| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистоннинг Вашингтон орбитасига яқинлашуви

Ўзбекистоннинг Вашингтон орбитасига яқинлашуви

By htadmin
17.11.2025
449
0
Share:

Ўзбекистоннинг Вашингтон орбитасига яқинлашуви

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 12 ноябр куни ўз фармони билан Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилишини тасдиқлади. Уни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга давлат раҳбарининг 4-6 ноябр кунлари “С5+1” саммити доирасида АҚШга ташрифи чоғида эришилган эди. (gazeta.uz)

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида янги ташкил этилган бу Кенгаш шунчаки иқтисодий ҳамкорлик эмас. У Марказий Осиёда геосиёсий таъсир марказларининг қайта тақсимланиши жараёнининг яққол ифодаси. Кенгашга Ўзбекистон томонидан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, АҚШ томонидан эса Трамп маъмурияти вакили ҳамраислик қилиши назарда тутилгани бу тузилма фаолият жиҳатидан иқтисодий, мазмун жиҳатидан сиёсий эканини кўрсатади. “Иқтисодий ҳамкорлик – бу сиёсий итоатнинг юмшоқ шаклидир”, – деган эди Жорж Кеннан, АҚШ геосиёсати меъмори.

С. Мирзиёеванинг ҳамраис этиб тайинланиши ортидан Вашингтон Тошкентдаги қарор қабул қилиш марказига бевосита институционал йўл билан кира олди. Шу вақтгача Вашингтоннинг Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалари асосан Ташқи ишлар ёки савдо тузилмалари орқали юритиларди. Эндиликда эса, Президент Администрацияси раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот механизми яратилди.

Мирзиёева нафақат ички элита ичида, балки ташқи алоқаларда ҳам асосий сиёсий фигура сифатида шаклланмоқда. Унинг ҳамраис сифатида тайинланиши Америка учун икки жиҳатдан қулай: биринчидан, қарор қабул қилиш жараёнларига яқин шахс билан иш олиб бориш имкони пайдо бўлади; иккинчидан, келишувлар даражаси бюрократик тўсиқларсиз, “биринчи оила” даражасида ҳал этилади. Бу эса Вашингтоннинг ҳукумат ичидаги таъсирини институционал даражага кўтариш имконини беради. Шу маънода, янги кенгаш орқали АҚШ нафақат сармоя, балки қарор қабул қилиш жараёнига таъсир ўтказиш имконини қўлга киритмоқда. Саида Мирзиёева эса, раҳбар сифатида бу жараёнда асосий маъмурий канал вазифасини бажаради.

“Бошқарувни қўлга олиш учун ҳар доим ҳукмронликка эҳтиёж йўқ, етарлиси таъсир воситаларини назорат қилиш”, – деган эди Збигнев Бжезинский. (“Буюк шахмат доскаси”)

Фармондаги яна бир эътиборли жиҳати, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи элчи – Ўзбекистон президенти администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилади. Маслаҳатчи элчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш, шунингдек, фаолияти регламентини тасдиқлаш Президент администрацияси раҳбари томонидан амалга оширилади. Демак, бу вакил элчихонадан мустақил бўлиб, фаолияти бўйича тўғридан-тўғри Саида Мирзиёевага ҳисобдор бўлади. Бу дипломатия тарихида нодир ҳолат ҳисобланади. Шу тариқа Вашингтон билан муносабатлар икки йўналишда бошқарилади:

бир томондан расмий дипломатия, иккинчи томондан “маъмурий инвестиция дипломатияси”.

Бу эса давлат сиёсатида ташқи таъсирнинг институционал шаклда мустаҳкамланишидан дарак беради.

Шунингдек, фармонга кўра, АҚШнинг Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Халқаро меҳнат конвенцияси (ХМК), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молиявий институтлар иштирокида махсус инвестиция фонди ташкил этилади. Расмий баёнотларда бу “ўзаро манфаатли сармоя майдони” сифатида тақдим этилмоқда.

Аммо бунинг ортидаги моҳият шуки, Ўзбекистон иқтисодиётидаги йирик инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштириш орқали Вашингтон капиталининг таъсир соҳаси кенгаяди ва бу орқали мамлакат ички иқтисодий сиёсатининг йўналиши ҳам “Вашингтон назорат” доирасига киритилади.

Ўзбекистон миллий валюта захираларининг бир қисмини АҚШ активларига йўналтириш режаси ҳам молиявий боғлиқлик механизмини яратади. Таъбир жоиз бўлса, бу ҳолат – ўз хазинасини бошқаларнинг сейфига қўйишдир.

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон резидентларига АҚШдаги инвестиция фаолияти учун пул маблағларини чекловсиз ўтказиш имкониятининг очилиши эса, Ўзбекистон капиталининг катта қисми АҚШ иқтисодиётига кириб боришини англатади. Агар маҳаллий пул ресурслари четга чиқиб кетса, иқтисодий назорат тизгини ҳам четга ўтади. Шу билан бирга, бундай чекловсиз капитал чиқиши ички бозордаги доллар ресурсларини қисқартиради ва АҚШ учун катта устунлик беради, яъни ўзбек капитали энди АҚШ банк тизими орқали ҳаракат қилади ва доллар мустамлакачилик тизимига тўлиқ боғланади. Шу тариқа, Ўзбекистон иқтисодиёти аста-секинлик билан АҚШ молиявий платформасининг бир қисмига айланади.  Вашингтон бу жараёнда Ўзбекистонни минтақадаги барча иқтисодий платформалар учун “намунавий давлат” сифатида намоён қилмоқчи.

“Ким капитал оқимини бошқарса, у сиёсий қарорларни ҳам бошқаради”, – дейди Иммануил Валлерстайн, тизим назарияси асосчиси.

Россия ва Хитой учун бу ўзгаришлар жиддий сигнал ҳисобланади. Чунки бу икки давлат ҳозиргача Ўзбекистоннинг иқтисодий соҳасида устунликка эга бўлиб келган. Америка билан бундай даражадаги институционал ҳамкорлик уларнинг таъсирини чеклайди. Шу боис, геосиёсий рақобат энди иқтисодий ва инвестициявий майдонда кучайиши табиий.

Америка асрлар давомида ҳарбий босқин, дипломатик воситалар, иқтисодий ва молиявий тобе қилиш каби мустамлакачиликнинг турли усуллари билан ўз мақсадларига эришиб келмоқда. “Инвестиция фондлари”, “молиявий кенгашлар” каби воситалар орқали Вашингтон мамлакатларни ўз тизимига боғлаб, уларни мустамлакачилик сиёсатини ижро этувчи “қўллар”га айлантирмоқда. Америка-Ўзбекистон Инвестиция Кенгаши ҳам шундай мақсадга хизмат қилади. Ваҳоланки, АҚШнинг бу “тузоқ”лари мамлакатларни қарз сиёсатига бўйсундириб, халқнинг ички имконият ва бойликларини фақат Америка фойдасига хизмат қиладиган тарзга солаётгани барчага аён. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон режими Вашингтон ўз таъмаларини очиқ-ойдин баён қилса ҳам, мамлакатни унинг мустамлакачилик хоҳишларига бўйсундириб бермоқда. Бу билан, “малай ҳукумат” ролини ўйнамоқда.

Шунингдек, ўзбек режими “ташқи сармоя” тушунчасини иқтисодий сиёсатининг марказига айлантирди ва у “иқтисодий тараққиёт калити” сифатида талқин қилинмоқда. Аслида эса, бу сармоялар АҚШ каби мустамлакачиларнинг сиёсий ва иқтисодий тобе қилиш воситаси ҳисобланади.

Ҳудуди, шунингдек, америка доллари ҳам жаҳоннинг асосий валютаси сифатида халқаро молия бозорларини назорат қилиш ва дунё иқтисодиёти устидан ҳукмронлик қилиш воситасидир.

Бугунги кунда Американинг иқтисодий ва молиявий ҳукмронлигидан халос бўлиш – долларга боғлиқ қилиб қўядиган ҳар қандай механизмлардан чиқиб, олтин ва кумуш тизимига ўтиш билан бўлади. Бунинг учун қуйидаги уч асосий муаммони ҳал этиш лозим:

1. Мамлакатдаги олтин ва кумуш захираларини мавжуд ҳолда сақлаш ва четга чиқиб кетишининг олдини олиш. Бунда, давлат ташқи савдо сиёсатида товар ва хизматлар айирбошига асосланади, сотиб олишга эмас. Шу орқали давлатнинг сиёсати олтин бойлигини сақлаш ва унинг четга чиқишини олдини олишга қаратилган бўлади.

2. Давлат аҳоли қўлидаги нақд пул муомаласини ҳал қилиши лозим. Бунда давлат муомаладаги пулни йиғиш ҳамда уни динор ва дирҳам тизимига ўтказиш бўйича чоралар кўради.

3. Валюта курси масаласида, давлат ўз курсини жаҳон бозоридаги олтин нархига қараб белгилайди. Бу эса, давлат молиявий сиёсатини барқарор ва кучли даражага етказади.

Бунинг учун, давлат барча иқтисодий фаолиятини Ислом асосида юритиши ва унинг қонунларига тўлиқ амал қилиши лозим бўлади.

Бироқ юқоридагиларга зид равишда, Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ва молиявий сиёсати олтинни четга сотиш ва доллар ҳукмронлигини ўрнатишга хизмат қилмоқда. Бу эса унинг сиёсати Исломга ва Ислом қонунларига асосланмаганлиги сабаблидир. Зеро, ҳаётнинг барча соҳаларида Шариат қонунлари татбиқининг кафолати фақат Рошид Халифалик давлати биландир.

 

Иззатуллоҳ

17.11.2025й

TagsВашингтон орбитасиЎзбекистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Ҳаббош! Ҳукмдорларга хизмат қилиш учун шариат нусусларига қинғир маъно бераётган кимсага Исломга хизмат қилиш ҳақида гапиришни ким қўйибди?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом цивилизацияси деганда бино ҳашаматими ёки низом татбиғини тушуниш керакми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания суд тизими яҳудийлар вужуди билан газ шартномаси имзоланишини қонунийлаштирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/