| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ХОС МАВЗУЛАР
Home›ХОС МАВЗУЛАР›Ўзбекистонда хақиқий ҳолат қандай?!

Ўзбекистонда хақиқий ҳолат қандай?!

By htadmin
06.12.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистонда хақиқий ҳолат қандай?!

Бугунги кундаги инсоният ҳаётига бир назар солайлик. Жумладан, ўз юртдошларимиз бугун қандай яшамокдалар? Оиласида, хонадонида, иш жойида, ўз юртида хотиржамлиги борми? Жамият таянчи бўлган келажак авлодларидан кўнгли тўқми? Нега минбарларда туриб айтилаётган ҳисоботлар воқеликда ўз тасдиғини топмаяпти? Ушбу саволлар ҳар бир юртдошимизни қалбига тинчлик бермаётган экан, бу ҳақда бизлар ҳам ўз мулоҳазаларимизни баён қилишга жазм этдик.

Ўзбекистон. Марказий Осиёнинг марказида жойлашган. Аҳолиси  30746 минг (15283 минг эркаклар, 15463 минг аёллар), аксари мусулмонлар, ер ости ва ер усти бойликлари жиҳатидан дунёда салмоқли ўринга эга давлат. Табиати жуда ҳам қулай, яъни бу юртда йилнинг тўрт фасли мужассамдир. Бундай шароитларга эга бўлган халқ ўз ҳаётидан мамнун ва бахтиёр бўлишлиги табиий ҳол бўлиши керак эди. Аммо, бизларда шу бахтиёрлик нега топилмаяпти? Нега?

Ёки баъзиларнинг таъбири билан айтганда “дангасалик” касалига мубтало бўлганмизми? Ёки ношукрмизми? Ёки ўзга юртларда юриш бу халқ учун завқми?

Юртдошларимизнинг аксари ўзини бахтиёр деб хис қилади ва бунга ўзини ишонтиришга қаттиқ уринади, ҳатто уларга ваъда қилинган буюк келажак қачонлардир келишига ишонишга ҳаракат қилиб яшайди, умид килади. Аммо…

Аммо, орзу умидлар сарҳушлиги тарқалгандан сўнг аччиқ ҳақиқат воқеълиги билан юзлашади. Ҳақиқат шуки, уларга ваъда қилинган “буюк келажак” тобора саробга айланаётганини секин аста хис қила бошладилар. Чунки, чорак асрдан буён берилаётган ваъдалар, ичилаёган қасамларни ёлғонлиги хар бир ақли расо инсонга аён бўла бошлади.

Ҳа, йигирма беш йил…

Тарих учун бу давр ҳеч қанча вақт бўлмасада, лекин бу диёрда яшаётган инсонлар учун асрларга тенг бўлиб бормоқда.

Ўзбекистонни зулм ва алдовлар билан бошқариб келаётган илмоний тузум, Ўзбекистондаги бу соддадил, жафокаш халқни чорак аср давомида ёлғон ваъдаларга ишонтира олди. Бу халқ ўтган асрда қаттол ва даҳрий социализмнинг ер юзида коммунизм қуриш ҳакидаги пуч ғоясига эргашган эди. Ушбу етмиш йиллик мустабид даҳрийлик тузумидан қутилиб олганига хурсанд бўлган бу юрт халқлари, энди озодликка етишдик деганида яна бир синовга дуч келдики, бамисоли ёмғирдан қочиб дўлга тутилган кимсага ўхшаб қолди. Халқ ўта абгор ҳолда яшамоқдаки, мисли ўрмон ҳаётига айланиб улгурди. Бу сўзимиз муболаға эмас, айни ҳақиқатдир. Юртимизнинг қай бир соҳасига қарашингиздан қатъий назар, бирортасида ривожланиш кўринмайди. Келинг бир бошидан таҳлил қилиб кўрайлик.

Иқтисодиёт     

Ўзбекистон иқтисодиётига тааллуқли барча маълумотлар халқдан сир сақланади. Ҳатто бу маълумотлар нафақат халкдан, балки дунё ҳамжамиятидан ҳам яширилади. Бу диёрда мавжуд ер ости ва ер усти бойликлари аҳолининг демографияси, географик жойлашуви, мўътадил табиати ва бошқа кўп омилларини ҳисобга олсак, дунёдаги энг ривожланган давлатлар қаторида бўлиши ҳамда ҳаёт карвонининг олдинги сафларида боришини тақозо қилар эди, лекин…

Ўзбекистон бугунги кунда ҳаёт карвонининг ортида қолиб кетди. Ҳатто иш шу даражага етиб келдики, ҳукмдорларимиз ўзга юртларни эшиги олдига қарз сўраб боришлари оддий ҳолатга айланиб бўлди. Бунинг асл сабаблари, очкўз тузум амалдорлари томонидан ер ости ва ер усти бойликларини чорак аср мобайнида аёвсиз талон тарож қилганликларидадир. Даромад келтирувчи барча соҳаларни, жумладан ишлаб чиқариш, маиший хизмат, савдо, транспорт хизматидан тортиб давлат тассаруфидаги заводлар, фабрикалар, машинасозлик каби саноат соҳаларини, шунингдек газ, олтин, кўмир ва бошқа фойдали қазилма конларини ҳам хусусийлаштириб, ўзлаштириб олинганлигидадир. Натижада, бу соҳалардан келаётган даромадлар давлат бюджетига тушиш ўрнига, бир ҳовуч амалдор шахсларнинг чўнтагига тушмоқда. Бу тўймаслар бу билан қаноатланмадилар, балки давлат бюджетини ҳам ҳар хил қурилиш, ободонлаштириш, йўллар қуриш, спорт иншоотлари барпо қилиш каби баҳоналар билан еб битиришмоқда. Бундай ишларни бажариш учун давлат бюджетидан ажратилаётган ваҳимали маблағларни телевидение ва матбуот орқали халқни ишонтириб ўзлаштирмокдалар. Режаланган бунёдкорлик ва қурилиш ишларини жойлардаги бой савдогарлар, кичик ва ўрта бизнес соҳаси вакилларига, банкларга, корхона ва ташкилотларга, завод ва фабрика раҳбарлари зиммасига мажбуран юкламоқдалар. Натижада, корхона ва ташкилот раҳбарлари бу маблағларнинг ўрнини қоплаш учун яна халқнинг чўнтагига қўл солмокдалар, бунинг оқибатида коррупция, халқ мулкини ўзлаштириш, ўғрилик ва порахўрлик авжига минмоқда. Ва бундан бюджетда пул етишмаслиги, пул тақчиллиги юзага келиб, бюджет хизматчилари, барча турдаги нафақахўрлар, пенсионерлар ойлаб маошсиз қолмоқдалар.

Юқоридаги сўзларни исботи ўлароқ, фактларга мурожаат қилсак. Бугунги кунда Ўзбекистонда “Намунавий уйлар” қурилиши авж олди, бир томондан қарасангиз жуда яхши тадбир, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб, тобора чирой очиб бормокда. Бу уйларга эга бўлмоқчи бўлган юртдошларимиз, уйнинг умумий қийматини бор йўғи 25% ини омонатга қўйсалар бўлди, қолгани эса “Қишлоққурилиш” банки маблағлари эвазига битирилади ва мазкур фуқаро янги шинам уйга кўчиб кириб яшайверади. Қолган маблағларни ойлик иш ҳақингиздан ўн беш йилда узасиз, бундан ташқари намунавий уй учун кредит олганлар даромад солиғидан озод қилинадилар.

Халқни тинимсиз талон-тарож қилиб, талаб келаётган бу золим ҳукумат нима учун халқига бундай меҳрибон бўлиб қолди? Бу меҳр қаердан келди? Кўпчилик аҳолининг катакдек ҳовлида икки-уч оила қисилиб яшаётгани раҳбарларимизнинг уйқусини қочирдими? Агар бу масалага чуқурроқ ёндошилса, бундай “меҳрибонликдан” кўзланган мақсад аён бўлади.

Масаланинг моҳияти чуқурроқ таҳлил қилиб кўрилса, ниҳоятда айёрлик билан халқ маблағларини ўзлаштириш схемаси мавжудлиги кўринади. Яъни, намунавий уй қурилиши учун қурилиш фирмалари ўртасида танлов (тендер) ўтказилади, табиийки бу танловда юқори лавозимда ўтирган бир корчалонга қарашли фирма ютиб чиқади. Фирма қурилиш учун кетган сарф-ҳаражатлар бир неча баробар оширилган сметани шу раҳбар ёрдамида тасдиқлатиб олади. Натижада қурилаётган бир қаватли, тўрт хонали ёки икки қаватли уйларнинг нархи бир неча юз миллионга баҳоланади. Яъни, эллик миллион сўмга битадиган уйнинг нархи 200-250 миллион сўмга баҳоланади. Энди агар сиз бу намунавий уйни олишни истасангиз, сиз банкдан кредит олиш учун шу сумманинг 25% ни тўлашингиз керак. Қолган 75% ни банк сизнинг номингизга 5% устама билан кредит расмийлаштириб, қурилиш фирмасига тўлиқ ўтказиб беради. Қарабсизки, қурилиш фирмаси банк ўтказиб берган маблағни тўлиқ чўнтакка уриб сиз топширган маблағ эвазига намунавий уйни калитини тантана билан сизга топширади. Сиз эса бу бахтиёрлигингизга кўшимча 15 йил жами кредитни ва устама 5% ни кўшиб тўлайсиз. Шу ерда айтиб ўтиш керакки, сиз кредитни тўлиқ суммасига устама 5% тўлайсиз, банк эса сиз қўйган омонатга 2% тўлайди. Бу дегани, масалан Сиз 200 миллион сўм кредит учун 10 миллион сўм устама тўласангиз, банк сизнинг 50 миллион сўм омонатингизга деярли 1 миллион сўм фоиз тўлайди, энди ҳисоблаб кўринг, 10 миллион сўмдан 1 миллион сўмни айирсак 9 миллион сўм қолади, аслида сиз 50 миллион сўмдан қолган 150 миллион сўм учун 7.5 миллион сўм устама тўлашингиз керак эди. Лекин сиздан 9 миллион сўм, яъни 1.5 миллион сўм ортиқча ундирилмокда. (бу рақамлар тушуниш осон бўлиши учун келтирилди).

Бундай талон-тарожлар оқибатида бюджетдан ойлик иш ҳақи олувчи ўқитувчилар, медицина ходимлари ойликлари, талабалар стипендияси, моддий ёрдам ва болалар пули, пенсионерларнинг нафақалари берилиши кечиктирилмоқда. Иш шу даражага етиб бордики, ҳатто тузумнинг таянчи ҳисобланган МХХ, ИИВ ва ҳарбийларнинг ойлик маошлари учун бюджетда маблағ камайиб кетди ва давлат пул кредит сиёсатини назорат қилувчи Марказий банк иложсиз бу ҳолатни бош вазирга маълум қилди. Бу вазиятдан қутулиш учун шахсан ҳукумат раҳбари ўзи шуғулланишга мажбур бўлди, яъни аҳволнинг оғирлигини, вазият қалтислигини кўриб Жанубий Кореяга сафар қилди. Уч кунлик сафари давомида ҳақиқий аҳволни етказганидан сўнг, Ўзбекистондаги манфаатларни йўқотишни истамаган иттифоқчилар маблағ билан ёрдам беришди. Яъни Жанубий Корея Ўзбекистондаги айрим соҳаларни ривожлантириш, газ ва фойдали қазилмаларни қидирув ишларини ривожлантириш ишлари учун 7,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди. Бу маблағ адойи тамом бўлган Ўзбекистон иқтисодиётини қанча вақт барқарор ушлаб туриши мумкин? Агар чорак аср давомида Ўзбекистонга киритилган инвестицияларни ҳисоблаб кўрсак бешикдаги чақалоғимизгача қарзга ботиб кетганини англаш қийин эмас. Энди президент Каримовнинг юқори минбарлардан туриб иқтисодиётни ҳар йили ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 8% га ўсаётгани, ҳар бир соҳадаги ривожланиш мисли кўрилмаган даражадалиги ҳақидаги гапларини қанчалик ростлигига бахо беришни ўзингизни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

Ижтимоий таъминот

Бу соҳа жуда ҳам аянчли ва абгор ҳолатга етиб келганини сизга билдиришда айрим мисоллар билан чекланамиз, чунки бу соҳа иқтисодиёт билан боғлиқ бўлгани учун бошқа соҳалар каби инқироз ёқасида турибди. Сабаби "Мустақиллик" даврида бу соҳани ривожлантириш ҳусусида ҳеч қандай иш олиб борилмади. Муҳтож инсонларга давлат томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмай қўйилди, муҳтож нафақахўрлар, ногиронлар, болалар уйи тарбияланувчилари таъминотларининг кўп қисми ҳомийлар зиммасига юклаб қўйилаверди. Жойлардаги корхона ва ташкилотларга мажбурий ҳомийлик юклатилди. Кўп болали оилаларга кўрсатиладиган моддий ёрдамларни аксари йўқ қилинган, ишсизлик масаласи эса умуман ўрганилмайди. Аҳолининг кам таъминланган қатлами учун бериладиган моддий ёрдам пуллари ва ёш болали оналарга бериладиган болалар пули тайинланишида ҳақиқий аҳвол ўрганилмаган ҳолда пора эвазига тайинланади. Пенсия ва нафақаларни тўлашда ҳам турли сунъий тўсиқлар қўйилгани етмаганидек, нафақахўрларни олган пенсиялари бутун Ўзбекистон бўйича ўрганиб тафтиш қилинди, натижада жуда катта микдордаги пенсия маблағлари нотўғри тайинланиши оқибатида бюджетнинг жуда катта миқдордаги маблағлари ўзлаштирилган, деган баҳона билан аниқланган камомад нафақахўрларнинг бўйнига илинди.

Бу мисли кўрилмаган адолатсизликдирки, умри меҳнатда ўтиб, энди нафақага чиқиб болаларимни орзу-ҳавасини кўраман, деган отахон ва онахонларни бюджетнинг миллионлаган маблағини ўзлаштирганликда айблаб, тўлаб қўйишлари талаб қилинди, акс ҳолда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириб жиноятчига чиқарилдилар. Бу қандай бедодликки, “Кексаларни қадрлаш" йили муносабати билан ёшлари 75 дан ўтганларини бу тўловлардан озод қилиш тўғрисида масхараомуз фармон чиқарилди. Нақадар “олийжаноблик”! Демак ёши 75 га етмаганлар бу камомадларини тўлашга мажбурлар.

Ишсизлик масаласи

Корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, завод ва фабрикаларни хусусийлаштириш мақсадида сунъий банкрот эълон қилинганидан сўнг жуда муаммоли масала юзага келди. Лекин бу тузум раҳнамоларига халқнинг яшаш даражасининг сариқ чақалик қадри йўқлиги сабабли, миллионлаган ёшлар, турли касб эгалари, мутахассислар тирикчилик важидан чет элларга иш излаб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Бугунги кунда чет элларда хорлик, ноҳақлик, адолатсизликлардан азият чеккани ҳолда аксарияти оғир шароитларда қуллардек меҳнат қилмоқдалар. Золим ҳукумат уларнинг аҳволини яхшилаш борасида ҳеч қандай иш олиб бормагани етмаганидек, меҳнат муҳожирларимизни пешона тери қилиб оиласига жўнатаётган пулларни беришликда турли баҳона ва сабабларни кўрсатиб оилаларини ҳам сарсон қилмокда. Чет элларда меҳнат қилиши мобайнида бахтсиз тасодиф сабабли ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар, ногирон бўлганларга ёрдам бериш ўрнига, узоқ вақт муҳожиротда юрганлар МХХ томонидан тазйиқ, таъқибларга, сўроқларга тутилмоқда. Меҳнат муҳожирларини қайтариш учун уларнинг оилаларига тазйиқлар қилинмокда. Энг ачинарлиси, президент Каримов ОАВ га берган интервьюсида бу шўрлик меҳнат муҳожирларини “дангасалар” деб атагани ўлганни устига тепган бўлди. Халқнинг яшаш даражаси ўта аянчли ҳолатга етиб келмоқдаки, аксар Ўзбекистон аҳолиси камбағаллик даражасида яшамоқда. Шу ўринда, Марказий Осиёдаги Ўзбекистонга қўшни давлатларнинг яшаш даражаси кўрсаткичларини солиштиришни ўринли деб ҳисобладик. Жумладан энг кам иш ҳақи:

 Ўзбекистонда – 60$ қора бозор курси буйича 35$;

 Туркманистонда – 300$;

 Қиргизистонда – 210$;

 Қозоғистонда – 115$;

 Тожикистонда – 110$;

 Шунингдек энг кам пенсия миқдори:

 Ўзбекистонда – 60$ қора бозор курси бўйича 35$;

 Туркманистонда – 250$;

 Қиргизистонда – 86$;

 Қозоғистонда – 75$;

 Тожикистонда – 45.2$

Биз юқоридаги рақамларни кун сайин "ривожланаётган" ва келажаги буюк Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий ҳаётини тасаввурингизга келтириш учун келтирдик, бу билан Ўрта Осиёнинг бошқа далатларидаги аҳвол яхши демоқчи эмасмиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, бу тўловларнинг кўп қисми пластик тўлов карталари орқали накд пулсиз берилмоқда. Бу эса аҳолининг шундоқ ҳам ёрдамга муҳтож қатламини аҳволини янада оғирлаштирмокда, сабаби пластик тўлов карталари орқали савдо нақд пуллик савдога нисабтан 12-15% қиммат нархда харид қилинмокда.

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки, аҳолининг турмуш даражаси паст ва жуда ачинарли ҳолга келиб қолди. Албатта, кимдир бу хулосага раддия билдириши мумкин, яъни “ҳаётимиз у қадар оғирмас, чидаса бўладиган даражада” – деб. Лекин, аҳолининг ижтимоий ҳаётида ишсизлик, пенсия, моддий ёрдам ва нафақалардан бошқа муаммоси ҳам бор. Бу бугунги кунда давлат томонидан тўхтамай кураш олиб борилаётган – мусулмонларнинг кийиниши. Ҳа, ҳа, ҳайрон бўлманг. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати аҳолининг ижтимоий ҳаётига аралашишга жиддий киришган, фақат уни яхшилаш учун эмас, мусулмонларнинг кийинишида Исломга тааллуқли бўлган кўринишларни тақиқлаш мақсадида. Жумладан, аёлларнинг хижоб кийишларию эркакларнинг соқол қўйишидан тортиб, қандай бош кийим кийиш кераклигигача тузум қаттиқ назорат қилади. Нима учун? Ўзбекистонда бошқа муаммолардан кўра долзарб ва ечилиши шарт бўлган муаммо шуми? Ҳа. Чунки бу тузум бу масалани (яъни халқнинг Исломга амал қилиб яшашини) долзарб ва ҳаётий масала деб қарайди. Шу сабабли соқол қўйишни, оқ дўппи кийишни, диндорликни кўрсатиб турувчи кийим кийишни жиноят даражасига чиқарди, шундай кийинган инсонларни "террорист" сифатида таъқиб остига олди. Аёлларнинг аҳволи бунданда оғир, нафақат хижоб кийган, ҳатто катта рўмол ўраган аёллардан рўмолини ечишни талаб қилиш билан чекланибгина қолмай, жисмоний куч ишлатиш йўлига ўтди. Қиз-аёлларни ҳудди жиноятчилардек ИИБ га олиб бориб, қамаб ушлаб туриш даражасига етди.

Таълим соҳаси

Таълим соҳасини издан чиқариш Ўзбекистон "Мустақиллик" ка эришган дастлабки йилларданоқ бошланган. Собиқ СССР дунё миқёсида (нотўғри бўлсада) етакчи таълим тизимга эга бўлган бўлиб, бу давлат қулагандан сўнг унинг таркибида бўлган собиқ мустамлакаларида унинг таълим тизимлари сақланиб қолган эди. Каримов иқтидорга келгач, ўзи тарбияланган таълим системасини яхши тушунган ҳолида, уни тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилди. Нима учун? Бу таълим системаси гарчи бузуқ бўлсада, мабдаий давлатнинг таълим системаси қолдиқлари эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёшларни – гарчи бузуқ бўлса ҳам – фикрловчи инсонлар сифатида шакллантириши мумкин эди. Каримовга фикрловчи инсонлар умуман керак эмас эди. Шу сабабли таълим тизимини ўзгартириш керак эди. Бу йўлда у яҳудийларнинг Туркияда қўллаган усулидан фойдаланди. Яъни Ўзбекистон халқи етмиш йил фойдаланиб келган, тушунадиган кирилл алифбоси ўрнига лотин алифбосини киритди ва ўзбек тилига давлат мақомини бериш тўғрисида фармон чиқарди. Бу қанчалар оғир зарба эканини тушунмаган халқ қувончдан ўзини қўярга жой тополмади. Ахир хазил гапми, етмиш йил ўз тилига эга бўлмаган халқ энди ўз тилига эга. Ҳа… бу соддадил халқимиз илонсифат, айёр, золим Каримовни ўз халоскоридек кўрар, ҳар бир қилаётган ишларини фикрламай қабул қиларди. Чунки етмиш йиллик қулликдан озодликка чиқдик, деган ҳаёл билан сархуш эди. Натижа узоқ куттирмади, биринчи навбатда ўқитувчилар муаммога дуч келди, чунки лотин алифбосида таълим соҳаси учун ҳеч қандай адабиёт йўқ эди. Ҳатто алифбо йўқ эди. Лотин алифбоси таълим тизимига киритилган дастлабки йилларда ўқишни битираётган ўқувчилар хўжакўрсинга юзаки равишда ўқитилиб, мактабни тамомлантирилган эди. Энди ҳолатни таҳлил қилиб кўрсангиз на кирилл алифбосини, на лотин алифбосини тушунадиган бир авлод шакллана бошлади. Катта ёшдагилар лотин алифбосини тушунмайди, ёшлар кирилл алифбосини тушунмайди. Билимни, сақофатни ошириш учун адабиётлар йўқ, сабаби аксар адабиётлар, таълим китоблари кирилл алифбосида бўлиб, ёшлар фойдалана олмасди. Бу ҳолат шу кунгача давом этмоқда. Бунинг оқибатида ёшлар саводсиз, фикрламайдиган, дунёқараши тор, воқепараст, уларга ҳукумат берган фикрларнигина мулоҳаза қиладиган онгсиз бўлиб ўсмоқда. Ўзбекистон халқи бир авлодидан айрилди, десак муболаға бўлмайди. Таълим тизимини бузиш бу билан тўхтамади, ўқитувчиларнинг фаолиятини қийинлаштириш учун турли қоғозбозликлар, қўшимча ёзув-чизувлар, фаолиятига умуман даҳли йўқ ишларга жалб қилиш, тўхтовсиз текширувлар, меҳнатга ҳақ тўлашни қийинлаштириш, иш ҳақларини камлиги каби муаммолар юзага келтирилди, натижада, аксар тажрибали ўқитувчилар бошқа ишларга ўтиб кета бошладилар. Бу оммавий тус олди. Мактабларда мутахассис ўқитувчилар камайиб кетди, бу эса ёшларга сифатли таълим беришни йўқ қилди. Бугунги кундаги аҳвол олдингилариданда ёмон. Ўқитувчи бугунги кунда кўча тозаловчига, қурилишда лой ташувчига, қишлоқ хўжалигида кетмончидан пахта терувчигача, кўкаламзорлаштирувчига айлангани етмаганидек, ўз синф хонасини ҳам ўз ҳисобидан таъмирламоқда. Яна бу ишлар билан шуғулланиш мобайнида озиқ-овқат, йўлкира, ётоқлари учун сарф-ҳаражатни ўз ҳисобидан қиладилар. Юқоридаги ишлардан бўшаган вақтда болаларни ўқитмоқдалар. Энди бундай ҳолатда ўқитиш савияси қандай бўлади? Ўқувчиларнинг билими қандай бўлади? Ўқувчилар ҳам барча юқоридаги ишларга жалб қилинади. Шунингдек, ўқувчилар ҳисобидан мактабнинг иқтисодий муаммоларини ечиш оддий ҳолдан урфи оммга айланиб бўлди. Металлолом учун, кўчат учун, мактаб ремонти, синф хонасини безаш учун, кўмир учун, мактаб фонди, синф фонди учун тинимсиз пул йиғишлар шулар сирасидандир. Ўқитувчилардан қийналиб йиғиб ўтиришмайди, иш ҳақиларидан ушлаб қолаверадилар, яъни обуна учун, шанбалик учун, мактаб таъмири учун, тафтишчиларга пора учун, газ, сув, электр тўловлари учун. Бу ўрта таълимдаги ҳолат. Агар бугунги кунда Ўзбекистонда 9779 та мактаб борлигини ва бу мактабларда 4468 минг (2304 минг ўғил болалар, 2164 минг қиз болалар) ўқувчи ўқишини ва 411 минг (119 минг эркаклар, 292 минг аёллар) ўқитувчи меҳнат қилишини ҳисобга олсак, ҳолатни нақадар даҳшатли эканини тасаввур қилиш қийин эмас.

Олий ва ўрта махсус таълимда ҳолат қандай?

Олий таълимда ҳолат бошқачароқ. Бугунги кунда Ўзбекистонда жами 76 нафар ОТМ (Олий Таълим Муассаси) мавжуд бўлиб, бундан 24 та университет, 40 таси институтларни ташкил қилади. Бу муассасаларда, ОТМ ларда 259,3 минг (96.6 минг нафари қизлар, 162.7 минг нафари ўғил болалар) нафар талаба, ЎМТ (Ўрта Махсус Таълим) ларда эса 1626.9 минг (792 минг нафар қизлар, 834.9 минг нафар ўғил болалар) ўқувчи ўқийди ва бу муассасаларда, жами 1163 минг (437 минг нафар аёллар, 726 минг нафар эркаклар) нафар ўқитувчи фаолият олиб боради. Кўча тозалаш, қурилиш, ободончилик ишларига асосан талабалар жалб қилинади. Ва табиийки, бу иккала соҳа вакиллари, хоҳ ўқитувчилар, хоҳ талабалар бўлсин, "миллий ифтихоримиз" бўлган пахта йиғим-теримига оммавий жалб қилинмай қолмайди. Лекин бу билан Олий таълим тизимида ўқитиш савияси қониқарли деб бўлмайди.

Олий таълим тизими чуқур коррупция ботқоғига ботган. Талаба ўқишга киришдан бошлаб, то ўқишни битиргунича пора беради. Натижада бугунги талабанинг боши қандай қилиб чуқур билим олсам экан, деган фикр билан эмас, сессияни ёпиш учун қаердан пул топсам экан, деган фикр билан банд. Бундай ҳолат Ўзбекистоннинг барча Олий ўқув юртларида мавжуд. Ҳатто обрўсига қараб баъзи Олий ўқув юртларида пора нархи баландроқ, баъзисида эса пастроқ. Бундан ташқари Олий ўқув юртларига ўқишга кириш тест синовлари асосида ташкиллаштириш орқали кийинлаштирилди. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентни иккинчи муаммо, ўқиш учун контракт тўлови кутиб туради. Энг кам шартнома (контракт) тўлови йилига 5.5 миллион сўм атрофида. Айрим имконияти йўқ ўқувчилар тест синовларидан муваффақиятли ўтган бўлсаларда, шартнома тўловини тўлай олмасдан ўқишга кира олмаяптилар.

Коллеж ва лицейларда ҳам юқоридаги муаммоларнинг аксарияти мавжуд.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, саводсиз, фикрлаши саёз, тор дунёқарашга эга, бундан ташқари мактабдан то олий ўқув юртигача бўлган даврда бу золим тузумнинг «коррупциялашган тизими» дан ўтиб, унинг деярли барча қонун-қоидаларини ўзлаштирган ёшларга келажагимизни топширсак, нима бўлади?

Ҳозирда Ўзбекистондаги халқнинг одатий бир тушунчаси бор, бирон муаммони хал қилиш керак бўлса, муаммони ечишни йўлини қидириб ўтирмайдилар, «хизматини» бериб, муаммони хал қилиб қўяверадилар. Ҳа, бу одатий ҳол халқда кўникмага айланиб бўлган. Ҳатто бу иш жоизми, ножоизми ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Бу тажриба фарзандларимизга ҳам ўтиб бўлган.

Соғлиқни сақлаш тизими

Ўзбекистонда 3957 та соғлиқни сақлаш муассасаси мавжуд бўлиб, бундан 2958 тасини ҚВП лар ташкил қилади. Бу муассасаларда 81.7 минг (42.9 минг нафар аёллар, 38.8 минг эркаклар) нафар врачлар ва 327.4 минг нафар кичик медицина ходими (медперсонал) фаолият юритади. Бу соҳадаги коррупциянинг ўзига хослиги шундаки, инсонлар ўз соғлиқлари учун ҳеч нарсани аямайдилар. Бу ҳолат инсонларни соғлиқларини сақлаш учун қасамёд қилган айрим нопок кимсалар учун даромад манбаига айланди. Ҳолат шу даражага бориб етдики, врач бемор билан бевосита операция столида савдолашиш даражасига бориб етди. (Бундай ҳолатга операция амалиётларини бошидан ўтказган инсоннинг берган маълумоти далил қилинди). Бундай ҳолатни бошидан ўтказган юртдошларимиз талайгина бўлса керак. Бундан ташқари, медицина муассасалари зарурий-эҳтиёжий дори дармон ва ускуналар билан таъминланмагани, ҳатто оддий бинт ва шприцларни йўқлиги, иситмани ўлчовчи асбобларни йўқлиги, медицина қўлқопларини йўқлиги ва ҳатто оддий қоғозни йўқлиги беморлар учун ортиқча сарф-ҳаражатга асос бўлмоқда. Бундан ташқари дори-дармонларни жуда ҳам қиммат эканлиги, шундай бўлсада, беморлар сотиб олишга мажбурлиги, медицина ва фармацевтика соҳаларини инсонларни мушкуллари устидан даромад кўрувчи бизнес соҳасига айлантирди. Врачлар келаётган беморни касал деб эмас, даромад манбаи деб қарашлари ва табақаларга қараб даволашлари жуда аламли ҳол. Бундай сарф-ҳаражатларга қурби етмаган юртдошларимиз соғлиқларига эътибор бермай қўйдилар, чунки ўртаҳол оилада бирон кишини касал бўлиши шу оилани жуда катта қарздорликка ёки жуда оғир яшаш шароитига тушириб қўймоқда. Бу ҳам етмаганидек, ўз халқига «меҳрибон» ҳукуматнинг меҳрибонлигидан жуда кўп ҳолларда операция амалиётлари жараёнида, туғруқ ҳолатларида шифохонада электр ўчиб қолиши одатий ҳолга айланиб, ҳозирги кунда бу муаммони халқ ечилиши керак бўлган муаммо, деган эътиборни ҳам қилмай қўйди. Гўдаклар касалманд туғилаверсин, операцияларда инсонлар совуқдан касали кучаяверсин ёки ўлиб кетсин, муҳими ахир ҳукумат таъкидлаётган «тинчлик» борку.

Медицина ходимларига ойлик иш ҳақларини давлат бюджети ҳисобидан берилиши ва бу иш ҳақи жуда камлиги ҳам коррупциялашиш сабабларидан биридир. Шунингдек, медицина ходимлари ҳам ҳудди таълим соҳаси ходимлари каби кўча тозалашдан то дала ишларигача тўлиқ жалб қилинадилар.

Биз юқорида Ўзбекистоннинг айрим соҳаларидаги муаммоларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини имкон даражасида таҳлил қилиб, халқимиз диққатига ҳавола қилдик. Чунки, бугунги кунда Ўзбекистонни зулм ва алдовлар билан бошқараётган яҳудий Каримов ва унинг атрофидаги золим раҳбарлар халқимизни қандай оғир аҳволга солиб қўйгани ва келажакда бунданда оғир муаммоларни келтириб чиқаришидан огоҳлантиришни мақсад килдик.

Эй Ўзбекистон халқи!

Ўз келажагингиз ҳақида қайғурадиган даврларингиз келди. Ўзингизни ўйламасангиз, лоақал келажак авлодингизни қандай аҳволда қолдираётганингизни ўйланг! Наҳотки, шу даражада ўз ҳолингизга бефарқсиз? Қачонгача ўзингизни ўзингиз овунтирасиз? Қачонгача учинчи дунё кишилари қаторида мазлумликда яшайсиз???

Ҳизб ут-Таҳрир

Ўзбекистон                                                                                            14.09.2015й

Tagsхақиқий. ҳолат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳукумат камбағалликка қарши хитойча курашмоқчи

  • МАҚОЛАЛАР

    Қадрини йўқотган халқим

  • МАҚОЛАЛАР

    Янги қиёфадаги эски тузум 

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/