| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

By htadmin
25.07.2018
1195
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

Ишчи ҳақини белгилаш

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)

Мақолаларимизда ёритилаётган мавзуларда ҳаётимизда учрайдиган муаммоларнинг шаръий ечимларини батафсил баён қилиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз. Жумладан, “Исломда иқтисод низоми”  китобининг “Ёлланувчининг қиладиган иши” бўлимидаги мавзуларда ёритилган муаммолар ва уларнинг шаръий ечимлари нафақат бугунги кунимизда, балки ўтмишимизда ҳам, келажагимизда ҳам Ислом адолатини яққол кўрсатади. Бугун сизларга ушбу бўлимнинг сўнгги “Ишчи ҳақини белгилаш” мавзусини тақдим қиламиз.  

Ишчи ҳақини белгилаш

Инсон табиатан ўз эҳтиёжларини қондирадиган мол ишлаб чиқариш учун куч сарфлашга интилади. Инсоннинг эҳтиёжлари кўп бўлиб, уларни бир ўзи бошқалардан ажралган ҳолда қондира олмайди.  Шунинг учун ҳам инсон жамиятда бошқалар билан ўз иш маҳсулини алмашиб яшаши турган гап. Шунинг учун бирон жамиятда яшайдиган инсон фақат ўзи фойдаланиши учун эмас, балки бошқа бировлар фойдаланиши ва улар билан айирбошлаш учун маҳсулот ишлаб чиқаришга меҳнат (куч) сарфлайди. Чунки инсоннинг эҳтиёжлари кўп бўлиб, у ўзида йўқ бўлган молларга ҳамда таълим ва табобат каби бировларнинг меҳнатидан бевосита фойдаланишга муҳтождир. Шунинг учун у қанчалик хилма-хил ва кўп маҳсулот ишлаб чиқармасин, унинг барча эҳтиёжларини қондиришга кифоя қилмайди. Чунки у ўз меҳнати билан барча эҳтиёжларини қондира олмайди, балки бошқалар меҳнатига эҳтиёж сезади, демак, у ўзига керак бўлган бировлар меҳнатини (кучини) ўз меҳнати (кучи) ёки молига алмаштиришга муҳтож. Мана шундан инсонлар меҳнати (кучи) алмашинуви лозимлиги келиб чиқди. Сарфланадиган меҳнатларнинг бир-бирига нисбатан қийматларини ва эҳтиёжни қондириш учун қўлга киритилмоқчи бўлган молларнинг қийматларини аниқлаб берадиган бир ўлчов зарур бўлиб қолди. Шундагина бу меҳнат ва молларни ўзаро айирбошлаш мумкин бўлади. Шунинг учун меҳнатлар қийматини ва моллар қийматини аниқлаб берадиган ўлчов битта бўлиши лозим бўлди. Чунки шундагина молларни бир-бирига айирбошлаш, молни меҳнатга, меҳнатни меҳнатга айирбошлаш мумкин бўлар эди. Шунинг учун улар (яъни иқтисодчилар) инсонга ўз эҳтиёжини қондириш учун лозим бўлган мол ва меҳнатни қўлга киритиш имконини берадиган “пул мукофоти” (пул тўлови) бўлиши керак, деган якдил фикрга келишди. Бу пул тўлови товарга нисбатан нарх  товар айирбошлашда бирон товар муқобили (эвази)га тўланган тўлов ҳисобланади, меҳнатлар айирбошлашда эса инсон сарфлаган меҳнат келтирган манфаат муқобилига тўланган тўловдир. Шунинг учун инсон ижара (ёллаш) муомалаларидан беҳожат бўлолмагани каби, савдо-сотиқ муомалаларидан ҳам беҳожат бўлолмайди. Бироқ савдо-сотиқ билан ижара (ёлланиш) ўртасидаги боғланиш шундан иборатки, бу иккови фақат икки инсон ўртасидаги муомаладир, холос. Уларнинг ўртасида бошқа боғланиш йўқ. Шунга кўра, ижара савдога ва иш ҳақи нархга боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун иш ҳақини белгилаш йўқ. Чунки нарх мол бадали (ўрни)га тўланган тўловдир. Демак, унинг мол ўрнига тўланган мол эканлиги аниқдир. Бунда мол қиймат билан ўлчанадими ёки нарх билан ўлчанадими, бунинг фарқи йўқ. Иш ҳақи эса куч-меҳнат эвазига тўланган тўловдир. Бу куч-меҳнатнинг бирон мол (маҳсулот) ишлаб чиқариши шарт эмас, балки у гоҳида мол ишлаб чиқариши ва гоҳида ишлаб чиқармаслиги мумкин. Чунки сарфланган куч-меҳнат келтирадиган манфаат фақат мол ишлаб чиқаришдангина иборат бўлмай, балки молдан бошқа манфаатлар ҳам бор. Масалан, қишлоқ хўжалиги, тижорат ёки саноатнинг турли соҳаларида, баъзи ёки кўпгина соҳаларида сарфланган куч-меҳнат натижасида маҳсулот ишлаб чиқарилади ва у сабабли юрт бойлиги кўпаяди. Аммо табиб, муҳандис, адвокат, муаллим ва шу кабиларнинг хизмати эса маҳсулот ишлаб чиқармайдиган меҳнат бўлиб, ундан уммат бойлиги кўпаймайди. Демак, саноат маҳсулоти ишлаб чиқарган ишчи ўзи ишлаб чиқарган ана шу маҳсулот эвазига ҳақ олади, лекин муҳандис иш ҳақи олса, бирон маҳсулот ишлаб чиқарганлиги учун олмайди. Чунки у ҳеч қандай маҳсулот ишлаб чиқармайди. Шунинг учун белгиланган нарх мол эвазига тўланадиган тўлов эканлиги аниқдир. Сарфланган куч-меҳнат келтирадиган манфаатни белгилаш эса бунинг акси-тескарисидир. Чунки у бирон мол (маҳсулот) эвазига тўлов тўлаш эмас, балки мол ҳам бўлиши ва молдан бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин бўлган манфаат эвазига тўлов тўлашдир. Шундан келиб чиқиб, савдо-сотиқ ишчи ёллашдан, нарх эса амалий белгиланиш жиҳатидан иш ҳақидан бутунлай фарқ қилади. Бироқ савдо-сотиқ ва ижара (ёллаш), нарх ва иш ҳақи бир-биридан фарқ қилади, деган сўз уларнинг ўртасида боғлиқлик йўқ, деган маънони англатмайди, балки ижара савдо-сотиққа ва савдо ижарага асосланмайди, иш ҳақини белгилашга асосланиб нарх белгиланмайди ва нарх белгиланишига асосланиб иш ҳақи белгиланмайди, деган маънони англатади. Чунки нарх билан иш ҳақининг бир-бирига асосланиб белгиланиши ишчи ишлаб чиқарадиган товарлар нархларининг шу ишчи оладиган иш ҳақига ҳукм ўтказишига олиб келади. Ваҳоланки, товарлар нархлари ишчига эмас, ёлловчига ўз ҳукмини ўтказиши керак. Шунинг учун агар бу нархлар ишчига ҳукм ўтказадиган бўлиб қолса, бу нарса ёлловчининг ишчига ўз ҳукмини ўтказишига олиб келади. Ёлловчи ишчининг иш ҳақини нархлар тушиши ёки кўтарилиши, деган баҳона билан қачон хоҳласа пастлатадиган ва кўтарадиган бўлиб қолади. Бу эса жоиз эмас. Чунки ишчининг иш ҳақи унинг меҳнати келтирадиган манфаат бадалига тўланадиган нарса бўлиб, модомики бу иш ҳақи ишчи билан ёлловчи ўртасида ўзаро келишиб белгиланган экан, демак, у шу ишчининг меҳнати келтирадиган манфаат қийматига тенг бўлади. Демак, ишчининг иш ҳақи у ишлаб чиқарадиган товар нархларига боғлиқ бўлмайди. Ишчи ишлаб чиқарадиган товар нархлари тушиб кетганда ҳам ёлловчини белгиланган ҳақни беришга мажбурлаш унинг зиён кўришига, бу эса ишчиларнинг ишдан бўшатилишига олиб келади, дейиш ноўриндир. Чунки бу нарса товар нархи барча бозорларда тушиб кетгандагина содир бўлади. Шу сабабли иш ҳақи миқдорини белгилаш ёлловчининг эмас, балки мутахассисларнинг ишчи меҳнати келтирадиган манфаатни баҳолашларига боғлиқ бўлади. Чунки улар битта ҳолатга эмас, балки умумий шаклда ишчи келтирадиган манфаат мажмуи (йиғиндиси)га эътибор берадилар. Шунинг учун иш ҳақини белгилаш товар нархига эмас, балки мутахассислар фикрига боғлиқдир. (давоми бор)


 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

26.07.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср, Саудия, Туркия, Иордания ва Сурия режимларининг стратегик вазифалари яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлашдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ватанпарварлик тушунчасининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/