Ўзинг учун билиб қўй

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Ўзинг учун билиб қўй
بسم الله الرحمن الرحيم
– Ҳамма баракдан чиқсин, республиканский шмон (тинтув)!
Бундай хитобни қилувчига нафрат билан қараш аристон аҳлига “вожиб”. Зеро, бундай жиддий шмон ортидан не-не дилхираликлар бўлишини қисқача таърифласак улар қуйидагича: талон-тарож, ур-йиқитлар, изолятор ва қонлар тўкилиши. Чунки “шох тепганни девона ҳам туртибди” деганларидек, “тепадагилар” аристоннинг ман қилинган кийимларини ёқиб ташласа, “пастдагилари” бечора аристоннинг хонумонини талон-тарож қилиб ташлайди. У нарсам йўқ, бу нарсам йўқ, деб шикоят қилувчиларга эса:
– Ахир бу республиканский-ку! деган жавобга чекланишади. Бу билан гўё “отангни қози урса дардингни кимга айтасан” дегандек бўлишади.
Бошланди. Зонадаги секторлардан, ётоқлардан барча аристонларни стадиончага қамадилар. Ҳамма маҳкумлар ўз ташвиши билан ўзи. Ҳатто баъзиларига берилган салом ҳам жавобсиз. Айниқса, кечагина учрашувдан чиққан бечоранинг ичидан қиринди ўтади. Чунки ота-онасими, яқинларими, ўзларидан ошиниб олиб келган емоқ-ичмоқлар очофатлар даврасида ўлжадек тақсимланади.
Аммо бу каби босқинчиликка Аллоҳга бўлган иймоннигина бойлигим, деб билувчи азизларгина бепарво. Ҳатто бундай фалокат туфайли барча биродарларнинг турли бараклардан бир жойга йиғилиши дийдорни насиб этувчи яхшилик ҳам эди. Бошқаларга ҳар дақиқаси ойлардек туюлган вақтлар биродарлар учун кўз очиб юмгунчадир. Чунки бу узоқ йиллар зулмларида елкадош биродарлар учун фавқулодда дийдордир, иймоний қувватланишдир. Мен барча азизлар билан кўришиб, кўнгил тўлдирар эканман, бир укамизнинг ҳолатида бизникидан фарқли безовталикни кўрдим. Унга: “тинчликми?” десам, сумкасидаги омонатдан хавотирдалигини айтди. Айтишига қараганда, кимнидир зеҳнидан эслаб ёзиб тикланган битиклар экан. Агар топсалар, зонанинг менти-ю кенти, биродарларнинг барчаси балога қоларди.
Ниҳоят тинтув навбати бизнинг баракдагиларга етгач, сафлаб секторга олиб кетишди. Сектор ўртасида уюм бўлиб ётган “тоғ”да кийимлар, сочиқлар, идишларнинг ҳар тури… Сумкалар ичида қайси бирида жиддийроқ нарса бўлса, эгаларини чорлаб изоляторга тиқарди. Укам менга ўз сумкасини ишора билан кўрсатди. Мен ўша сумканинг эгаси кимлигини сўраган майор тарафга қандайдир бир куч турткисида бориб қолдим. Майор менга бошдан-оёқ қаради-да, “қайтганмисан?” деб жуда паст овозда сўради. Мен ҳам угина эшитадиган тарзда жавоб айтдим. Майор атрофга бир аланглади-да, биродаримни хавотирга солган қўлёзма манбаларини конвертга солди ва:
– Она ёзган хатларниям шунақа сақлайдими, онангга ҳурматинг шуми сени, дея бир шапалоқ уриб:
– Ол сумкангни, деб олдимга ташлади ва бир оз табассум билан “ўзинг учун билиб қўй” деди…
Бу ўша музтар укамнинг унсиз илтижоси ижобати эканлигида шубҳа йўқ. Ижобат қилгувчи Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин!
آللَّهُ خَيْرٌ أَمَّا يُشْرِكُونَ … أَمَّن يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ
– “Аллоҳ яхшироқми ёки улар (Аллоҳга) шерик қилаётган бутларими?!… Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган Зотми?!” (Намл:62)
(Ўзим учун билиб қўйганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
06.12.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ