| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Янги қиёфадаги эски тузум 

Янги қиёфадаги эски тузум 

By htadmin
04.08.2025
613
0
Share:

Янги қиёфадаги эски тузум 

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йилнинг ёзи Ўзбекистон сиёсий ҳаётида кадрлар алмашинуви ва тузилмавий “ислоҳот”лар билан ёдда қоладиган бўлди. Президент Мирзиёевнинг бир неча муҳим фармонлари орқали нафақат янги лавозимлар жорий этилди, балки хавфсизлик тизими ва Президент Администрациясидаги кучлар мувозанати ҳам қайта шакллантирилди.

2025 йил 23 июнда Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланиши янги сиёсий архитектуранинг бошланиши бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу тайинлов расмий манбалар томонидан “идоралараро мувофиқлик ва натижадорликни ошириш” мақсадида амалга оширилгани таъкидланган бўлса-да, амалда бу – ҳокимиятнинг марказлашуви ва сиёсий элитанинг бир оила таъсирига боғлиқ бўлиб қолишини англатади.

Саида Мирзиёевага тўғридан-тўғри бўйсунадиган беш нафар ўринбосар таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, сув ресурслари ва тадбиркорлик йўналишларида иш бошлади. Бундай йўналишлар белгиланиши мамлакатдаги “ислоҳот”ларни марказлашган тарзда амалга оширишга уриниш сифатида баҳоланмоқда. Бу эса, президент бошқарувини марказлаштириш ва натижалар учун масъулиятни тор доирада жамлаш имконини беради. Шунингдек, Саида Мирзиёеванинг тайинланиши Ўзбекистон сиёсий ҳаётида биринчи марта президентнинг яқин қариндоши давлат бошқарувида шунчалик юқори мартабага кўтарилиши билан “ворислик” масаласини кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди.

Бунинг ортидан, президентнинг бир неча маслаҳатчи ва вакиллари тайинланди. Ташқи сиёсат, стратегик ривожланиш, ижтимоий ҳимоя, инвестициялар ва коммуникация каби соҳалар бўйича махсус маслаҳатчилар ва вакиллар тизими яратилди. Бу идоравий вертикални кучайтириш орқали мутлақ назоратни ўрнатишни кўзлаган бошқарув услубидир.

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида бир кунда уч шахснинг вазифасидан озод этилиши ҳам тасодифий эмас. Талъат Валиев, Баҳодир Маҳмудов ва Шовқиддин Қаршиевнинг лавозимдан кетиши – хавфсизлик тизимидаги “эски” кадрларга ишонч пасайганини билдиради. Бу ҳаракат орқали Мирзиёев хавфсизлик тизимини ҳам шахсий ишончга асосланган кадрлар билан қайта шакллантиришни мақсад қилган кўринади. Айтиш мумкинки, Хавфсизлик кенгаши аппаратидаги ўзгаришлар фақат ички мувозанат эмас, балки ташқи сиёсатдаги геосиёсий мураккаб вазият билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Ҳукумат доирасидаги бу “ислоҳот”лар, айниқса, АҚШ ва Европа билан муносабатларнинг кучайиши фонида алоҳида аҳамият касб этмоқда. АҚШ Конгрессида “Uzbekistan Caucus”нинг фаоллашуви ва Franklin Templeton каби компанияларнинг мамлакат ички лойиҳаларида қарор чиқарувчи даражага етиши кузатиляпти. Ўзбекистон бўйича Кокус асосчиси ва ҳамраиси Трент Келли: “Президент Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. У дадил ислоҳотчи, ишончли ҳамкор, АҚШнинг самимий дўсти. Унинг раҳнамолигида Ўзбекистон ўзгаришлар йўлидан дадил кетмоқда. Инсон ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда, демократик институтлар кенгаймоқда, халқаро ҳамкорлик учун имкониятлар очилмоқда. Бу ютуқлар барчамизни руҳлантирмоқда. Биз яқинда “Жексон-Вэник тузатиши”ни кун тартибимиздан олиб ташлаймиз, чунки Ўзбекистон ҳамма нарсани тўғри қилиб, ислоҳотларни амалга оширмоқда”, – деди. 

Шу билан бирга, ЕИ доирасидаги дипломатлар ҳам Ўзбекистондаги бошқарув ва шаффофлик ислоҳотларини алоҳида қайд этмоқда. Вим Риепма, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик бўйича биринчи маслаҳатчиси: “Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари саммити ортидан, рақамлаштиришни ривожлантириш, бошқарувни мустаҳкамлаш ва давлат хизматларини ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун очиқроқ, самаралироқ ва эҳтиёжларга мос ҳолда қилиш умумий устувор йўналишларимизни амалиётга татбиқ этади, деб ҳисоблаймиз”, – деди.

Мирзиёев Ғарб учун мақбул ҳукумат моделини намоён этишга уринар экан, ички сиёсий барқарорликни таъминлаш мақсадида оилавий таъсирни кучайтиришга ҳам эътибор қаратмоқда. Бу эса, қиёфалар ўзгарса-да, тизимнинг асл фалсафаси ўзгармаганини кўрсатади.

Бугунги кунда барча исломий юртларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам ҳукумат шахс, гуруҳ ёки бир оиланинг сиёсий бизнесига айланиб, тор доира манфаатларини таъминлаш воситаси бўлиб қолди. Ушбу режимлар геосиёсий кучларни рози қилиб, уларнинг қўллаб-қувватловига эришиш учун халқнинг бойлиги, ер-ресурслари ва имкониятларини “фойдали” ҳамкорлик ниқоби остида ташқи қудратлар қўлига топшириш билан шуғулланмоқда. Иккиюзламачи Ғарб эса, токи ўзининг геосиёсий манфаатларига хизмат қилар экан, бундай режимларни “демократик”,”шаффоф” дея баҳоламоқда.

Токи, ҳукуматда бошқарув шакли Рошид Халифалик бўлмас экан ҳамда ҳукмронлик ёлғиз Шариатга берилмас экан, ҳокимиятни ўзининг мулки деб ҳисоблайдиган бугунги режимлар мусулмонларни хўрлаш, қашшоқ ва ночор ҳолатга тушириш, юртларини “учинчи олам”га айлантириш сиёсатини давом эттираверадилар.

Иззатуллоҳ

04.08.2025й

TagsЯнги қиёфадаги эски тузум
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фикрий уйғониш юксалиш, буюклик учун асосдир

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Таъзия

  • МАҚОЛАЛАР

    Андижон қатлиоми “Аср фожеаси” номи билан уммат тарихида қолади!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/