Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Биз Ислом умматига ва хусусан юртимиз мусулмонларига, кеча – 2025 йил 19 декабр жума куни биродаримиз Раҳматов Шуҳратжон ўз омонатини Роббул-оламинга топширганини чуқур маҳзунлик билан маълум қиламиз. Ҳа, бугун Ислом Умматининг тақдирини ҳал қилувчи – куфр ҳукмронлигини қулатиб, ўрнига Исломни илоҳий-ҳаётий рисолат сифатида татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш йўлида фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши таъқиб, қамоқ, қийноқ ва қатллари билан дунёни ларзага солган золим Каримов режимининг оғир синовларини ўз елкасида кўтариб, шижоат, сабр ва матонат намунасини кўрсатган биродаримиз Раҳматов Шуҳратжон Тўраевични Охират сафарига кузатдик. 1975 йил Қашқадарё вилоятида туғилиб, 1999 йилдан то 2022 йилгача, умрининг қарийб ярмини ўзбек режимининг зиндонларида ўтказган Шуҳратжон биродаримиз ўз эътиқодига содиқ, сўзида собит, ҳақни айтишдан қайтмаган, журъати ва қатъияти билан танилган намунали исломий шахсия эдилар. У панжара ортида кечган қарийб чорак асрлик умрини Ўзбекистоннинг Чирчиқ, Зангиота, Навоий, Жаслиқ ва Олмалиқ қамоқларида ўтказди. Қатл ва қийноқлари билан танилган Жаслиқ ва Зарафшон қамоқхоналаридаги оғир синовли кунларда ҳам шижоатли, журъатли, ўткир сўзли, куфрга мағрур рижол сифатида золим Каримов режими жаллодларини қўрқувга солиб, ҳақ сўзи билан куфр ҳайбатини синдириш ишларида саф пешқадамларидан бўлдилар. Кураш майдонида паҳлавон, Парвардигорига юзланганда меҳроб ошноси бўлган бу биродаримиз тирик Қуръон сифатида кўпчиликнинг қалби тўридан жой олдилар. Мўминларга хокисорлик, кофирларга мағрур туришнинг амалий намунаси бўлдилар. Умрининг сўнггида эса Аллоҳ таоло унга, Ўзининг изни ила, гўзал хотимани насиб қилди. Шуҳратжон биродаримиз бу дунёни ғариб бўлиб, муҳожирликда юриб тарк этдилар. Зотан, Расулуллоҳ ﷺ: “Агар киши ўз юртидан бошқа бир ерда жон таслим қилса, жаннатда унга туғилган жойидан то ўша жони узилган маконгача кенгликдаги жой ўлчаб берилади”, – деганлар.
Биродаримизга Аллоҳ таолодан ана шу фазлни ҳам умид қилган ҳолда, У зотнинг раҳмати ва мағфиратини, шаҳидлар мақоми билан сийлашини сўраб дуолар қиламиз. Яқинларига ва аҳли оиласига сабру жамийл, қалб хотиржамлиги тилаб, якунда эса, айтиладиган энг муносиб сўзни айтамиз:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчилармиз”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ