| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ЮНИДО ортидаги яширин манфаатлар

ЮНИДО ортидаги яширин манфаатлар

By htadmin
12.12.2025
422
0
Share:

ЮНИДО ортидаги яширин манфаатлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминованинг 4 декабр куни Венада ЮНИДО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти) Бош директори ўринбосари Фату Ҳайдара бошчилигидаги делегация билан учрашуви ҳақидаги хабар расман мамлакатнинг индустриал ривожланиши ва экологик салоҳиятини ошириш йўлидаги ижобий қадам сифатида тақдим этилмоқда. Муҳокама қилинган асосий йўналишлар – Базавий ҳамкорлик келишувини имзолаш, “яшил” технологиялар бўйича минтақавий Хаб яратиш ташаббуси, шунингдек, фармацевтика, электротехника ва стандартлаштириш соҳаларидаги лойиҳалардир. (dunyo.info)

Бироқ ЮНИДО каби йирик халқаро институтларнинг Ўзбекистонга кириб келиши ортида ҳамиша геосиёсий ва иқтисодий қарамликни кучайтиришга қаратилган яширин мақсадлар мавжуд бўлади. Бу мақола ушбу ҳамкорликнинг Ўзбекистон учун эҳтимолий хавфларини, яъни мустамлакачилик мақсадларини очиб беришга қаратилган.

ЮНИДО (UNIDO) – бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти бўлиб, унинг расмий вазифаси ривожланаётган мамлакатларда инклюзив ва барқарор саноат ривожланишига (ИИТБСР) кўмаклашишдан иборат. Ташкилот ўз миссиясини технологик ёрдам, техник стандартлаштириш ва сармояларни жалб қилиш орқали амалга оширади. ЮНИДОнинг фаолияти БМТ доирасидаги расмий дастур бўлса-да, унинг асосий молиячилари ва сиёсий кузатувчилари мустамлакачи АҚШ бошчилигидаги коллектив Ғарб давлатларидир. Ташкилотнинг дастурлари (масалан, “яшил” технологиялар, стандартлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш) Ўзбекистонга ёрдам бериш ниқоби остида глобал бозордаги мавжуд иқтисодий иерархияни сақлаб қолишга хизмат қилади.

Бу лойиҳалар ортидаги ҳақиқий мақсадлар ривожланган давлатларнинг Ўзбекистонни хомашё базаси, бозор ва арзон ишчи кучи етказиб берувчи мамлакат сифатидаги ролини сақлаб қолишга қаратилган глобал стратегиясининг бир қисмидир. Базавий келишув ва расмий офиснинг очилиши ЮНИДОнинг ва демакки, уни молиялаштирувчи Ғарб давлатларининг Ўзбекистон саноат сиёсатига доимий ва институционал таъсирини таъминлайди.

ЮНИДО ташкилотининг расмий мақсади саноатни ривожлантириш эканига қарамай, амалий лойиҳалар мамлакатни глобал қиймат занжирида паст даражада ушлаб туришга хизмат қилиши ҳақидаги фикрни тасдиқловчи бир нечта далиллар мавжуд.

Асосий далил – бу ЮНИДОнинг лойиҳаларида саноат структурасига қаратилган эътиборнинг чекланганлигидир. Ташкилотнинг энг йирик ресурслари тўқимачилик саноатида энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган. Бу, бир томондан, харажатларни камайтириб, Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари (ип-газлама) экспортини рақобатбардош қилса-да, иккинчи томондан, мамлакатнинг анъанавий ролини – паст даромадли, хомашёни дастлабки қайта ишлаш босқичида етказиб берувчи сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди. Агар мақсад тўлиқ, мустақил саноатлаштириш бўлса, маблағлар юқори технологияли ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган соҳаларга (масалан, мураккаб машинасозлик, оптика ёки илғор электроника) йўналтирилиши керак эди. Тўқимачилик ва агросаноатга (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш) қаратилган эътибор, Ўзбекистоннинг энг юқори даромад келтирувчи (брендлаш, маркетинг, R&D) босқичларидан четда қолишини таъминлайди, чунки бу босқичлар асосан йирик импортчи давлатларда қолади.

Иккинчи далил – технологик қарамликнинг кучайишидир. ЮНИДО техник ёрдам сифатида Европа ёки Ғарб стандартларига асосланган тайёр хорижий технологиялар ва менежмент тизимларини жорий этади. Бу технологиялар сифатни оширса-да, Ўзбекистоннинг ўз мустақил илмий-тадқиқот ва ишланмалар (R&D) базасига эга бўлиш ва уни ривожлантиришига йўл бермайди. Мамлакат доимий равишда лицензия тўловлари, патентлар ва хорижий эҳтиёт қисмларга қарам бўлиб қолади. Бу қарамлик катта иқтисодиётларга (технология эгаларига) Ўзбекистон саноати устидан сиёсий-технологик назоратни сақлаб қолиш имконини беради.

Бу ташкилотларнинг дастурлари, айниқса, стандартлаштириш ва “яшил” технологиялар Хаби каби ташаббуслар орқали, Ўзбекистон иқтисодиётига Ғарб стандартларини тизимли равишда жорий этиш мақсад қилинади. Бу стандартларга мослашиш гарчи экспорт учун фойдали қилиб кўрсатилса-да, кичик ва ўрта маҳаллий корхоналар учун жуда катта молиявий юк ва техник тўсиқларни яратади, натижада улар рақобатдан чиқиб кетади ва бозор йирик хорижий ўйинчилар учун очилади.

Учинчи муҳим далил – оғир ва ҳарбий саноатга эга бўлишдан маҳрум қилишдир. ЮНИДОнинг ваколатлари фақат енгил ва тинч мақсадлардаги саноат ривожланиши билан чекланган. Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари (БМТ ва донор давлатлар) стратегик мустақиллик ва технологик суверенитетни берадиган асосий соҳа – ҳарбий саноатни ривожлантириш учун маблағ ажратмайди. Бу расмий чегараланиш Ўзбекистонни глобал таъсир доирасидаги (яъни тинч ва кам фойдали) соҳаларни ривожлантиришга мажбурлайди. Саноат базасининг асосан меҳнат сиғими юқори, лекин техник талаби нисбатан паст бўлган соҳаларга йўналтирилиши эса, арзон ишчи кучига бўлган талабни сақлаб қолади ва иш ҳақининг кескин ўсишига тўсқинлик қилади.

Бу лойиҳаларнинг Ўзбекистон халқига салбий таъсири аввало иқтисодий жиҳатдан кўринади: саноатнинг қиймат занжирининг энг паст даромадли босқичларида (хомашёни дастлабки қайта ишлаш ёки арзон йиғиш) қолиб кетиши арзон ишчи кучига бўлган талабни сақлаб қолади ва иш ҳақининг ўсишини кескин чеклайди. Сиёсий жиҳатдан эса, халқаро келишувлар ва норматив боғлиқлик туфайли давлатнинг мустақил саноат стратегиясини белгилаш имконияти заифлашади.

Йирик мустамлакачи давлатлар ЮНИДО каби лойиҳалардан ўз геоиқтисодий қадамларини мустаҳкамлаш учун фойдаланадилар. Улар мустамлакачиликни фақат ҳарбий ёки сиёсий йўл билан эмас, балки “техник ёрдам”, “стандартлаштириш” ва “замонавийлаштириш” каби ниқоблар остида амалга оширади. Ўзбекистон каби учинчи олам давлатлари бу ҳамкорликдаги асосий “ютуғи” глобал иқтисодий тузилмада хомашё базаси ролини ўйновчи қолоқ ва заиф давлат бўлиб қолаверишидир.

Хулоса қилиб айтганда, БМТ ва унинг ЮНИДО каби тузилмалари глобал капиталистик тизим томонидан тўқилган мураккаб ўргимчак тўри кабидир. Бу тузоқнинг асосий вазифаси – ривожланаётган давлатларнинг қарамлигини институционал жиҳатдан мустаҳкамлашдир. Бу тузоққа илинган ҳар қандай мамлакат суверенитетини бой бериб, мустамлакачи давлатларнинг доимий хомашё манбаи, арзон ишчи кучи ва фақат истеъмолчи бозорга айланиши муқаррардир.

Масалан, Венесуэланинг собиқ президенти Уго Чавес БМТ минбарларидан туриб, халқаро институтларни очиқчасига “империалистик ҳукмронлик воситалари” деб атаган ва уларнинг фаолиятини Неоколониализмнинг замонавий шакли сифатида баҳолаган. Шунингдек, Танқидий Халқаро Иқтисодиёт назарияси тарафдорлари (масалан, Андре Гундер Франк) таъкидлаганидек, халқаро институтларнинг “ёрдами” ривожланаётган мамлакатларнинг ўз-ўзини таъминлаш салоҳиятини йўқ қилишга хизмат қилади.

Бу тузоқни йўқ қилишнинг ягона йўли унинг илдизига, яъни капиталистик демократия тузумининг ўзига зарба бериш, унинг таянчларини синдиришдир. Ушбу вазифани фақат биргина тузум ва биргина давлат, яъни Ислом ва шу исломий қонунлар билан бошқарувчи Халифалик давлати амалга ошира олади. Бу Давлат бугунги адолатсиз, бузуқ халқаро тартибга бўйсунмайди. Ўзининг саноат сиёсатини ташқи аралашувларсиз мустақил юргизади. Жумладан, ҳарбийлашган оғир саноатни йўлга қўяди ҳамда саноатлашган кучли давлат даражасига чиқади иншаАллоҳ.

 

Салоҳиддин

12.12.2025й

TagsЮНИДОяширин манфаатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Аҳолини рўйхатга олиш ортидаги яширин мақсадлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан: ягона вариант юртни ташлаб чиқиб кетишми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Женева-3 музокаралари нега кечиктирилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/