| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик Ўзбекистонга нима беради?

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик Ўзбекистонга нима беради?

By htadmin
14.06.2024
885
0
Share:

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик Ўзбекистонга нима беради?

بسم الله الرحمن الرحيم

      Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2005 йилда тўхтаб қолган эди. 2020 йилдан бу қайта йўлга қўйилди ва шу санадан бошлаб ўзбек ҳукумати ташкилотга қўшилиш учун кўплаб қадамлар ташлаб келмоқда. Бу ҳақда uza.uzнинг 5 июнь кунги “Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни” мавзусида юқори даражадаги конференция тўғрисидаги хабарида ҳам айтилган. Жумладан, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева, ЖСТ Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним ва Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев сўзга чиқди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ЖСТ келишувларига мувофиқ 30 та норматив ҳужжат қабул қилди, 14 давлат билан икки томонлама музокарани якунлади, дейилади хабарда. Бу хабарнинг яна бир эътиборли томони, ЖСТ раҳбарининг кузатувчи давлатга ташрифи ташкилот тарихида кузатилмаган ҳолат эканлигини қайд этилгани бўлди. Аслида, бунда ҳеч қандай нотабиийлик йўқ. Чунки бу Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан 10 кунча вақт ўтиб содир бўлди ва айтиш мумкинки, Америка бу билан Россияга қарши навбатдаги жавоб юришини қилди. Яъни Америка ўзининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё борасидаги мақсадлари жиддий эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди.

      Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилган. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, қабул чоғида Мирзиёев Ўзбекистоннинг тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши муҳимлигини урғулаган. Бундан ташқари, шу куни Тошкентда ЖСТ, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида конференция бўлиб ўтган. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, бу тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлган.

      Бу йўлда яна бир муҳим қадам, 3 июнь куни эълон қилинган “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон президентининг фармони бўлди. Ушбу фармонга мувофиқ:

1. Қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинсин:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:

“Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

“Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

“Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:

“UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

“Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

Фармоннинг ушбу бандининг ўзи ҳам уни тушуниб олишимизга кифоя қилади. Фармонда давлат ташкилотлари эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилишдан мақсад – ушбу ҳуқуқлардан чет эллик хусусий компаниялар ҳам фойдаланишлари учун йўл очишдир. Бу эса айнан ЖСТга қўшилишда асосий шартлардан ҳисобланади. Албатта, юртимизнинг ҳар соҳасига, айниқса мамлакат бозорига кириб келадиган бундай йирик компаниялар билан маҳаллий тадбиркорлар рақобатлаша олмайди ва натижада бу очкўз йирик  компаниялар бозоримизни ҳам, иқтисодиётимизни ҳам эгаллаб олади.

Минтақада ЖСТга олдинроқ аъзо бўлган давлатлар ҳам бор. Масалан, қўшни Қирғизистон ЖСТга 1998 йил 20 декабрда, Тожикистон 2013 йил 2 мартда аъзо бўлган. Хўш, ташкилотга аъзолик бу икки давлатга нима берди, деган савол туғилади? Яъни ЖСТга аъзолик уларга бирор реал муваффақият келтирдими? Ваҳоланки, Қирғизистоннинг аъзо бўлганига 25 йил, Тожикистонникига эса 11 йил бўлди! Ҳатто Имомали Раҳмон Тожикистоннинг ЖСТга қабул қилиниш маросимида чиқиш қилиб, ушбу ҳодисани “жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига йўл очувчи энг муҳим ҳодисалардан бири” дея баҳолаганди. Айтиш мумкинки, ҳеч шубҳасиз, бу аъзолик уларга ҳеч қандай муваффақият келтирмади. Чунки мамлакат ҳозирги кунда қулоғигача қарзга ботган, иқтисоди абгор аҳволда, аҳолиси чет элларда қора ишчи бўлиб сарсон-саргардонликда кун кечирмоқда ва ҳоказо. Шундай экан, ЖСТга аъзолик Ўзбекистонга нима бериши мумкин? Бу саволга тўғри жавоб топиш учун, аввало ЖСТ ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлишимиз лозим. Токи, бизни ушбу ташкилот ҳақида унинг ортида турган асосчилари томонидан сингдирилаётган чалғитувчи, сирти ялтироқ маълумотлар алдаб қўймасин.

ЖСТ GATT (тарифлар ва савдо бўйича бош битим)нинг вориси ҳисобланади. Бу эса ташкилотни таъсис этган томонлар асосан АҚШ ва Британия эканлигини англатади. ЖСТ халқаро савдо қонунларига тааллуқли ягона глобал ташкилот бўлиб, қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган. 2016 йил 1 август ҳолатига кўра, ушбу ташкилот 164 давлатни аъзолар, 20 давлатни кузатувчилар сифатида ўз ичига олган.

Унинг мақсад ва вазифалари: Савдо оқимини мумкин қадар муаммосиз, осон ва эркин равишда таъминлашдан ҳамда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги муносабатлар бевосита кечаётган пайтда – гарчи улар турли мамлакатларда бўлсалар ҳам – савдони янада барқарорлаштиришдан иборат. Ташкилот буларни қуйидаги бир неча сиёсатлар орқали амалга оширади:

1 – Бир қатор товарларга божхона тўловларини камайтириш;

2 – Савдо чекловларини, айниқса, давлатлар томонидан импорт сонига нисбатан қўйилган миқдорий чекловларни (квоталарни) енгиллаштириш. (Мисол учун, йилига эллик миллион доллардан ортиқ сигарета олиб киришни тақиқлаш каби);

3 – Аъзо давлатларни ривожлантириш, ташкил этиш ва имтиёзлар бериш учун маълумот ва имкониятлар билан таъминлаш. Шунинг учун давлатлар ривожланиш учун ҳамда ахборот ва хизматлар соҳасида орқада қолмаслик учун бу ташкилотга аъзо бўлишга шошилишади.

Бу ЖСТ ҳақида ҳамма билиши мумкин бўлган маълумотлар. Бироқ Америка бошлиқ Ғарбнинг ташкилотни ташкил этишдан кўзлаган яширин мақсадлари мавжудки, бу ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий-исломий партиясига қарашли Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонида мақола чоп этилган. Эътиборингизга ушбу мақоладан иқтибос келтирамиз:

“…Бироқ бу ташкилотлар яширадиган бош мақсадлар ҳам бор. У ҳам бўлса, қашшоқ ва ривожланаётган давлатларда капиталистик давлатлар ва йирик ширкатлар учун бозорлар очиш, шу орқали айни бозорларни назорат қилиб, уларнинг устидан ҳукмронлик қилишдир. Бунинг оқибатида, айни кичик давлатлар ўз бюджетлари камомадини бартараф этиш ва бозорларини ҳимоя қилиш учун улкан кредитларга муҳтож бўладилар. Кейин кредитлар Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондидан ўтказиб берилади. Шундай қилиб, бу давлатлар оғир қарз ва кредитлар тузоғига тушади, охир бориб, сиёсий жиҳатдан айни мустамлакачи давлатлар иродасига тобе давлатларга айланишади. Хўш, бу қандай амалга ошади? Одатда, бозорлар давлатларга муҳтож бўлади. Давлат бу бозорларнинг ўсишига ёрдам беради, хусусан, хориждаги капитални ва капитал эгаларини қўлида ушлаб турган доираларнинг “ўйин бозорлари”га айланиб қолишларидан ҳимоя қилади. Шунингдек, бу доираларнинг юртдаги бозор ва савдони монополия қилишлари, шу орқали ички маҳсулот ва миллий валютани заифлаштиришлари хавфидан сақлайди. Агар шу тарздаги ҳимоя бўлмаса, бу давлатлар иқтисодий кризисга учрайди, ўз навбатида, банкрот бўлишга ва валютаси курси ўйнашига мажбур бўлиб, кредит ортидан чопадиган давлатларга айланади. Шунинг учун ҳам, Жаҳон Савдо Ташкилоти, Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди булар – фалаж қилувчи ва ўлдирувчи учликдир. Бу учлик халқларни мустамлакачиларнинг бошқарувига ҳамда нарх-навони, ҳатто озиқ-овқат каби асосий эҳтиёж моллари нархларини ҳам белгиловчи кўрсатмаларига ва хусусийлаштириш сиёсатларига қараб юрадиган қилиб қўяди. Зеро, хусусийлаштириш сиёсати ҳукуматнинг аксар секторларини мустамлакачи давлатларга мулк қилиб беради. Бу ва бошқа ишлар – кредитнинг аслини эмас, процентини тўлашга мажбурловчи ортиқча тежамкорлик ва қашшоқлаштириш сиёсатидир. Айнан мустамлака давлатлар шундай ташкилотларга кириб, Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондидан кредит оляпти… Мақсад эса – ўзларининг аҳолисини мустамлакачи давлатлар ва уларнинг компаниялари қўлига қўғирчоқ қилиб беришдир. Шунинг учун ҳам мусулмонлар бундай мустамлакачи ташкилотлардан қўлларини ювиб қўлтиққа урмоқлари ва шу орқали бозорларимиз, бойликларимиз, юртларимизни “бўрилар” ва иқтисодий қотиллар қўлидан тортиб олмоқлари даркор”. (Иқтибос тугади)

Юқоридаги маълумотларга қўшимча равишда ru.wikipedia.org сайтидан ЖСТга оид айрим фактларни ҳам келтириб ўтишни лозим топдик. Ушбу сайтда танқидчилар келтирган фикрларга кўра, ЖСТ илгари сураётган эркин савдо ғояси асосан бойларнинг янада бойишига, камбағалларнинг қашшоқлашишига хизмат қилади. Танқидчиларнинг фикрича, савдони эркинлаштириш ғояси иқтисодиётни ривожлантирмайди. Ривожланган давлатлар ўз иқтисодиётини ривожлантиришда ушбу ғояни қўлламаган.   Кореялик иқтисодчи Чанг Ха Жун 2003 йилда нашр қилган “Kicking Away the Ladder. Development strategy in historical perspective” номли китобида бу масалани ўрганиб, бой давлатлар ўзларининг иқтисоди ривожланишнинг илк босқичидан ўтаётган пайтда, протекционистик (яъни иқтисодий секторни ҳимоя қилиш) чораларини қўллаган, деган хулосага келади. Масалан, Британия ва АҚШ, шунингдек янги саноатлашган мамлакатлар ҳам Саноатнинг ривожланиши даврида ўз иқтисодини қўллаб-қувватладилар ва ҳимоя қилдилар. Шунинг учун, бой ва янги саноатлашган мамлакатлар ўз саноатлари ва иқтисодларини эркин савдо рецептларидан фойдаланган ҳолда ривожлантиришга муваффақ бўлишган, деган даъволар шунчаки афсонадир. Бу афсонани ривожланган давлатлар учинчи олам давлатлари саноатлашиб кетмасликлари учун маҳкам тутиб илгари сурадилар. Сабаби, агар учинчи олам давлатлари саноатлашадиган бўлса, бу нарса ривожланган давлатлар Трансмиллий компанияларининг товарлари учун бозорларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Бу маълумотлардан кейин ЖСТ ҳақида тасаввуримиз янада тиниқлашди деган умиддамиз. Демак, бу ташкилот илгари сураётган савдони эркинлаштириш ғояси учинчи олам давлатларини хом-ашё, арзон ишчи кучи базаси ва ўзларида ишлаб чиқарилган товарлари учун истеъмол бозорига айлантиришдир. Бир сўз билан айтганда, уларни заиф ва қашшоқ аҳволда ушлаб туришдир. Бинобарин, Ўзбекистон ҳам ЖСТга қўшилиши учун амалга ошираётган ишларнинг бирортаси унинг манфаатига хизмат қилмаслигини англаб олишимиз қийин эмас. Айтиш мумкинки, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишда эришадиган нарсаси – кофир мустамлакачи давлатлар учун арзон хом-ашё базаси ва асосан истеъмолчи давлат сифатида қолишидир. Қолаверса, бугун Ўзбекистоннинг иқтисоди абгор аҳволга тушиб қолгани кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби, бугунги кунда дунёда ҳукмрон бўлган яроқсиз капитализмнинг татбиқ қилинаётганидир. Бу тузумни дунё давлатлари ва халқларига экспорт қилиб келаётган йирик капиталист давлатларнинг ташқи сиёсати фақатгина ўзларининг сармояларини Ўзбекистон каби учинчи олам давлатлари ҳисобига кўпайтиришга асосланади. Йиртқич ҳайвон ўз ўлжасига қандай муносабатда бўлса, булар ҳам заиф давлатларга худди шундай муносабатда бўладилар. Буларнинг бирдан-бир мақсади шу. Жаҳон банки, ХВЖ ва ЖСТ каби ташкилотлар ана шу йирик капиталист давлатларнинг мустамлака қуролларидир. Ушбу ташкилотларга ҳамкор ёки аъзо бўлиб,  шартларига риоя қилаётган ҳар қандай мусулмон мамлакат бизларнинг мустамлака қилинишимиз, бозорларимиз ва валюталаримизнинг заифлаштирилиши, иқтисодимиз ва юртларимизнинг хонавайрон қилинишида ўшаларга шерикдир.

Бас, шундай экан, биз мусулмонлар мустамлакачилар ва уларнинг ричаглари бўлмиш бундай халқаро ташкилотларни ҳаёт майдонидан юлиб ташлашимиз лозим. Албатта, бунга капитализм тузумини йўқ қилиш билан эришилади. Бунинг учун эса Ислом мабдасини татбиқ қилувчи Халифалик давлатини ҳаёт майдонига қайтаришимиз зарур. Мана шундагина Ислом ва мусулмонлар манфаатлари рўёбга чиқади. Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилиш орқали эса, давлат саноатлашган кучли давлатга айланади. Гап иқтисодий тараққиёт ҳақида кетаётган экан, иқтисод Ислом аҳкомлари асосида тартибга солинсагина бунга эришиш мумкин. Масалан, Исломда табиий бойликлар уммат мулки бўлиб, бу бойликка на давлат, на хусусий компаниялар ва на шахс эгалик қилишига йўл қўйилмайди. Бу бойликларнинг тасарруфи давлатда бўлади. Давлат олтин, мис, уран, газ, нефт ва бошқа конларни топиш ва қазиб олиш, уларни қайта ишлаш каби ишларни амалга оширади. Кўплаб завод-фабрикаларни ишга туширади. Албатта, бу иш оғир саноатни йўлга қўйишни талаб қилади ва Халифалик давлати ўзининг оғир саноатига эга бўлишга қаттиқ эътибор қаратади. Маҳаллий тадбиркорлар ёки тадбиркорликни бошламоқчи бўлганларга рибосиз қарзлар берилади ва улар бу қарзларни қодир бўлган пайтда узишлари мумкин бўлади. Шунингдек, улардан бугунги кундагидек ҳар турли Аллоҳ ҳаром қилган солиқлар ундирилмайди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, хорижий компанияларга алоҳида имтиёзлар берилмайди ва улар киритадиган инвестицияларга қарам бўлиб қолинмайди. Улкан маблағлар фақат бойларнинг қўлида йиғилиб қолмаслиги учун, бойликни хазина қилиб тўплаш ман қилинади. Бу ҳам бозорда пул доимий айланиб юришини, етарли даражада иш ўринлари ташкил қилинишини таъминлайди. Ислом давлати бу ишларни манфаат келтиргани учун эмас, Аллоҳ фарз қилгани учун амалга оширади. Чунки барча соҳада Исломга амал қилиш фарздир. Исломнинг бу ва бошқа аҳкомлари татбиқи натижасида Халифалик саноатлашган, етакчи қудратли давлатга айланади иншаАллоҳ.

مَن كَانَ يُرِيدُ الْعِزَّةَ فَلِلَّهِ الْعِزَّةُ جَمِيعًا

– “Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас, барча куч-қудрат Аллоҳникидир”.                                                            (Фотир:10)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

14.06.2024й

TagsаъзоликЖаҳон Савдо ТашкилотиЎзбекистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитойнинг Исломга қарши кураши ҳатто Қуръону жойнамозларгача етиб борди

  • МАҚОЛАЛАР

    Иймон аҳли билан куфр аҳли асло тенг бўлмас

  • МАҚОЛАЛАР

    Жоҳилият даврига Илоҳий дастургина чек қўя олади!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/