Василага лойиқ нарса топмадим

Василага лойиқ нарса топмадим
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Маҳбуб укамдан унга қилинган энг оғир қийноқлар хусусида сўраганимда, укамдан эшитганларимни сиз ўқувчига сўзласам дилларингизни вайрон этишимга амин бўлдим. Шу боис маҳбубимизнинг хотирасидаги фақат ибратли биргина жумлани сиз азизларга илиндим. Укамиз терговлардаги, ИИВ подвалидаги, 64/65-зона изоляторидаги, Ҳовос турмасидаги, 64/46-зонасидаги қийноқлар хақида оддийгина қилиб сўзлаганларини эшитиб, Ўзбекистон ҳукуматининг, ДХХ, ИИВ ва барча кучишлатар тизимнинг нақадар ваҳший эканини ўйлаб, қўлларим мушт бўлиб, тишларим ғажирлаб бир аҳволда қолдим.
“Оғир қийноқлар авжига чиққач”, дея ҳикоясини давом эттирган укамиз: “Росулуллоҳ ﷺнинг ғор оғзи беркилиб, унга қамалиб қолган уч кишининг Аллоҳга васила ила қилган дуолари натижасида ғор очилиб, ундан омон чиққанлари ҳақидаги ҳадислари ёдимга тушиб, мен ҳам манави даҳшатларни нари қилишини тилаш учун ҳаётимдаги яхши амалларим ичидан василага лойиқ нарса топмадим”, деб нимтабассум билан василага лойиқ яхши амални фақат Аллоҳ ва банданинг ўзигина билишини айтиб, мени ўйга толдирди.
Эй азиз биродар! Суҳбатимни сиз билан давом эттирсам. Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса, “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ Таолога Унинг ҳузурида қадрли экани билинган нарсани айтиб, дуо қилиш васила деб аталади”. Аллоҳ Таоло айтади:
ياأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَة
– “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васила ахтаринглар”. (Моида:35)
Аллоҳнинг ҳузурида энг қадрли нарса банданинг холис Аллоҳ учун қилган яхши амалидир. Мўмин киши ўша яхши амалини бирор кишига кўрсатмасдан, сўзламасдан қилган бўлиб, ўша амали учун келиши мумкин бўлган одамлар олқишидан, мақтов ва мартабалардан воз кечган бўлади. Маҳбуб укамиз ўз амаллари ичидан шуни топмаганини айтгач, мен ҳам “пичоққа илинадиган” бирон амалимни изладим, аммо топмадим. Қачонлардир қилиб ўтган кичик бир яхши амалимни ҳам баъзи давраларда сўзлаб, одамлар олқишидек ёқимли ҳисга алмашиб улгурган эканман. Бунақа мақтанчоқлик менга қаердан илашди экан, деб кўп ўйлаб ўтирмадим. Бу – яшаб турган муҳитимиз таъсири деб, ўшаларга ағдариб қўяқолдим. Ахир юртимиз устидаги раҳбарларнинг каттасидан кичигигача бирор фақирга чойнак совға қилганини, қанча қоғозга ўша фақирни қўл қўйдиргани етмагандай бирга расмларга тушиб, видеоларга олиб, оммага қайта-қайта намойиш этиб турган бўлса. Ҳатто масжидларимиз минбарида “фалон акамиз таҳоратхонамиз учун эҳсон қилдилар, дуо қилинг жамоат!” — дея хитоблар қилиб турилса. Шунинг таъсирида мен ҳам анавилардек телевидение ва матбуотда бўлмаса-да, кичик давраларда бошқаларга “ўрнак” бўлсин дегандирман, дея ўзимни оқлашга уриниб кўрдим. Лекин одамларнинг ўша ондаги “баракаллоҳ”лари ич-ичимдан хурсанд қилганини эслаб, анчагина ҳижолат бўлдим.
Эй биродар! Модомики, холис қилинган амал Аллоҳнинг ҳузурида шунчалар қадрли экан, уни бандалар олқишига алмашиб “нархи”ни пастлатманг! Зеро, ҳабибимиз Росулуллоҳ ﷺ:
“Менинг умматим кўп яхшиликлар қиладилару, охиратга олиб боролмай, шу дунёга ташлаб кетадилар”. Шунда саҳобалардан бири: “У қандай яхшилик ё Росулуллоҳ?” — деб сўраганида, Росулуллоҳ ﷺ: “Ўша амали билан одамларга мақтаниб қўяди” — дея марҳамат қилганлар.
Шунга кўра, биродарим, одамлар олқишидан юз ўгиринг, гўзал амалларингизни кўпайтириб, Аллоҳнинг ҳузурига етказмоққа ҳарис бўлинг!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
18.01.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз