Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари “геосиёсий таранглик вазиятида” ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари “геосиёсий таранглик вазиятида” ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Мирзиёевнинг матбуот хизмати.
Ўзбек президенти матбуот хизматининг ёзишича, президентлар “дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари”ни муҳокама қилди.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати эса: “Икки давлат раҳбари айни пайтдаги геосиёсий таранглик вазиятида иқтисодий ва тижорий алоқаларнинг бугунги ҳолати”ни муҳокама қилгани ҳақида билдирди. (Озодлик, 03.03.2022й)
Изоҳ: Икки давлат президентлари матбуот котибларининг баёнотларидаги мазмун-моҳият деярли бир хил. Улар одатдагидек халқни геосиёсий вазият ва унинг ечимлари тўғрисидаги сиёсий мулоҳазалардан узоқлаштириш учун оммага мулоқот мавзусинигина маълум қилишди. Аслида ўша сир тутилган ишлар омма муҳокама қилиши керак бўлган, халқ тақдирини ҳал қиладиган асосий масалалар эди. Устимиздаги раҳбарларнинг ким эканлигини халқимиз озми кўпми англаб етган бўлса-да, уларнинг хиёнатларини Умматга доимий равишда эслатиб туриш зарурий иш ҳисобланади. Чунки халқ сиёсий фикрларсиз ҳамма нарсасини бой беради. Тўқаев ҳақида айтадиган бўлсак, у халқ тарафидан ағдариб ташланишига ақли етганидан кейин, ўзининг кимга малай эканлигини исботлаб Россияни ёрдамга чақирди. Тўқаев лавозимда қолиш эвазига Россияни Қозоғистоннинг ички муаммосини куч билан бартараф қилиш орқали у ердаги нуфузини янада мустаҳкамлаб олишига ва минтақа давлатларига таъсирини оширишига имконият яратиб берди. Мирзиёев эса “халқни ишонтириш”ни сиёсатининг ғоявий мақсади қилиб белгилаган. Унда битта мақсад бор – халқни ўз сиёсатига инонтириш. Шу сабабдан товуқбоқарлик ташаббусидан, хориждан одамларимизни Ўзбекистонга қайтаришимиз керак, деган жарангдор ташаббусларигача бўлган барча чиқишлари халқ дарди ва муаммоларини эътироф этиш билан ўзига қаратишдангина иборат бўлиб қолди. Амалда эса, бунинг акси бўлди, “Хорижга меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича” Президентнинг катта қарори чиқди.
Сўнгги кунларда Россияга яқин ҳисобланган Марказий Осиё давлатлари Ғарб қадриятларини тан олувчи, Америка малайи бўлган Эрдоған Туркияси билан билан алоқаларини кучайтирмоқда. Масалан, Қирғизистон Туркия билан қуролли кучлар ҳамкорлиги бўйича ҳужжат имзолади. Назарбоев эса, долзарб сиёсий масалаларни муҳокама қилиш учун Эрдўған билан учрашди. Ўзбекистон эса, Эрдўғаннинг Тошкентга кутилаётган ташрифи олдидан Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) номини Тошкент кўчаларидан бирига беришини маълум қилди. 6-9-март кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди. Ҳокимларимизнинг Ғарб томон қадамларининг тезлашиб қолгани Россиядан узоқлашиб қисман эркин сиёсат сари илдамлаётганини англатмайди. Балки улар Аллоҳга суяниб халққа хизмат қилмаслигини, ҳокимиятларини мустаҳкамлаш учун Путин ёки Байденга орқа қилиб, халқини ҳар қандай таҳликага юзлаштириши мумкинлигини англатади. Назарбоев ва Каримов Москвага муте бўлган бўлса, уларнинг ўринбосарлари Қозоғистон ва Ўзбекистонни Россияга баттар қарам қилишди. Бунинг натижасида Ғарбнинг Россияга қўллаётган ҳар қандай санкциялари билвосита бизнинг юртларимизга ҳам таъсир қиладиган аҳволга келиб қолди. Бундай вазиятда агар ҳукуматларимиз зарарларни олдини олиш учун Ғарбга тезликда яқинлаша бошласа, Россиянинг қаттиқ босимига рўбарў бўлишлари мумкин. Бу ишлар мусулмонларни ҳеч қандай ихтилофсиз бир вужудга айлантирадиган Исломига қайтиши нақадар зарурлигини таъкидламоқда. Қудратли дейилган давлатларнинг аслида кучсиз эканликлари, кучли ирода билан бирлашган ҳар қандай халқ олдида мағлуб бўлишлари аён бўлди. Бундай вазиятда даъват аҳли ва Исломини севувчи барча мусулмонлар даъват ишларини кучайтиришлари зарур. Чунки Аллоҳ кофирни кофир билан, золимни золим билан овора қилиб қўйган пайтда даъват фаолияти учун катта имкониятлар эшиги очилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
15.03.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми