Жамиятимиздаги зиёли қатламга айтар сўзимиз

Жамиятимиздаги зиёли қатламга айтар сўзимиз
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
(العُلَمَاءُ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ)
«Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир»
Кундалик ҳаётимиз ва бугунги сиёсий воқеликнинг туб қатламларида кечаётган фикрий тўлқинлар, ижтимоий тармоқларда ва ахборот майдонларда авж олаётган баҳс-мунозаралар шунчаки юзаки норозилик кайфияти эмас, балки систематик инқирознинг, жамият бағрини кемираётган тизимли адолатсизликнинг оғриқли акс-садосидир. Давлат бошқаруви ва ҳокимият муносабатларидаги лаёқатсизлик, эски мустабид, даҳрий ва демократик тузум тимсолида ўз аксини намойиш қилаётган зулмкор, маъмурий-буйруқбозлик усуллари инсон қадрини оёқости қилмоқда. Айниқса, инсоният ҳаётига тўғридан-тўғри дахлдор бўлган соғлиқни сақлаш ва маиший эҳтиёжлар соҳасига алоқадор таъминот тармоқларида инсон омилининг энг қуйи даражага тушиб қолгани, оддий одамларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва изтиробли оҳу зорларини эшиттириш илинжида нажот излаб сарсон-саргардон бўлиши жамиятдаги ички зиддиятларни энг юқори нуқтага олиб чиқди. Бироқ бу тизимли бўҳронлар ичида энг даҳшатлиси ва Уммат истиқболини зулматга маҳкум этаётгани, ҳеч шубҳасиз, таълим тизимидаги умумий ва чуқур инқироз масаласидир.
Бугун таълим соҳасидаги ушбу ҳаётий инқироз атрофидаги баҳслар асосан маҳаллий педагоглар, айрим мутафаккирлар ва файласуфлар ўртасида содир бўлмоқда. Улар таълимнинг асл мақсади нима бўлиши керак, унда устоз ва шогирднинг ўрни қандай белгиланиши лозим, деган саволларни ўртага ташлаб, уларга назарий ва фалсафий ечимлар излашга уринмоқдалар. Аммо ушбу мунозараларнинг ички моҳиятига теран ва холис назар ташланса, муаммонинг қўйилиши ва ундан чиқиш йўлларини излаш методологиясида иккита туб, кечириб бўлмас хатога йўл қўйилаётгани яққол кўзга ташланади.
Биринчидан, ушбу фожиага ечим излаётган зиёлиларнинг аксарияти Ғарб сақофати ва мафкурасидан кучли таъсирланган, ўша тузум озуқаси билан суғорилган кимсалар бўлганлиги учун, табиийки, нажот ва ечимни яна ўша Ғарб мутафаккирлари ва файласуфларининг чириган, пуч қарашларидан қидирмоқдалар.
Иккинчидан, улар ўзлари маҳлиё бўлган ушбу ёт ечимларни мавжуд тузум бағрига татбиқ этиш, чириган сиёсий тизимни ичидан туриб пардозлаш йўлларини излаш билан овора бўлмоқлар. Нақадар аянчли соддадиллик! Тўғри, уларнинг кўпчилиги мавжуд бошқарув тизими кучли инқироз ёқасида турганини кўриб турибди ва уни ислоҳ қилишни ўзларининг инсоний, виждоний бурчлари деб билиб, унга талпинмоқдалар. Бироқ улар масаланинг туб моҳиятини, ушбу замин табиатини мутлақо англамаяптилар. Масала шундан иборатки, ушбу жамиятлар аҳолисининг мутлақ катта қисми мусулмонлардан иборат бўлиб, улар кундан-кунга ўз исломий кимлигини англаб, уни ўрганиш ва фарзандларига ўргатишга иштиёқ ва ихлос билан интилмоқдалар. Мавжуд сохта жамият ва сиёсий тузилмалар бунга қанчалик тўсиқлар қўймасин, Исломни таълим ва ижтимоий ҳаёт соҳасидан узоқлаштиришга қанчалик уринмасин, уммат шуурида нажот фақат ва фақат Исломда эканлиги ҳақидаги ҳақиқат тобора кундек равшанлашиб бормоқда.
Энди айтинг-чи, қандай қилиб бу мусулмонларга, қон-қонига иймон сингган ушбу халққа барча ишларда фақатгина моддий манфаатни асос қиладиган, ахлоқсизликни «эркинлик», худбинликни эса «ўзини севиш» деб ҳисоблайдиган, динни ҳаётдан- сиёсатдан ва давлатдан ажратишни, яъни секуляризмни ўзларининг олий мафкураси қилиб олган Ғарб сақофатини намуна қилиб кўрсатиш мумкин?! Илдизи қуриган, маънавияти емирилган либерализмни кўкларга кўтариб мақтаётган, таълимда гўёки энг юқори чўққиларни забт этдик деб мақтанаётган Америка ва Британия бошлиқ Ғарб дунёси бугун инсоният бошига қандай зулматларни, қандай аянчли-қонли кунларни солаётганини наҳотки бу қалби кўр зиёлилар кўрмаётган бўлсалар?! Ғазодаги бегуноҳ мусулмонларга, гўдакларга нисбатан қилинаётган ваҳшийлик ва қирғинбаротларни кўриб, «Агар Ғарб демократияси ва инсон ҳуқуқлари шу бўлса, мен бундай ифлос ва сохта демократияга тупурдим!» деб унинг бузуқлиги ва иккиюзламачилигини эътироф этаётган мард инсонлар ҳам айнан сизларнинг орангиздан чиқмоқда-ку! Эй зиёлилар, наҳотки сизлар ҳали ҳам барча ижтимоий, сиёсий ва маънавий муаммоларнинг энг тўғри, энг мукаммал ечими фақат Исломда эканлигини англаб етмаяпсизлар?! Нега сизлар ҳали ҳам мусулмонларга Аллоҳнинг каломини, Росули ﷺнинг суннатини намуна қилиб келтириш ўрнига, уларнинг эътиқоди ва зеҳниятига мутлақо ёт бўлган, ўзлари маънавий инқироз ботқоғига ботган Ғарб мутафаккир ва файласуфларининг сўзларини иқтибос келтирасизлар? Ўзингиз ҳам моҳиятини тўлиқ англаб етмаган чигал, қуруқ фалсафий гаплар билан сўз водийларида мақсадсиз тентираб юрибсиз. Ахир, Ўз каломини «Яратган Роббинг номи ила ўқи!» деб бошлаган Буюк Аллоҳдан ҳам гўзалроқ, теранроқ сўзловчи борми бу оламда?! «Кимки илм йўлини тутса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилади» деб марҳамат қилган Росули ﷺдан ҳам тўғрироқ ва мукаммалроқ йўл кўрсатувчи борми?!
Афсуски, сизларнинг қўлингизда таълим соҳасини бутунлай ислоҳ қиладиган, жамиятни қутқарадиган бирорта яроқли дастурингиз-манҳажингиз йўқ! Унда нега нафақат таълимни, балки бутун жамиятни, давлатни тўлиғича, тубдан ўзгартирадиган мукаммал илоҳий дастурга — Исломий низомга иқбол қилмайсиз, қулоқ тутмайсиз? Нега уни холис ўрганиб, мавжуд сохта ғоялар билан таққослаб кўрмайсиз? Сизларнинг ушбу золим ва чириган сиёсий тузумни тубдан ўзгартирмай туриб, унинг ичида қандайдир таълим ислоҳоти қилишга уринишларингиз мутлақо самарасиздир, вақтни ва инсонлар умидини беҳуда совуришдир!
Ва яна, «аввал таълимни ислоҳ қилсак, кейин жамият ўз-ўзидан ислоҳ бўлади» деб ўйлашингиз ҳам фикрий ва сиёсий жиҳатдан мутлақо нотўғридир. Ҳа, таълим ҳар қандай жамиятнинг тараққий этишида асосий омилдир, буни ҳеч ким инкор этмайди. Бироқ жамият пойдевори, унинг сиёсий тизими ва мафкураси бузуқ бўлиб, уни ўзгартириш лозим бўлса, фақатгина синфхоналардаги таълим йўли билан бунга эришиб бўлмайди. Чунки таълим тизими мустақил куч эмас, балки ҳокимият тепасида турган кучларнинг мафкуравий қуролидир. Золим тузум ҳеч қачон ўз илдизига болта урадиган ҳақиқий, эркин ва иймонли таълим тизимининг қад ростлашига йўл қўймайди! Инсоният тарихидаги бирорта инқилоб ёки янгиланиш таълим ислоҳоти туфайли содир бўлмаган. Балки аввало жамиятда кучли фикрий ва сиёсий кураш олиб борилган, ушбу кураш натижасида сиёсий тузум тубдан ўзгартирилиб, инқилоб амалга ошгач, таълим соҳаси ҳам ўша янги инқилобнинг мафкураси ва мақсадларига мос йўналишда ўзгартирилган. Шунинг учун, сизлар сарсон бўлиб излаётган ушбу глобал муаммонинг ягона ва мукаммал ечими фақатгина Исломдадир!
Эй холислигини, иймонини ва виждоний ориятини йўқотмаган зиёлилар! Сизлар бугун қон йиғлаётган ушбу бечора уммат олдида, тарих ва Яратувчи қаршисида улкан сиёсий ва маънавий масъулият ташимоқдасизлар! Шунинг учун адолатли бўлинглар, ҳақиқатни англагандан сўнг сиёсий қўрқув ва шахсий манфаатлар сабабли ундан юз ўгириб кетманглар! Аллоҳ таолонинг олий қонунларидан, Унинг зикридан юз ўгириш жамиятни фақат тангликка, бахтсизликка ва туганмас бўҳронларга маҳкум этади. Бу ҳақиқат Муқаддас Каломда шундай баён қилинган: «Ким Бизнинг зикримиздан юз ўгирса, албатта, унга танг–бахтсиз ҳаёт бўлур ва қиёмат кунида уни кўр ҳолда тирилтирурмиз. У айтур: «Роббим, нега мени кўр ҳолда тирилтирдинг, ваҳоланки мен кўрар эдим-ку?» (Аллоҳ) айтур: «Шундай. Сенга оятларимиз келди, аммо сен уларни унутдинг. Бугун сен ҳам худди шундай унутилурсан». (Тоҳа:124-126)
Эй бузуқ Ғарбдан нажот излаётган зиёлилар, бугун сохта мафкуралар ортидан чопишни тўхтатиб, ушбу илоҳий ва тарихий ҳақиқатга қайтадиган, умматни зулматдан нурга олиб чиқадиган сиёсий ва фикрий уйғониш вақти келмадими?!
Аҳлиддин
19.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ