| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Накбага етмиш бир йил бўлди, Муборак замин эса, ҳамон озодликка муштоқ!

Накбага етмиш бир йил бўлди, Муборак замин эса, ҳамон озодликка муштоқ!

By htadmin
25.05.2019
1180
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Накбага етмиш бир йил бўлди

Муборак замин эса, ҳамон озодликка муштоқ!

Ислом Уммати ҳар йили ўн бешинчи майда яҳудийлар томонидан Фаластин босиб олиниб, унинг покиза тупроғи устига уларнинг жирканч вужудлари барпо этилган фожиали кунни эсга олади. Яҳудийлар вужуди иброний календари бўйича бешинчи май куни ўзининг «мустақиллик байрами»ни нишонлади. Бу вужуд президенти айни муносабат билан ушбу заминдаги барча яҳудийларни табриклади.

Биз шу муносабат билан муборак Фаластин заминига ҳамда унинг устида айни шу кунларда уюштирилаётган фитналарга оид ҳақиқатларга тўхталамиз. Салибчи Ғарб ҳамда мусулмонлар ҳукмдорлари ёрдами билан уюштирилаётган бу фитналар Фаластин масаласини тугатишга ва яҳудийлар вужудини мустаҳкамлашга қаратилган. Биз тўхталмоқчи бўлган ҳақиқатлар қуйидагилардир:

1 – Умматга такрор-такрор келаётган бу накба-фожианинг фақат битта сабаби бор. У ҳам бўлса, Умматнинг замини, номуси ва жонини сақлайдиган ғамхўр ҳимоячининг йўқлиги… Исломни татбиқ қилиб, уни бутун башариятга эзгулик ва ҳидоят сифатида етказадиган, Умматнинг барча моддий ва маънавий бойликларини ҳимоя қиладиган давлатнинг йўқлигидир. Уммат ушбу ғамхўр ҳимоячини йўқотганидагина Фаластин ва мусулмонларнинг бошқа юртлари зое кетди.

2 – Фаластин устида тил бириктирув ҳануз тўхтагани йўқ. Билъакс, маккор ва нопок ниятлар билан янги-янги фитналар, фожиалар тўри тўқилмоқда. Бу янги тўр биринчи Сайкс-Пико ва Бальфур декларацияларидан бошланди, кейинчалик Кемп-Дэвид, Осло ва Водий Араба декларациялари имзоланди ҳамда инглизлар Фаластинни босиб олиб, унинг муборак заминига яҳудийларни олиб келишди. Шу билан аср келишувига замин яратилди. Дарҳақиқат, бир неча кун олдин Оқ уй бош маслаҳатчиси Кушнер аср келишувини Рамазон ойидан кейин эълон қилажагини маълум қилди. Матбуот айни тил бириктирув билан боғлиқ айрим масалаларни сиздирди. Масалан, «Маан» ахборот агентлиги 2019 йил 7 май куни яҳудийларнинг ҳукуматга яқин айрим газеталаридан иқтибос келтиради. Унга кўра, катта манзилгоҳлар қурувчи гуруҳлар, босқинчи яҳудийлар яшовчи ерларга қўшилиш ва у ерга (в) минтақаларидан катта майдонни қўшиб, битта гуруҳга айланиш мақсадида қурилиш ишларини кенгайтирган. Шунингдек, иқтибосда ташқи чегаралар хавфсизлиги яҳудийлар қўлида бўлиши учун яҳудий армиясининг Иордания водийсига киргани айтилади. Миср эса, Ғазодаги қаршилик ҳаракати кучларини бўлиб-парчалаш амалиётига етакчилик қилди. Бундан баъзи бир ишларни амалга ошириш, жумладан, Ғазога яқин Синай минтақаларида саноат, тижорат ва порт минтақаларини барпо этиш кўзланган. Бу билан Фаластиннинг ички ва ташқи хавфсизлиги яҳудийлар масъулияти остида бўлади, Фаластиндаги янги ҳукумат эса, яҳудийларга айни мудофаалари учун бадал тўлайди. Газеталарда Қуддус ва унга қандай ҳукмронлик қилиш билан боғлиқ иқтибослар ҳам ўрин олган.

3 – Яҳудийлар Фаластин заминини босиб олишган ва бу шаръий ҳақиқат бўлиб, асло ўзгармайди. Яҳудийлар халқаро қўллаб-қувватлов орқали имзолаган ҳар бир шартнома, мусулмонлар ҳукмдорлари ёрдами билан амалга ошмоқда. Бу ҳукмдорлар мусулмонларни тамсил этишмайди, мусулмонлар ҳам уларга рози бўлмайдилар. Дарҳақиқат, мусулмонлар яҳудийлар ёвузлигидан, Фаластинни зое кетказишларидан қутулиш учун кўп марта қўзғолон қилдилар. Бу ҳақда яҳудийлар вужуди бош вазири 2017 йил 22 ноябрда Кемп-Дэвид шартномаси имзоланганига қирқ йил тўлганлиги (1978) муносабати билан ўтказилган яҳудийлар кнессети олдида очиқ-ойдин гапирди: «Тинчликни кенгайтириш олдида катта тўсиқ бор, бу атрофимиздаги халқаро раҳбарларга эмас, балки араб кўчаларидаги афкори оммага бориб тақалувчи тўсиқдир. Араб кўчалари узоқ йиллар мобайнида мияни ювиш амалиётига дуч келди.  Нотўғри тасаввурга эга бўлган ва Исроил давлатига қарши бўлган араб кўчаларини бундай тасаввурдан озод қилиш, Исроилни асл кўринишини намоён этиш осон бўлмайди».

Агар Умматнинг Фаластинни озод этиш учун жиҳод қилишига қўйиб берилса, унинг миллионлаб фарзандларини Қуддус дарвозалари олдида такбиру таҳлиллар билан ҳайқириб, Фаластин озодлигини талаб қилишларига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳақда 2011 йилда яҳудий раввинларидан бири Тель-Авив ва босиб олинган Қуддусдаги диний ўқув юртларида талабалар билан учрашуви чоғида бундай деганди: «Мен сизларга бундай савол берсам, нима жавоб қилардингиз: агар миллионлаб мусулмон Исроилга бостириб келса нима қила оламиз?! Табиийки, атрофимизда араб минтақасида бир ярим миллиард мусулмон яшаяпти, кўриб турибсиз, Исроил армиясининг ярим миллиондан кам одамни ҳам бостириш қўлидан келмаяпти. Хўш, у ҳолда нима қиламиз?!

4 – Ҳа, Ғарб яҳудийлар вужудини исломий олам марказида бўлишини ҳамда ўзининг Исломга ва унинг ҳаёт майдонига қайтишига қарши урушида олдинги линияда туришини истади. Бу вужудни пайдо қилишга Халифалик ағдарилгандан кейин замин тайёрлади ва 1948 йил давлат сифатида тиклашга муваффақ бўлди.

5 – Ақсо ва унинг атрофидаги ерлар шунча вақт босқинчилик остида қолгани Ислом Умматининг ёруғ кунлар ва нусрат сари қўзғалиши учун хушхабар вазифасини ўтаб келди. Салибчилар ер юзида бузғунчилик қилиб, кўплаб мусулмон юртларини босиб олишди. Ақсони ва унинг муборак заминини босиб олишганда Уммат ёрдамга отланди, қандай мусибатларга дуч келганига кўзини каттароқ очиб қаради ва бунинг сабабларини ўрганди. Ўша пайтдаги уламолар Умматга бундай йўл кўрсатишди: Умматнинг депрессия ва заифлашишига, унинг бўлингани ва динидан узоқлашгани, (фотимийлар сингари) баъзи ҳукмдорларининг Ақсо замини ва масжидига хиёнат қилишгани сабаб бўлди. Хочга чўқинувчилар Ақсо ва унинг муборак заминини босиб олишгани ҳам, уларни тор-мор этилишларига сабаб бўлди, Умматнинг қайта куч-қудратга тўлиши ва чароғон тарихига қайтишига олиб келди. Уммат сафидан Оли Зангий, Салоҳиддин Айюбийлар етишиб чиқиб, Миср ва Шомда Умматни Ислом байроғи остига бирлаштирдилар. Бу салибчилар билан тўқнашишга тайёргарлик бўлди. Икки юз йил мусулмонларнинг аксар ерлари босқинчилик остида тургандан сўнг ҳамда тўқсон бир йил Ақсода азон ҳам айтилмай, намоз ҳам ўқилмаган ҳолда босқинчилик остида қолиши ортидан Ҳиттин жанги бўлди. Худди шундай иш мўғуллар даврида ҳам юз берди. Ўшанда мўғуллар босқинчилиги мусулмонларнинг Фаластин заминини яна бир карра бирлаштиришларига сабаб бўлди… Улар мамлуклар қўмондонлиги остида юриш қилиб, бутун данёдаги мусулмонлар орасига омматан бузғунчилик солган мўғулларни йўқ қилишга муваффақ бўлдилар.

6 – Ислом Уммати жонли умматдир. Сисий, Сабсий, Саудлар ҳукмдорлари ва Кўрфаз амирлари сифатлаганидек Уммат эмас. Чунки у салибчилар ва мўғуллар устидан нусрат қучди, салибчиларнинг Испания юртларидаги ҳужумларини буюк саркарда Юсуф ибн Ташфин амирлиги остида тор-мор этди. Шунингдек, Уммат Халифалик ағдарилгандан сўнг мустамлакачиликка қарши илк бор қўзғалди ва ерларидан уни чиқариб ташлади. Ҳукмдорлари Умматни динидан узоқлаштиришгани ва Фаластинни зое кетказишгани сабабли, шунингдек, Ироқ ва Афғонистонга қарши салибчилар билан иттифоқчи бўлишлари оқибатида уларга қарши кўп марта қўзғолон қилди. Уммат ҳукмдорларга қарши кўтарилмоқда… Зулм, хўрлик, мустамлакачиларга тобелик, қашшоқлик, бўлиниш ва миллатларга қарам бўлишдан озод бўлиш учун ҳамон, ҳатто шу лаҳзада ҳам қўзғолон қилмоқда. Бу эса, унинг Парвардигори айтган ушбу каломнинг тасдиқидир:

﴿كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْراً لَّهُم مِّنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

«Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз, агар аҳли китоблар имон келтиришганда эди, ўзлари учун яхши бўлур эди, улар орасида мўминлари ҳам бор, (аммо) аксарлари фосиқлардир»          [Оли Имрон 110]

Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзларининг ҳам тасдиқидир:

«مَثَلُ أُمَّتِي كَمَثَلِ الْغَيْث لَا يَدْرِي أَوَّلُهُ خَيْرٌ أَوْ آخِرُهُ»

«Менинг Умматим мисоли ёмғирга ўхшайди. Унинг бошланиши яхшими, ёки охирими билиб бўлмайди». (Имом Аҳмад Ўзининг «Муснад»ида ривоят қилган).

Сўзимиз ниҳоясида ушбу аламли хотира муносабати билан бундай деймиз: Ақсонинг босиб олиниши, Умматга икки марта (салибчилар ва мўғуллар даврида) куч-қудратини қайтарган эди. Энди, яна бу сафар ҳам Уммат куч-қудратини қайтаради ва худди фотимийлар замонида Ақсога хиёнат қилган ҳукмдорларни ағдаргани каби, бугунги кунда қўзғалиб, хоин ҳукмдорларни ҳам, Аллоҳнинг изни ила, албатта ағдариб ташлайди. Ғарб Умматга, хусусан Ақсога қарши макр қилган экан, Аллоҳ Азза ва Жалланинг иродаси ила, бу макри Аллоҳнинг мана шу ҳукмдорларга макр қилишига сабаб бўлади. Ана шунда Уммат қайтадан ҳукмдорларнинг Фаластинни зое кетказиш устида қилишаётган тил бириктирувларини чиппакка чиқаради. Яҳудийлар Умматни динидан узоқлаштиришга уринишаётган экан, бу уринишлари унинг ўз куч-қудрати ва бирлигини қайта тиклашига сабаб бўлади.

Ушбу муборак ойда турган эканмиз, Аллоҳ Таолога дуо қилиб, бизни Ислом Халифалиги ва Ислом байроғи сояси остида барчамизга марҳамат қилишини, ушбу Рамазонни куч-қудрат ва нусратлар билан яхшилик дарвозаларига очқич қилишини сўраймиз.

Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан

 

0
0

Related posts:

Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин Халифалик қулатилиши хотиралари муносабати билан қатор турли тадбирлар ўтказди Мусулмонларни Халифаликдан бошқа ким ҳам ҳимоя қилади?! Мустабид Фаластин режими Қилқилияда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини қамоққа олмоқда Сайдам Фаластин дастури босқинчи яҳудийларга қарши ташвиқот қилишдан холи, деб фахрланмоқда
Tagsетмиш бир йилНакбаФаластин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Рувайбизалар хиёнати ва Трамп битимининг муборак Фаластин замини шаҳидларининг қони эвазига амалга оширилиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом ҳайъатининг манфур жиноятларидан унинг аъзолари розимилар, ахир, улар Шом аҳлига нусрат бериш учун чиққандилар-ку?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом Уммати дунё етакчилигини яна ўз қўлига олиши зарур!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/