| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ватанпарварлик тушунчасининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ

Ватанпарварлик тушунчасининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ

By htadmin
30.11.2016
2134
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ватанпарварлик тушунчасининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ

Кириш

إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

“(Эй инсонлар), албатта, бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!”                                                                                                                (Анбиё. 92)

Агар “уммат” сўзининг маъноси ва таърифини аниқлаш учун Қуръон оятлари тафсирлари, ишончли ҳадислар ва эътиборли луғат китобларига қарайдиган бўлсак, билинадики, Аллоҳ Таъоло ушбу оятда “уммат” сўзи билан исломий жамиятни назарда тутмоқда. Ва яна мазкур манбаларнинг биронтасида на оятлар, на ҳадислар, ёки ва на бошқа манбаларнинг биронтасида “ватанпарварлик қадриятлари” каби тушунча учрамайди. Биронта Исломий китобда бу маънони, ёки бу сўзнинг ўзи учрамайди.

Қуръон оятларида, ҳадисларда, саҳобалар ижмоси, ёки бошқа Исломий манбаларда ватанпарварлик тўғрисида ҳеч қандай сўз келмагани ҳолида, бугунги кунимизда деярли барча мусулмонлар юртларида ватанни севиш, ватанпарварлик каби тушунчалар Ислом умматига зўр бериб сингдирилмоқда. Демак бу ҳолатда биз, бу тушунчани, ватанапарварликни Исломга қанчалик алоқаси бор, маъноси нима, мусулмонларнинг ҳаётида қачалик муҳим ўрни борлиги каби жиҳатларни кўриб чиқишимиз керак.

Ватан ва ватанпарварлик сўзларининг маъноси.

Араб тилида ватанпарварлик الوطنية – алватания дейилиб, الوطن – алватан сўзидан келиб чиққан. Бу сўзнинг “Ал қомус ул муҳит” араб луғат китобида келган маъноси қуйидагича: Ватан – жой, яшаш жойи, инсон учун яшаш жойи, уй, ҳайвон учун қўра, отхона шунга ўхшаш. Кўплиги – الأوطان ал-автан бўлади. Феъл кўринишида اوطن – автана – бирон ерга ўрнашмоқ, қишлоқ ёки шаҳарга манзил қилиб жойлашмоқ. Шунга кўра, қишлоқ ёки шаҳар ватан дейилишга яроқлидир.

Агар ватан сўзининг маъносига кенгроқ эътиборда қарайдиган бўлсак, ватан бу – қишлоқ ёки шаҳар, аниқроғи инсон яшайдиган аҳоли яшаш пункти. Инсон яшайдиган шаҳар ёки қишлоғидан бошқа яшаш жойлари эса – у жойлар хоҳ унинг давлатида бўладими, ёки бошқа давлатда бўладими фарқсиз – шу инсон учун ҳаммаси бир ҳил мавқеда, бир ҳил эътиборда, яъни ватанлик жиҳатидан қаралганда, инсон ўзи яшайдиган шаҳаридан бошқа жойлар унинг учун “ватан” луғатининг ичига кирмайди. Ватан бу – инсон доимий ёки вақтинча бўлишидан қатъий назар, яшаши учун турган ҳар қандай жой.

Халифалик давлати қулатилгунига қадар, мусулмонлар “ватан” сўзига унинг луғавий маъносидан, яъни жой, яшаш жойи, турар жой шаҳари деган маъносидан ортиқ бошқа бирон бир маъно бериб, унга аҳамият билан қарамаганлар. Яъни Халифалик давлати йўқ бўлишигача мусулмонлар “ватан” деганда фақатгина инсоннинг яшаб турган шаҳари ёки қишлоғини, ёки бирон жойнинг ўзинигина тушунишган, бундан ортиқ нарсани тушунишмаган, аслида ҳам “ватан” тушунчаси шундан ортиқ нарса эмас эди.

Қуръон ва суннатда “ватан” сўзи.

1 – Муқаддас Қуръони Каримда Аллоҳ Таъоло “ватан” сўзини луғавий маъносини назарда тутиб ишлатган, яъни оятда келган ватан сўзидан келиб чиққан “мавтин” сўзида, жой деган маноъни тушунилган.

لَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ ۙ

 “Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди”. (Тавба. 25)

2 – Суннатга келсак. Ҳадисларда ҳам ватан сўзининг қайси бир турланишдаги кўриниши ишлатилмасин, фақатгина унинг луғавий маъноси, яъни жой, турар жой каби маънолар ишлатилган холос. Масалан бир ҳадисда шундай келади, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидан бири, у киши қаерга бориб тушсалар ўша ернинг катта обрўлиларидан бир гуруҳни маслаҳатлашиш учун тўплардилар”, бу ҳадисдаги “у киши қаерга бориб тушсалар” жумласидаги бориб тушилган жойни “ватан” сўзи билан ифдоланган. Яъни ҳадисларда ҳам “ватан” сўзи фақатгина ўзининг луғавий маъносида ишлатилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келиб тушганларидан кейин, бу ерни ўзи учун яшаш жойи деб ҳисоблаб, ўзини Маккада вақтинчалик ўткинчи, Мадинада эса доимий яшовчи деб эътибор қилдилар. Модомики, биз ишонган, иймон келтирган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ватанига юқоридаги эътибор билан қараган экан, унда бизлар “ватанпарварлик” деган тушунчани қаердан олдик?

Ватанпарварлик атамасининг пайдо бўлиши.

Ватанпарварлик тушунчаси Европадаги жамиятни қайта қурилишига олиб келган муҳим мафкуравий ва сиёсий ўзгаришлар натижасида пайдо бўлди. Қисқа қилиб айтганда ватан тушунчаси бу бир давлат ва бу давлатни бошқараётган бошқарма эгалари билан келишган, яъни уларнинг бошлиқлик қилишга розилик билдирган ва уларнинг олиб бораётган бошқарувига бўйсунидиган кўпгина одамлар ҳам жамланган. Европада бу нарса, жамиятда черковни бошқарувдан четлатиш ва уни жамиятдаги аралашувини йўқ қилиш учун, сиёсатчи ва муфаккирлар ўз олдига вазифа қўйганларидан кейин пайдо бўлди. Ана ўшанда муфаккирлар одамларни дин асосида эмас, балки бошқа робитага бирлашиш зарур эканлигига чақира бошлашди. Улар одамларни черковга содиқликнинг ўрнига, ватан-давлатга содиқликка чақира бошлашди. Бу эса ўз навбатида Европа жамиятида жуда ёрқин мафкуравий ва сиёсий ўзгаришга олиб келди.

“Ислом ерларига биринчи бўлиб “ватан” сўзини Ал-Азҳар университети мударрисларидан бири Рифоъа Тахтовий томонидан олиб келинди. У ўзининг Францияда яшаб юрган вақтлари (1826-1832йй.) давомида Ғарб сақофати мафкурасидан онги захарланди ва Франция маданияти ва ривожланишига маҳлиё бўлди. У Франциядан Мисрга қайтгани замон, Франция маданиятининг гўзаллиги ва гуллаб яшнаётгани, ҳамда “ватанпарварлик” ҳақида оғиз кўпиртириб гапира бошлади, бу тўғрида китоб ҳам ёзди. У шундай қилиб Исломий ерларда Франциядан олиб келган мафкурасини ёя бошлади. Ғарб маданиятига маҳлиё бўлганлар унинг фиркларини қабул қиларди. Шундайлардан Шом христианлари бўлди. Шом христианлари оммада ватарпарварлик мафкурасини ёйиш билан, исломий бошқарувдан қутулиш имкони борлигини тушундилар”. (“Ислом ва Ғарб маданияти” китобидан. Доктор Муҳаммад Хусайн).

Ватанпарварлик мафкурасига чақирадиганлар маълум бир сиёсий режим асосига қурилган, маълум чизиқлар билан чегаралари белгилаб чиқилган давлатни ватан, деб биладилар. Ва айни дамда ушбу чегара чизиқларини ким чизгани-белгилагани ҳақида хаёл ҳам қилмайдилар, эътибор қаратмайдилар. Яъни улар Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ироқ, Сурия, Миср ва ёки бошқа давлат учун ватанпарварлик ҳақида баралла жар солиб ҳайқирадилар. Ушбу мафкура билан Худосиз мустамлакачилар мусулмонлар юртларини босиб олганларидан кейин, майда майда бўлак давлатчаларга, жаҳон сиёсатига катта таъсир кўрсата олмайдиган, аниқроғи бундай ҳуқуқдан маҳрум қилинган паст, хор ва тубан қоғоз давлатларга бўлиб ташлашга муваффақ бўлди.

Мана шу йўл билан ватанпарварлик мафкураси Ислом умматини пароканда, тарқоқ қилиб ташлади. Бу мафкура мусулмонларни шундай ҳолатга олиб келдики, бир давлатдаги мусулмонлар ёнларида, қўшни давлатдаги бошқа мусулмонларнинг ҳоли билан мутлақо қизиқмайдиган бўлишди. Фаластин, Ироқ, Сурия каби давлатларда мана неча йиллардан бери мусулмонлар қони дарё бўлиб оқмоқда, лекин бу давлатлар атрофидаги, ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган Саудлар Қироллиги, Миср, Иордания, ёки Туркия армиялари мазкур мусулмонлар қирғинга учраётган давлатлардаги диндош биродарлари учун заррачалик ҳам ташвиш ёки ҳаракат қилмайдилар, чунки у ер уларнинг ватани эмас.

Шундай қилиб, мустамлакачи кофир томонидан чизилган чизиқлар ичидаги давлатларни ватан деб билган мусулмонлар, ушбу ватани ичидаги одамлар муаммолари устида ўйлайдиган, ушбу муаммоларнинг ечимини ҳал қилиш тўғрисида фикрлайдиган бўлишди. Кофир мустамлакачининг бундан кўзлаган мақсади, мусулмонлар Ислом уммати устидаги муаммоларини бир умматнинг муаммоси, бир ақидадаги биродарининг муаммоси деган эътиборда қарамайдиган, бошқа мусулмоннинг бошидаги хорликлардан юз буриб кетадиган бўлишини пайдо қилиш эди ва бунга эришди ҳам.

Бу ерда бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, “ватанга муҳаббат” ва “ватанпарварлик” тушунчалари бошқа бошқа нарсалардир. Ватанга муҳаббат ҳар қандай инсонда бўлади, чунки у ғаризий, инсон яратилганда шу хислат билан яратилган, яъни ҳар қандай инсон туғилган, яшаган ерини яхши кўради, соғинади. Бундай туйғу ҳайвонда ҳам бор. Лекин бугунги кунимизда зўр бериб тарғибот-ташвиқот қилинаётган ватанпарварлик эса, бошқа нарса бўлиб, бу маълум бир давлатдаги одамларни ўзаро бирлаштириб, бошқа давлатдаги диндош биродарларидан ажратиш, улар учун ғам-қайғу қилишдан, улар устидаги муаммоларнинг ечими учун ҳаракат қилишдан  ман қилиш учун тузилган бир куфрий хийла, маккор режадир.

Ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларида ватанпарварлик деган маъно борми?!

“Мусулмонлар бир бирларига муҳаббат, дўстлик, ҳамдардликда ҳудди бир танага ўхшайдилар. Агар тананинг бир аъзосига дард етса, бутун тана бу дардни ҳис қилади, у билан аламланади (бу дардни кетказиш учун бутун тана ҳаракат қилади)”. Муттафақун алайҳ.

Ҳа, мусулмонлар ана шундай бутун бир тана эдилар. Бугун эса,  мустамлакачи кофирлар чизган сохта чизиқлар сабабли, ватанпарварлик ёки бир миллат улуғлиги тушунчалари сабабли парчаланиб кетган, майда бўлакларга бўлиб ташланган жасадга айландилар.

Ватанпарварликка нисбатан Исломнинг нуқтаи назари ва мусулмонлардаги ватанпарварлик туйғуси.

Эътибор берадиган бўлсак, мусулмонлар юртларида, хусусан Ўзбекистонда ҳам, ватанпарварликка чақираётган Ислом олимлари сўзларини шаръий далил билан исботлаш учун, асосан қуйидаги ҳадисни келтирадилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан чиқиб кетаётганларида Маккага қараб “Сен мен учун Аллоҳнинг шаҳарлари ичида энг суюклисисан. Сен Аллоҳ учун ҳам шаҳарларнинг ичида энг суюклисисан. Агар мушриклар мени чиқиб кетишимга мажбур қилишмаганида, ҳеч қачон сени тарк этмаган бўлар эдим”, дедилар. Термизий “Сунан”да ва Хоким “Мустадрак”да ривоят қилган. Саҳиҳ.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккани севишлари ватанга бўлган муҳаббатдан кўра юқорироқ муҳаббат эди, яъни Макка Аллоҳнинг наздида ҳам улуғ, суюкли шаҳар эди, у ерда Аллоҳнинг уйи, муқаддас Каъба бор эди. Бу маънони юқоридаги ҳадиснинг ўзидан тушунса бўлади. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккага бўлган муҳаббати Аллоҳнинг наздида бу шаҳарнинг суюкли шаҳар бўлгани сабаблидир.

Демак, на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва на у кишидан кейин Исломий даъватни дунё бўйлаб тарқатган саҳобалар розияллоҳу анҳумлар ижмосидан ватанпарварлик деган тушунчага оид бирон бир насс, ҳужжат келмаган. Аксинча, уларнинг ташвишлари, ғамлари, мақсадлари Аллоҳнинг каломини олий қилиш, ҳақиқий адолатли мабдаси бор бўлган динни дунёнинг ҳамма ерига етказиш, инсониятни жаҳолатдан нурга олиб чиқиш бўлган.

Ва яна, ватанпарварлик тузоғига чақираётган сарой олимларининг айни мавзуни гапириш асносида Ислом умматига сингдираётган оғу захарларидан бири, гўёки Ислом ватанни ҳимоя қилишга буюрганини айтиб, шу ватан ҳимояси учун қилинган жангни Аллоҳ йўлидаги жиҳод, деб гапирмоқдалар.

Бу сўзларда мусулмонларни адаштириш, жаҳолат ботқоқларига ботиришни кўзда тутган куфрий ғараз бор. Чунки Ислом бирон бир манба-ҳужжатларда ватанни ҳимоя қилишга чақирмаган, чақирмайди ҳам. Ислом шариатида куфр қўл остида зулм кўраётган мусулмонларни зулмдан қутқариш, куфрнинг мустамлакасидан озод қилишга чақириқ бор. Табиийки, куфрнинг қўлида хор бўлаётган мусулмонларни озод қилиш йўли, куфрнинг олиб бораётган сиёсатига қарши тура оладиган кучли давлати бўлиши билан бўлади.

Бундан ташқари, агар ватанпарварлик тушунчасидан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, мусулмонлар юрти бўлмаган давлатда яшаётган муслмонлар, масалан, Австралия, ёки Францияда яшовчи мусулмонлар ушбу яшаётган давлатини ҳимояси учун бошқа давлат билан бўладиган жангларга кириши мумкин бўлади. Бу эса, Исломда тақиқланган. Бу тўғрида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким кўр кўрона қабилачилик байроғи остида жанг қилса ва шу кўр кўрона қабилачиликка чақирса, у жоҳилият ўлимини топади”. Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ.

Бундан ташқари, Ислом ватанпарварлик ёки миллатчиликка чақирувни жаҳолатнинг бадбўй кўриниши деб ҳисоблайди. Имом Бухорий ривоятида келади: Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Бир сафар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ғазотда эдик (Бану Мусталиқ ғазоти). Бу ғазотга бир қанча муҳожирлар келган эди. Муҳожирлардан бири хазил билан бир ансорийнинг орқасидан келиб унинг белидан пастига уриб кетди. Ансорий эса буни хазил тушунмади ва қаттиқ ғазабланди. Иш шу даражага етиб бордики, улар ҳар иккаласи қичқира бошлашди; ансорий “Эй ансорлар, ёрдамга!” деса, муҳожир “Эй муҳожирлар” деди. Шовқинни эшитиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг чодирларидан чиқдилар ва “Нима бўляпти, нимага улар жоҳилият сўзларини айтиб бақиришяпти?!” дедилар. Бўлган воқеани айтишганидан кейин, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бунақа гапларни (қабилачиликка, ватанчиликка, уруғчиликка чақиришни) гапиришни тўхтатинглар, чунки бу сўзлар жаҳолатнинг бадбўй сассиқликларидандир”.

Мана, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одам Маккаданлиги, бошқа одам Мадинаданлигини асос қилиб бўлинишига, тарафкашлик қилишига нисбатан қандай муносабат билдирганилари ушбу воқеадан очиқ кўриниб турибди. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишни жирканч, сассиқ нарса дедилар, бундай ишдан узоқ бўлишни буюрдилар. Абу Довуддан саҳиҳ ривоятда шундай дейилади: “Ким кўр кўрона кабилачиликка чақирса, у биздан эмас (яъни мусулмонлардан эмас), ким кўр кўрона кабилачилик номидан жанг қилса, у биздан эмас, ким кўр кўрона қабилачилик номига чақириб ўлса, у биздан эмас”.

Кўриниб турибдики, ватанпарварлик Ислом умматини парчалаш, бўлакларга бўлиш учун хизмат қилади, бу ҳолатни кучайтиради. Бугун бизнинг ҳолатимизда ватанпарварлик тушунчаси ягона бир бутун умматни бўлакларга бўлиб, буюк умматнинг, унинг буюк жамиятининг ўрнида, майда давлатларни пайдо қилди. Мусулмонлар ўз биродарлари, бошқа мусулмонларнинг олдига бориш учун, кофир мустамлакачи чизиб берган чегаралардан ўтишлари, визалар, рухсатномалар, тўловлар ва бошқа муаммоларга дучор бўлиши одатий ҳол деб қараладиган бўлди.

Исломга мутлақо зид бўлган, куфрий хийла режаси бўлган ватанпарварлик мафкураси барбод бўлиши билан, унинг барча таъсирлари ва эришган натижалари йўққа чиқади. Ва ана шунда энг мукаммал ва энг тўғри мафкурасига эга бўлган Исломий мабда яна ҳаётга қайтади, чунки бу мабда Аллоҳнинг Ўзи томонидан тузилган, чунки фақатгина Исломий мабда инсониятга ҳақиқий адолатни кўрсата олади.

قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَائِكُمْ مَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ ۚ قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَقِّ ۗ أَفَمَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ أَحَقُّ أَنْ يُتَّبَعَ أَمَّنْ لَا يَهِدِّي إِلَّا أَنْ يُهْدَىٰ ۖ فَمَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ

 “Айтинг: “Шерикларингиз орасида ҳақ йўлга ҳидоят қила оладиган биров борми?!” Айтинг: “Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур. Энди ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган зот итоат этилишга ҳақлироқми ёки (ҳеч кимни) ҳидоят қила олмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож бўлган кимсами?! (Эй куфр йўлларига, куфр режаларига чақираётганлар), сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқармоқдасиз?!”. (Юнус. 35)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

28.05.2016й.

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsВатанпарварликтушунчаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мустамлакачи АҚШнинг Бангладешдаги «ислоҳотлар» устидан ҳаддан ташқари назорат ўрнатиши юртимизда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги уринишдан бошқа нарса эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон ҳаракати икки танлов ўртасида!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўз халқига шерлик қиладиган, хўжайинлари ҳузурида қуёнюрак бўлган ҳукмдорлар!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/