1 – Ширкатдаги муддат 2 – Ким ошди савдоси тўғрисидаги саволларга жавоблар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
1 – Ширкатдаги муддат
2 – Ким ошди савдоси тўғрисидаги саволларга жавоблар
Саволлар:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Фозил шайхимиз ва улуғ олимимиз, аҳволингиз қандай? Аллоҳдан аҳволингиз яхши деб умид қиламан.
Биринчи саволим: олдиндан ўзаро келишилган бир аниқ муддат: бир йил бўла туриб шерикнинг хоҳлаган вақтида ширкатдан чиқиб кетиши мумкинми? Шуни батафсил ва далиллар билан баён қилиб берсангиз. Аллоҳ сизга баракот ато этсин.
Иккинчи саволим: ким ошди савдоси (аукцион)нинг умумий тўхтами ўтказилади. Унда савдогарлар ўртасида ўта ортиқ баҳолар қўйилиб, энг охирги нарх асл нархдан кўп баравар ошиб кетади, натижада баъзи савдогарлар зарар кўради. Савдогарнинг нархни гоҳида ўз рақибининг зиён кўришига ва банкрот бўлишига олиб келадиган даражада ошириши шаръан жоизми? Шуни ҳам далиллар билан, батафсил баён қилиб берсангиз. Аллоҳ сизга баракот ато этсин.
Учинчи саволим: нархни ўта ошириб юборишдан сақланиш учун умумий ёки хусусий тўхтам борасида ким ошди савдоси ўтказилишидан олдин савдогарлар ўртасида келишув бўлади, яъни баъзилари баъзиларига пуллар беришади, ким ошди савдосида ўрталарида нарх ошиб кетмаслиги учун ёки нарх ҳаддан ортиқ даражага етмаслиги учун шундай қилишади. Савдогарларнинг ўзаро бир-бирларига пул беришининг ҳукми нима? Бу тижорий амалиётнинг ҳукми нима? Буни ҳам далиллар билан батафсил баён қилиб берсангиз. Аллоҳ сизни барча яхшиликлар билан мукофотласин.
Саволлар чўзилиб ва кўп бўлиб кетгани учун сиздан узр сўрайман. Аллоҳ сизга ёрдам берсин, сизнинг қўлингизда фатҳ ва нусрат берсин, Ўзининг Ҳабиби Мустафо САВга нусрат аҳлини муҳайё қилиб берганидек сизга ҳам нусрат аҳлини муҳайё қилиб берсин.
Сизни доим Исломга захира қилсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Биринчи: ширкатдаги муддат ҳақидаги саволингиз:
1 – Ширкат деб луғатда икки ёки ундан ошиқ насибани бирини бошқасидан ажратиб бўлмайдиган даражада аралаштириб ташлашни айтилади. Шариатда эса ширкат икки ёки ундан кўпроқ кишилар ўртасидаги битимдир. Бу битим бўйича улар фойда кўриш мақсадида бир молиявий ишни амалга оширишга келишиб олишади. Ширкат битими бошқа битимлар каби унда ижоб ҳам, қабул ҳам бўлишини тақозо қилади. Ижоб – бири иккинчисига мен сени фалон нарсада шерик қилдим, дейишидир, иккинчиси эса: қабул қилдим, дейди… Лекин битим албатта бир нарсада ўзаро шериклик маъносида бўлиши зарур.
Ширкат жоиздир. Чунки Набий САВ пайғамбар этиб юборилган пайтда одамлар ширкат орқали ўзаро муомала юритишар эди. Росул САВ уни маъқулладилар. Росул САВнинг одамларнинг ширкат орқали муомала юритишларини маъқуллаганлари эса ширкатнинг жоизлигига шаръий далилдир. Абу Довуд Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Набий САВ бундай дедилар:
«إِنَّ اللَّهَ يَقُولُ: أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا»
«Албатта Аллоҳ: Мен икки шерикнинг – модомики икковидан бири шеригига хиёнат қилмаса – учинчисиман, агар хиёнат қилса уларнинг орасидан чиқаман, деди».
2 – Ширкат битимида муддатнинг айтилиши лозим эмас. Чунки ширкат боғланиши (тузилиши)да муддатга муҳтож бўлмайди, балки у боғланаверади, унинг битими тузилишида масалан ижара каби бир аниқ муддат зарур бўлиши учун бехабарлик деган нарса бўлмайди. Чунки ижара – агар муддат айтилмаса – номаълум бўлиб қолади. Шунинг учун ижара битими фақат муддат айтилиши билангина тузилади, бунда муддат кунлик ёки ойлик ёки йиллик жиҳатидан бошқасидан алоҳида бўладими ёки ишнинг ўзи билан боғлиқ бўладими – масалан девор қуришга ёки қудуқ қазишга ёллаш каби, чунки бунда муддат ишни тамомлашга боғлиқ бўлади – бунинг фарқи йўқ.
3 – Ширкатни бузиш (бекор қилиш) ҳар бир шерикнинг хоҳишига боғлиқ. Чунки икки шерик ширкатни бир муайян иш устида тузишади ва уни ўзлари хоҳлаган вақтда бузишади.
Иқтисодий низомда ширкатнинг бузилиши ҳақида қуйидагилар келган:
«Ширкат шаръан жоиз битимлардан бўлиб, у икки шерикдан бирининг ўлими билан ёки жинни бўлиб қолиши билан ёки тентаклиги учун уни ишдан тўсиб (ман қилиб) қўйиш билан ёки агар ширкат жоиз битим бўлгани учун икки кишидан иборат бўлса икковидан бирининг бузиши билан бекор бўлади. Ширкат шу билан худди ваколат каби бекор бўлади. Масалан агар икки шерикдан бири ўлса ва унинг эс-ҳушли вориси бўлса у ширкатни тиклаши, шерик унинг тасарруф юритишига изн бериши мумкин, у тақсимот (улуш)ни талаб қилиши мумкин. Агар икки шерикдан бири битимни бузишни талаб қилса бошқаси унинг талабини қабул қилиши лозим. Энди агар кўп шериклар бўлса ва улардан бири ширкатни бузишни талаб қилса, қолганлар эса ширкатнинг сақланиб қолишига рози бўлишса у ҳолда мавжуд ширкат бузилиб қолганлар ўртасида янгиланади. Лекин музораба ширкати билан бошқа ширкатлар ўртасида бузилишда фарқ бор. Чунки музораба ширкатида ишчи савдони талаб қилса, пул эгаси эса тақсимотни талаб қилса ишчининг талаби қабул қилинади. Чунки унинг фойда кўришга ҳаққи бор, фойда эса фақат савдодагина юзага чиқади. Аммо ширкатнинг қолган турларида икки шерикдан бири тақсимотни талаб қилса, бошқаси эса савдони талаб қилса савдо талаби эмас, тақсимот талаби қабул қилинади».
Муддатсиз ширкат битими боғланиши ҳолатида биз табанний қилган нарса мана шу. Чунки ширкат битими саҳиҳ-тўғри бўлиши учун муддат лозим эмас.
4 – Аммо агар ширкатда муддат айтилган бўлса, бу фуқаҳолар ихтилоф қилган масаладир. Шунинг учун сиз бу масалада ижтиҳодига ўзингиз амин бўлган ҳар қайси мужтаҳидга тақлид қилишингиз мумкин. Мен сизга баъзи эътиборли мужтаҳидларнинг бу масала борасидаги раъйларини келтираман:
– Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабида музорабанинг аниқ муддат, вақтини белгилаб қўйиш жоиз. Бу вақт ниҳоясига етса ширкат тугайди.
– Моликий ва Шофеий мазҳабида эса музораба вақтни белгилаб қўйишни қабул қилмайди. Чунки музорабанинг ҳукми Моликийлар айтганидек: муддатсиз бўлишидир, шунинг учун икки шерикдан ҳар бири уни ўзи хоҳлаган пайтда тарк қилиши мумкин. Чунки – дейди Шофеийлар – музораба вақтини белгилаб қўйиш ишчига ўз ишида тазйиқ ўтказишга олиб келади. Нававий «Равза»да бундай деди: музорабада муддатни баён қилишнинг эътибори бўлмайди…
Иккинчи: сизнинг ким ошди савдоси ҳақидаги саволингиз:
1 – Ким ошди савдоси жоиздир. Яъни сотувчи ўз товарини харидорларга таклиф қилади ва уни кўпроқ тўлаган кишига сотади. Бунинг далили қуйидагидир:
Ибн Можа Анас ибн Моликдан ушбуни чиқарди:
«أَنَّ رَجُلاً مِنْ الأَنْصَارِ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَسْأَلُهُ فَقَالَ: لَكَ فِي بَيْتِكَ شَيْءٌ؟ قَالَ: بَلَى، حِلْسٌ نَلْبَسُ بَعْضَهُ وَنَبْسُطُ بَعْضَهُ وَقَدَحٌ نَشْرَبُ فِيهِ الْمَاءَ، قَالَ: ائْتِنِي بِهِمَا، قَالَ: فَأَتَاهُ بِهِمَا، فَأَخَذَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بِيَدِهِ ثُمَّ قَالَ: مَنْ يَشْتَرِي هَذَيْنِ؟ فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمٍ، قَالَ: مَنْ يَزِيدُ عَلَى دِرْهَمٍ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلاثًا، قَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمَيْنِ، فَأَعْطَاهُمَا إِيَّاهُ وَأَخَذَ الدِّرْهَمَيْنِ فَأَعْطَاهُمَا الأَنْصَارِيَّ…»
«Ансорлардан бир киши Набий САВ ҳузурига у кишидан бирон нарса сўраш учун келди. Набий САВ унга: уйингда бирон нарса борми? – дедилар. У: ҳа, бор, ёпинчиқ бор, бирини киямиз, бирини эса тагимизга тўшаймиз, бир қадаҳ ҳам бор, унда сув ичамиз – деди. Пайғамбаримиз: иккаласини олиб кел – дедилар. Шундан кейин у иккаласини олиб келди. Росулуллоҳ САВ иккаласини қўлларида ушлаб туриб: бу икки нарсани ким сотиб олади? – дедилар. Шунда бир киши: мен иккаласини бир дирҳамга оламан – деди. Пайғамбаримиз: ким бир дирҳамдан икки ёки уч баробар оширади, деб айтдилар. Шунда бир киши: мен иккаласини икки дирҳамга оламан – деди. Шундан кейин Пайғамбаримиз иккаласини унга бериб, икки дирҳамни олдилар ва икки дирҳамни ансорийга бердилар…».
2 – Лекин бу савдода «нажш» жоиз бўлмайди. Яъни сотиб олиш учун эмас, балки бошқалар товарни баланд нархда сотиб олишлари учун ўша бошқаларни алдаш мақсадида нархни ошириш жоиз бўлмайди. «Нажш» деб шуни айтилади… Бухорий Саид ибн Мусайябдан унинг Абу Ҳурайра РАдан шундай деганини эшитганини чиқарди: Росулуллоҳ САВ:
«…ولا تناجشوا…»
«… Ва бир-бирингизни алдаманглар…» – дедилар. Бухорий Ибн Умар РАдан ҳам шундай деганини чиқарди:
«نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنِ النَّجْشِ»
«Набий САВ нажшдан қайтардилар».
Нажш – товар нархини – уни ўзи сотиб олмаса-да – оширишдир. Яъни уни сотиб олмоқчи бўлмаган кимса уни савдолашадиган кишиларни ўзига эргаштириш мақсадида товар нархини оширишидир. Чунки шунда бошқа харидор бу кимса ҳақида: агар товар нархи бунча бўлмаганида эди у нархни бу миқдорда оширмас эди, деб ўйлайди. Натижада шунга алданиб қолиб, уни сотиб олиш учун ортиқча нарх тўлайди.
3 – Харидорларнинг товар нархи борасида алдашга ўзаро келишиб олишлари ва паст нархдан кўп тўламасликка, ундан оширмасликка келишиб олишлари ҳам жоиз эмас. Бунда сотувчини ана шу арзон нархда сотишга мажбур қилиш мақсад қилинади. Чунки у бунда кўпроқ тўлайдиган савдогарни тополмайди… Одатда савдогарлар бир савдогар билан келишиб олишади, у уларга пул беради, бу пулни у ўзи тўлайдиган нархдан ошириб юбормасликлари эвазига уларга беради. Шундан кейин у товарга арзон нарх тўлайди, улар эса келишув бўйича ундан ҳам озроқ беришади, ана шундан кейин товар эгаси товарни ўша савдогарга арзон нархда сотишга мажбур бўлади, чунки ҳамма савдогарлар келишув бўйича ундан ҳам оз нарх қўйишади. Бу эса ҳеч шубҳасиз алдаш бобига киради. Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳида Зиррдан, у эса Абдуллоҳдан шундай деганини чиқарди: Росулуллоҳ САВ:
«مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا، وَالْمَكْرُ وَالْخِدَاعُ فِي النَّارِ»
«Ким бизни алдаса у биздан эмас, макр ва алдов дўзахдадир» дедилар. Исҳоқ ибн Роҳавийя эса ўзининг муснадида Абу Ҳурайрадан шундай деганини чиқарди: Набий САВ:
«الْمَكْرُ وَالْخَدِيعَةُ فِي النَّارِ»
«Макр ва алдов дўзахдадир» дедилар. Бу ҳадисни Баззор ўзининг муснадида чиқарди.
Аллоҳ Субҳанаҳу одамларни алдаб уларнинг нарсаларини олишдан қайтарди. Масалан харидорлар алдаб, товар қийматини арзимас қилиб кўрсатишади. Бундай алдовни ишлатган кимса товарни арзимас нархда сотиб олади. Аллоҳ Субҳанаҳу бундан қайтариб бундай деди:
وَلاَ تَبْخَسُواْ النَّاسَ أَشْيَاءهُمْ
«Ва одамларнинг ҳақларидан уриб қолмангиз» [Аъроф 85]
Қуртубий бу оят тафсирида бундай дейди: «بخس камситиб камайтиришдир, у товарни айбли қилиб кўрсатиш, унинг нархини арзимас қилиб кўрсатиш ёки қийматда алдаш, кайл-ўлчовни оширишда ва ундан камайтиришда ҳийла қилиш билан бўлади. Буларнинг барчаси молни ботил йўл билан ейиш жумласига киради».
Шунинг учун агар савдогарлар фалон товарни арзимас нархга сотиб олишга ўзаро келишиб олишиб, улардан биттаси товар нархини ўзи сотиб олмоқчи бўлган нархдан оширмасликлари учун уларга пул берса, бошқача айтганда савдогарлар у сотиб олмоқчи бўлган нархдан – у ўзларига пул бериши эвазига – кам нарх беришса, бу амалиёт ҳаромдир. Чунки у товар эгасини – у товарни арзон нархда сотишга мажбур бўлиши учун – алдаш бобига киради. Бунда шу савдогар бошқа савдогарлардан оладиган пул ҳам ҳаромдир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
12 робиус-соний 1435ҳ
12 феврал 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми