| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ› Закот тўғрисидаги саволга жавоб

 Закот тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
05.12.2016
1658
0
Share:

 Закот тўғрисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Umar исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим закот ҳақида. Бир ўртоғим сўради, уни тўлиқ битмаган ҳовлиси бор, лекин у ерда яшамайди, ишлатмайди ҳам. Шу ҳовлидан закот бериладими? Агар берилса, қандай, қай тартибда шуларни тушунтириб берсангиз.

                                                                                            Umar

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Аллоҳ фарз қилган закот – вожиб садақалар – тўрт ҳил нарсалар устида бўлади, улар: Биринчиси: Тилла, кумуш ёки бу иккаласининг бадалига чиқарилган қоғоз пуллар. Иккинчиси: Чорва ҳайвонлари; туя, қорамол ва қўй. Учинчиси: Ердан чиққан экинлар ва конлардан олинадиган вожиб садақалар (бизнинг ерларда буни ушр деб ҳам тушунилади). Тўртинчиси: Тижорат моллари. Саволдаги ҳолатда эса, айтилаётган уй закот фарз бўлувчи тилла ва кумушга алоқадар ҳам эмас, ёки тижорат мақсадида ҳам эмас. Саволга кўра, мазкур инсоннинг уйи тижорат мақсадида ушлаб турилгани йўқ. У одам уй олиб сотувчи савдогар эмас. Бундан келиб чиқадики, бу уй тижорат моли эмас, ва айни дамда тилла ёки кумуш ҳам эмас. Демак, бу уйнинг ўзини устидан закот фарз бўлмайди. Ушбу сўзларни батафсил далиллари билан кўриб чиқиш учун, Ислом умматини ягона байроқ остига бирлаштириш, мусулмонларни ўз мабдаси билан яшаш фикрига жамлаш учун ҳаракат олиб бораётган Ҳизб ут – Таҳрир сиёсий исломий партиясининг “Халифалик давлатида моллар” китобини “Закот” бобида келган “Тижорат моллари закоти” бўлимидан иқтибос келтириб жавоб беришга ҳаракат қиламан.

ТИЖОРАТ МОЛЛАРИНИНГ ЗАКОТИ

Фойда олиш мақсадида пулдан ташқари сотиб олиш ва сотиш билан тижорат қилинадиган нарсаларнинг ҳаммаси тижорат моллари дейилади. Уларга озиқ-овқат, кийим-кечак, уй жиҳозлари, саноат моллари, ҳайвонлар, металлар, ер ва бинолар, шунингдек, сотиб олинадиган ва сотиладиган бошқа нарсалар киради. Тижорат қилинадиган моллардан – илгариги ва кейинги олимларнинг иттифоқи билан – закот вожиб бўлган. Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сотиш учун тайёрланган нарсадан албатта садақа беришни бизга буюрар эдилар”, деди. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Абу Зар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Баззда садақа бор”, деб ривоят қилади. “Баз”нинг маъноси – тижорат қилинадиган мато ва кийимлар. Абдураҳмон ибн Абдулқорий: “Мен Умар ибн Хаттобнинг замонасида байтулмолда омил эдим. Умар байтулмолдан ҳадя тарқатгани чиққан пайтда тожирларнинг (савдогарларнинг) молларини жамларди, сўнг у шу ердаги ва бошқа ерлардаги барча молларни ҳисоб қилиб, ҳаммасининг устидан бошқа жойдаги ва шу ердаги моллардан закот олар эдилар”, деб ривоят қилади. Ибн Умар: “Тижорат ирода қилинган нафис-нозик кийим ва матоларда закот бор”, дедилар. Тижоратда закот вожиблигини Умар, унинг ўғли, Ибн Аббос, етти фуқаҳо, Ҳасан, Жобир, Товус, Нахаъий, Саврий, Авзоъий, Шофиъий, Аҳмад, Абу Убайда, асҳоби раъй, Абу Ҳанифа ҳамда улардан бошқалардан ҳам ривоят қилинган. Тижорат молининг қиймати тилла ва кумуш нисоби қийматига етган ва бир йил айланган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир йил айланган молгагина закот берилади” (Аҳмад, Дора Қутний, Абу Довудлар ривояти), деган сўзларига биноан, тижорат молидан закот вожиб бўлади. Иқтибос тугади. Демак юқоридаги далиллардан билиндики, саволда айтилаётган уй модомики сотиш мақсадида, яъни уй олиб сотиш савдоси билан шуғулланувчи бўлинмаган бўлса, бундай ҳолда, бу уйнинг ўзидан закот фарз бўлмайди. Закот фарз бўлиши учун тижорат мақсад қилинган бўлиши керак. Чунки Аллоҳ Таъоло бандаларига заррачалик ҳам қийинчилик бўлишини хоҳламайди. Агар ўсмай турган, кўпайтириш қасд қилинмаган, шунчаки мол сифатида олиб қўйилган молларга ҳам закотни фарз қилинса, вақтлар ўтиши билан ушбу бойликни, молни закот еб тугатиб юбориши мумкин. Бу тўғрида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

من ولي يتيما فليتجر له ولا يتركه حتى تأكله الصدقة

“Кимки мол бор етимга васий бўлса, етимнинг молини айлантириб турсин, уни закот еб юборишига қўйиб бермасин”. Термизий ва Байҳақийлар ривояти.

Саволдаги уйнинг ўзини устида закот фарз бўлмаслигини билиб олдик, лекин бу ерда яна бир масала қолди. Мазкур уйнинг эгаси бу уйни сотиш мақсадида олмаган ва бу уйда ўзи уй сифатида яшаётгани ҳам йўқ, яъни ўзининг эҳтиёжи учун бу уй хизмат қилмаяпти, бундай ҳолатда ушбу уйдан закот бериши фарз бўлмайди, лекин ушбу инсоннинг мулкида закот нисобга етадиган миқдордаги бойлик, маблағ, мол уй кўринишида бор бўлиб турибди. Шу сабабли, ушбу инсон шаръий жиҳатдан мулкида эҳтиёжидан ташқари закот нисоби миқдорида моли бор бўлган шахс ҳисобланади, яъни шаръан бой дейилади. Ва бу одам закот бериши фарз бўлмасада (чунки бойлиги тижорат моли эмас), ўзи шаръан бой бўлгани учун, закот, ушр, фитр садақаси каби вожиб садақаларни олиши ҳалол бўлмайди, чунки бу садақалар бойга ҳалол эмас. Ва ушбу инсон шаръан бой бўлгани учун, бой одамга вожиб бўладиган қурбонлиқ сўйиш вожиб бўлади.

Хулоса

Саволдаги уй эгасига бу уйнинг устидан закот бериши вожиб бўлмайди. Чунки бу уйни сотиш мақсадида олмаган, агар мақсади сотиш бўлса у ҳолда закот фарз бўлар эди. Ва айни дамда ушбу уйдан яшаш учун фойдаланаётгани йўқ, лекин бу одам мулкида закот нисобига етарли даражада моли, бойлиги бор бўлгани учун ва бу бойлик ўзининг шахсий эҳтиёжга уй сифатида ишламаётгани учун, шаръан бой ҳисобланади ва унга вожиб садақаларни олиш ҳалол бўлмайди, яъни ҳаром. Ва айни дамда, бу одам бой деб ҳисоблангани сабабли, қурбонлиқ сўйиши вожиб. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

06.08.2016й

Tagsзакот
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик цивилизация меваларидан

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Россия ва Хитой: йўллар кесишмасидаги геосиёсий кураш

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/