Ўзбекистондаги сайлов спектакли тугади!

Ўзбекистондаги сайлов спектакли тугади!
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Шавкат Мирзиёев расман Ўзбекистоннинг сайланган президенти, деб эълон қилинди. Сайлов натижасига кўра, Мирзиёев 87,05% овоз олган. Қолган уч номзоддан иккиси 4% дан ошиқ овоз олган бўлса, биттаси олган овозлар 4% га ҳам етмаган. (ВВС Uzbek 2023/07/10)
Изоҳ: Мирзиёев 2016 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Каримов ўлимидан кейин президент бўлиб сайланган, тўғрироғи ҳокимиятга олиб келинган бўлса, 2021 йилдаги сайловда яна “ғолиб” чиқиб, 80% дан ошиқ овоз олган эди. Муддатидан олдин ўтказилган бу сайловда эса МСК (Марказий сайлов комиссияси) нинг дастлабки маълумотларига кўра, Мирзиёев 87,05% овоз олди.
Аслида сайлов натижаси олдиндан маълум эди. Чунки сайловолди ташвиқот кампанияси асосан Мирзиёев фойдасига олиб борилди. Ўз номзодларини кўрсатган бошқа партиялар эса “чўнтак” партиялар бўлиб, бу номзодларни халқ яхши танимайди. Бу ҳозирги глобаллашиш шароитида “Янги Ўзбекистон” деган шиорни эълон қилган Мирзиёевни халқ гўё ўз эрки билан сайлади, деб кўрсатиш учун намойиш қилинган демократия спектакли бўлди, холос. “Янги Ўзбекистон” деган шиорнинг ўртага ташланганига сабаб шуки, “Ўзбекистоннинг келажаги буюк” деган шиор билан халқни 26 йил лақиллатиб келган Каримовнинг репрессив сиёсати туфайли куфр режим билан халқ ўртасида чуқур жарлик пайдо бўлган эди. Бу эса куфр тузум учун улкан хатар эди. Чунки бу аҳвол эртами кечми ижтимоий портлашга олиб келиши мумкин эди. Шу сабабли куфр тузумнинг “йиртиғи”ни “ямаш” учун Мирзиёев яна бир усти ялтироқ “Янги Ўзбекистон” деган шиорни ўртага ташлади. Буни ўзининг мустамлакачи давлатлардаги хўжайинлари уқтириши билан қилганлигида шубҳа йўқ. Сайлов олдидан берилган ваъдаларга ҳам шундай нуқтаи назардан туриб қараш лозим. Мирзиёев берган бу “қоп-қоп” ваъдаларга ишониб, унга овоз берганлар ҳам бор албатта. Лекин кўр-кўрона овоз берганлар сони кўпчиликни ташкил қилишида ҳеч шубҳа йўқ.
Россия президенти Путин Мирзиёевни сайловда ғолиб чиққани билан биринчи бўлиб табриклади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар қилди. Путин Мирзиёевнинг “Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича” принципиал йўналишини юксак қадрлашини таъкидлади. Бу эса сайлов спектаклига Россия томонидан “яшил чироқ” ёқиб берилганини яна бир карра тасдиқлаб турибди.
Эй Ўзбекистон мусулмонлари! Ўз аҳлини асло алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир “ҳокимият халқники” дейдиган демократиянинг куфр низоми эканини, бадбўй демократия туси берилган бундай сайловлар макру ҳийла эканини доимо таъкидлаб, бу ҳақдаги шаръий ҳукмни, яъни бу сайловларда иштирок этиш шаръан ҳаромлигини баён қилиб келади. Зеро, ҳокимият Ёлғиз Аллоҳ Таолоникидир:
﴿نِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾
– “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У Зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. (Юсуф: 40)
Юрагингизда Исломга бўлган муҳаббат ва унга талпиниш албатта бор. Бунда ҳеч шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам Ҳизб ут-Таҳрир сизни куфрнинг бу макр тузоқларига тушиб қолиш оқибатларидан доимо огоҳлантириб келади. Шундай экан, унинг даъватига қулоқ тутинг, уни ўз бағрингизга олиб, қўллаб-қувватланг. Шунда бу зулматлардан Ислом Нурига чиқасиз. Акс ҳолда, мустамлакачи кофир давлатлар ноғорасига ўйнаётган Мирзиёвга ўхшаган “шоҳ”лар эртага “ҳамма рақсга тушсин” деб ўз ноғорасига ўйнатиши аниқ!
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ ۖ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
– “Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам “макр” қилур. Аллоҳ “маккор”роқдир”. (Анфол:30)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ