз мажбур қилади дейиш хатодир…
فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ
«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!» [Залзала 7-8]
Қазо ва қадар ҳамда унинг исломий фирқаларга алоқаси мавзуси узун мавзу бўлиб, у бутун тафсилоти билан Шахсия китобининг 1-жузида келтирилган. Сиз ўша бобга мурожаат қилинг. Аллоҳ сиз билан биргадир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
18 зул-қаъда 1434ҳ
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми