| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Нью-Йоркдаги партия ички сайловларида мусулмон номзоднинг ғалабаси ва унинг сиёсий оқибатлари таҳлили

  • BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

By htadmin
25.05.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

Иш муддати

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)

Рукнимизнинг аввалги Иш тури мавзусида ёлланувчининг ёлланаётган ишини воқеси, ишга ёллашнинг  муайян (аниқ белгиланган) иш учун ёки келишувда таърифланган иш учун бўлиши, ёлланувчининг сифати (мутахассислиги)га қараб бўлиши мумкинлиги, шунингдек қандай ҳолатда ишга ёллаш жоиз эмаслиги борасида маълумотларни бердик. Бугунги мавзуимизда ишга ёлланувчи ёлланиладиган Иш муддати ва Иш ҳақи ҳақида маълумот берамиз.

Иш муддати

Шундай ёллаш турлари мавжудки, унда ёлланувчига фақат ёлланаётган ишини айтиш лозим, иш муддати (вақти) айтилмайди. Масалан, кийим тикиш, бирор жойга машина ҳайдаб бориш.

Баъзи ишларга ёлланганда эса иш муддатинигина айтиш лозим, иш миқдори айтилмайди. Мисол учун, сени бир ойга қудуқ ёки ариқ қазишга ёлладим деса, иш миқдорини билдиришга эҳтиёж қолмай, ёлланган ишчи оз қазийдими ёки кўп қазийдими, ана шу муддат ичида қазиши лозим, номаълум ишга ёллаш эса жоиз бўлмайди.

Баъзи ишларга ёлланганда эса иш муддати билан бирга ишни ҳам айтиш лозим, муддати айтилмаса номаълум бўлиб қоладиган ҳар бир ишда муддати кўрсатилиши лозим. Чунки ёллаш аниқ бўлиши керак, баъзи ишларда муддатини айтмаслик уни номаълум қилиб қўяди. Номаълум ишга ёллаш эса жоиз бўлмайди. Агар бир йил ёки бир ой каби маълум муддатга уй қуриш, бензин (нефт) фильтрлари ишлаб чиқариш ва шу каби ишларда ёллаб келишилса, бу муддат тугамагунча иккала томон ҳам шартномани бузиши мумкин эмас.

Агар такрорланиб турадиган муддатга, мисол учун, бир ишчини ҳар ойга 200 минг сўмдан ёлласа, ишчи ўша ишни бажариб туриши учун ҳар ойда шартнома тузилади. Ёллаш шартномасида муддат айтилиши лозим. Ёллаш муддати шартнома тузилган заҳоти бўлиши шарт эмас, балки Ражаб ойи учун Муҳаррам ойида (Июл учун Январ ойида) шартнома тузиш мумкин. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлса ёки номаълумликни йўқотиш учун зарурат туфайли айтилса, муддат вақтнинг бир бўлаги – йил, ой, хафта, соат, дақиқа ва шу кабилар билан белгиланиши шарт.

Иш ҳақи

Ёллаш (ижара) ҳақи гувоҳлар олдида маълум қилиниши ва номаълумлик қолдирмайдиган тарзда сифатланиши ва таърифланиши шарт. Чунки Пайғамбар с.а.в. айтганлар:


إِذَا اسْتَأْجَرَ أَحَدُكُمْ أَجِيرًا فَلْيُعْلِمْهُ أَجْرَهُ 

«Бирортангиз ишчи ёлласа, унга ҳақини билдириб қўйсин». Ёллаш ҳақи пул бўлиши ҳам мумкин, пулдан бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин, мол бўлиши ҳам мумкин, манфаат (фойда) бўлиши ҳам мумкин. Нарх (бирор нарсанинг қиймати) бўлишга яроқли ҳамма нарса иш ҳақи бўла олади, у айнан молми ёки (фойда) манфаатми, барибир. Фақат маълум қилиниши шарт.

Аммо иш ҳақи номаълум бўлса дуруст бўлмайди. Масалан, ҳосил ўрувчини ҳосилнинг номаълум қисмини беришга келишиб ёллаш номаълумлик бўлгани учун дуруст бўлмайди. Бунинг аксича, бир соъ (2,176кг) ёки бир мудд (544г) (сочиладиган нарсалар, яъни буғдой учун ўлчовлар)га келишиб ёллаш мумкин. Ишчини едириб-кийдириш ҳисобига ёки едириб-кийдириш билан бирга унга ҳақ ҳам тайинлаб ёллаш мумкин. Чунки болани эмизувчи масаласи ҳам худди шундай. Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ 

– “Оналарни яхшилик билан едириб–кийдириш отанинг зиммасидадир”.  (Бақара:233)

Улар эмизганлари учун нафақа ва кийим белгиланади. Бундай қилиш эмизувчи масаласида мумкин экан, демак, бошқасида ҳам рухсат бор, чунки ҳаммаси ёллаш бўлиб, у ҳам ёллаш (ижара) масалаларининг биридир.

Хуллас, иш ҳақини тортишмасдан, тўлиқ бериш учун у номаълумлик қолдирмайдиган даражада аниқ бўлиши керак. Чунки аслида ҳамма келишувларда одамлар орасидаги тортишувларнинг олди олинади. Шунинг учун ишга киришмасдан олдин пул (ҳақ)ига келишиб олиш лозим, ишчи билан ҳақига келишмасдан туриб уни ишлатиш макруҳ. Бирон ишга ёллангач, келишув бўйича ишчи пул олишга ҳақли бўлади, лекин пулни фақат ишдан кейингина бериш вожиб. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадис қудсийдаги ушбу сўзларига кўра иш ҳақини иш битиши билан дарров бериш вожиб:

ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ وَلَمْ يُعْطِهِ أَجْرَهُ

“Уч киши бор, қиёмат куни мен уларнинг душманиман: Менинг номим билан эҳсон бериб кейин хиёнат қилган киши, озод одамни сотиб пулини еган киши, ишчи ёллаб ишини битиргандан кейин ҳақини бермаган киши”. Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилди. Аммо агар иш ҳақини кейинроқ бериш шарти қўйилса, уни ўша муддатгача олиб бориш мумкин. Агар иш ҳақини кунма-кун ёки ойма-ой ё ундан озроқ ё кўпроқ муддатда тўлаш шарт қилинса, келишувларига қараб ҳақ тўланади.  

Ёлловчи амалда тўла манфаат олиши шарт эмас, балки унга манфаат олиш имкони берилишининг ўзи иш ҳақини тўлашга мажбур қилиб қўяди. Масалан, уйида хизмат қилиши учун хос хизматкор ёлласа ва хизматкор ёлловчининг уйига келиб, унинг хизматига ўзини топширса, шу хизматкордан фойдаланиш имкони бўлган муддат ўтиши биланоқ унга иш ҳақини тўлаш лозим бўлади. Чунки шартномада гарчи бу хизматкор хизматидан фойдаланишга келишилиб, ёлловчи унинг хизматидан тўла фойдалана олмаган бўлса ҳам, лекин унга бу хизматдан фойдаланиш имкони берилишининг ва ишни ташкил эта олмай фойдалана олмаганининг ўзи иш ҳақи тўлашга мажбур бўлиши учун етарли асос бўлади. Чунки ожизлик хизматкор тарафидан эмас, балки ёлловчи тарафидан юз берган.

Аммо  муштарак ёки умумий (яъни хизматидан кўпчилик фойдаланадиган ёлланма) ишчига келсак, агар у буюм, нарсани қилиб бериш бўйича бир муайян ишга ёлланса, то бу ишни қилиб, ёлловчига топширмагунча ишдан бўшамаган ҳисобланади.  Масалан, ўз устахонасида бўяйдиган бўёқчи ва ўз дўконида тикадиган тикувчи каби. Бу бўёқчи ёки тикувчи қилинган нарсани ёлловчига топширмагунча ишдан қутулмайди ва топширмагунча иш ҳақига даъвогар ҳам бўлолмайди. Чунки келишилган нарса унинг қўлида турибди. Шунинг учун уни шартлашган ёлловчига топширмагунча ишдан қутулмайди. Аммо агар ишни ёлловчининг қўл остида бажарса, масалан ёлловчи уни кийим тикиб бериши ёки бўяб бериши учун ўз ҳовлисига олиб келса, бу ҳолатда ишни тугатиши биланоқ ишдан қутулади ва иш ҳақини олишга ҳақли бўлади. Чунки у ёлловчининг қўли остида иш қилди. Шунинг учун ишни битириши биланоқ уни топширган ҳисобланади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

25.05.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Роҳинга мусулмонларига ёрдам бериш БМТ зиммасида эмас, исломий юртлар армиялари зиммасидадир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг Фаластин аҳлига «ёрдам»ларини қайта йўлга қўйиш учун уларнинг юрт ва муқаддас ерлардан воз кечишлари шарт қилинган!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/